Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
АЙЗЕК АЗИМОВ
КОИНОТ
ОҚИМЛАРИ
Илмий-фантастик роман
Тошкент
“DAVR PRESS”
НМУ
“
Дунё адабиёти хазинасидан”
туркумида Лао Шэнинг
“
Мушук шаҳри хотиралари” романи ва Франц Кафканинг “Ота
ҳукми” ҳикоя-мактублар тўпламини чоп этдик. Энди навбат
машҳур фантаст-ёзувчи Айзек Азимовга.
Эътиборингизга ҳавола этилаётган “Коинот оқимлари”
романини ўқир экансиз, беихтиёр собиқ шўро даврида пахта
яккаҳокимлиги элимиз бошига солган оғир оқибатларни эсга
оласиз. Асарда ерлик фазогир-тадқиқотчи пахтанинг олий нави –
кирт етиштириладиган Флорина сайёрасини муқаррар хавфдан
огоҳ этади...
Ушбу роман Жюль
Верн каби илмий фантастика
усталарининг асарларини севиб ўқийдиганлар ва барча адабиёт
мухлисларига мўлжалланган.
Тўпловчи ва таржимон Озод МЎЪМИН ХЎЖА.
Барча ҳуқуқлар амалдаги қонунларга асосан ҳимояланган.
ISBN 978-9943-984-70-7
www.ziyouz.com
kutubxonasi
1
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
ИЛМИЙ ФАНТАСТИКАНИНГ
ЗУККО САРВАРИ
Айзек АЗИМОВ ( 1920 – 1992 )— америкалик фантаст-ёзувчи
ва олим. Асосий мутахассислиги — биокимё. Фан доктори
унвонига эга бўлган.
Ғарб фантастикасида икки хил йўналиш мавжуд. Бири
"фэнтези" (ҳаёлот) деб аталса, иккинчиси "сайнс фикшн" (илмий
тўқима) деб ном олган. Бизда бу оқимлар "фантастика" ва "илмий
фантастика" деб таржима қилинган. Бутун дунё фантастик адабиёт
тадқиқотчиларининг эътирофи бўйича, илмийликда Айзек Азимов
олдига тушадиган ҳеч ким йўқ. Айниқса, унинг "Мангуликнинг
тугатилиши" романи кенг довруғ таратган. Бошқа
йирик
асарлари ҳам китобхонлар эътиборини қозонган...
Гоҳо-гоҳо ўйлайман, инсониятга нега адабий асарлар керак
экан? Нима, одам шу бадиий тўқималарсиз яшай олмайдими?
Яшашга
уй-жой,
совуқдан
сақланишга
кийим-кечак,
ҳаракатланишга автомашиналар, узоқ юртларга боришга
поездлар, самолётлар бор. Хизматига бориб,
маош олиб, озиқ-
овқат муаммосини ҳал қилса бўлди – яшайверади, бўш вақтида
маишат қилиб. Бундан ташқари, кейинги юз йилликда кино ва
бошқа томошабоп кўрсатувлар чиқа бошлади. Уларни
кинотеатрдами, ТВдами бемалол ўтириб кузатса бўлади. Будай
вақт совуриш услубига ҳозирги замонда ёш-у қари ёппасига
берилган. Лекин, негадир, барибир, бадиий адабиётга талаб бор.
Инсониятнинг қандайдир бир қисми китоб ўқиб турмаса, ўз
дунёсини асарларга инган ҳикматлар орқали бойитмаса,
туролмайди. Нега?
Ўйлаб-ўйлаб бир фикрга келдим. Китоб ўқувчи одамларнинг
қалби
янгиликка ташна, онги дунёқарашини ҳамиша
www.ziyouz.com
kutubxonasi
2
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
кенгайтиришга интилувчи, ўзи ҳаёти жараёнидаги турли
муаммолар ечимини бадиий адабиётдан қидирувчи экан. Бу
инсонлар жамиятда ўрнатилган қолиплар бўйича яшашни
истамайдилар, аксинча ўзлари янги ижобий йўллар ахтарадилар,
фикрлашдан тўхтамайдилар ва натижада ўз атрофидагиларга
фойдали таъсирлар ўтказадилар. Ана шу ҳолатни ҳар бир
ижодкор қалбдан ҳис қилиб, бадиий асарлар ёзаберади,
ёзаберади. Унинг иши ана шундай ўқувчи инсонлар орқали
жамият тараққиётига маънавий туртки бериб яшашдир.
Ижодкорлар
турличадир:
шоирлар,
ёзувчилар,
публицистлар,
журналистлар, композиторлар... Лекин, ушбу
мақола ёзувчига бағишланган, мен у ҳақда фикр юритмоқчиман.
Ўзининг яшаб турган замонасида вужудга келган турли
муаммолар ва муносабатлар ҳақида қалам сурувчи наср
соҳиблари жуда мўл. Улар умумий ёзувчилар кўламининг
тахминан олтмиш-етмиш фоизни ташкил қиладилар. Тарихий
мавзуларда ижод қилувчилар ўн-ўн беш фоиз атрофидалар.
Детектив ва криминал асарлари
битувчилар йигирма-йигирма
беш процент бўлсалар керак. Аммо, фантаст-ёзувчилар жуда
кам. Ва ана шу камчиликнинг ичида ҳақиқий илмий фантастик
асарлар бита олувчилар эса бармоқ билан санарли.
Бутун жаҳон илмий фантастик адабиётида кўпчилик
мутахассисларнинг фикри бўйича ана шундай бармоқ билан
санарли ёзувчилар Айзек Азимов, Артур Кларк ва Роберт
Хайнлайн ҳисобланишади. Лекин
мен учун Айзек Азимовга
етадигани йўқ. Сабаби, унинг ҳеч бир асарида - хоҳ ҳикоя, хоҳ
роман, хоҳ илмий-оммабоп рисола бўлсин, улардаги ғайриоддий
мавзу физика, астрономия, биология, биокимё қонунлари
бузилмаган ҳолда талқин қилинади. Адиб умуман кутилмаган
ғояларни, гипотезаларни ўртага ташлайди, воқеалар зерикарли
эмас,
шиддатли кечади, инсонлар орасидаги муносабатларда
сунъийлик сезилмайди – барча муомилалар табиий қабул
www.ziyouz.com
kutubxonasi
3