Ахборот тизимлари ва технологиялари”



Download 0,82 Mb.
bet2/34
Sana16.12.2022
Hajmi0,82 Mb.
#887970
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Ташев С.Н. Битирув иши 2022-23

Битирув ишининг мақсади: Ўзбекистон Республикаси ДХХ Академиясидаги ўқув жараёнида “Киберхавфсизлик асослари фанини янги педагогик технологиялар асосида ўқитиш методикаси” модулидан машғулотларни ташкил этишни инновацион таълим технологиялари асосида такомиллаштиришдан иборат.
Битирув ишининг вазифалари: ишнинг мақсадидан келиб чиқиб қуйидаги вазифалар белгиланди:

  • “Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулининг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишларини ёритиш, модулни ўқитишнинг назарий асосларини таҳлил килиш;

  • “Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулидан дарс ўтиш жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш ва режалаштириш;

  • Модулга оид назорат топшириқлари ва мустақил таълим юзасидан кўрсатмалар ишлаб чиқиш.

Битирув ишининг объекти: ДХХ Академияси қурсантларида танқидий фикрлаш ва таҳлилий кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам берувчи инновацион таълим технологиялари асосида “Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулини ўқитиш жараёни.
Битирув ишининг предмети: ДХХ Академиясида курсантларга “Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулини ўқитиш бўйича инновацион таълим технологиялари.
Битирув ишининг амалий аҳамияти: битирув ишида келтирилган маълумотлардан “Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулини интерфаол методлар асосида ўкитишда, курсантларнинг кўникмаларини ривожлантиришда, билимини назорат қилиш учун яратилган кейслар, назорат топшириқлари ва мустақил таълим мавзуларидан фойдаланиш мумкин.
Битирув ишининг тузилмаси: кириш, иккита боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
I БОБ. “КИБЕР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ” МОДУЛИНИ ЎҚИТИШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ



    1. Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулининг мазмун-моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари

«Кибер хавфсизлигини таъминлаш модули”, “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш асослари” фанининг иккинчи махсус қисми бўлиб, ушбу модулни ўрганиш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонун ҳужжатлари ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари асосида курсантларда фуқароларнинг Кибер соҳасидаги ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ахборот соҳасидаги мулкини, конституциявий ҳуқуқини ҳимоя қилишни, қонун устуворлигини, шахс, жамият ва давлатнинг Кибер соҳасида хавфсизлигини, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикасини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг фаолияти, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида билим ҳосил қилиш, киберхавфсизликни таъминлаш, мазкур фаолиятни барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан амалга оширилиши, ўзаро мувофиқлаштиришда зарур бўлган касбий билим, амалий кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган.


“Кибер хавфсизлигини таъминлаш асослари” фани бевосита ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида бошқарув назарияси предметига оид билимларга таянган ҳолда Кибер хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг мақсади, принциплари, усул ва шакллари, тавсифи ҳамда моҳияти, режалаштириш, таҳлил қилиш ва назоратни асосий умумий предметлари сифатида ўрганади.
Ўз навбатида «Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулида Кибер соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, принциплари, бу соҳадаги бошқарув субъектлари (ваколатли органлар тизими), уларнинг вазифалари, функциялари, усул (метод)лари, ваколатлари ҳамда уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий, ташкилий-тактик ва бошқа асослари хусусий предметлар ҳисобланади.
Шуни ҳам алоҳида қайд этиш жоизки, ўтган давр мобайнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Кибер хавфсизлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилган ислоҳотлари, уларнинг натижалари, бу соҳадаги муаммолар ва миллий ҳамда хорижий тажрибаларни ҳам Кибер хавфсизлигини таъминлаш фани ва ушбу модулнинг предмети қаторига киритиш мумкин.
Мамлакатимизда давлат ташкилотлари фаолиятининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш борасида электрон ҳукуматни ривожлантириш мақсадида қабул қилинаётган давлат бошқарувига, хусусан, ваколатли органларнинг Кибер хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига оид бўлган қонун ҳужжатлари, жумладан, ушбу масалаларга оид барча материаллари ҳам бевосита “Кибер хавфсизлигини таъминлаш асослари” фани ҳамда « Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” модулининг предмети ҳисобланади.
Масалан, ушбу модулнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида” (2003 йил 11 декабрь), “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” (2002 йил 12 декабрь), “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида” (1997 йил 24 апрель), “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида” (2014 йил 5 май), “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” (2004 йил 29 апрель), “Электрон ҳукумат тўғрисида” (2015 йил 9 декабрь), “Телекоммуникациялар тўғрисида” (1999 йил 20 август), “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида” (2014 йил 14 май), “Ички ишлар органлари тўғрисида” (2016 йил 16 сентябрь), “Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги (2018 йил 5 апрель) ва бошқа қонунлари талабларини ўрганиш ҳамда Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича назарий билимларни бойитиш, кенгайтириш, илғор миллий ва хорижий тажрибаларни таҳлил қилиш асосида амалиётда қўллашга хизмат қиладиган услубий тавсиялар ишлаб чиқиш зарурияти юқоридаги каби қонун ҳужжатларининг ҳам ушбу модулнинг предмети эканлигини яққол тасдиқлайди.
Таъкидлаш жоизки, ҳар бир ўқув фанида унинг мазмунига мос келувчи асосий масалалар (мавзулар) изчил баён этилади ва мантиқий кетма-кетликка эга бўлади. “Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулининг тузилиши Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолияти, яъни назарий, ташкилий-ҳуқуқий асослари ҳамда ҳар бир соҳавий хизматнинг ушбу йўналишдаги фаолияти масалаларини ҳам ўз ичига олган предмети билан боғлиқ бўлади.
“Кибер хавфсизлигини таъминлаш асослари” фанида ушбу фаннинг мақсади, вазифалари, предмети, тизими, объекти ва субъектлари, унинг тузилиши ҳамда бошқа фанлар билан алоқаси, шунингдек, Кибер хавфсизлигини таъминлашнинг моҳияти ва мазмуни, уни Ахборотлар билан таъминлаш, амалга ошириш шакллари, усуллари ва режимлари, ушбу жараёнга таъсир этувчи қонуниятлар, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий омиллар ҳамда уни мувофиқлаштириш ёритилади.
Ўз ўрнида «Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Кибер хавфсизлигини таъминлаш асосининг ҳуқуқий, ташкилий-тактик асослари, Кибер хавфсизлигини таъминлашни ташкиллаштириш, ҳамкорликни амалга ошириш ва назорат қилиш, мувофиқлаштириш, Кибер хавфсизлиги соҳасида хизмат қилаётган ходимларнинг касбий малакаси, Кибер хужумларни мониторинг қилиши ва баҳолай олиши, таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишнинг психологик омиллари, Кибер урушлари, Кибер-психологик ва мафкуравий хуружларни аниқлаш, вазиятга тезкор таъсир кўрсатиш ҳамда уни назорат қилиш, ҳужжатлаштириш фаолияти назарда тутилади.
Алоҳида шароитларда Кибер хавфсизлигини таъминлаш фаолиятининг ҳуқуқий, ташкилий-тактик асослари бўлимида – Кибер хуружлари, интернетнинг ижтимоий тармоқлари мониторинги, манипуляция, “фейк” хабарлар, петиция ва бошқа сиёсий-интернет технологияларни олдини олиш ҳамда Кибер хавфсизлигини таъминлаш, Кибер хуружларини таснифланиши ва уларни бартараф этиш чоралари, хорижий давлатларнинг Кибер хавфсизлигини таъминлашдаги тажрибаси, Кибер хужумга қарши курашда Ички ишлар органларининг, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг вазифалари, Кибер хужум даврида хавфсизликни таъминлаш фаолияти масалалари ёритилган.
Ушбу модул Ўзбекистон Республикаси ДХХ, ИИВ, МГ, Мудофаа ва ФВВ Академиялари курсантлари ҳамда тингловчиларига ўқитиладиган бошқа махсус фанлар билан узвий боғлиқдир. Чунки бошқарувга оид барча фанлар республикамизда Кибер хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кечадиган ва ўзаро алоқадор бўлган ҳодиса ҳамда жараёнларни ўрганади. Шу боисдан Кибер хавфсизлигини таъминлаш асослари фани ваколатли органларида махфий иш юритиш тартиби, Ахборот коммуникация технологиялари, Кибер хужум таҳлил фаолияти, профилактик фаолияти, ички ишлар органлари тергов аппаратлари фаолияти, тезкор-қидирув фаолияти каби фанлар билан узвий равишда боғлиқдир. Ушбу фанларда ўрганиладиган асосий тушунчалар, қоидалар ва барча билимлар Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларининг асосий вазифа ва функцияларини самарали бажаришга қаратилган ҳамда айнан шу мақсад учун хизмат қилади.
Кибер хавфсизлигини таъминлаш модулининг тизими қуйидагилардан иборат:
- Кибер хавфсизлигини таъминлашнинг ташкилий масалалари, ҳамкорликни амалга ошириш ва назорат қилиш;
- ОАВ ва интернет жаҳон Кибер маконини мониторинг қилиб бориш, таҳдидларни аниқлаш;
- Ахборот ресурсларини киберхужумлардан химоя қилиш;
- Кибер хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш;
- Кибер хавфсизлигининг таснифланиши ва уни бартараф этиш чоралари;
- хорижий давлатлар томонидан амалга оширилаётган Кибер хужумларни аниқлаш, уларни бартараф этиш тажрибаси;
- Кибер хужумларини бартараф этишда ички ишлар органларининг вазифалари;
- Кибер хужумларини рини бартараф этишда Миллий гвардия бўлинмаларининг вазифалари;
- Кибер хужумларини бартараф этишда Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларининг вазифалари;
- Кибер хужумларини ҳамкорликда бартараф этиш (амалий машқлар);
- Кибер хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари ходимларининг аҳоли билан муомала қилиш маданияти;
- Кибер хавфсизлигига таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашишнинг психологик омиллари;
- Кибер хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жамоатчилик, ОАВ ва матбуот ҳамда жисмоний ва юридик шахсларининг имкониятларидан фойдаланиш;
- интернет жаҳон Кибер макони ва ижтимоий тармоқлардаги вазиятга тезкор таъсир кўрсатиш ва уни назорат қилиш;
- Кибер хавфсизлигини таъминлаш фаолиятида ҳужжатлаштириш;
- кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда Кибер хавфсизлигини таъминлаш.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish