Режа. Европа халқларининг хўжалик фаолияти ва моддий маданиятлари


Қўрғонлар ва қишлоқ уйлари турлари



Download 36,45 Kb.
bet2/8
Sana24.02.2022
Hajmi36,45 Kb.
#205072
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
27-маъруза. Европа халқлари этнологияси (2)

Қўрғонлар ва қишлоқ уйлари турлари. Ҳозирги кунда европанинг кўпчилик мамлакатларида шахар аҳолиси кўпчиликни ташкил қилади. Кўпчилик мамлакатларда аҳолининг ¾ қисми шаҳарларда яшайди. Буюк Британия ва Шимолий Ирландияда 90% ахоли шахарликлардир. Европа шахарлари орасида энг қадимгилари: Афинага м.ав. XVI асрда, Римга м.ав.VIII асрда асос солинган. Рим империяси даврида Париж, Лондон, Келънга ҳам асос солинган. Ўрта асрлар даврида Бристолъ, Стокголъм, Берлин, Мадрид, саноат ривожланган даврда Англияда Бирмингем ва Бристол, Рур ҳавзасида Германияда ҳамда бошқа саноат марказлари вужудга келган. Эски шаҳарларда тарихий қисмда энг қадрли меъморчилик иншоотлари, ибодатхонлар жойлашган. Афинада-Парфенон, Римда-Колизей, Парижда-Биби Мариям ибодатхонаси, Лувр, Лондонда-Тауэр, Келънда-машхур Кёльн ибодатхонаси мавжуд.
Европа учун аҳолини йирик шаҳарларда, тўғрироғи шаҳарлар агломерациялари-шахарлар атрофидаги кичик шаҳарлар ва шаҳарчалар, аҳоли пунктларида яшаши хусусиятлидир. Бундай шаҳарчалар аҳолиси хилма хил. Сабаби мигрантларни асосий қисми айнан шу хилдаги йирик шаҳарлар атрофига жойлашадилар. Йирик шаҳарларда турли миллат вакиллари орасида мулоқот ҳамда ўзаро таъсир фаол кечади. Бу эса бошқа омиллар билан биргаликда алоҳида шаҳар субмаданиятини шаклланишига олиб келади.
Лекин Европада шаҳар ҳаёти жуда эрта бошланган бўлсада, интенцив саноатлаштириш бошлангунга қадар қитъада қишлоқ аҳолиси кўпчиликни ташкил этган. Айрим мамлакатларда жумладан Португалияда, Албанияда қишлоқларда ҳозир ҳам кўп аҳоли яшайди. Қишлоқ қўрғонларида кўп ҳовлилик ва якка ҳовлилик уй жойлар учрайди. Якка ҳовлилар аҳолиси сийрак тоғли ҳудудларда Францияда, Испания ва Италиянинг шимолида, Германиянинг шимолий-ғарбида, Англиянинг ғарбида ва Норвегияда учрайди. Кўп ҳовлилик қишлоқлар Марказий Европанинг, Франция, Италия, Испания, Болқон я.о.нинг паст текисликларида жойлашган. Кўп ҳовлилик қишлоқлар улардаги уй-жойлар режаси, қурилиш ашёлари билан фарқланади. Европанинг марказий ва жанубий қисмидаги қишлоқлар ҳовлилари тартибсиз тўп кўринишида қурилган.Натижада бундай қишлоқларда кўчалар ҳам қинғир-қийшиқ. Германиянинг шарқида айлана шаклида қурилган қишлоқлар ҳам мавжуд. Бу шаклдаги қишлоқларда уйлар марказдаги майдонга қаратиб қурилган. Ғарбий Европада ҳам кўчалар бўйлаб қурилган уйлари бўлган қишлоқлар учрайди, лекин бундай қишлоқлар аксари Шарқий Европа учун хусусиятли.
Ғарбий Европа қишлоқларидаги уйлар ҳам турли типларга мансуб. Кўчалар юзига уйлар қуриш дастлаб қишлоқда ўтиладиган йўл ёқасидан бошланиб, кейинчалик янги кўчалар ва уйлар қурилган. Европада тарқоқ, уйлар бир-биридан анча нарида қурилган манзилгоҳларни ҳам учратиш мумкин.
Европанинг жанубида ўрта ер денгизи уйлари қурилиши кенг тарқалган. Бу икки қаватли баъзида уч қаватли тошдан қурилган бино, пастки қаватда хўжалик юқорида яшаш хоналари жойлашган. Томлари икки ёқлама бўлиб черепица билан қопланган. Бундай уйларда испанлар, жанубий французлар, жанубий италияликлар яшашади.
Италиянинг шимолида, Швейцария ва Австриянинг тоғли районларида, Германиянинг жанубида альп уйлари кенг тарқалган. Уй икки қаватли, биринчи қавати тошдан юқориси ёғочдан айвони билан қурилган. Бу хилдаги уйларнинг томи ҳам икки ёқлама ёғоч устунларга ўрнатилган. Яшаш хоналари ҳар икки қаватда жойлашган, хўжалик хоналари фақат биринчи қаватда Альп уйларига басклар турар-жойлари ўхшаш, фарқли томони баскларнинг уйларида иккинчи қават синчли этиб қурилган.
Франция, Нидерландия, Бельгия, Буюк Британия, Марказий Германия, Австрия ва Швейцариянинг текисликларидаги қишлоқ уйлари ғарбий ўрта европа типи дейилади. Унинг вариантларидан бири юқори немис (франкон) уйи. Бу бир ёки икки қаватли уй- ғиштдан ёки синчли, ёғочдан қилинган синчни оралари лой, тош, ғишт билан тўлдирилади. Яшаш ва хўжалик хоналарини уч ёки тўрт томонидан очиқ ҳовли жойлашган. Уйнинг томи ҳам ёғочдан устунлар, тўсинларга таянади. Ғарбий Европада томларни турли рангдаги сопол черепицалар билан ёпиш ўрта асрлардан бошлаб кенг тарқалган.
Шимолий француз уйлари кўча юзида узун қилиб тошдан ёки синчли турар-жойлар шаклида, уларга ички томонидан хўжалик бинолари ёндошади. Уйни атрофи ўралмаган. Ундан фарқлироқ Жанубий Люксембург уйлари Бельгияда тарқалган бўлиб (бир қаватли тошдан ёки синчли) ҳовли баланд девор билан ўралган. Хўжалик бинолар баъзида асосий уйга тақаб эмас алоҳида қилиб қурилган. Баъзида уйнинг ички қисмида жойлашган. Уйга кириш ғиштдан арка шаклида бино этилган.
Германиянинг шимолий, Нидерландияда шунингдек Данияда шимолий европа типидаги уйлар қурилади. Бу типдаги уйларнинг асосий хусусиятлари қуйи немис (ёки саксон) уйларида намоён бўлади. Бу кенг бир қаватли-синчли ёки ғиштдан қурилган уйлардир. Унинг ўрта қисмида омбор қурилиб унда ун, дон маҳсулотлари сақланади. Ҳовлини усти ёпилиб унинг икки томонида яшаш хоналари, отхона, оғилхоналар жойлашган. Бундай уйларнинг улкан томлари деворларга эмас, девор бўйлаб ёки уйнинг ичида ўрнатилган йўғон устунларга мустаҳкамланган.
Паннония уйи Венгрия қишлоқларида бунёд этилиб бир қаватли лойдан қурилган, томи сомон билан ёпилган уйлар бўлган. Уй олдида узун устунли айвон қурилиб, у орқали хоналарга кирилган.
Скандинавия ва Финландияда ёғочлардан йўниб бир қаватли қилиб қурилган уйлар тарқалган. Шимолий скандинавия уйларида иситиладиган хоналар, истилмайдиган хўжалик хоналари бўлгани, жанубий скандинавия уйларида иситиладиган хоналарни икки томонидан хўжалик хоналари тақаб қурилган.
Ўтмишда қишлоқ уйларини қурилиш анъаналари шаҳар меъморчилигига сезиларли таъсир кўрсатган. Ҳозирги кунда шаҳар меъморчилиги учун анъанавий хусусиятлардан воз кечиш ва умумлаштириш тобора кенг тус олмоқда. Шунга ўхшаш жараёнлар қишлоқларда ҳам кузатилмоқда.

Download 36,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish