ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАъЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ Ахборот ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИ ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ
|
“Ҳимояга рухсат этаман”
Тармоқ маркази директори в.б.
____________ Таджиева Ф.
“____” ____________ 2022 йил
|
|
|
“Ахборот тизимлари ва технологиялари”
йўналиши қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси тингловчиси
Ташев Сарвар Норбобоевичнинг
“Киберхавфсизлик асослари фанини янги педагогик технологиялар асосида ўқитиш методикаси” мавзусидаги
БИТИРУВ ИШИ
Илмий раҳбар: О.У. Маллаев
Тошкент- 2022
МУНДАРИЖА
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги:
Кибер инсон ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади. Айниқса, глобаллашув жараёнлари Кибер соҳасига ҳам жадал кириб келганлиги ҳаётимизда унинг аҳамиятини кескин ошириб юборди. Ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланаётган сўнгги йилларда исталган мазмундаги ахборот тарқатиш ва олиш имконияти пайдо бўлди.
Шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи йўналишида “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, Кибер соҳасидаги таҳдидларга ўз вақтида ва муносиб қаршилик кўрсатиш” эканлиги таъкидланган.
Шу билан бирга, мамлакатимиз Мудофаа доктринасида “ҳарбий соҳада миллий хавфсизликка бўлган асосий таҳдидлар” қаторига “Ахборот-коммуникация маконида Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига, мустақиллигига, ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ҳамда аҳолининг тинч ҳаётига таҳдид солувчи мафкуравий ва психологик ҳаракатлар” ҳам киритилган.
2017 йил 25 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида қуйидаги фикрларни билдирган: “жаҳонда кескин иқтисодий рақобат, Кибер хуружлари, террористик таҳдидлар тобора кучайиб бормоқда. Ана шундай таҳликали вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биз юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича фаолиятимизни ҳар томонлама кучайтиришимиз шарт. Бу – замон талаби. ахборот ресурслари орқали тарқатилаётган бузғунчи ғояларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари таркибида алоҳида бўлинмалар ташкил этиш зарур”.
“Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги Қонунда “иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва Ахборот соҳаларида давлат хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси халқининг маданий-тарихий ҳамда бой маънавий меросини ҳимоя қилиш” алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Мазкур ҳолатлар ДХХ органларининг мамлакатимиз Кибер хавфсизлигига қаратилган таҳдидларга қарши кураши нечоғли долзарблигини, қолаверса, ушбу йўналишдаги фаолиятини замон талаблари асосида такомиллаштириш заруриятини белгилаб беради.
Жамиятда ахборотлаштириш соҳасидаги муносабатларнинг кенгайиши билан бир қаторда, мамлакатимизда ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган янги ижтимоий муносабатлар — Кибер хавфсизлигини таъминлаш долзарб масалалардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази” давлат муассасаси Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Миллий Кибер-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Алоқа, Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузурида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳамда Кибер хавфсизлигини таъминлаш маркази фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлар тўғрисида” 2013 йил 16 сентябрдаги 250-сонли қарорларига мувофиқ ташкил қилинган.
Юқоридаги қонун ва қонуности ҳужжатларининг моҳияти, Кибер хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқтартибот органларининг олдига муҳим вазифаларни қўяди. Шундан келиб чиқиб, ушбу органларнинг олий таълим муассасаларида Кибер хавфсизлигини таъминлаш фанини янада чуқурроқ ўргатилиши ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини тақозо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |