Режа. Европа халқларининг хўжалик фаолияти ва моддий маданиятлари



Download 36,45 Kb.
bet1/8
Sana24.02.2022
Hajmi36,45 Kb.
#205072
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
27-маъруза. Европа халқлари этнологияси (2)


27-мавзу. Европа халқлари этнологияси.
Режа.

  1. Европа халқларининг хўжалик фаолияти ва моддий маданиятлари.

  2. Ғарбий, Шимолий ва Жанубий Европа аҳолисининг анъанавий хўжаликлари.

  3. Ғарбий, Шимолий ва Жанубий Европа аҳолисининг моддий маданияти.

  4. Ғарбий, Шимолий ва Жанубий Европа аҳолисининг маънавий маданияти.

Хорижий Европа юксак ривожланган қитъа шу сабабли хўжаликнинг анъанавий турлари деярли сақланмаган. Ўтмишда европаликларнинг асосий машғулатлари дехқончилик ва чорвачилик бўлган. Кейинчалик бир қатор ҳудуддан ташқари (Исландия, Альп, Фарер оролларидан) барча минтақаларда дехқончиликнинг устунлиги ўрнатилади.
Европада жуда эрта м.ав.II-I минг йилликда плуг дехқончилиги тарқалган. Дехқонлар икки хил шудгорлаш меҳнат қуролини қўллаган бирида: рало-ғилдирак ва ерни ағдарадиган жиҳози бўлмаган иккинчиси плугда ҳар иккиси бўлган. Ралога шимол ва жанубда от ва хўкизлар қўшилса, плуг марказий ҳудудларда тарқалиб унга хўких қўшилган. Донли экинларни ўроқ кейинчалик бел-ўроқ билан ўриб олганлар. Донни занжирлар ёрдамида, жанубда эса хирмонга тўпланган донларни хўкизлар туёқлари ёрдамида, уларни айлантириб, ҳайдаб янчганлар. Донни шамол ёки сув тегирмонларида унга айлантирганлар. Ҳозирда бу деҳқончилик қуроллари ҳамда қишлоқ ҳўжалик экинларини йетиштириш усулари ўтмишга айланди, агрокультурани энг янги усулллари техника ва технологиялар қўлланилмоқда.
Европанинг шимолида асосий экинлар: арпа, сули, жавдар етиштирилади. Марказий районларда: буғдой, сули, қанд лавлаги экилади. Қитъанинг жанубида буғдой ва жавдардан ташқари маккажўхори, айрим районларда шоли етиштирилади. Европада картошка экиш ҳам кенг тарқалган. Боғдорчилик, сабзавот етиштириш барча ҳудудларда бўлса, Ўрта Ер денгизи атрофида зайтун, цитрус мевалари ва узумчилик кенг тарқалган. Узумчиликда асосий ҳосил вино тайёрлашга ишлатилиб, у билан Луара ва Рейн дарёлари ҳавзаларигача ерларда шуғулланишади. Техник экинлардан шимолда зиғирпоя ва каноп, жанубда пахта ва тамаки экишади. Кўпгина европа мамлакатларида айниқса Голландия, Дания, Германия, Англияда гулчилик юксак ривожланган.
Европанинг кўплаб халқлари хўжалигида чорвачилик муҳим ўрин тутади. Асосан қорамол боқилади. Молларни йирик оғилхоналарда, қисман яйловларда боқишади. Чорвачилик сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга, гўшт ва гўштдан махсулотлар тайёрлашга қаратилган. Европанинг кўпгина районларида асосан жуни учун қўйни ва гўшти учун тўнғизларни боқишади.
Соҳилбўйи районларида балиқчилик яхши ривожланган. Унда денгиз маҳсулотлари қисқичбақа, моллюскалар, денгиз типратикони, балиқнинг кўплаб турлари ушлаб қайта ишланади ёки янгилигида сотувга чиқарилади. Балиқчилик норвегиялик ва исландлар учун катта аҳамиятга эга. Ўрта асрлар даврида Европада анча тараққий этган ҳунармандчилик ишлаб чиқариши бўлган. Айнан унинг асосида кейинчалик саноат ишлаб чиқариши шаклланади. Завод-фабрикалар ишлаб чиқариши ҳунармандчиликни четга суриб қўяди. Лекин унинг айрим соҳалари айниқса бадиий санъат соҳаларига айланганлари: каштачилик, заргарлик, сопол буюмлар тайёрлаш, шишадан буюмлар, мусиқа асбоблари ясаш бугунги кунга қадар давом этиб келмоқда. Арктика ҳудудларида яшовчи саамлар хўжалиги Европанинг бошқа халқлариникидан анча фарқ қилади. Уларда тундра буғучилиги ва балиқчилик ривожланган.

Download 36,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish