Ёнғиннинг келиб чиқиши
учун уч омилнинг бир вақтнинг ўзида бир
жойда бўлишининг ўзи кифоя.
Яъни:
-
ѐнувчан модда (нефт, асетон, қоғоз, ѐғоч ва б.);
-
ҳаво (кислород);
19
-
ѐниш манбайи (гугурт, учқун, электр симининг қисқа туташуви).
Ёнғин ва портлашларга
ѐнғин хавфсизлиги қоидаларига амал
қилмаслик, фуқароларнинг лоқайдлиги ва эътиборсизлиги, электр асбоб-
ускуналар ва симларининг носозлиги, газ, кўмир ва ўтин билан
иситиладиган воситалардан нотўғри фойдаланиш, ѐнувчан моддаларнинг
қаровсиз сақланиши, электр симларининг қисқа туташуви, болаларнинг
олов билан ўйнашлари, қасддан ѐқиб юборишлар, ўз- ўзидан ѐниб кетиш
сабаб бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган ѐнғинлар иқтисодиѐтга энг кўп
зарар келтирадиган, инсонлар ҳаѐти учун катта хавф туғдирадиган
фавқулодда вазиятлар ҳисобланади. Чунки, ишлаб чиқариш ѐнғинлари
портлаш каби нохуш ҳодисаларга ҳам олиб келиши мумкин.
Айрим ҳолларда ѐнғин келиб чиқишининг сабаблари олов билан
ишлатиладиган ишлаб чиқариш ускуналаридан ҳосил бўладиган аланга,
нур иссиқлиги, иситиш асбоблари, электр ва газ чилангар аппаратлари ҳам
бўлиши мумкин.
Расм-1 Ёнғиннинг оқибатлари
Ёнғиннинг шикастловчи омиллари
Ёнғин пайтида кишини шикастловчи қатор омиллар пайдо бўлади.
Булардан айримларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Улар: аланга ва юқори
ҳарорат;
-
кислароднинг паст консентрасияси;
-
ѐниш жараѐнининг заҳарли маҳсулотлари;
-
ѐнғин пайтида ажралиб чиқаѐтган тутуннинг кўриш майдонини
чегаралаши;
-
бино, иншоот ва конструксияларнинг қулаб тушиши ҳамда вайрон
бўлиши;
-
портлашлар.
Ёнғин асосан ҳаво етарли бўлмаган диффузион ѐниш билан бирга
кечади. Шу сабабли ҳам тутун таркибида доимо кислород бўлади. Бундан
ташқари тутунда углерод оксиди, водород ангидриди, азот оксиди,
20
спиртлар, алдегидлар, кислоталар ва бошқалар бўлади.
Тутун газлари одамлар ҳаѐти учун хавф туғдиради.
4,5 % консентрацияли, СО
2
билан 30 дақиқа давомида нафас олиш
ҳаѐт учун хавфли ҳисобланади,
10 % ли консентрацияси тезлик билан ўлимга олиб келади.
Углерод оксиди (СО
2
)нинг 0,5%ли консентрациясида бир неча дақиқа
нафас олинганда ўлим ҳодисаси содир бўлади.
Ёнғин вақтида СО
2
нинг консентрацияси ертўла ва ѐпиқ хоналарда
ўлимга олиб келувчи миқдордан анчагина кўпроқ бўлади.
Ҳаѐтда кўплаб учраб турган ҳолатлардан бири ўз-ўзидан ѐниб кетиш
ҳисобланади. Бунда айрим предметлар юз берган кимѐвий реаксиялар
натижасида ички ва ташқи омиллар сабаб ѐна бошлайди. Масалан, оддий
иссиқ сув ѐки буғ қувури иссиқлик манбайи ролини ўйнаши ва газлама,
қоғоз, ѐғоч буюмлар ўз-ўзидан ѐниб кетиши учун етарли бўлиши мумкин.
Қувурлардаги сув ҳарорати иссиқлиги 150°С гача етиши мумкинлигини
унутмаслик зарур.
Кўпинча кўмир, торф, хас-хашак ѐки пахта, ўрамдаги хўл, селлофан ва
селлюлоид, қоғоз ѐниб кетиши мумкин. Торф ва қўнғир кўмирнинг ўз-
ўзидан ѐниб кетиш ҳарорати 50- 60°С, пахтаники 120°С, қоғозники -
100°С, линолеумники - 80°С га тенг.
Кимѐвий ўз-ўзидан ѐниб кетиш модда ва материалларнинг ҳаво ва
бошқа оксидловчилар билан оддий шароитларда кимѐвий реаксияга
киришиб, уларнинг ѐна бошлаши учун етарли иссиқлик ажратишига ҳам
боғлиқ. Масалан, фосфорнинг ҳавода, осон ѐниб кетувчи суюқликлар
билан маргансовка бирикканда, ѐғоч қипиқлари кислоталар билан
бирикишида ўз- ўзидан ѐниб кетиш ҳодисалари кузатилади.
Турар жойларда ва ишлаб чиқариш корхоналарида ѐнғин келиб
чиқишининг сабаблари турлича. Ишлаб чиқариш корхоналарида ѐнғин
кўпинча технологик асбоб-ускуналар, электр асбоб- ускуналарнинг
носозлигидан, ходимларнинг олов билан эҳтиѐтциз муомаласи ва ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларининг бузишларидан келиб чиқади.
Технологик ускуналарни лойиҳалаш ва улардан фойдаланишда
муҳандис-техник тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, ѐнғин
хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш ѐнғиннинг олдини олади.
Ёнғин ва портлаш ҳодисаси бир-биридан ажралмас. Айрим ҳолларда
портлаш ѐнғинга сабаб бўлади, баъзан ѐнғин вақтида портлаш содир
бўлади.
Билиб қўйган яхши
21
Биз ҳар куни фойдаланадиган, усиз ҳаѐтимизни тасаввур ҳам эта
олмайдиган, эътибор ҳам бермайдиган айрим нарсаларни ўт олган пайтида
қанча иссиқликка эга бўлишини бир тасаввур этайлик.
Гугурт чўпини унинг сиртига уриб учқун ҳосил қилгандаги иссиқлик -
750-860°С.
сигарет ѐқишдаги учқуни — 700-750°С
шам — 640-940°С,
ѐғоч учқуни — 850-1000°С,
бензинли ўт олдиргич (зажигалка) ўт олиши 1200-1300°С ни ташкил
этади.
Ёнғин билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш инсоннинг ўзига
боғлиқ эканлигини унутмаслик лозим. Бунинг учун уй ва иш шароитида
қуйидагиларга эътибор беришнинг ўзи кифоя. Улар:
-
уйда ѐниб турган газ асбобини назорациз қолдирмаслик;
-
ясама печкалардан фойдаланмаслик;
-
газни ностандарт шланг орқали уламаслик;
-
мўриларни вақтида тозалаб туриш;
-
хонани газ плиталари орқали иситмаслик;
-
бузуқ электр асбобларидан фойдаланмаслик;
-
газ плиталари устида ювилган кийим-бошқаларни қуритмаслик;
-
газ иси сезилаѐтган хонада гугурт ѐқмаслик, учқун чи- қарадиган
бошқа воситалардан фойдаланмаслик ҳамда носозлиги ҳақида газ
таъминоти хизматига вақтида мурожаат қилиш;
-
гугурт ва бошқа ўт олдирувчи жиҳозларни болалар қўлига тушиб
қолишини олдини олиш;
-сигаретани белгиланган жойда чекиш;
-
ѐтиш жойида, уйда маст ҳолда сигарета чекмаслик ва бошқалар.
Ёнғинга қарши курашда қуйидаги қоидаларни бажариш лозим.
Оловни ўз вақтида ўчириш, яъни зудлик билан унга қарши бориш ва унинг
манбасини йўқ қилиш жуда катта талофатларнинг олдини олиши мумкин.
Бу эса кишидан чаққонлик, довюраклик, тезда фикрлай олиш, вазиятни
баҳолай билиш ҳамда хулоса қилишни талаб этади. Хуллас:
-
алангани ўчиришнинг иложи бўлса, уни ўчирган яхши. Имкон
бўлмаса, бунда унинг тарқалиш майдонини камайтиришга ва оловни
ѐнувчи материалар йўқ жойга «ҳайдаш» га ҳаракат қилиш керак;
-
имконият бўлса йўлакларда, томда, ертўлада ҳаракат қилганда
арқонлардан фойдаланиш лозим, шунда сиз орқага қайтиш йўлини
осонгина топа оласиз, чунки тутун, газ ҳиди сизни адаштириши, кўриш
22
қобилиятингизни сусайтириши мумкин;
-
ўтни ўчириб бўлмаса, секин-аста чекиниш, бироқ ўтни назорат
остида ушлаб туриш керак;
-
ѐниш манбайи йўқ қилингач, бошқа жойларни текшириб чиқиш
керак бўлади;
-
биноларни қулаб тушиши эҳтимоллигини ҳам унутмаслик керак;
-
ѐнаѐтган бинодан чиқиб кетишни имконияти бўлмаса, полга ѐтиб
олиш ва нафас олиш органларини нам сочиқ билан беркитиш керак, у ерда
тутун кам ва кислород кўпроқ бўлади (бурчакларда), тутун ва заҳарли газ
оловдан ҳам хавфлироқдир;
-
енг муҳими ваҳимага тушмаслик лозим, ўйлаб қилинган ҳаракат
ҳаѐтингизни сақлаб қолиш учун кўпроқ имконият яратади.
Ёнғинга қарши тайѐргарлик
Ёнғин ѐки бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда, ўқувчи-
талабалар ҳамда бошқа ишловчи ходимларни зудлик билан бинодан олиб
чиқиш учун ҳар бинода, шунингдек, ҳар бир қаватда эвакуация чизмаси
бўлиши керак. Ушбу чизмада ҳар бир хонадагиларнинг ҳаракат йўналиши
ҳамда захирадаги чиқиш эшиклари кўрсатилган бўлади. Шуни алоҳида
таъкидлаш жоизки, деразалари махсус темир панжаралар билан
жиҳозланган ҳар қандай хона, синф хоналари ичида лом ѐки шунга ўхшаш
асбоб-ускуналар бўлиши лозим.
Иш жойларида, ўқув муассасаларида, агар бино кўп қаватли бўлса ҳар
бир қаватда ѐнғинга қарши кураш учун ѐнғин шланглари ва уни
ишлатишга мўлжалланган, доимий сув билан таъминланган ѐнғинга қарши
сув қувурлари, жўмраклари ва уларнинг шайлиги доимо текшириб
турилиши лозим.
Ёнғин пайдо бўлганда, дастлабки ҳаракат унинг манбасини тугатишга
қаратилиши лозим. Агар ѐнғин газдан чиққанда газ оқимини беркитиш,
электр манбаларидан чиққанда унинг манбасини ўчириш керак. электр
манбаларини ўчирмасдан сувдан фойдаланиб бўлмайди, чунки, сув электр
токи ўтказиш хусусиятига эга. Шу сабаб у инсон ҳаѐтига хавф туғдириши
мумкин.
Ёнғин чиққанда киши нафас йўллари орқали тутун ва бошқа ѐнувчи
маҳсулотлардан ажралиб чиқаѐтган газлар организмга тушиши ва кишини
заҳарлаши мумкин. Шу сабаб, ѐнғин бўлганда имкон қадар нафас
йўлларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, одам
организмига кираѐтган газ ўзининг заҳарли моддалари билан қонга
23
сўрилади ва у орқали инсон организмини ишдан чиқаради.
Чунки, айрим қурилиш материалларидан ажралиб чиқаѐтган заҳарли
газ оддий кислородга нисбатан инсон организмига тез сўрилади ва
шикастлайди. Биргина пластик материаллар ѐнганда ундан ажралиб
чиқаѐтган газ кислородга нисбатан қонга 200-300 барабар тез сўрилади.
Шу нарсани унутмаслик керакки, тутуннинг ажралиб чиқиши инсоннинг
кўриш қобилиятини пасайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |