Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Қутқарув воситасидаги ҳаракат



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Қутқарув воситасидаги ҳаракат.
Денгиз касалликлари учун 
мўлжалланган таблеткадан ичинг. Танангиздаги иссиқликни сақлаш учун 
қутқарув кемачасидаги бошқа жабрланганларга яқинроқ жойлашиб олинг, 
жисмоний машқлар бажаринг. Фақат беморлар ва жароҳатланганларга сув 
беринг. Очиқ денгизда агар қирғоққа етиш ѐки кема йўлларига чиқишнинг 
иложи бўлмаса, бошқа қутқарув кемасидагилар билан бирга кема ҳалокати 
жойи яқинида бўлишга ҳаракат қилинг. 
Оѐқларингизни имкони борича қуруқ тутинг. Уларни тез-тез баландга 
кўтариб туринг ва шишиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида 
ҳаракатлантириб туринг. 
Транспорт воситаларида хафсизлик қоидаларига риоя қилиш 
Транспорт воситалари салонида одамлар оладиган жароҳатлар 
транспорт воситаси катта тезликда кескин бурилганда, тезлик бирдан 
оширилганда ва кескин тормоз босилган транспорт воситаларининг ўзаро 


93
тўқнашуви ѐки тўсиққа урилиши натижасида содир бўлади. Жумладан, 
катта тезликда келаѐтган транспорт воситаси кескин тормоз бериб тўхташи 
натижасида унда ўтирган одамга таъсир этадиган куч бир неча баробар 
ошади, масалан, одамнинг оғирлиги 80 кг бўлса, унга таъсир этадиган куч 
1500 кг га етади. Унинг қон томирларида касаллик бўлса, томирлар 
ѐрилиб, юраги инфарктга учраши ѐки бош мия қон томирлари ѐрилиб, 
инсулт ҳолатига тушиши мумкин, бу эса, ўз навбатида йўл транспорт 
ҳодисасига сабаб бўлади. Олимларнинг айтишларича, ҳайдовчининг 
ѐнидаги ўриндиқ «ўлим креслоси» деб аталади, чунки автоҳалокат пайтида 
бу ўриндиқда ўтирган одамнинг ўлиш эҳтимоли ҳайдовчига нисбатан 7 
баробар, орқа ўриндиқда ўтирган одамга нисбатан 5 баробар кўп бўлади. 
Бу ўринда транспорт воситасининг тезлиги катта аҳамиятга эга бўлади. 50 
км/соат тезликда келаѐтган транспорт воситаси тўсиққа урилганда 
транспорт воситаси ичидан отилиб чиққан одамнинг жароҳати бешинчи 
қаватдан йиқилган одам каби, 80 км/соат тезликда эса, 15-қаватдан 
йиқилган одамнинг олган жароҳати билан тенг бўлади. Республикамизда 
ҳайдовчи ва фуқароларнинг ҳаѐтини ҳимоя қилиш мақсадида давлатимиз 
томонидан қатор қонун ва қарорлар қабул қилинганлигига қарамай, 
ҳайдовчилар қонунни бузиб, ўзлари ва атрофдагиларнинг ҳаѐтини хавф 
остига солишади. Жумладан, ҳайдовчи ва йўловчилар ҳаѐтини сақлаш 
учун қўлланиладиган хавфсизлик камари ишлаб чиқарилиб, жорий қилин- 
ганига 100 йилдан ошганига қарамай, кўпчилик ҳайдовчилар уни писанд 
қилмайди, уни тақишга бепарво бўлади. Яқинда давлат томонидан 
хавфсизлик камарини тақмаганлиги учун қўлланиладиган жарима қиймати 
оширилганидан кейин кўпчилик ҳайдовчилар ЙПХ, ходимини кўриб 
қолсалар вақтинчалик тақишади. Хавфсизлик камари эса, транспорт 
воситаси ичида ўтирган фурақолар ҳаѐтини сақлашда энг мақбул восита. 
Олимларнинг аниқлашича, фақат 10 км/ соат тезликда юрувчи транспорт 
воситаси тўсиққа урилганда ҳайдовчи ўзининг қўл ва оѐқлари ѐрдамида 
шикастланишдан сақланишлари мумкин, холос. Агар транспорт воситаси 
60 км/соат тезликда тўсиққа урилса, вазни 80 кг бўлган одамнинг вазни 3 
тоннага тенг бўлади. 80 км/соат тезликда эса, 9 тоннага тенг оғирлик билан 
транспорт воситасининг олд ойнасига, рул самбарагига, олдинги шитга 
урилади. Бундай ҳолда одамнинг тирик қолиши амри маҳол. Унинг 
ҳаѐтини фақат хавфсизлик камаригина сақлаб қолиши мумкин. Япон 
олимларининг маълумотларига қараганда, хавфсизлик камари ҳар 100 та 
ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисасининг 75 тасида, Америка олимларининг 
тадқиқотларига кўра эса, ағдарилиб кетган транспорт воситаларида ҳар 100 


94
та йўловчининг 91 тасини ҳаѐтини сақлаб қолган. Хавфсизлик камари 
муқаррар ўлим билан якунланадиган автоҳалокатларда ҳайдовчи ва 
йўловчиларнинг ярмидан кўпини ва бошқа автоҳалокатларда 90 фоизгача 
ўлимдан сақлаб қолади. Айрим ҳайдовчилар хавфсизлик камари 
автоҳалокат чоғида транспорт воситаси портлаганда ҳайдовчининг 
транспорт воситасидан чиқиб кетишига халал бериб, унинг ҳалок 
бўлишига сабаб бўлади деб ҳисоблайдилар. Аммо олимларнинг 
аниқлашича, фақат, 0,03 фоиз, яъни ҳар 300 автоҳалокатга учраган 
транспорт воситасидан биттаси катта тезликда тўсиққа урилганда ѐки 
транспорт воситалари юзма-юз тўқнашганда ѐки катта баландликдан қулаб 
тушганда портлар экан. 
Кабина ичидаги одам автоҳалокат пайтида рулдан, транспорт 
воситасининг олд ойнасидан, орқани кўриш ойнасидан, приборлар 
турадиган шитдан ва кабинанинг бошқа қисмларидан жароҳат олади. 
Назорат саволлари 
1.
Транспорт воситалари билан боғлиқ ҳалокатларнинг келиб чиқиш 
сабабларини айтинг. 
2.
Транспорт ҳалокатлари юз бермаслиги учун нималарга эътибор 
қаратиш лозим? 
3.
Декомпрессия вақтида қандай ҳаракат қилиш керак? 
4.
«Қаттиқ» қўнишда ва ундан кейин қандай ҳаракат қилиш керак? 
5.
Транспорт воситалари салонида одамлар қандай жароҳатлар олиши 
мумкин? 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish