Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
***
Масъулиятлилик – оғир иш эмас.
***
Келажакда ҳам китобнинг ўрнини ҳеч нарса эгаллай
олмайди, худди ўтмишда эгаллай олмаганидек.
***
Инсоният тарихини англаш қийин. Кичик ўзгаришлар катта
кутилмаган натижаларга олиб келган.
***
Яратган Зот ҳаммамизни севади, лекин ҳеч биримизга қойил
эмас.
***
Жаҳли чиқиб турган одамнинг ҳақоратларидан хафа
бўлманг. Агар, у тинчланиб, ҳақоратларини яна қайтарса,
шундагина ранжишингиз мумкин.
***
Ҳаётда турли саволларга тўғри
жавоб топишдан
қизиқарлироқ иш борми?
***
Балоғатга етганимиздан сўнг, биз ўзгармаймиз, фақат
ёшимиз улғаяди ва ажинларимиз кўпаяди. Аммо, бу ташвиш
чекишга арзимайди.
***
Агар шифокор менга беш минут умрим қолганини айтса,
ваҳимага тушмайман. Фақат тезроқ нимадир ёзиб қолишга
www.ziyouz.com
kutubxonasi
153
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
уринаман.
***
Кам дегани, умуман йўқ, дегандан кўра яхшироқдир.
***
Одамлар ўзларини қўшниларидан яхшироқ,
маданиятлари
қадимийроқ ва юқорироқ, бошқа ерларга тарқалган жамики
яхши жиҳатлар
улардан олинган, ёмонликлар эса ўзга
мамлакатларда ўйлаб топилган, деб ҳисоблашга ўрганиб
қолганлар.
***
Қаришни ҳам билиш керак. Сиз қариганингиз сари
мулойимроқ, одамларга меҳрибонроқ бўлиб боринг.
Асосийси,
атрофдагилар сиз ўз ҳаётингиздан қониқаётганингизни ва
роҳатланиб яшаётганингизни кўришсин.
***
Севги бобида ўзингизни қийнаманг. Оддий йўл тутинг, яъни
севгили қизингиздан унинг чин муносабатини сўранг-қўйинг.
Севиш ва севилиш қандай яхши.
***
Жамият бошида турувчи робот яратилганда, у
энг яхши
сиёсатчи бўлган бўларди. Роботехника қонунига мувофиқ, у
одамларга зиён етказа олмасди, зўравонлик ва порахўрлик
қилмасди. У қаримас ва ўлмас эканлигини билса ҳам, вақтида
истеъфога чиқарди.
***
www.ziyouz.com
kutubxonasi
154
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Аввал ўйла, кейин индама.
***
Сени ким деб ҳисоблашлари эмас, сен ўзингни ким деб ҳис
қилишинг муҳимдир.
***
Ишонч ва матонат доимо мукофотланади. Ўсимлик поясини
ушлаб, шаҳд билан ҳамла қилинг, у душманга тўқмоқдек
туюлади.
Тараққиёт фақат ихтиролар орқалигина амалга ошади.
***
Ҳаёт – йўқотишлар занжиридир. Ёшлигингни, ота-онангни,
дўстларингни, соғлиғингни ва охирида ҳаётнинг ўзини ҳам
йўқотасан.
***
Фантаст-ёзувчилар нима қилаётганликларини ўзлари ҳам
аниқ билмайдилар. Уларнинг кўпчилиги ўз ижодларини
тирикчилик манбаи деб айтишлари мумкин. Аммо,
мен учун,
улар – номаълум ва хавфли келажакка боқишга жазм этаётган
инсоният кўзларидир.
***
Тарихчиларнинг маълумотига кўра Македония шоҳи
Филипп қўшни Спарта давлатига бундай мактуб юборган:
“Агар, мен юртингизга кирсам, Спартани ер билан битта қилиб
ташлайман!” Улар битта сўз билан жавоб қайтарганлар:“Агар!”
Бу инсоният тарихидаги энг қисқа жавоб хати ҳисобланади.
www.ziyouz.com
kutubxonasi
155