***
—
Менинг жиноятчи бўлганлигим ёлғон, — қайтарди Рик, —
айниқса, агар менинг хизматим муҳимлигини ҳисобга олсак!
Кетишим керак. Бошқа илож йўқ. Фабрикани ҳам, қишлоқни
ҳам тарк этишим ва ўзим ҳақимда кўпроқ билишга интилишим
шарт.
—
Рик! Бу хавфли! Сен Ҳеч Нимани тадқиқ қилган бўлсанг
ҳам, ўз ҳақингда кўпроқ билишга интилишингнинг нимаси
муҳим?
—
Нега десанг, яқинда мен яна бир нарсани хотирладим.
—
Нимани, нимани эсингга туширдинг?
—
Айтмайман, —пичирлади Рик.
—
Сен буни кимгадир айтишинг лозим. Йўқса, унутиб
қўйишинг мумкин.
Рик қизнинг қўлларини ушлади.
—
Гапинг тўғри. Сен ҳеч кимга айтиб қўймайсанми, Лона?
www.ziyouz.com
kutubxonasi
18
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Ҳар эҳтимолга қарши, ёдингда сақлаб юрасанми?
—
Албатта, Рик.
Рик атрофга боқци. Дунё гўзал эди. Валона қачонлардир бу
ердан, бир неча миль нарида жойлашган Юқори Шаҳарда ёниб
турадиган каттагина ёзувлар борлигини айтганди:
“Флорина — бутун галактикадаги энг гўзал сайёрадир”.
Ҳозир атрофга қараркан, у ўша ёзувнинг ҳақиқатлигига
ишонч ҳосил қиларди.
—
Эсимга тушган нарса жуда даҳшатли. Лекин, ҳаммаси
тўғри, шу пайтгача янглишганим йўқ. Буни мен кечқурун
эсладим.
—
Ростданми?
У даҳшат билан қизга тикилди:
—
Бу сайёрада ҳамма ҳалок бўлади. Флоринада бирор тирик
зот қолмайди.
***
Мирлин Теренс қўнғироқ жиринглаганида, тахмондан
фильм-китоб олмоқда эди. Резидент кўйлагининг ёқасини
текислар экан, оҳиста эшикка яқинлашди. Унинг кийими
сквайрларникига ўхшаш эди. Баъзан, у ҳатто ўзининг
Флоринада туғилганини ҳам унутиб қўярди.
Остонада Валона Марч турарди. У тиз чўкиб, бошини эгди
—
бу ҳурмат билан салом беришни билдирарди.
Теренс эшикни ланг очди.
—
Киравер, Валона. Ўтир. Ётиш вақти аллақачон ўтиб кетди-
ку! Назоратчилар сени кўришмадими?
—
Менимча, йўқ, Резидент.
—
Хафа кўринасан? Яна Рикни дебми?
—
Ҳа, Резидент.
—
У ҳар доимгидек, катта қўлларини этаклари барига
яширди, бироқ қизнинг кучли бармоқлари билинар-билинмас
www.ziyouz.com
kutubxonasi
19
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
титраётганини Теренснинг назаридан четда қолмади.
—
Бир бошдан бошла, — деди у оҳиста. — Қўрқма.
—
Эсингиздами, Резидент, мен сизга келиб шаҳарлик доктор
ва унинг нималар ҳақида гапирганини айтиб бергандим?
—
Ҳа, Валона, эсимда. Мен билан маслаҳатлашмай,
бунақанги ишларга қўл урма, деб буюрганим ҳам эсимда. Бу-чи,
сенинг ёдингдами?
Қизнинг кўзлари чақнади. Бу эслатманинг унга асло ҳожати
йўқ эди, ўзи шундоқ ҳам Резидентдан қаттиқ чўчирди.
—
Энди ҳеч ҳам бундай қилмайман, Резидент. Бир вақтлар
Рик доим ёнингда бўлади, деб ваъда қилгандингиз. Ҳозир шуни
эслатгани келгандим.
—
Мен ваъдамда тураман. Демак, назоратчилар Рикни
суриштиришибди-да?
—
Йўқ. О, Резидент, ҳали улар суриштириши ҳам мумкинми?
—
Йўқ. Бунга ишончим комил.
Унинг сабр косаси тўлиб борар эди.
—
Қани, Валона, гапир, нима бўлди?
—
У ҳар хил нарсаларни эслаётганмиш.
Теренс шаҳд билан олдинга интилиб, қизнинг қўлидан
ушлаб олай деди.
—
Қандай нарсаларни?
***
Теренс Рик топиб олинган кунни эслади. У қишлоқ четидаги
канал бўйида бир қанча болаларнинг тўпланиб турганини кўриб
қолди. Улар, "Резидент!, "Резидент!" деб қулоқни битиргудай
қичқиришар ва қимирлаётган қандайдир оппоқ жонзотни
кўрсатишарди.
У ярим яланғоч, кап-катта эркак бўлиб, оғзидан сўлаклар
оқар, оёқ-қўлларини бемақсад қимирлатар ва қандайдир
маънисиз товушлар чиқарарди. Унинг кўзлари Теренснинг
www.ziyouz.com
kutubxonasi
20
Do'stlaringiz bilan baham: |