8.ЗИЛЗИЛАДА(ШИКАСТЛАНГАНЛАРГА) БИРИНЧИ ТИББИЙ
ЁРДАМ
.
Зилзила оқибатида киши турли кўринишдаги жароҳатлар олиши
мумкин. Зилзила турли тусдаги фавқулодда вазиятларни келтириб
чиқариш харктерига эга бўлгани сабабли, бу табиий офат ўзи билан
инсонларни турли хилдаги шикастланишига, яъни жароҳат- ланишига,
юқумли касалликларнинг пайдо бўлишига, куйиш, заҳарланиш, руҳий
таназзулга тушиб қолиш ва бошқа шу каби ҳолатларнинг пайдо бўлишига
олиб келиши мумкин.
Хўш шикастланиш нима? Шикастланиш киши организмига ташқи
омилларнинг (механик, физик, кимѐвий, руҳий) тўсатдан таъсири
натижасида организмнинг маҳаллий ва умумий реаксиясини чақирувчи
тўқималарнинг анатомик бутунлигини ҳамда унинг функсияси бузилиши
билан бўладиган жараѐнга айтилади.
Ҳар қандай жароҳат организмда маҳаллий ва умумий ўз- гаришлар
ҳосил қилади. Маҳаллий ўзгаришларга оғриқ, шаклнинг ва рангнинг
ўзгариши, тери бутунлигининг бузилиши, жароҳат олган орган
функсиясининг бузилишлари, умумий белгиларга эса, ҳушдан кетиш,
коллапс ва шоклар киради.
Зилзила натижасида кузатиладиган шикастланишларга қуйидагилар
киради:
1)
Суяк синиши.
2)
Қон кетиши.
3)
Қаттиқ қўрқиш туфайли руҳий қўзғалиш.
Суяк бутунлигининг тўла ѐки қисман бузилиши ва кў- пинча улар
атрофидаги юмшоқ тўқималарнинг шикастланиши синишлар, дейилади.
Келиб чиқиш сабабларига кўра тез таъсир этувчи травматик агент
таъсирида келиб чиқадиган травматик ва суяк касалликлари (сурункали
остеомиелит, сил, тез ўсувчи ва зарарли шишлар) туфайли пайдо
бўладиган патологик синишлар мавжуд. Тери шикастланган ва
жароҳатланган синган жой билан қўшилишига қараб, ѐпиқ ва очиқ
синишларга ажратилади.
Ўз вақтида ва тўғри кўрсатилган биринчи тиббий ѐрдам синишларни
муваффақиятли даволашда муҳим аҳамиятга эга. Бу очиқ синишларда
65
йиринглашни, синишларнинг иккиламчи силжи- шини, қон кетишини,
юмшоқ тўқималар, нерв стволлари зарар- ланишини ва шокнинг
ривожланишини олдини олиш гарови ҳисоб- ланади.
Синишда яра бўлса, дарҳол уни тозалаб, асептик боғлам қўйиш керак.
Ярадан бўртиб чиқиб турган суякни олмаслик керак. Ярага стерил
салфетка қўйиб, яра бинт билан боғланади. Боғлаш воситаси бўлмаса,
бирон бир тоза, юмшоқ матони яхшилаб дазмоллаб, спирт ѐки ароққа
ботириб олиб, сўнг ярага қўйиш мумкин.
Очиқ ва ѐпиқ синишларда иммобилизация қилиш муҳим аҳамиятга эга
бўлиб, бу транспорт шиналарини қўйиш орқали бажарилади. Шиналарнинг
табел ва импровизион хиллари мавжуд. Табел шиналари медицина саноати
томонидан ишлаб чиқарилади ва улар медицина муассасаларига
тарқатилади, импровизион шина- лар эса қўл остидаги материаллар (ѐғоч
рейкалар, картон, та- ѐқчалар ва дарахт шохлари) дан тайѐрланади. Булар
ҳам бўл- маганда, масалан, сон ѐки болдир синганида улар соғ томонига,
қўл синганида эса бемор танасига боғланади.
Иммобилизация қилишнинг асосий қоидаси синган жойдан баланд ва
пастдаги, сон суяги синиғида эса уч бўғим - болдир, ошиқ-тизза, сон
бўғимлар ҳаракацизлигини таъминлашдир. Иммобилизация қанча эрта
қўйилса, юмшоқ тўқималарнинг қўшимча шикастланиши ва бошқа
асоратларнинг келиб чиқишига шунча оз шароит қолади.
Елка суяги синганида шина уч бўғимда- елка, билак, қўл панжаларида
ҳаракат бўлмаслигини таъминлаши керак. Бунинг учун шина яхшилаб
текисланади, эгилади ва бемор панжасига маҳкамланади. Шина юқори соғ
елкада бўлиши керак. Фик- сация бинтлаш йўли билан бажарилади. Қўл
рўмолча воситасида осиб қўйилади. Болдир суяклари синганида
иммобилизация Крамер ѐки пневматик шина ѐрдамида қилинади. Сон
суяги синганда Дитерикс шинасидан фойдаланилади. У тахтадан
тайѐрланган, узунлиги 115-120 см, оғирлиги 1,5 кг бўлади. Унинг 2 та
қўлтиқ таѐққа ўхшаш қисми бўлиб, ташқарисидаги узун, ичкарисидаги эса
калтароқдир
7
.
Умуртқа поғонаси шикастланганда ҳар хил синишлар юз беради,
ҳаттоки орқа мия ҳам зарарланиши мумкин. Шу сабабли ҳам бундай
беморларни транспортировка қилишда эҳти- ѐткорлик чораларини кўриш
лозим. Умуртқанинг қайси бўлими синишига қарамасдан, беморларни
7
Ўзбекистон Республикасининг «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги қонуни.
15.12.2000
66
шитга ѐтқизилган ҳолда транспотировка қилиш керак. Бўйин умуртқалари
синганда транс- портировкадан олдин «Шанс воротниги» билан
иммобилизация қилиш тавсия этилади.
Чаноқ суяклари синганида беморларни тахтадан ясалган доска ѐки
қаттиқ замбилга, сон ва тизза бўғимлари букилган ва «қурбақа» ҳолатида
(тиззалари ѐйилган ва тизза тагига адѐл ѐки кўрпачадан ясалган ѐстиқ
қўйилган ҳолда) иммобилизация қилинади.
Қон кетиши ва қон йўқотиш
Қон кетиши, деб қон томирларининг механик шикастланиши,
уларнинг патологик ҳолати ѐки қон ивиш системасининг бузилиши
натижасида, қон томирларидан ташқи муҳитга, атроф тўқималарига ва
ички бўшлиққа қон чиқишига айтилади.
Қон кетиш кўпинча — тўқима ва органларга механик таъсир этиш
натижасида рўй беради (табиий офат, уруш, транспортдан шикастланиш,
хирургик операциялар таъсирида). Катта қон томири шикастланса,
шикастланган кишининг ҳаѐти хавф остида қолади.
Қон кетишнинг бошқа сабабларидан яна бири, қон томири деворининг
патологик ҳолати бўлиб, бу унинг таркиби шикастланиши натижасида
содир бўлади. Қон томири деворининг таркиби шикастланиши эса
томирлар ѐки атроф тўқималарнинг касалланиши сабабли юз бериб,
атеросклероз, йирингли инфексия, специфик ял- лиғланиш, ўсма ва некроз
касалликлари қон томирларининг анато- мик бузилишига олиб келади.
Қон кетиш классификацияси (таснифи)
Қон кетиб, унинг томирдан ташқарига тарқалиши қуйдагича бўлади:
қоннинг ташқи муҳитга эркин кетиши; тана бўшлиғига ѐки анатомик
бўшлиққа кетиши; диффузион қон кетиши;
тўқималарнинг қонга шимилиши; фақат тўқималарда чекланиб
йиғилган қон.
Шикастланган қон томирнинг анатомик тузилиши ва физиологик
ҳолатига қараб, артериал, веноз, аралаш, капилляр ва паренхи- матоз қон
кетиши мумкин.
Артериал қон кетишида шикастланган томирдан фонтанга ўхшаб, қон
оқади. Агар катта артерия томири шикастланган бўлса, бунда вижиллаган
овоз билан қон кетади. Қон кетиш ҳажми ва тезлиги қон-томирнинг катта
кичиклигига, артерия босимига, қон томирининг шикастланиш даражасига
боғлиқ. Магистрал артерия кўндалангига ѐрилганида унда кўп қон кетади.
Кўп қон кетганда қўл-оѐқ ишламай қолиши, ҳатто бемор ўлиши мумкин.
Кичик ва ўрта калибрли артериялардан кетган қон — қон томири ўрта
67
ўрами, марказий ва ташқи шикастланган томир деворлари, думалоқ ва узун
мушакларнинг спастик қисқариши натижасида ўз-ўзидан тўхтаб қолиши
мумкин.
Веноз қон кетишда йиғилган, кислородга тўйинмаган қон ранги қора
тусли бўлиб, томир урмайди, ярадан қон кам, қон томирининг ташқи
қисмидан эса қон кўп кетади. Бўйин ѐки кўкрак қафаси веноз қон
томирларнинг шикастланиши ҳаво эмболияси — қон томирига ҳаво кириб
қолиши билан хавфлидир, бунда кичик қон айланишида хатарли ўзгариш
бўлиб, бемор нобуд бўлиши мумкин. Веноз қон кетиши, айниқса майда ва
ўрта веналар шикастланганда унча хавфли эмас, агар қон босими кам
бўлса, қон секин оқиши, иккинчи босқичда пастга тушадиган қон томири
деворида қоннинг қуйилиб қолишига сабабчи бўлади.
Артерия ва вена қон томирларининг алоҳида шикастланиши кам
учрайдиган ҳодиса ҳисобланиб, кўпинча қон кетишда, бир вақтнинг ўзида
ҳам артерия, ҳам вена томирлари шикастланади.
Капилляр қон кетиши — тери шиллиқ қавати, мушак юзи
шикастланганда, тери қирилганда шиллиқ қавати чақа бўлиб, унинг
юзидаги капиллярлардан қон «оқиб» туради, қон кетиш ўз -ўзидан
тўхтайди. Агар қон ивиши бузилган бўлса, капилляр қон оқиши ҳаѐт учун
ўта хавфли ҳисобланади.
Жигар, меъда ости бези, буйраклар жароҳатланганда шикастланган
кичик қон томирларидан, паренхиматоз органлардан қон кетади, бу қон
кетиш бириктирувчи тўқималар орасида, қон томирларининг қисқариши
қийин бўлган ерда бўлганлиги сабабли, йўли очиқ бўлиб, қон кетишининг
ўз ҳолича тўхташи қийинлашади.
Клиник ҳолатга қараб ташқи, ички ва яширин қон оқиш фарқ
қилинади.
Ташқи қон кетишда қон ташқи муҳитга оқиб чиқади. Ташқи қон
кетиш кўпроқ бўйин, қўл-оѐқ ва бошда кузати- лади. Ички органларнинг
шикастланиши кам учрайди (буйраклар, ошқозон ости бези ва бошқалар).
Лекин бундай шикастланишда яра канали орқали ташқарига кўп қон
кетади, ички органлар шикастланганда яра йиринглаши мумкин, чунки
ташқи муҳит билан боғлайдиган яра канали орқали ўтадиган патоген
микроблар ва қон ивиқлари ярага инфексия тушириши мумкин.
Ички қон кетиш шикастланган қон томирларидан бўшлиққа,
оралиққа, ички органлар жойига ва унинг атрофига тарқалиш йўли билан
намоѐн бўлади. Шикастланган қон томиридан ички органлар ѐки плевра
бўшлиғига қон кетиш ҳаддан ташқари катта бўлади, шунинг учун ўзидан
68
ўзи тўхташининг иложи йўқ, чунки қон томирини босиш мумкин эмас,
катта анатомик ҳажм ички бўшлиқ босимининг кўтарилишига йўл
қўймайди. Бундан ташқари қорин ва ўпка пардаси бўшлиқларидаги
тўпланган қон фибриондан маҳрум бўлади ва ивиш қобилиятини йўқотади.
Катта ҳажмга эга бўлмаган анатомик бўшлиқларда (бўғим) кўпчилик
ҳолатларда бўшлиқ ичига анатомик чекланган аъзоларида (диафрагма
тепаси, кичик тосда, чарви халтасида) ўз-ўзидан қон кетиши тўхтайди,
чунки у ерларда халтачасимон гематома шаклланиши билан чекланган қон
йиғилиши учун шароитлар яратилади, баъзида кўп қон қуйилиши мумкин.
Қорин бўшлиғи ѐпиқ шикастланганида паренхиматоз органларининг
(жигар, талоқ, буйраклар) қобиғи ѐрилиши мумкин.
Ички қон кетиш катта ҳажмда бўлса, аниқ белгилар(терининг
оқариши артерия, қон босимининг пасайиши, томирнинг тез уриши, нафас
олишнинг қийинлашиши, гемоглобиннинг камайиши, эритроцитлар
сонининг камайиши) умумий анемия касаллигининг клиник белгилари
билан характерланади.
Яширин қон кетишнинг ташқи ва ички қон кетишларидан фарқи
шуки, яширин қон кетишида клиник ҳолатнинг ноаниқ ҳоллари содир
бўлади: бу «тушуниб бўлмайдиган» камқувватлик, тез чарчаб қолишлик,
бош айланиши, кўз олдининг қоронғи- лашиши ва бошқалар билан кечади.
Ичак-ошқозон бўшлиғига қон тушса у жигарранг тусга киради, яъни
қондаги гемоглобин моддаси ошқозон ширасининг таъсирида ушбу рангни
беради. Агар қон ошқозонга ѐки ичакка ўца ахлат қорайиб кўмир рангига
айланади, бу эса яширин қон кетишининг ишонарли белгиларидан
ҳисобланади. Буйрак, сийдик йўли, сийдик қопи шикастланиши қон
кетиши билан кечса, қон сийдикда бўлади. Одатда яширин қон кетишини
аниқлаш учун қўшимча текшириш усуллари (лабаратория, рентген,
асбоблар, радиоизотоп, морфологик ва бошқалар) лозим бўлади.
Қон йўқотиш ҳақида тушунча. Қон йўқотишнинг асосий сабабларини,
шунингдек, қон кетиш даражасини, жароҳат аъзоларини ҳамда қон
кетишнинг оқибатини аниқлайдиган муҳим омиллар- дан бири, бу
йўқотилган қон ҳажмидир.
Енгил, ўрта ва оғир қон йўқотиш даражалари қуйидагилардан иборат:
енгил даражали қон йўқотишда бемор томирларда айланиб турган қоннинг
10-15 %ини йўқотади. Бундай қон кетишини организм енгил ўтказади,
унинг клиник кечиши унчалик ривожланмаган бўлади. Пулс тезлашиб
(минутига 80 марта), тери оқаришига олиб келади, камқувватлик
кузатилади, қон босими нормадан паст бўлади.
69
Ўрта даражали қон йўқотиш, айланиб турган қоннинг 15-20%
йўқотилганда содир бўлади ва организмда фарқли функсионал ўзгаришлар
содир бўлади, унинг клиник кўриниши аниқ бўлади. Бемор ранги оқариб
кетади, баданида «совуқ тер» пайдо бўлади, камқувватлик, бош айланиши
билан бирга, кўпинча ҳушидан кетиб қолади, пулс тезлашиб 100-110 га
ўтади, қон босими камаяди.
Оғир даражали қон йўқотиш қон томирларида айланиб юрган қоннинг
20-30%гача камайганида содир бўлади ва бемор беҳуш ҳолатда бўлади.
Артерия томирида пулс бўлмаслиги систолик артериал босимнинг паст
даражада бўлиши, эритроцитларнинг ва гемоглобиннинг камайиб кетиши
кузатилади.
Катта артерия ва веналарнинг кесилиши оғир қон кетиши билан
кечиб, организмнинг ўз -ўзини тиклаш механизми заифлашади. Бундай
ҳолда шошилинч чоралар кўриш керак, яъни дарҳол қон ѐки қон ўрнини
босадиган дорилар қуйиш лозим.
Йўқотилган қонга қараб бемор аҳволи ҳар хил бўлади, бу қон кетиш
тезлиги ва организмга бемор ѐши, жинси, жисмоний етуклиги, юрак-қон
томир системаси аҳволига, қўшимча касалликларга боғлиқ.
Жисмонан чарчаган, толиққан, ҳаяжонли, совуқда қолиб кетган бемор
қон йўқотишни оғир ўтказади.
Қон йўқотишда организмда кузатиладиган умумий ўзга- ришлар.
Инсон қон томирларидаги қоннинг миқдори физиологик ҳолатда тананинг
1/13 бўлагини ташкил этади; бу 5-6 литрга тўғри келади. Қон томирларда
қон бир меъѐрда тарқалмайди: артерияда 20%, венада 75%, капиллярларда
эса 5% бўлади.
Артериал ва веноз қон томирлари мускулларининг ҳудудий
қисқариши туфайли тери, тери ости жойлари, жигар ичида қон айланиш
секинлашади. Бу ўзгаришлар томирнинг тез уриши (тахикардия), нафас
етишмаслик, тери устининг оқариши, оѐқ-қўлларнинг совуши ва бошқалар
билан содир бўлади.
Қон йўқотганда ѐрдам бериш. Қон йўқотганда тиббий ѐрдам бериш —
уни тўхтатиш йўқотилган қоннинг ўрнини тўлатиш ва паталогик
ўзгаришларни яхшилашга қаратилади. Қон кетишини тўхтатиш, уни
даволашда муҳим омил ҳисобланади (бу айниқса катта қон томирлари
шикастланганда беморга шифокор келгунига қадар биринчи тиббий ѐрдам
кўрсатишдир, қолган медицина ѐрдами шифохонада ўтказилади).
Қон оқишини тўхтатиш вақтинча ва батамом усулда бажарилади.
Қон кетишини вақтинча тўхтатиш қон томирини механик босиш йўли
70
билан бажарилади. Қон кетганда шифокор келгунча биринчи ѐрдам бериш
қуйидагича бўлади:
1.
Қон кетишини вақтинча тўхтатиш.
2.
Қон кетишини тўхтатишда беморга шароит яратиш.
3.
Беморни даволаш муассасасига юбориш.
Ташқи қон кетишда шифокоргача бўлган медицина ѐрдами. Қон
кетишда тез, аниқ ва ўйлаб ѐрдам бериш зарур.
Биринчи галда қон кетиш жойи ва унинг кечиши аниқланади. Ёрдам
беришда беморга қулай ҳолат берилади: шикастланган соҳадан кийимлар
ечилади, қон кетишнинг клиник ҳолати аниқланиб, унинг қайси (анатомик
ва функсионал) системага қарашлиги аниқланади. Қон кетишини вақтинча
тўхтатишда, бемор аҳволига ва асбоб-ускуналар билан таъминланганликка
қараб аниқ усул қўлланилади, ундан сўнг қонни батамом тўхтатиш усули
қўлланилади.
Қон кетиши жойига қараб, қон тўхтатувчи жгут қўлтиқ ости соҳасига,
елканинг юқори қисмига, соннинг юқори ва пастки қисмига қўйилади.
Жгут қўйишнинг қуйидаги қоидалари мавжуд:
a)
қон кетишини вақтинча тўхтатиш учун томирни бармоқ билан
босиш;
b)
марказий яралар ва унга яқин терига, жгут қўйилиши лозим
бўлган жойга кийим ѐки юмшоқ матодан ѐстиқча (прокладка) қўйилади
(рўмол, бинт ва бошқалардан), фақат уларнинг буришган жойлари
бўлмаслиги керак;
в) қўл-оѐқлардан вена қонининг оқиб кетишини таъминлаш учун улар
20 — 30 секунд юқорига кўтарилади;
г) жгут ўнг қўл билан занжирга яқин ердан ушланиб,чап қўл билан
уни 30 — 40 см ўрта қисмигача ушлаб турилади;
d)
жгут қўл билан чўзилади ва биринчи тур айлантириб ўралгандан
сўнг, иккинчиси унинг ўрнини босиб туриши керак;
e)
жгутнинг тўғри қўйилганини билиш ярадан қон кетишининг
тўхташи, пулснинг йўқолиши, вена томирларининг пасайиши, тери
юзасининг оқариши билан аниқланади;
ж) жгутни қаттиқ тортиб, унинг қолган қисми спирал шаклда аъзога
қўйилиб, илмоқча занжирга улаб қўйилади;
з) жгутга ѐки бемор кийимига, жгут қўйилган вақт — соат ва минути
ѐзиб қўйилади;
и) жгут қўйилган бемор биринчи галда эвакуация қилинади;
к) жгут қўйилган аъзо транспорт шиналари ѐки қўл остидаги нарсалар
71
билан яхшилаб тахтакачланади, жугут устидан бинт ўралмайди, (у яхши
кўриниб туриши керак);
л) қиш пайитида жароҳатланган аъзо музлаб қолмаслиги учун жгут
қўйилган жой яхшилаб ўралади.
Некторик ўзгаришлар хавфи авж олмаслиги учун аъзоларни жгут
билан қонсизлантириш қисқартирилиб ѐзда 2 соат, қишда эса 11,5 соат
давом этади, шунинг учун шикастланганларни иложи борича тезлик билан
даволаш муассасига юбориш лозим. Агар транспортировка қилиш
кўрсатилган вақтдан узайса, у вақтда магистрал томирни бармоқ билан
босиб туриб, жгут ечилади ва янги жойга қайтадан қўйилади.
Қон кетишини тўхтатишда шимнинг камари қулай восита
ҳисобланади, у букланиб икки сиртмоқли қилинади ва жгутга ўхшаб
тортилади.
Қон кетишини тўхтатишда қўл остидаги нарсалар кийим устидан ѐки
остига бирор нарса қўйиб боғланади, жгут ўрнида ингичка қаттиқ
нарсаларни (сим, шнур) боғлашга рухсат этилмайди, чунки улар
тўқималарнинг шикастланишига сабаб бўлиши мумкин.
Қон кетиши вақтинча тўхтатилган беморнинг қон кетишини батамом
тўхтатиш учун уни қисқа вақт ичида шифохонага олиб бориш лозим.
Жароҳатдан оқаѐтган қонни қандай қилиб тўхтатиш мумкин?
1.
Жароҳатланган томонни баландга кўтаринг.
2.
Жароҳатланган жойни қон оқиши тўхтагунча тоза ва қалин латта
билан (латта бўлмаса, қўлингиз билан) босиб туринг. Бу 15 минут, баъзан 1
соат ѐки ундан кўпроқ вақтни ҳам олиши мумкин. Жароҳатни шу тариқа
(тўғридан тўғри босиб туриш йўли билан оқаѐтган қонни тўхтатиш
мумкин, баъзан, ҳатто тананинг бирор қисми кесиб ташланганда ҳам).
Босиб туриш билан баъзан қонни тўхтатиб бўлмайди, айниқса,
жароҳат жуда катта бўлганда, қўл ѐки оѐқ кесиб ташланганда уни
тўхтатиш қийин. Агар шундай ҳолатлар юз берса ва одам қон йўқотишдан
ўлиши мумкин бўлса, қуйидагиларни бажаринг:
•
Жароҳатни босиб туришни давом эттиринг.
•
Жароҳатланган қисмни иложи борича тепага кўтаринг.
•
Қўл ѐки оѐқни жароҳатга яқин жойдан боғланг. Қонни тўхтатиш
учун боғламга бурама солиб оѐқни қисинг.
•
Боғлаш учун букланган латта ѐки кенг камар ишлатинг, ҳеч қачон
ингичка арқон, ип ѐки сим ишлатманг.
Еҳтиѐт чоралари:
•
Жароҳатни босиш йўли билан қонни тўхтата олмасангизгина қўл
72
ѐки оѐқни боғланг.
•
Боғлам ҳали ҳам зарурлигини текшириш ва қон айланишини
таъминлаш мақсадида уни ҳар ярим соатда бўшатиб туринг. Боғламни узоқ
вақт қолдириш оѐқ ѐки қўлни ишдан чиқариши мумкин. Натижада қўл ѐки
оѐқни кесиб ташлаш керак бўлади.
•
Қонни тўхтатиш учун тупроқ, керосин каби ифлос нарсалардан
фойдаланманг.
•
Агар қон оқиши кучли ѐки жароҳати оғир бўлса, шокнинг олдини
олиш мақсадида бемор оѐқларини кўтариб, бошини пасайтириб қўйинг.
Кесилган, шилиниб кетган ва кичик жароҳатлар.
Инфексия тушишини олдини олишда ҳамда жароҳатнинг тезроқ
тузалишига ѐрдам беришда энг аввало тозаликка эътибор бериш керак.
Жароҳатни даволаш учун. . .
Биринчидан қўлингизни яхшилаб совунлаб ювинг. Сўнг жароҳат
атрофини қайнатиб совутилган сув билан совунлаб ювинг. энди эса
жароҳатнинг ўзини қайнатиб совутилган сув билан ювинг (агар жароҳат
ифлосланган бўлса совунлаб ювинг. Совун тозалайди, аммо гўштни
(мускулни) шикаслаши мумкин).
Жароҳатни тозалаѐтганингизда барча ифлос нарсаларни олиб
ташлаганингизга эътибор беринг. Шилиниб кетган тери устини ҳам
тозаланг. Кир зарраларини олиб ташлаш учун тоза қисқич (пинсет), тоза
латта ѐки бинт ишлатишингиз мумкин, улар стерилланган бўлиши учун
аввал уларни қайнатиб олинг.
Агар иложи бўлса жароҳат устига шприс ѐки резинали баллонча
орқали сув сочинг. Жароҳат ичида қолган ҳар қандай кир зарраси
инфексия сабабчиси бўлиши мумкин. Жароҳат тозалангандан сўнг устини
тоза бинт ѐки латта билан боғлаб қўйинг. У жароҳатнинг тузалишига ѐрдам
бериши, ҳавони ўтказадиган даражада енгил бўлиши керак. Латта ѐки
бинтни ҳар куни алмаштириб туринг ва инфексия белгилари пайдо
бўлмаганлигига эътибор беринг
Жароҳатга ҳеч қачон ҳайвонлар ѐки одамлар сийдиги ѐки оқ қанд
упаси, қора куя қўйманг. Улар қоқшол каби хавфли инфексиялар
сабабчиси бўлиши мумкин. Жароҳатнинг ўзига ҳеч қачон ѐд эритмаси ѐки
бриллиант кўки суртманг, бу гўштни шикастлайди ва тузалишини
секинлаштиради.
Узоқ эзилиш ҳолати
Узоқ эзилиш ҳолати (Краш синдроми) кўплаб юмшоқ тўқималарнинг
73
узоқ вақт ѐпиқ шикастланиши натижасида келиб чиқади. Унинг умумий ва
маҳаллий белгилари мавжуд.
Умумий белгилар: шок, ўткир буйрак етишмовчилиги асосий
белгилар ҳисобланади ва касаллик оқибатини аниқлайди.
Узоқ эзилиш ҳолати ер қимирлаши пайтида учрайди.
Баъзан битта оѐқ ѐки қўл босилиб қолиши мумкин. Қутқариб
олингандан сўнг қўл ѐки оѐқ оқарган, соғига нисбатан совуқроқ, бармоқ
учлари кўкарган бўлади. Суяклар кўпинча зарарланмайди. Томир уриши
билинмайди. Бир неча кун ичида эзилган қўл ва оѐқлар шишиб, икки уч
баробар катталашиб кетади.
Арманистондаги зилзила пайтида кузатилган узоқ эзилиш ҳо- латлари
одатдаги ана шундай ҳоллардан фарқ қилмайди. Биринчи кунлардаѐқ жабр
кўрганларда эзилган тўқималар ва зарарли маҳсулотлар қонга сўрилиши
натижасида организмнинг жароҳатдан кейинги заҳарланиш белгилари
юзага келди.
Касалликнинг иккинчи даврида ҳам бемор дармони қуриб, қусади,
оғир ҳолларда 3-7 кунга келиб ҳушидан кетади. Оғир заҳарланиш
оқибатида келиб чиқадиган юрак етишмовчилигидан ўлим содир бўлади.
Юмшоқ тўқималарнинг эзилиш даражаси ва қанча вақт оғирлик остида
бўлганига қараб касалликнинг енгил, ўртача оғирликдаги, оғир ва ўта оғир
узоқ эзилиш турлари фарқланади.
Биринчи тиббий ѐрдам
Узоқ эзилиш ҳолатини даволаш учун асосан шок, ўткир буйрак
етишмовчилиги ва электролитлар алмашинуви бузилишини бартараф этиш
зарур. Юк остидан халос этилган қўл-оѐқ чеккадан марказга қараб, шишиб
кетмасидан бинт билан сиқиб боғланади ва шина ѐрдамида маҳкамланади.
Бу шишни ка- майтиради ва эзилган тўқималардаги парчаланув
маҳсулотларини сўрилиб кетишига ѐрдам беради. Агар босилиш оқибатида
суяклар синган ѐки қўл-оѐқни олиб ташлаш кераклиги аѐн бўлса,
зарарланган жойга жгут қўйиш керак. Жгут устки қисми айланасига
новокаин билан блокада қилинади. Кейин жгутни ечиш ва гипокалиемия,
тўқималарни гипоксияга сезувчанлигини камай- тириш мақсадида совуқ
(муз, қор , сув) қўллаш керак. Кейин қўл-оѐқлар иммобилизацияси, оғриқ
қолдирувчилар, антибио - тиклар қилиш зарур.
Назорат саволлари
1.
Зилзилада қандай жароҳат турлари кўп учрайди?
2.
Суяк синишининг қандай турлари мавжуд?
3.
Суяк синишининг қандай белгилари мавжуд?
74
Do'stlaringiz bilan baham: |