Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
ифодаси йўқ, фақат ногаҳоний ҳайқириқдан туғилган
оддий бир
эътибор зоҳир эди.
Рик яна қичқирди:
—
Хизмат жойим эсимга тушди! Мен
ишлар эдим!
Кимдир унга пўписа қилди:
—
Жим бўл!
Яна кимдир қўшиб қўйди:
—
Ўтир жойингга!
Юзлар яна овқат томон ўгирилдилар. Чайнаш жараёни давом
эттирила бошлади. Рик атрофдагиларга маъносиз қараб турарди.
"Ҳе, телба Рик!" деган хитоб эшитилди. Кимнингнидир кўрсаткич
бармоғини чеккасига тираб айлантирганига кўзи тушди.
Аммо бу
хатти-ҳаракатларларнинг ҳеч бири унинг учун бирон маъно
англатмасди.
У аста жойига ўтирди. Қўлига бир ёни пичоқдек ўткир, учи
паншахага ўхшаш тишли қошиқни олди — бу
билан амаллаб
овқатни ичиш, кесиш ва санчиш мумкин эди. Пахта плантациясида
ишловчи қуллар учун шунинг ўзи кифоя. У қошиқни айлантириб,
бандига назар ташлади. Ундан бўлак ҳамманинг қошиғида рақам
билан исмлар ҳам битилганди. Уникида эса Рик деган лақабгина
бор. Плантациялардагина қўлланиладиган алоҳида тилда, бу
тахминан жинни ёки телба деган маънони англатарди.
У, балки, энди кўп нарсаларни эслай бошлар?! Рик фабрикада
пайдо бўлгандан буён илк марта аввалги ҳаётига тааллуқли
ниманидир эслади. Бир ўйлаб кўринг-а! ...
Кечқурун фабрикадан қайтаётганда
унга Валона Марч етиб
олди.
—
Нонушта маҳалида қандайдир нохуш воқеа рўй берганмиш?
—
Ҳеч нарса бўлгани йўқ, Лона, — тўнғиллаб қўйди Рик.
Қиз яна қайта сўради:
—
Сенинг ёдингга нимадир тушганмиш. Шу тўғрими, Рик?
www.ziyouz.com
kutubxonasi
13
Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман)
Валона ҳам уни Рик деб атарди. У бўлса зўр бериб ўз исмини
эслашга тиришарди. Бир куни Валона титилиб кетган адреслар
китобини топиб келди-да, ундаги барча исмларни бирма-бир ўқиб
чиқди. Аммо китобдаги исмларнинг ҳеч қайсиси
унга таниш
туюлмади.
Рик қизнинг юзига тикилганча деди:
—
Мен фабрикадан кетишим
керак.
Валонанинг қовоғи
солинди:
—
Билмадим, қўлингдан келармикан. Бу яхши эмас, ҳар қалай.
—
Мен ўз ҳақимда кўпроқ ўйлашим, эслашим
керак.
Валона қуриб қолган лабларини
намлаб олди.
—
Билмадим, бунинг ҳожати бормикан.
Рик тескари ўгирилди. Ҳа, бу қиз
уни фабрикага жойлади,
ҳаётини сақлаб қолди. Лекин, ҳар ҳолда у кўп нарсани ёдга
тушириши лозим.
—
Яна бошинг оғрияптими?
—
Йўқ. Ҳақиқатдан боя ниманидир эсладим. Илгари қандай
иш билан шуғулланганим ёдимга тушди... Юр, Лона, майдонга
борамиз.
—
Кеч кириб қолди.
—
Илтимос! Қишлоқ ташқарисига чиқсак бўлди.
...Ярим соатлардан сўнг улар текис йўлдан қум сепилган
илонизи йўлга бурилишди. Жим кетиш оғирлик қилар, Валона
хавотирга тушарди,
Агар Рик уни ташлаб кетса нима бўлади? У ҳали ҳам ёш
болага ўхшайди. Аммо, у эс-ҳушидан маҳрум қилинишидан
аввал ўқимишли, катта одам бўлган.
Ўз пайтида, у Рикнинг биринчи сўзлариданоқ чўчиб
www.ziyouz.com
kutubxonasi
14