Айзек азимов коинот оқимлари



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/55
Sana03.04.2022
Hajmi1,02 Mb.
#526790
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
Ayzek Azimov. Koinot oqimlari

Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
қилинади. Азимовнинг фантастик асарини ўқир экансиз, баён 
этилаётган ҳодисаларни худди реал воқеликдек қабул қиласиз. 
Ўқувчини бундай ҳолатга барча ёзувчилар ҳам тушира 
олмайдилар. Адибнинг танлаган мавзулари коинот, узоқ 
галактикалар 
билан 
боғлиқ 
бўлса-да, 
заминимиздаги 
муаммоларни кўз олдингизга келтирасиз. Асар ўз сайёрамизнинг 
келажак даврига ёки вақт бўйича кўчишларга, робот ва инсон 
муносабатларига бағишланган бўлса ҳам, ёзувчи замонавий ҳаёт 
муаммоларидан узоққа кетмайди. Аксинча, ушбу масалаларга 
кутилмаган нуқтаи назардан қарайдики, беихтиёр унинг 
маҳоратига тан берасиз.
Масалан, унинг “Улар учиб келишолмайди” номли кичик 
ҳикоясида термоядро реакцияси орқали энергия олиш 
даражасига етган Буюк сайёралар рўйхатига Галактикалар 
Федерацияси қарорига биноан “Ер” киритилмайди. Сабаби, бу 
“аҳмоқ эшаклар” ушбу термоядровий портлатиш синовларини ўз 
заминларида ўтказар эканлар. 
Айзек Азимовнинг “Мангуликнинг тугаши” илмий-
фантастик романида Ер тараққиёти тарихий жараёнига 
аралашувлар, ўзгартириш киритишлар қораланади. Ушбу 
романда шартли равишда қабул қилинган ҳолат жуда ўзига хос. 
Вақт машинасига эга мангу яшовчи бир гуруҳ бор. Улар истаган 
тарихий ёки келажак даврга бора оладилар. Ўзларига ёқмаган 
ҳодисаларнинг олдини олиш йўлларини қидирадилар. Бунинг 
учун, кимнингнидир машинасини бузиб қўядилар, бошқа 
кимсанинг туғилиши имкониятини йўқотадилар ва ҳоказо, ва 
ҳоказо. Охир-оқибатда, бу гуруҳнинг ўзи ҳалокат гирдобига 
тушади ва мангулик тугайди.
Айзек Азимовни дунё машҳур қилган яна бир романи “Мен 
– 
робот”дир. Бу асарга қадар турли фантаст-ёзувчилар роботлар 
ҳақида ҳар хил уйдирмаларни битишарди. Роботларнинг хатти-
ҳаракатларига чегара йўқ эди. Ёзувчи бундан сал илгарироқ 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
4


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
эълон қилган “Ёлғончи” ҳикоясида киритган ва ушбу романида 
ривожлантирган 
ғоялари 
асосида 
жаҳон 
тилларида 
“роботехника” ибораси пайдо бўлди, ҳамда “Роботехниканинг 
уч қонуни”ни кенг тарқалди. Уларга асосан, (1)роботлар инсонга 
зиён етказмасликлари керак ва зиён етаётган бўлса, уни ҳимоя 
қилишлари шарт; (2) роботлар инсоннинг биринчи қонунга 
хилоф бўлмаган барча топшириқларини бажаришлари лозим; (3) 
роботлар биринчи ва иккинчи қонунга бўйсинган ҳолда 
ўзларини асрашлари даркор.
Шундан сўнг барча фантаст-ёзувчилар роботларга 
бағишланган ижодларида ушбу қонунга риоя эта бошлашди.
Айзек Азимовнинг яна бир жиҳати – у етук классик 
асарларни севган. Хусусан, машҳур немис драмурги Фридрих 
Шиллернинг “Аҳмоқликни енгишга маъбудларнинг ўзлари ҳам 
ожиз” пьесасига муқояса қилиб “Маъбудларнинг ўзлари ҳам” 
номли фантастик асар битган ва уни ўзининг энг севимли 
романим деб тан олган.
Ижодкорнинг ўзи биокимё фани бўйича докторлик 
даражасига эришган ва кенг билимли бўлгани учун илмий-
оммабоп асарларни ҳам хўб ва кўп битган. Улар ҳам жаҳон 
китобхонлари орасида ҳурматга сазовор бўлган ва севилиб 
ўқилган, ўрганилган.
Айзек Азимовнинг китоблари бутун дунёда ўқилиб 
келинмоқда. Ижодкор етмиш икки йиллик ҳаёти давомида тўрт 
юз олтмиш еттита китоб муаллифи бўлди. Бундай сермаҳсуллик 
ҳар бир ёзувчининг қўлидан келабермайди. У ҳақда бошқа 
фантаст-ёзувчи Артур Кларк ҳазиллашади: “Айзекнинг тўртта 
ёзув машинкаси бор, у бирвақтнинг ўзида иккита қўли ва иккита 
оёғи билан ишлаб, бирпасда тўртта китоб ёзиб ташлайди!” 
Артур Кларк ҳаттоки ижодкорнинг барча китоблари тиражини, 
уларга кетган қоғозларни ҳисоблаб чиқиб, натижада неча минг 
гектар ўрмон йўқ қилинганини ҳам ҳазиломуз баён қилган. 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
5


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
Азимов умрининг охирги йилларида компьютерда ҳам 
ёзишни ўрганиб олгани ҳақида мақола чоп этган. “Аввалига, – 
ёзади у, – бу матоҳни ўзим яшайдиган ўттиз иккинчи қаватдан 
пастга улоқтириб юборгим келди. Аммо, сабр-тоқат билан 
ўрганганимдан сўнг бу қурилма ювош мушукдек ўзини 
силатадиган, сўзга кирадиган бўлиб қолди”.
Айзек Азимовнинг яна бир қирраси борки, бу жиҳат 
“Коинот оқимлари” фантастик романида яққол кўзга ташланади. 
У бир ҳалқнинг иккинчи ҳалқ устига бостириб келиб, уни 
ёппасига қулга айлантириб ишлатиб, ушбу меҳнат натижасидан 
фақат ўзи “нон ва ёғ”га эга бўлишини кескин қоралайди. Бундай 
мустамлакачилик охир-оқибатда ҳалокатга олиб келишини, 
ҳарбий жиҳатдан ожизроқ мамлакат аҳолиси ҳам бахтли ва 
тўкин ҳаётга ҳақли эканлигини қайд қилади, кўрсатади.
Ёзувчининг Ўзбекистон деб аталмиш юртга келган-
келмаганлигини билмайман, аммо у айтилган романда айрим 
ҳолатларни тасвирлар экан, яқин ўтмишимиздаги пахта 
майдонларида мажбурий оғир меҳнат ва у ерда ишлатиладиган 
кимёвий дорилар туфайли элбурутдан қариб, юзлари қуёшнинг 
ўткир тиғли нурлари остида қорайиб, ажинли бўлиб қолган, 
танаси қилтириқ, умри қисқа “фидокорона меҳнат қилаётган 
азамат деҳқон”ларни кўрган деган ишонч уйғонади.
Асарда фақат Флорина сайёрасидагина (бу номни 
инглизчадан "гуллаб-яшнаган ўлка", деб ўгириш мумкин) 
ўсадиган пахтанинг олий нави “кирт” туфайли, унинг жуда 
қимматбаҳо, бутун Галактикада катта талабга эга эканлиги учун, 
кучли ҳарбий қудратга эга Сарк планетаси ушбу оламни босиб 
олади. Ва Флорина аҳолисини ёппасига, фақат пахта 
плантацияларида “фидокорона меҳнат қилаётган азамат 
кирткорлар”га айлантиради. Натижада, ҳалқнинг аксари қисми 
ғирт оми бўлиб қолган.
Ана шундай шароитда, коинотда кезиб юрувчи 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
6


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
тадқиқотчиларнинг бири бу сайёранинг ҳалокатга маҳкум 
эканлигини аниқлайди. Бу фожиа яқин бир неча йил ичида рўй 
бериши мумкин, деган хулосага келади. Ҳаттоки, Флоринанинг 
тез орада ҳалокатга маҳкум эканлиги ҳам мустабидларни 
“азамат кирткор”ларни фалокатли портлашдан қутқариш 
ишларига ундамайди. Уларга нима бўлса ҳам фақат олий навли 
пахта – кирт керак! Кирт – улар учун нон ва ёғ! Ҳузур-ҳаловатли 
ҳаёт! Ўзга юрт аҳолиси ўлса ўлаверсин...
Айзек Азимов “Коинот оқимлари” романи орқали ўз 
вақтида жуда долзарб мавзуни кўтарган, юртимизнинг ожиз 
ижодкорлари битолмаган ҳаётни тасвирлаган ва реал ҳаётдаги 
муаммоларни акс этдирган.
Шу жойда буюк шоиримиз Чўлпоннинг тўрт қатор шеъри 
ёдимга тушди: 
Сиз дейсизки, мен кўкларни ўйлайман, 
 
Ер бетига сира назар солмайман? 
 
Янглишасиз, мен кўкларга беркинган 
 
Ер қизидан ҳаёлимни олмайман.
Айримлар фантастик адабиётни енгил-елпи жанр деб фараз 
қиладилар. Чунки, улар бу жанрдаги ҳақиқий намуналар билан 
таниш эмаслар. Бундайларнинг қўлига дунёқараши тор, катта 
миқёсда фикр-мулоҳаза қила олмайдиган ҳаваскорларнинг 
машқлари тушган бўлса эҳтимол. Ёки, уларнинг ўзлари бу 
жанрни кенг кўламда мушоҳада қила олмайдилар. 
Фантастиканинг асл моҳиятини тушунолмайдилар. Ҳолбуки, 
Айзек Азимов таъкидлаганидек: “Фантаст ёзувчи, фантастик 
асарлар ўқувчилари ва фантастика одамлар тараққиётига хизмат 
қилади”. 
Сиз қўлингиздаги китобни мутолаа қилиш орқали жаҳон 
фантастик адабиётининг энг яхши намуналарининг бири билан 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
7


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
танишасиз. Ундан улкан ижобий қувват ва астрономик билим 
оласиз. Ва, ишонаманки, бундан сўнг фақат яхши фантастик 
асарлар ўқишга киришиб кетасиз.

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish