ОТМ номи ва жойлашган манзили
|
Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси ДХХ Академияси
|
Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 20-уй
|
Кафедра номи
|
5-махсус кафедра
|
Академия ўқув биноси, 202-хона
|
Таълим соҳаси ва йўналишлари
|
700 000 - Мудофаа ва хавфсизлик
|
5720100 - “Давлат хавфсизлиги соҳасида юриспруденция”
|
Ўқув йили, факультет/ семестр
|
2021-2022 ўқув йили 1 ва 2-факультетлар / 5,6,7 – семестрлар,
3-факультет 2-семестр
|
Фанни олиб борадиган профессор- ўқитувчилар
|
ўқитувчи, Акрамов У.М.
|
sayt. http://www.dxxakademiy.uz/
e-mail: dxxacademy@mail.uz
|
Консультация вақти ва жойи
|
Душанба ва пайшанда кунлари,
соат 15-00 дан 17-00 гача, 202-хона
|
Соатлар ҳажми/кредит
|
54 соат / 3 кредит
|
Фанга ажратилган соатлар
|
Аудитория соатлари - 34 с.
|
Мустақил таълим -20 с.
|
Маъруза - 12 с.
|
Семинар - 12 с.
|
Амалий машғулот – 10с.
|
Бошқа фанлар билан алоқадорлиги
|
Пререквизитлар - ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар,
Кибер хавфсизлигига таҳдидлар, ҳуқуқ-тартибот назарияси Постреквизитлар - қонунийлик, Кибер хавфсизигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш
|
«Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулидан маъруза, семинар ва амалий машғулотлар мавзулари ва уларга ажратилган соатлар
т/р.
|
Модуль мавзуларининг номи
|
Жами
|
Шу жумладан:
|
маъруза
|
Семинар / амалий машғулот
|
мустақил таълим
|
2-блок. Махсус қисм
|
М-1.
|
“Кибер хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш”
|
10
|
2
|
2/2
|
4
|
М-2.
|
Кибер хужумларнинг таснифланиши ва уларни ҳамкорликда бартараф этиш чоралари
|
10
|
2
|
2/2
|
4
|
М-3.
|
Кибер хужумларни бартараф этишда ДХХ, ИИВ, МГ, МВ ва ФВВ бўлинмаларининг вазифалари
|
10
|
2
|
2/2
|
4
|
М-4.
|
Кибер хавфсизлигига таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишнинг психологик омиллари
|
10
|
2
|
2/2
|
4
|
М-5.
|
Кибер хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Кибер ресурсларини химоялаш, махсус техник воситалар ва ҳимоя дастурларни қўллаш, телекоммуникация воситаларидан фойдаланиш
|
8
|
2
|
2/2
|
2
|
М-6.
|
Хорижий давлатларда Кибер хавфсизлигини таъминлаш борасида тажрибаларни ўрганиш ва уларни қўллаш
|
6
|
2
|
2/-
|
2
|
|
Жами
|
54
|
12
|
12/10
|
20
|
МАВЗУЛАР МАЗМУНИ
(маъруза машғулотлари учун)
2-блок. Кибер хавфсизлигини таъминлаш
(махсус қисм)
XXI асрда инсоният глобаллашув жараёнларини бошидан кечирмоқда. Бу жараён янги-янги ҳудудлар ва давлатларни, янги соҳаларни ўз қаърига тортмоқда ва умуман мавжуд таҳдидларнинг шаклу-шамойили ҳам ўзгармоқда. Бугун инсоният тараққиёти шундай босқичга кирдики, энди унда ҳарбий қудрат эмас, балки интеллектуал салоҳият, ақл-идрок, фикр, илғор технологиялар ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.
Умуман, глобаллашув даври мамлакатлар ўз Кибер маконини ўзи ҳимоя қилиши шартлигини заруриятга айлантирмоқда. Чунки, мамлакат ўз Кибер маконини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилмаслиги келажакда ўз фуқароларини бошқара олмаслигига олиб келишини, яъни уларнинг онгини бошқалар бошқаришини кўрсатмоқда.
Ўзбекистонга ҳам турли ниқоблар остида зарарли Киберхужумлар кириб келмоқда. Дунёдаги ривожланган давлатлар ва уларнинг махсус хизматлари глобал Киберхужум оқимини имкон қадар бошқариш орқали ўз манфаатларини илгари суриш билан бирга, душман сифатида танланган мамлакат ёки мамлакатлардаги ижтимоий-сиёсий вазиятни бузиб кўрсатиш, сиёсий элитасини обрўсизлантириш билан мамлакат фуқаролари, айниқса, ёшлари онгида ўз ҳукумати сиёсатига нисбатан салбий фикрларни шакллантириш орқали давлатда нотинчлик вазиятини яратиб, барқарорликка путур етказиб келмоқда.
Шу боис, барча замон ва маконларда, ўз халқи келажагини ўйлаган ҳар қандай мамлакатда аҳоли ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсат, ислоҳотлар, ўзгаришлардан маълум даражада хабардор қилиб борилган. Бу эса жамиятни бирлаштириш, умуммиллий мақсадлар йўлида сафарбарликни таъминлаб, давлат ва жамият бирлигига эришишдек мақсадларга хизмат қилган.
Тажрибадан маълумки, хавфни бартараф этишнинг энг осон йўли, шу хавфни олдиндан аниқлаб, унга қарши эҳтиёт чораларини қўллаш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Кибер хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам соҳага нисбатан потенциал таҳдид манбаларини аниқлаш ва ҳимоя чораларини қўллаш бирламчи вазифалардан ҳисобланади.
Кибер хавфсизлигига таҳдид манбалари ички ва ташқи манбаларга бўлинади. Мутахассисларнинг эътироф этишича, Кибер хавфсизлигининг долзарб муаммога айланишига асосан ташқи манбалар сабаб бўлади. Чунки, бугун замонавий дунёга эгалик қилиш учун курашнинг асосий воситаси сифатида Кибер тилга олинмоқда. Бундай вазиятда Кибер хавфсизлик технологиялари ва бошқаруви юксак даражада тараққий этган давлатлар ўзидаги бу устунликдан ижтимоий онгга таъсир кўрсатиш йўлида фойдаланишдан том маънода манфаатдор ҳисобланади.
Шу боисдан Кибер хавфсизлигини таъминлашда ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш модули улардаги махфийлик тартиби, Кибер хавфсизлик технологиялари, Кибер-таҳлил фаолияти, профилактик фаолияти, тергов аппаратлари фаолияти, тезкор-қидирув фаолияти каби фанлар билан узвий равишда боғлиқдир. Ушбу фанларда ўрганиладиган асосий тушунчалар, қоидалар ва барча билимлар Ўзбекистон Республикаси ҳуқукни муҳофаза қилувчи органларининг асосий вазифа ва функцияларини самарали бажаришга қаратилган ва айнан шу мақсад учун хизмат қилади.
Модул бўйича тавсия этиладиган мустақил ишлар
Курсантларнинг мустақил таълими икки хил шаклда ташкил этилади:
Курсантнинг ўқитувчи раҳбарлиги остидаги мустақил таълими.
Курсантнинг мустакил иши.
Мустақил таълимнинг биринчи шакли курсантлар томонидан семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик жараёнининг бевосита профессор-ўқитувчиларнинг раҳбарлиги ва назорати остида ташқил этилади.
Мустақил таълимнинг иккинчи шакли курсантлар томонидан қуйида тавсия этиладиган мавзулардан бири бўйича ёқи мустақил шакллантирилган мавзулардан бири бўйича таҳлилий маълумотномани мустақил тайёрлашини назарда тутади.
Маълумотнома ҳажми 5 бетдан ошмаслиги лозим. У стандарт А4 форматдаги оқ қоғозда, Microsoft Office Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегелда ёзилади. Мавзунинг номланиши чап томони юқори қисмида, бажарувчининг фамилияси ва гуруҳи - ўнг томони юқори қисмида ёзилади. Маълумотнома кириш, асосий ва хулоса қисмларидан иборат бўлади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати альфавит ёки асосий қисмдаги хаволалар кетма-кетлиги бўйича берилади. Маълумотнома якуний назоратдан 15 кун олдин текшириш ва баҳолаш учун ўқитувчига топширилиши керак.
Маълумотнома тайёрлашда ўқитувчи томонидан тавсия қилинган асосий ва қўшимча адабиётлардан, Интернет материалларидан фойдаланилади ҳамда унда курсантларнинг мустақил фикрлари ҳам бўлиши лозим.
Ўқитиш стратегияси
Do'stlaringiz bilan baham: |