Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


ТЕРРОРИСТИК АКТЛАР ЮЗ БЕРГАНДА ҲАРАКАТЛАНИШ



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

5.ТЕРРОРИСТИК АКТЛАР ЮЗ БЕРГАНДА ҲАРАКАТЛАНИШ 
ТАРТИБИ. АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ 
Террористик ҳаракатлар ва уларнинг инсониятга қарши эканлиги. 
Дунѐда юз бераѐтган турли-туман воқеа ва ҳодисалар инсониятни 
ташвишга солмоқда. Айниқса, турли диний ниқоблар остида амалга 
оширилаѐтган террористик ҳаракат тинчликка раҳна солиб, жамият 
барқарорлиги ва осудалигига путур етказмоқда. Бугун ахборот оқими 
кучайган бир паллада ҳали онги шаклланмаган ѐшлар турли оқимлар 
таъсирига тушиб террористик ташкилотларнинг ўз кучларини
тўплаш манбайига айланиб қолмоқда. 
Бундай разил ниятли кишиларни дунѐнинг турли бурчакларида 
учратиш мумкин. « инсоният тарихида диний онгнинг ажралмас қисми 
бўлган одамлардаги эътиқоддан фақат бунѐдкор куч сифатида эмас, балки 
вайрон қилувчи куч, ҳатто фанатизм (ўта мутаассиблик) сифатида 
фойдаланилганлигини кўрсатувчи мисоллар кўп. Айнан фанатизм иллатига 
йўлиққан одамлар ѐки уларнинг гуруҳлари жамиятда беқарорлик 
тўлқинини келтириб чиқаришга қодир бўладилар.» деб кўрсатган эди
биринчи президентимиз И.Каримов «Ўзбекистон ХХИ аср бўсағасида: 
хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари» 
номли асарида. Ҳолбуки, дунѐнинг турли бурчакларида юз бераѐтган 
террористик ҳаракатлар оқибатида минглаб одамлар ҳалок бўлмоқдалар. 
Марказий Осиѐ давлатлари учун диний экстремизм ва халқаро 
терроризмнинг хавфи 1990-йилда Наманган ва Андижонда, 1990-1996-
йилларда Тожикистондаги фуқаролик уруши даврида, 
1999-
йил Тошкент шаҳрида, 2004-йил Тошкент шаҳри ва Бухорода 
юз берган ҳаракатлар мисолида кўринди. Мамлакатимиз биринчи 
Президенти И. Каримов 1993-йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 48-
сессиясида қилган нутқида Афғонистон муаммосини изчил ўрганиш ва уни 
ҳал этишга чақирди. Бироқ, бу чақирув қанчалик тўғри эканлигини 
кейинги пайтларда юз берган террористик ҳаракатлардан сўнг кўплаб 
мамлакатлар эътироф этди. 
2001-йилнинг 28-сентабрида БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши 1373-
сонли резолюциясини қабул қилди. БМТ доирасида терроризмга қарши 
кураш 
қўмитаси 
тузилди. 
Ушбу 
қўмитанинг 
тузилиши 
ва 
фаолиятибиринчи приздент И. Каримов таклиф қилган терроримзга қарши 
кураш 
халқаро 
марказининг 
консепсиясига 
ҳамоҳангдир. 
Зеро 
юртбошимиз 1999-йилнинг ноябрида Стамбулда бўлиб ўтган Европа 


32
Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг Саммитида ва 
2000-йилнинг сентабрида Ню-Ёркда бўлиб ўтган БМТ Бош 
Ассамблеясининг «Мингйиллик саммити» да БМТ тузилмаларида 
терроризмга қарши кураш халқаро марказини ташкил этиш таклифи билан 
чиққан эди. 
Ўзбекистон БМТ нинг терроризмга қарши кураш ва унинг олдини 
олишга йўналтирилган 12 та халқаро ҳужжатни ратификация қилди. 
Европа Кенгаши доирасида ҳам терроризмга қарши курашга қаратилган 7 
халқаро шартномаларни имзолаган. Умуман олганда Ўзбекистон барқарор 
тараққиѐтга раҳна солувчи ҳар қандай куч ҳамда унинг бир кўриниши 
бўлган терроризмга қарши курашда фаол ҳаракат олиб бораѐтган 
давлатлардан бири ҳисобланади. 
Терроризмга қарши курашда Ўзбекистонда ўзига хос миллий ҳуқуқий 
асос 
ҳам 
яратилди. 
Жумладан, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Конституциясининг 57-моддасида миллий ва диний руҳдаги сиѐсий 
партиялар ҳамда жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва фаолияти 
тақиқланган. 
Ўзбекистон Республикасининг 2000-йил 31-декабрда қабул қилинган 
«Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонуни юртимизда бундай 
кучлар фаолият олиб боришини умуман тақиқлайди ва уни қонуний йўл 
билан бартараф этади. 
Террорчилик фаолиятининг олдини олиш давлат органлари, 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат 
бирлашмалари, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар 
томонидан сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа профилактик 
чоралар мажмуйини ўтказиш орқали амалга оширилади. 
Ушбу қонунга кўра мамлакатимиз ҳудудида: 
-
терроризмни тарғиб қилиш; 
-
террорчилик гуруҳлари ва ташкилотларини тузиш ҳамда уларнинг 
фаолият кўрсатиши; 
-
террорчилик фаолиятига дахлдор юридик шахсларни, уларнинг 
бўлинмалари (филиаллари) ва ваколатхоналарини (шу жумладан чет эл ва 
халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини) аккредитация қилиш, 
рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолият кўрсатиши; 
-
террорчилик фаолиятига дахлдор чет эл фуқаролари ҳамда 
фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириши; 
-
тайѐрланаѐтган ѐки содир этилган террорчилик ҳара- катларига оид 


33
маълумотлар ва фактларни яшириш тақиқланади. 
Шу ўринда «Террор» тушунчасини шарҳлаб ўтиш ҳам лозим. 
«Террор» - лотинча сўз бўлиб — «қўрқув» маъносини билдиради. 
«Террор» деган тушунча биринчи маротаба 1798-йилда пайдо бўлган. 
Терроризм — авваламбор, сиѐсий — ҳуқуқий, тарихий, ижтимоий — 
психологик, динлараро ва бошқа муаммоларга бориб тақалувчи жуда 
мураккаб, турли кўринишли, ўзгарувчан ва кундан кунга авж олиб 
бораѐтган мудҳиш ҳодиса бўлиб, унинг бартараф қилиниши бу 
муаммоларнинг ечими билан ҳам боғлиқ. Зеро ҳозирги кунга қадар 
терроризм тарихи ҳақида якдил хулосага келинганича йўқ. 
Терроризмга қарши курашнинг асосий принсиплари қуйидаги лардан 
иборат: 
-
қонунийлик; 
-
шахс ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфатларининг 
устуворлиги; 
-
терроризмнинг олдини олиш чоралари устуворлиги
-
жазонинг муқаррарлиги; 
-
терроризмга қарши кураш ошкора ва ошкора бўлмаган 
усулларининг уйғунлиги; 
-
жалб этилган кучлар ва воситалар томонидан террорчиликка қарши 
ўтказиладиган операцияга раҳбарлик қилишда яккабош- чилик. 
Террористик ҳаракатларнинг турлари. Террористик ҳаракатларга 
қарши курашда уларнинг глобал, минтақавий ва ҳудудий манбаларини 
топиш ва уни бартараф этиш дастлабки вазифалардан бири бўлиши лозим. 
Ҳозирги кунда террористик ташкилотларда токсик, кимиѐвий ҳамда 
биологик қуроллардан фойдаланиш мақ- садида махсус дастурлар асосида 
иш олиб борилаѐтгани сир эмас. Террорчилик гуруҳлари ўзларининг ѐвуз 
ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида турли хилдаги яширин 
қуроллардан фойда- ланишга ҳаракат қилмокдалар. Айниқса киши 
эътиборини ўзига тортмайдиган, кичик ҳажмли ташқи томонидан 
кишининг ҳар куни фойдаланадиган буюмлар кўринишида бўлган 
нарсалардан фойдаланмоқдалар. 
Террорчилар томонидан оммавий шикаст етказиш қуролларининг 
фойдаланиш обектлари одамлар кўп тўпланадиган жойлар: метро 
бекатлари, аеропортлар, темир йўл ва автомобил шохбекатлари, катта офис 
бинолари, ѐпиқ турдаги консерт, спорт, кинозаллари, театрлар, ва 
ҳоказолар бўлиши мумкин. Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 


34
террорчилар ўта хавфли обектларда: сув омборлари, оммавий қирғин 
қуроллари сақланаѐтган жойлар ва бошқа шу каби обектларга ҳам ҳужум 
қилишлари мумкин. 
Шубҳали буюм топиб олинганда қуйидагича ҳаракат қилиш лозим: 
-
одамлар диққатини унга жалб қилиш қилмасликка ҳаракат қилинг; 
-
зудлик билан тегишли хизматларга хабар беринг; 
-
шубҳали буюмга яқинлашманг; 
-
хавфли ҳудудни камида 100 м радиусда одамлардан бўшатинг; 
-
шубҳали буюм ва хавфли ҳудудни қўриқлашни таъминланг; 
-
уюшган ҳолда одамларнинг эвакуациясини таъминланг; 
-
мутасадди органлар кўрсатмаларига риоя қилинг; 
-
радиоалоқа воситалари, уяли телефон ва радиопортлатгич ишлаб 
кетишига олиб келувчи воситалардан фойдаланманг. 
Телефон орқали таҳдид қилинганда: 
-
ҳар бир қўнғироққа бееътибор бўлманг; 
-
қўнғироқ тўғрисида тегишли органлар (МХХ, ички ишлар бўлими)га 
хабар беринг, зарур бўлса одамларни эвакуация қилишни ташкил этинг; 
-
қўнғироқ қилувчи билан узоқроқ мулоқотда бўлишга ҳаракат қилинг 
(суҳбатни ѐзиб олиш, бошқа телефондан мутасадди органларга хабар 
бериш учун), унинг ѐши, миллати, жинсини тахминан аниқлашга ҳаракат 
қилинг, овози, гапириш оҳанги, нутқига эътибор қаратинг; 
-
суҳбат бошланган вақт ва унинг давомийлигини қайд этинг; 
-
гаплашиб бўлгач телефон дастагини қўймай бошқа телефон орқали 
қўнғироқ қилувчининг номерини аниқлашга киришинг; 
-
суҳбат ва унинг мазмуни тўғрисида гап тарқатманг. 
Гаровга олингандаги ҳаракати: 
-
зудлик билан мутасадди органларга ва юқори орган раҳбарига хабар 
бериш; 
-
гаровга олинмай қолган ходимларни бинодан зудлик билан олиб 
чиқиш; 
-
бегоналарнинг бинога киришларига йўл қўймаслик, бинони кузатиш 
ишларини ташкил этиш; 
-
ўз ташаббусига кўра террорчилар билан музокара олиб бормаслик; 
-
террорчиларнинг талабларини, агар бу одамлар соғлиғига зарар 
етказиш билан боғлиқ бўлмаса, бажариш; 
-
ҳодиса содир бўлган жойга тегишли кучларнинг тўсиқсиз кириб 
келишини таъминлаш. 


35
Гаровга тушиб қолгандаги ҳаракат : ортиқча ҳис-ҳаяжон, саросима, 
ваҳимага тушманг; 
-
кўпчилик ичида «сингиб» кетинг, ярқ этиб кўзга таш- ланманг; 
-жиноятчининг кўзига тик боқманг, бу унинг сизга нисбатан қаҳр-
ғазабини оширади; 
-
ѐн-атрофингиздагиларни тинчлантиринг; 
-
тутқунликда бўлган вақтда кўрган, эшитган барча нарса- ларни, 
террорчиларнинг ташқи кўриниши, хатти-ҳаракатини эслаб қолишга 
ҳаракат қилинг; 
-
қандай егулик таклиф этишмасин уни рад этманг; 
-
руҳий барқарорликни қўлдан бермасликка ҳаракат қилинг; 
-
озод бўлишингизга бўлган умидни йўқотманг; 
-
гаровдан озод этилганингизда панароқ жойга ўтинг, отишмалар 
тугамагунча эгилган бошингизни юқори кўтар- манг, махсус хизмат 
ходимларининг топшириқларини сўзсиз бажаринг; 
-
террорчилар билан мулоқотга киришманг ва жанжаллашманг. 
Гаровда ушлаб турилганларнинг ҳаракат қилиш қоидалари 
Енг аввало шуни доимо ѐдингизда тутингки, сизнинг ҳаѐтингиз 
террорчига музокара олиб бориш учун зарур. Шундай экан ҳаѐтингизни 
сақлаб қолиш имконияти ҳам мавжуд. Қуйидаги ўзини тутиш қоидаларига 
амал қилишга ҳаракат қилинг: 
-
хотиқъамликни қўлдан берманг. Ўзингизни қўлга олинг, 
тинчланинг, ваҳимага тушманг, сокин овозда сўзлашинг; 
-
ўзингизни узоқ кутиш дамларига руҳан тайѐрланг; 
-
сизни қутқариб олгунга қадар орадан анча вақт ўтиши мумкин; 
-
террорчини қурол ишлатишга мажбур қиладиган ва одамларнинг 
қурбон бўлишига олиб келадиган ҳаракатларни амалга оширишга сабабчи 
бўлиб қолманг; 
-
зарурат туғилса жиноятчиларнинг талабларини бажаринг, уларга 
қарши фикр билдирманг, ўзингизнинг ва атрофдагиларнинг ҳаѐти билан 
ҳазиллашманг, васваса ва ваҳимага йўл қўймасликка ҳаракат қилинг. 
-
террорчиларнинг ҳақорат ва таҳқирлашларига нисбатан сабр- 
тоқатли бўлинг, жиноятчиларнинг кўзига тик қараманг, ўзингизни 
тажовузкорона тутманг; 
-
жароҳатланган бўлсангиз, камроқ ҳаракат қилинг, кўп қон 
кетишининг олдини оласиз; 
-
диққатингизни бир жойга жамланг, атрофингизга назар таш- ланг, 


36
жиноятчиларнинг белгиларини, юз тузилишини, кийими, исми, лақаби 
чандиқлари, баданидаги ѐзувлар, нутқи, ўзини тутиши, сўзлашув мавзуси 
ва бошқаларни эслаб қолишга ҳаракат қилинг; 
-
ҳамма нарсани ичингизга солаверманг, атрофингиздаги одамларга 
назар солинг, балки кимгадир ѐрдам керакдир; 
-
атрофингиздагиларга сизнинг биргина боқишингиз, сўзингиз, 
ҳаракатингиз (унинг руҳини кўтарувчи сўзни пичирлаб айтиш, тушиб 
кетган сумкачасини ѐки дастрўмолини олиб бериш ва ҳ. к.) билан ҳам 
далда бўлишингиз мумкин. 
Дунѐнинг турли бурчакларида фаолият юргизаѐтган кўплаб 
террористик ташкилотларнинг маънавий манбайи «дин» бўлиб, унинг 
нотўғри талқин этилиши бундай воқеликларнинг вужудга келишига сабаб 
бўлмоқда. 
130 йиллик мустамлакачилик ва мустабид тузум даврида халқимизни 
ўзининг маънавий илдизларидан айириш, динни жамият ҳаѐтидан сиқиб 
чиқаришга қаратилган сиѐсат натижасида маънавият ва маърифат ўрнини 
маълум даражада жаҳолат эгаллади. Юртдошларимиз Қуръони Карим, 
Ҳадис, тасаввуф, шариат, фиқҳ илмлари ҳақида умумий тушунчага ҳам эга 
бўлмай қолди. 
Динни асл ҳолида сақлаб қолиш учун ҳаракат қилиб одамларни бир-
бирига қарши қўйиб, қон тўкишни ташкил қилаѐтган, амалда эса ўзининг 
манфаатларини ўйлаѐтган кишиларни Европада фундаменталистлар, Ўрта 
Осиѐда эса ақидапарастлар, деб аталади. 
Фундаментализм сўзи лотинчадан келиб чиққан бўлиб, асос, пойдевор 
маъносини билдиради. Фундаментализм барча динларга хос бўлиб, унда 
диннинг асли қандай бўлса, шундайлигича сақлаб қолишга ҳаракат 
қилинади. 
Фундаментализм — яъни ақидапарастлик — маълум дин вужудга 
келган илк даврига қайтиш ва шу йўл билан замонанинг барча 
муаммоларини ҳал қилиш мумкин, деган фикрни илгари сурувчиларнинг 
қарашларидир. Диний фундаментализм — маълум дин, шу жумладан 
Ислом дини ақидаларнинг ўзгармаслигини ҳимоя қиладиган, ваҳий ва 
мўжизаларнинг муқаддас китоблардаги баѐнининг ҳарфий, сўзма-сўз 
талқини тарафдори бўлган қарашдир. Бундай қараш тарафдорлари диний 
ақидаларнинг 
ҳар 
қандай 
мажозий 
талқинига, 
изоҳланишига 
муросасизликлари билан ажралиб турадилар. 
Диний фундаментализм — дин ақидаларини сўзма-сўз талқинига 


37
асосланган эътиқодни ақлга таянган мантиқий далиллардан устун 
қўядиган, муайян дин, шу жумладан Ислом дини эътиқоди 
шаклланишининг 
бошланғич 
даврида 
белгиланган 
барча 
йўл-
йўриқларнинг қатъий ва оғишмай бажарилишини талаб қиладиган 
тушунчадир. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ислом фундаментализми — Қуръон 
ва Ҳадисларни сўзма-сўз талқин этувчи, илк исломга қайтишга қаратилган 
ақидаларни 
тарғиб 
қилувчи 
диний-консерватив 
руҳдаги 
оқим 
тарафдорларининг 
қарашлари, 
дейишимиз 
мумкин. 
Ислом 
фундаментализми 
вакиллари 
исломнинг 
фундаментал 
(асосий) 
тамойиллари жамиятнинг тараққиѐт йўлини белгилаб беради, деб 
ҳисоблайдилар ва фақат уларга амал қилишга даъват этадилар. 
Екстремизм сўзи франсузча — лотинчадан келиб чиққан бўлиб, 
мазмуни жамиятдаги у ѐки бу ҳодиса, жараѐнларга нисбатан кескин 
фикрлар билдирилиши ва қаттиқ тадбирларни қўлланилиши ѐки кескин 
фикр ва чораларни ѐқловчи, унинг амалга оширилишига тарафдор 
маъноларини билдиради. Бундай кескин фикрлар соғлом ѐки носоғлом 
бўлиши мумкин. Жамият учун носоғлом, унинг тараққиѐтига зид бўлган, 
жамиятда, фуқаролар ва миллатлар ўртасидаги муносабатларда беқарорлик 
келтириб чиқарадиган кескин чора ва фикрларни илгари сурувчи, уларни 
амалга оширишга интилувчи, уни ѐқловчиларни экстремистлар, дейилади. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, диний экстремизм у ѐки бу диннинг 
ақидаларини, қонун-қоидаларини кишилар ҳаѐти ва жамиятга жорий этиш, 
қарор топтиришда кескин чора ва тадбирлар, зўравонлик қўллашга 
айтишимиз мумкин. 
Ислом экстремизми — исломнинг қадимий ғоялари ва идеалларини 
қайта тиклашни куч ишлатиш йўли билан амалга оширишга қаратилган 
диний-сиѐсий ҳаракат. Бундай ҳаракат диний мутаассибликка асосланган 
бўлиб, муайян мазҳаб таълимотига қаттиқ ѐпишиб олиш оқибатида юзага 
келади ва муайян сиѐсий ва иқтисодий манфаатларни амалга оширишга 
очиқдан очиқ интилади. 
Диний экстремизм фақат Ислом оламига тегишли бўлиб қолмай, 
балки дунѐдаги барча динларга ҳам хос ҳодисадир. Масалан, ўрта асрларда 
христиан экстремист руҳонийлари муқаддас китобларда белгиланган ҳар 
қандай ақидаларга қарши чиқиш Худонинг иродасини бузишдир, бу энг 
катта гуноҳдир деб, бундай кишиларни диндан қайтганликда айблаб, 
уларга нисбатан кескин чоралар қўллаб аѐвсиз жазолаганлар. Хусусан 13-


38
асрда папа қўшинлари Франсиянинг жанубида 20 минг кишини қириб 
ташлаган. Илғор фикрли зиѐлиларга қарши инквизация (черков) суди 
жорий этилиб Жардоно Бруно ўтда куйдирилди, Галилео Галилей беш ой 
қамоққа солиниб, тавбасига таянтирилди. Лекин барибир у «ер айланади» 
деган фикрдан қайтмади. 
1994-йилда Қандаҳор ҳудудида юзага келган янги сиѐсий ҳаракат — 
«Толибон» ҳаракати ҳам диний экстремизмнинг Афғонистондаги бир 
кўринишидир. Улар Афғонистон ҳаѐтига ўрта аср диний тартиб-
қоидаларини татбиқ этиш, халқни дунѐ маданиятидан узиб қўйиш йўлидан 
бордилар. Толибонлар ҳокимият тепасига келгач, «Инсон ҳуқуқлари 
умумий декларацияси» ва ундаги мезонларга амал қилмадилар. Оддий 
инсоний ҳақ-ҳуқуқлар поймол этилди. Хотин-қизларни эркин билим олиш 
ва меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш, уларни яна чодра ва паранжи 
ичига тиқиш йўлида кескин чора-тадбирлар ўтказдилар. Йигитларни соқол 
ўстириб юришга мажбурладилар. Наврўзни исломга зид деб топдилар. 
Хуллас, толибонлар ўзлари эгаллаган ерларда кўз кўриб қулоқ 
эшитмаган хунрезликларни амалга ошириб жафокаш Афғон халқига кўп 
кулфатлар келтирдилар. Ён қўшнимиз Тожикистонда диний экстермизм 
150 мингга яқин бегуноҳ кишиларнинг қурбон бўлишига олиб келди. 
Ислом диний экстремизми турли мамлакатларда барпо бўлажак «исломий 
тартиб» ўрнатиш учун кескин ва агрессив ҳаракат қилиш зарур деб 
ҳисоблайди. Улар ўз мақсадларини амалга ошириш учун турли усуллардан 
фойдаланмоқдалар. Булар асосан қуйидагилардан иборат: 
-
Зўравонлик, яъни террористик ҳаракатларни амалга ошириш 
орқали омма ичида қўрқув пайдо қилиш ва ўзларининг кучларини 
кўрсатиш орқали ҳукуматга босим-тазйиқ ўтказиш. 
-
Мамлакат иқтисодини турли йўллар билан: диверсия, саноат ва 
қишлоқ хўжалиги манбаларини издан чиқариш орқали уни таназзулга 
учратишга уриниш билан ҳокимиятни заифлаштириш ва пировардида 
осонлик билан ағдариб ташлаш. 
-
Турли ташкилот ва оммавий ахборот воситаларининг «беғараз» 
ѐрдамида гўѐ «мамлакатда фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқлари 
бузилмоқда ва диний эътиқод поймол этилмоқда» каби сохта, ғаразли 
қарашларни тарқатиб ҳукуматни дин соҳасидаги сиѐсатини бузиб 
кўрсатиш орқали уни обрўсизлантириш ва фуқароларнинг унга бўлган 
ишончини йўқотиш. 
-
Оз сонли диний ташкилотларга қарши ҳужум уюштириб, ҳатто 


39
улардан баъзиларни намойишкорона жисмонан йўқ қилиш йўли билан 
динлараро ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга уриниш орқали 
мамлакатда беқарор вазиятни вужудга келтириш ва ундан ўз мақсадлари 
йўлида фойдаланиш. 
-
Исломий маънавий-маърифий ишларни зимдан ташкил этиш 
орқали мамлакатни исломлаштириш ва соддадил фуқаролар онгига аста-
секин хорижий ва маҳаллий доираларнинг экстремистик ғоя ва 
мақсадларини сингдириб бориш. Оқибатда тайѐр бўлган ижтимоий онгни 
керакли вақтда ўз диний экстемистик мақсадларини амалга ошириш учун 
осонлик билан йўналтириб юборадиган ҳолатга келтириш ва бошқалар. 
Диний экстермизмнинг юқорида қайд этилган кўринишлари бир 
вақтнинг ўзида намоѐн бўлиши, шароитга қараб баъзиларига алоҳида урғу 
берилиши мумкин. Уларнинг Қуръон оятларига асосланиши Исломнинг 
соф 
ғояларини 
жамиятга 
татбиқ 
этиш 
учун 
эмас, 
балки 
юртдошларимизнинг эътиқодини чалғитиш ва ислом омили орқали 
ҳокимиятга интилишдан бошқа нарсани кўзламайди. Шунинг учун ислом 
дини ва ислом фундаментализми ҳақида сўз кетганда бу икки тушунчани 
бир-бирига аралаштириб юбориш керак эмас. 
Диний экстремизм қандай номланмасин ѐки қандай кў- ринишга эга 
бўлмасин, унинг асосий мақсади жангари гуруҳларни шакллантириш 
орқали ҳокимият тепасига келишдан иборат. 
Умуман, «Фундаментализм», «екстремизм», «терроризм», «фанатизм» 
каби сўзлар том маънода ҳокимият учун курашувчи ижтимоий-сиѐсий 
гуруҳ ва оқимларга тегишлидир. 
Яшаѐтган давримиз «Ахборот асри» деб ном олди. У табиий 
бойликлар, энергия каби стратегик ресурслар қаторидан ўрин эгаллади. 
Ахборот қудратли қуролга айланди. У ҳар қандай ҳарбий қуролдан ҳам 
даҳшатли кўриниш эгаллай бошлади. Чунки, у чек-чегарасиз сарҳадларни 
жуда катта тезлик билан босиб ўта оладиган, ўргимчак уяси каби ҳар 
томонлама тарқала оладиган, инсонлар қалбини ўзига ром эта оладиган 
даражада етиб борди. Ахборотни вайронкор қуролга айланишидан 
манфаатдор кучлар пайдо бўлди. 
Биринчи президентимиз И. Каримов «...Шуни унутмаслик керакки, 
бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда 
арзимас бўлиб, туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги 
глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини 
ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиѐн етказиши мумкин. « деб 


40
ѐзган эди. Маълумки, айрим кучлар турли воситалардан фойдаланган 
ҳолда ўзга мамлакатлар кишилар онги ва дунѐқарашини ўзгар- тиришга, 
ўзининг маданий қадриятларини сингдириш орқали глобал, ғоявий, 
мафкуравий таъсир этишга зўр бериб интилмоқда. 
Бугун ахборот оқимининг ниҳоятда тезлашуви унинг кучли қуролга 
айланишига сабаб бўлмоқда. Асосий муаммо интернетдан ким қандай 
фойдаланади? Буни назорат қилиш муҳим аҳамият касб этади. «Болаларни 
асрайлик» Халқаро ташкилоти маълумотларига қарагандан АҚШда 15-17 
яшар болаларнинг 85 фоизи, Канада ѐшларининг 93 фоизи интернетдан 
мунтазам фойдаланишини эълон қилган. Мамлакатимизда эса 2008-йилда 
интернетдан фойдаланувчилар сони 2 миллион киши бўлган бўлса, 
ҳозирги кунга келиб улар сони 10 миллиондан ошган. 
Бугун террорчилар интернет сафиҳалари орқали психологик кураш 
олиб бормоқдалар. Бунда улар интернетдан аҳоли орасига қўрқув-ваҳима 
солиш, руҳий таъсир ўтказиш ва тартибсизликка чақириш мақсадида 
фойдаланади. 
Масалан, 
қўпорувчи 
ташкилотлар 
маълум 
бир 
мамлакатларнинг 
қарорларини 
тўхтатишни, 
бўлмаса 
тўполонлар 
чиқаришини маълум қилиб, таҳдид солади. 
Интернет тармоқлари орқали ўзларига маблағ ишлаб топишга ҳаракат 
қиладилар. Бунда веб-саҳифалар, сайт ва форумларга ушбу ташкилотларга 
алоқадор банк ҳисоб рақамлари жойлаштирилади ва жиҳодий фаолиятни 
қуллаб-қувватлаш тарғиб қилинади. Масалан, «Ҳизбут таҳрир» эҳсон 
қииш ниятидаги шахслардан веб-саҳифа орқали молиявий кўмак 
беришларини сўрайди. 
Улар интернет тармоқлари орқали янги аъзоларини излаб топишга 
ҳаракат қиладилар. Овоз, тасвирли матн уйғунлиги улар учун айни муддао. 
Чунки, улар интернет тармоқларига кирадиган одамларни кузатиб, 
ўрганадилар ва у билан алоқа боғлаб ўзларига қарам қила бошлайдилар. 
Террорчилар ўзгаларни қурол ишлатишга ўргата бошлай- 
дилар. Улар глобал тармоқ орқали қўлбола бомбани ясаш, ўзини-ўзи 
ўлдириш, кўпчиликка талофат етказиш услубларини муттасил ўргатиб 
боради. Қўлланмалар видео, аудио ва электрон китоб шаклида интернетга 
жойлаштирилади. Мисол учун, «Ал- Қоида» террористик ташкилоти ўз 
сафдошларига мўлжалланган ҳажми минг саҳифадан ортиқ «Жиҳод 
энсиклопедияси» ни интернет орқали тарқатган. Мутахасисиларнинг қайд 
этишича, бу ташкилот ўз тарғиботининг 99% ни интернет орқали амалга 
оширади. 


41
Назорат саволлари 
1.
Террорчилик ҳаракати нима? 
2.
Бугунги кунда жаҳондаги қайси мамлакатлар террорчилар макони, 
деб эълон қилинган? 
3.
Тинчликсевар кучлар террорчиликка қарши курашда қандай 
ҳаракат қилса, яхши самара беради, деб ўйлайсиз? 
4.
Ўзбекистонда содир этилган террорчилик ҳаракатининг 
оқибатларини баѐн этинг. 
5.
Мамлакатимиз раҳбари террористик ҳаракатларга қарши курашда 
қандай таклифлар билан чиққан эди? 
6.
Сиз кўчада, мактаб ҳовлисида, синфхонада, бозорда, ҳеч ким йўқ 
жойда шубҳали нарсани кўриб қолдингиз. Бу пайтда қандай ҳаракат 
қиласиз? 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish