Амалий топшириқларни бажариш
Амалий топшириқларнинг кўпчилиги кичик гуруҳлар таркибида бажарилади ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: йўриқнома бериш ўқув топшириқни бажариш бўйича йўриқнома билан танишиш, топшириқни бажариш, натижаларнинг оммавий тақдимоти натижаларни умумлаштириш ва баҳолаш.
Масалалар ечиш бўйича машқ
Якка тартибда амалга оширилади ва қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: йўриқнома бериш – масалани ечиш - натижаларни танлама тақдимоти - умумлаштириш.
Муаммоли масалалар ва вазиятларни ечиш
Муаммоли масалалар ва вазиятларни ишлаб чиқиш жуда катта меҳнат талаб қилади. Лекин курсантлар томонидан амалий касбий фаолиятдан олинган муаммоли масалаларни ечиш ва муаммоли вазиятларни кўриб таҳлил қилиш назарияни ҳақиқий амалиёт билан боғлашга имкон беради. Бу ўқитишни фаоллаштиришга имкон беради, курсантларга ўрганилаётган материални амалий фойдасини тушунишга ёрдам беради.
Курсантларни назарий ва амалий тайёргарлик даражасини назорат қилиш ва баҳолаш
|
Таълим берувчи амалий муаммоли вазиятларни (кейсларни) ечиш
Кейс курсантларни муаммони ифодалаш, муаммоли вазиятни таҳлил қилиш ва баҳолаш, уни мақсадга мувофиқ ечим вариантларини қидиришга йўналтирувчи ташкилотлар, инсонлар гуруҳи ёки алоҳида индивидларни ҳаётининг муайян шароитларини ёзма равишда тақдим этилган баёнини ўз ичига олади.
Кейсни ечиш жараёни қуйидаги босқичларни ўз ичига олиши муҳим: муаммони якка тартибда таҳлил қилиш ва ечиш, топилган ечимни кичик гуруҳларда таҳлил қилиш, ўзаро мақбул ечим вариантини расмийлаштириш, гуруҳ ишини тақдимоти, муаммони ечиш усулининг энг мақбул вариантини жамоавий тарзда танлаш.
Фикрлаш жараёни, муаммоли вазиятни ечиш жараёнида пайдо бўлган, мустақил топилган далиллар ориентирларни, касбий бойликларни топишга ва мустаҳкамлаштиришга, келгуси касбий фаолияти билан алоқани англашга кўмаклашади.
Ўқув лойиҳаларнинг тақдимоти ва баҳоланиши
Ўқув машғулотини тайёрлашда ўқитувчининг роли: лойиҳа топшириғини ишлаб чиқиш; курсантларга маълумотларни излашда ёрдам бериш; ўзи ахборот манбаи бўлиши; бутун жараённи мувофиқлаштириш; иштирокчиларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш; қайта алоқани амалга ошириш; маслаҳат бериш.
Ушбу ўқув машғулотида гуруҳлар ўз фаолиятининг натижалари тўғрисида маъруза қилади ва уни белгиланган шаклда тақдим этади. Ўқитувчи гуруҳларнинг ўзаро баҳоланишини ташкил этади ва иштирокчининг фаолиятини баҳолайди.
Коллоквиум
Ўқитувчининг курсантлар билан суҳбатлашуви одатда курснинг у ёки бу мавзуси бўйича билимларини аниқлаш, уни чуқурлаштириш мақсадида олиб боради. У кўпинча:
1) дастурда кўзда тутилмаган, лекин курсантларда қизиқиш уйғотган қўшимча мавзулар бўйича;
2) фаннинг алоҳида мураккаб, лекин курсантлар томонидан етарли даражада ўзлаштирилмаган мавзулари бўйича қўшимча дарслар мобайнида;
3) охирги семинар машғулотларида жавоб бермаган курсантларни билиш даражасини аниқлаш учун. Коллоквиум мобайнида маъруза, реферат ва ёзма ишлар текширилиши мумкин.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |