Айзек азимов коинот оқимлари



Download 1,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/55
Sana03.04.2022
Hajmi1,02 Mb.
#526790
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
Ayzek Azimov. Koinot oqimlari

Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
*** 
Салжуқийларнинг буюк ҳукмдори Маликшоҳ узоқроқ 
яшаганда ёки истеъдодли тахт ворисига эга бўлганда, салб 
юришлари аввал бошданоқ ҳалокатга учрарди. Умуман олганда, 
салбчиларнинг айрим муваффақиятлари мусулмонлар орасидаги 
келишмовчиликлар туфайли юз берган.
*** 
Францияда, қирол Людовик VII даврида, шамол 
тегирмонлари қурилиши бошланган. Бу ғоя ўша пайтларда 
технология соҳасида анча илғор бўлган Шарқ мамлакатларидан 
ортга қайтаётган салбчилар томонидан олиб келинган. Салб 
юришлари натижасида, у ерларда ўрганилган янгича тафаккур 
ва етук ғояларнинг қиммати, ютқизилган ёки ютилган жанглар 
аҳамиятидан анча юқори бўлган.
*** 
Математикадан бошқа ҳеч вақони билмасанг, буюк 
математик деб ҳисобланишинг мумкинми? 
*** 
Яхши илмий-фантастик асар ўқувчини ҳаяжонлантиради, 
лекин бундан ташқари, у келажак ҳақида ўйлашга ҳам мажбур 
қилади.
*** 
Олға қадам ташлаш учун доимо сабаб бор. Фақат уни ўз 
вақтида топиб туриш лозим.
*** 
Одамларга бир ўйин ўйнашга рухсат берилган: “Мен сендан 
яхшироқман”, деган. Уни миядан чиқариб ташлаш жуда 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
156


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
мушкул.
*** 
Ишонч ақлдан устун. 
*** 
Ҳаёт, умуман олганда, антиқадир. Антиқалик унга тўлиқ 
мос келувчи ягона сифатдир. 
*** 
Мен ҳеч нарсага кўр-кўрона ишонмайман. Ҳар бир ғоя, 
фикр, маълумот мантиққа асосланиши лозим. Акс ҳолда, унинг 
қиймати бир пул.
*** 
Мен амалдорларнинг кўпини кўрдим, аммо уларнинг 
орасида бахтлиларини учратмадим. Амал – полга қоқиб 
қўйилган курси эмас. Шунинг учун, амалдор доимо курсини 
кимдир силжитмаслигидан огоҳ бўлиб, ҳамиша хавотирда 
ишлайди.
*** 
Муаммони ҳал қилишнинг энг осон йўли – уни йўқ деб 
фараз қилишдан иборат. 
*** 
Олти – “аъло сонлар”нинг биринчисидир. Унинг 
бўлинувчиларининг йиғиндиси ўзига тенг. Яъни, 6 да улар учта: 
1, 2 ва 3. Уларнинг йиғиндиси 6 га тенг. Бундай сонлар кўп эмас. 
Ундан сўнг, 28 келади: 1+2+4+7+14=28. Кейингилари, 496 ва 
8128 сонларидир. Бу нарсани қадимги математиклар яхши 
билишган.
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
157


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
*** 
Илмий ҳақиқат қонуний ёки ноқонуний каби тушунчалардан 
ташқаридадир.
*** 
Файласуф бўлиш учун олийгоҳда ўқиш шарт эмас. Ўткир 
ақл ва ҳаётий тажриба керак.
*** 
Озод бўлишни истаган одамгина озод бўла олади. 
*** 
Истамай олинган билим – фойдаси йўқ билимдир. 
Ҳеч қачон – бу жуда узоқ вақтдир. 
*** 
Қўрқув – инсонга керак. У эҳтиёткор бўлишни ўргатади ва 
ҳаётни 
асрайди.
*** 
Биз қандай усулда ризқ-насиба топаётганимиз, қай 
ҳолатлардан 
завқланаётганимиз, 
қандай 
ғояга 
ишонаётганлигимиз, нималарни яхши, нималарни ёмон, 
деяётганимиз – маданиятдир.
*** 
Бу сайёрада биргина ишлаб чиқариш ривожланган эди, яъни 
давлат томонидан биргина маҳсулот – қонун чиқариларди. 
Бутун ҳаёт жараёни бетиним бошқариларди. Сайёрада одамлар, 
уй ҳайвонлари ва паразит-текинхўрлар яшардилар. Транторда 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
158


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
бошқача ҳаёт йўқ эди.
*** 
Ёмон хабарлар бургут қанотида келади, яхшилари эса 
тошбақа оёқларида.
*** 
Айни ҳаётдан қониқмаслик инсониятни тараққиётга ва 
маданият ривожланишига ундаган. Ҳолатидан қониқиб 
ўтирабериш – ортга кетишдир. 
*** 
Пулнинг жозибаси – жуда кучли. Лекин, ҳаётга жиддий 
қараган одам учун пулнинг ўзи етарли эмас.
*** 
Кимнидир севсанг, унинг кўзларида ҳамиша қувонч 
чақнаётганлигини кўргинг келади.
*** 
Атиргул – лой ва ифлос тупроқда ўсади.
*** 
Ўтган замонни бутунлай унитиш мумкин эмас, чунки у 
бугунни келтириб чиқарган.
*** 
Миш-мишларни барча замонларда тўхтата олишмаган. 
*** 
Сен кўпҳужайралик организм сифатида тахминан эллик 
триллион ҳужайрадан иборатсан. Лекин, шахс сифатида, 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
159


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 
айтилган 
барча 
ҳужайралар 
аҳамияти 
йиғиндисидан 
муҳимроқсан.
*** 
Ишларни ривожлантириш учун режалар тузишнинг ўзи 
камлик қилади. Уларни вақт келганда ўзгартиришни ҳам билиш 
керак.
*** 
Мен тўсатдан, одамлар аҳмоқдир, деган фикрга келиб 
қолдим. Ўйлаб кўринг, инсонлар хатти-ҳаракатларини тартибга 
солувчи қонун-қоидалар йўқ эди, уларни ўйлаб топишди. Аммо, 
одамлар, шу, ўзлари ўрнатган қоидаларга риоя қилишмайди. 
Ажаб!..
 
www.ziyouz.com
 kutubxonasi 
160


Айзек Азимов. Коинот оқимлари (роман) 

Download 1,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish