15.ЭКОЛОГИК МУҲИТ БУЗИЛИШИНИНГ ИНСОН ҲАЁТИЙ
ФАОЛИЯТИГА ЗАРАРЛИ ТАСИРИ ВА УНИНГ НАТИЖАСИДА
ЮЗАГА КЕЛАЁТГАН МУАММОЛИ ВАЗИЯТЛАР.
«Экология» атамаси икки сўз бирикмасидан ташкил топган бўлиб,
юнонча «Эйкос» ватан, макон, яшаш жойи, «Логос» эса фан, таълимот
деган маънони англатади. Ҳар қандай жисм ва тирик мавжудотларнинг
121
ўзаро ҳамда теварак атроф-муҳит билан боғлиқ бўлган муносабатларини
ўрганувчи биологик фандир. Бу атамани фанга биринчи бўлиб 1866-йилда
немис биологи эрнест Геккел киритган. экология айрим индивидларнинг
ривожланиши, кўпайиши, яшашини ва жамоаларнинг таркиби ҳамда
ўзгаришларини яшаш муҳитига боғлиқ ҳолда экология генетикаси,
эволюция таълимоти, физология, каби биологик фанлар билан чамбарчас
боғланган.
Экология ҳозирги пайтда инсон ҳаѐти учун доимий ва энг муҳим
зарурият бўлган табиий бойликлар ер, сув, тупроқ, ҳаво, ўсимликлар,
ҳайвонот дунѐси, сувости жонзотлари, қушлар ва бошқа тирик
мавжудотлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ўрганиш, уларни авайлаб-
асраш, қўриқлаш, бутун табиатни, атроф муҳитни муҳофаза қилиш каби
муаммолар билан шуғулланади.
Бугунги кунда экология фанининг асосий вазифалари: ҳар хил
организмлар гуруҳларининг атроф муҳит омиллари билан муносабати
қонуниятларини ўрганиш, организмларнинг яшаш муҳитига таъсирини
аниқлаш, биологик ресурслардан оқилона фойдаланиш, одам фаолияти
таъсирида табиат ўзгаришларини олдиндан кўра олиш, табиатда кечаѐтган
жараѐнларни бошқариш йўлларини ўрганиш, зараркунандаларга қарши
курашнинг усулларини яратиш, саноат корхоналарида чиқиндисиз
технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этишдан иборатдир.
Юқорида кўрсатилган вазифалар ҳар хил услублар ѐрдамида амалга
оширилади. 21-асрга келиб инсоният учун экология муаммоси энг долзарб
муаммолардан бирига айланди. экологик хавф ҳатто ядро қуроли
хатаридан ҳам даҳшатлироқ бўлиб, ҳозирги даврда бутун дунѐ халқларини
ташвишга солмоқда. Давлатимиз биринчи призденти И. Каримов ўзининг
«Ўзбекистон 21-аср бўсағисида хавфсизликка таҳдид, барқарорлик
шартлари ва тараққиѐт кафолатлари» асарида: «Асрлар туташ келган
паллада бутун инсоният, мамлакатимиз аҳолиси жуда катта экологик
хавфга дуч келиб қолди. Буни сезмаслик, қўл қовуштириб ўтириш ўз-ўзини
ўлимга маҳкум этиш билан баробардир» деб бежиз айтмаган.
Мутахассисларнинг маълумотига кўра, бугунги кунда сайѐрамизда
ҳар хил ѐқилғиларни ѐқиш сабабли ҳар йили 10,1 млрд. тонна кислород
сарф бўлмоқда. Қишлоқ хўжалигига яроқли ерларнинг 70 фоизидан ва
чучук сувларнинг 20 фоизидан фойдаланилаяпти. Ердаги қор ва муз
қатлами 10-15% га қисқариб, Арктика музликларининг қалинлиги 40%га
камайди.
122
Атроф-муҳитнинг ифлосланиши, табиий ресурслардан хўжасизларча
фойдаланиш, экотизимдаги мувозанатнинг бузилиши шу даражага етдики,
натижада инсонларнинг қулай табиий атроф муҳитга эга бўлиши муаммога
айланди. Марказий Осиѐ халқлари учун Орол инқирози 21-аср фожиасига
айланди.
Орол денгизи тарихда жуда катта бойлик, озиқ-овқат захирасига эга
бўлган
манба
эди.
Собиқ
совет
давлати
даврида
миллий
республикалардаги ресурслардан тўла ва ҳатто меъѐридан ортиқ
фойдаланиш ҳамда уларнинг қайта тикланишига эътиборсизлик ва
лоқайдлик билан ѐндашиш Орол денгизи бўйларида истиқомат қилувчи
аҳоли ҳаѐтини хавф ости қолишига олиб келди.
Оқибатда саҳроланиш жараѐни нафақат Орол бўйида, Устюрт
текислиги, Қорақум ва Қизилқум чўлларида, Тян-Шан ва Помир тоғлари
пойидаги ҳудудларда ҳам кузатилган.
Ёзда ўта жазирамали, қишда қорсиз ва изғиринли кунлар аввалги,
яъни Орол сувга тўла даврига нисбатан икки-уч ҳафтага чўзилди. Чунки,
денгиз сатҳидан бўшаган ҳудуд
4,2 млн. га. ни ташкил этмоқда. Денгиз томонидан келаѐтган шамол
пахта яккаҳокимлиги даврида ишлатилган кимѐвий моддалар қолдиқлари
билан бирга 15 млн т дан 75 млн т чанг-тўзонни кўтариб кетмоқда.
Ўтган асрнинг 60-йиллари охиридан бошлаб денгиздаги сув сатҳининг
кескин пасайишига саноатнинг ўсиши учун сув истеъмолининг ортиб
бориши, суғориладиган ерларнинг кенгайиши туфайли Амударѐ ва
Сирдарѐ сувининг камайиши ва ҳокозалар сабаб бўлди. 1990-йилнинг
бошига келиб денгиз сатҳи 39 метргача пасайди, сув ҳажми 40 куб км гача
камайди. Соҳил 60-80 км. га чекинди. Орол денгизида 1960-70-йилларда 30
га яқин балиқ турлари мавжуд эди. Ҳозир эса уларнинг 80 фоизи йўқолиб
кетган. Орол бўйида балиқни қайта ишлаш бўйича 2 та корхона бор эди,
бугунги кунда уларнинг фаолияти батамом тўхтатилган. Шунингдек, Орол
бўйидаги 18 та балиқ хўжалигидан ҳозир биронтаси ҳам қолмаган.
Оролнинг қуриши минтақа иқлимига ҳам салбий таъсир қилаяпти.
Маълумки, табиат обектлари (ер, ер ости бойликлари, сув, ўрмон,
ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси, атмосфера) ўзаро бирликда ва алоқада
бўлади, уларни бир-биридан ажратиб бўлмайди. Биттасидаги ҳолатнинг
бузилиши бошқасига салбий таъсир этади. Шу сабабли табиат обектларини
муҳофаза қиладиган норматив ҳужжатларни бирлаштириш, ягона қонунда
умумлаштириш мақсадга мувофиқдир.
123
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, табиий ресурслардан фойдаланиш
ҳуқуқини
экологик
муносабатлар
доирасига
киритмаслик,
бу
муносабатларни табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқининг алоҳида
соҳалари: ер, сув, кон, ўрмон ҳуқуқи нормалари билан тартибга солиш
керак.
Табиатни муҳофаза қилиш турли восита ва усуллар ѐрдамида амалга
оширилади. Шулардан энг муҳими табиатни ҳуқуқий муҳофаза этишдир.
Шу нуқтайи назардан экология қонунчилигининг аҳамиятини оширишда
бир қатор ташкилий-ҳуқуқий ишларни амалга ошириш керак. Атроф
табиий
муҳитни
муҳофаза
қилишга
бағишланган
қонунларни
такомиллаштириш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига
айланиб қолди. Чунки ҳозирги экология таназзул шароитида бу атроф
табиий муҳитни асрашнинг ягона кафолати бўлиши мумкин.
Атроф
табиий
муҳитни
муҳофаза
қилиш
билан
боғлиқ
муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатларнинг умумий
мажмуага эга эмаслиги, турли тармоқ қонунчилигига бўлиб ташланганлиги
ҳам муаммони тўла ҳал қилинишига тўсиқ бўлмоқда. экология муаммоси
ер юзининг ҳамма бурчакларида ҳам долзарб бўлиб қолмоқда. Фақат унинг
кескинлик даражаси дунѐнинг турли мамлакатларида ва минтақаларида
турличадир. Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, у бир неча ўн-йиллар
мобайнида ушбу муаммони инкор этиш натижасидагина эмас, балки
минтақада инсон ҳаѐт фаолиятининг деярли барча соҳалари экологик хатар
остида қолганлиги натижасида келиб чиққанлигидадир.
Атмосферага зарарли чиқиндилар ташлашни чегаралаш ва энергия
истеъмолини камайтириш ҳақидаги 1975-йилдаги Киото баѐнномаси қабул
қилинганлигига қарамасдан саноат корхоналари ва автомобиллардан
чиқаѐтган газлар атмосферани ифлослантирувчи асосий манба бўлиб
қолмоқда. Ҳозирги кунда дунѐ мамлакатларининг атмосферага
чиқараѐтган заҳарли газлари йилига 25,7 млрд тоннани ташкил этади.
Шундан 25 % АҚШ, 25 % Европа давлатлари, 14 % Хитой, 7 % Россия
Федерациясига тўғри келмоқда. Бу газлар миқдорининг ортиши озон
қатлами емирилишини ҳам тезлаштирди. Жумладан, 2010-йилга келиб,
Арктика устидаги «Озон туйнуги» нинг майдони рекорд даражага, яъни 29
млн км
2
га етди. Бу эса 1992-йилга нисбатан 6 млн тоннага кўпроқ
деганидир.
Ҳозирги кунда инсоният ҳар йили 4,5 млрд. тонна кўмир, 3,2 тонна
нефт маҳсулотлари, табиий газ, торф, ўтин ва бошқа ѐқишга ярайдиган
124
моддаларни ѐқиб атмосферани заҳарламоқда.
Республикада 1989-йилдан бошлаб ифлослантирувчи моддаларнинг
атмосферага чиқарилиши 2,1 баробарга пасайди, ифлосланган оқава
сувларнинг ташланиши
2,0 баробар камайди. Пеститсидлардан фойдаланиш кейинги 5 йил
давомида 4 баробар қисқарди. 2012-йил якунларига кўра, атмосферага
чиқарилаѐтган ифлослантирувчи моддаларнинг умумий ҳажми 2 млн
тоннагача қисқарди. Сўнгги йигирма-йилда турғун манбалардан зарарли
моддаларнинг чиқарилиши 1,3 дан 0,6 млн тоннагача камайди.
Ҳар бир инсон табиатдан баҳра олади. Аммо бу ҳали табиатга
муҳаббат, дегани эмас. Табиатга муҳаббат уни тушунишдан, унинг
гўзалликларини англашдан, табиат билан муносабатга киришишдан
бошланади. Ўз навбатида, табиат инсонда кузатувчанлик, сезгирлик,
назокатлилик каби туйғуларни тарбиялайди. Бу инсонда икки кўринишда:
табиатга ва ўзига бўлган муносабатларда намоѐн бўлади. Инсон табиатдан
фақат завқланишни эмас, балки уни яхши тушунишни ҳам ўрганади.
Натижада, ўзлигини ҳис қилиб, табиатдан унга инсон бўлиш имконини
берган «нарса»ни, яъни инсонга хос маданият ҳисларини топишга
интилади. Демак, инсоний туйғулар табиатга меҳр билан қарашдан озиқ
олади. Педагоглар аввало ушбу тушунчаларни ўзлари тўла англаб
етишлари, қолаверса, ўз фаолиятлари давомида келажагимиз эгалари
бўлмиш ѐшлар онгига сингдиришлари ва уларга амал қилиш
кўникмаларини шакллантириб боришлари лозим. Чунки ҳавосидан нафас
олиб бўлмайдиган, ери ифлос- ланган, суви шўрланган жойда: демократия,
эркинлик, озодлик, тенглик ва бошқа гуманистик қадриятлар ўз
аҳамиятини йўқотиши аниқ фактдир.
Таассуф билан айтамизки, инсон фаолияти натижасида атроф муҳитга
анча сезиларли таъсир ўтказди. Булар асосан ҳозирги кунда мавжуд бўлган
экологик хавфсизлик классификациясида бўлган: умумсайѐравий,
минтақавий, миллий, локал экологик хавфсизликлар мамлакатимиз
ҳудудини ҳам четлаб ўтмади. Бу хавфлардан озон қатлами емирилиши,
иқлимнинг ўзгариши, чўлланиш ва тоза ичимлик суви танқислиги, Орол
денгизи муаммоси, ҳайвонот ва ўсимлик дунѐси турларининг қисқариб
бориши, ўсимлик дунѐсининг ноқонуний кесилиб бориши,сув ресурслари
танқислиги, атмосфера ифлосланиши шулар жумласидандир. Табиий
ресурслар қашшоқлашуви муқаррар равишда жамият ҳамда шахснинг
ижтимоий, иқтисодий, сиѐсий, маънавий қашшоқлашувига, пировард
125
натижада ҳалокатига олиб келади. Таъкидлаш жоизки, инсоннинг табиатга
қилган агрессив ҳужуми-муқаррар равишда унинг мағлубияти билан тамом
бўлади.
Маданиятли киши табиат ва жамият ўртасидаги мувозанатни
сақлайди, бу борада бошқаларни ҳам тўғри фаолият кўрсатишга даъват
этади, ҳеч бўлмаганда кўчаларга ахлат ташланмас- лигига, сув ва ҳаво
ифлосланмаслигига ҳисса қўшади. Биз келажак авлодларга яратган
маънавий ва моддий бойликларимизни, бизгача мавжуд бўлган табиатни ва
унга муносабатимизни ҳам мерос қолдирамиз. Бу фақат табиатга зарар
келтирмаслик эмас, балки унинг тикланиши, янада гўзаллашуви, гуллаб-
яшнашига ҳисса қўшиш, атроф-муҳитни ифлос қилувчиларга қарши беаѐв
кураш олиб бориш дегани ҳамдир. Чунки табиат ўзига нисбатан
сохтакорлик ва мунофиқликни кечирмайди. Агар масалага фалсафий
ѐндашадиган бўлсак экологик нуқтайи назардан инсоният тарихини
шартли икки даврга ажратиш мумкин.
Биринчиси-табиат инсонга хизмат қилган босқич. Иккинчиси-инсон
табиат учун хизмат қиладиган босқич. Биз ҳозир биринчи босқичда ҳаѐт
кечирмоқдамиз.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ўсимликлар таркиби дунѐсида 4100 дан
ортиқ ўсимлик турлари мавжуд. Улардан 3000 дан ортиқ турлари ѐввойи
ўсимликлардир. Ўсимликлардан оқилона фойдаланиш уларнинг кўп
турларини Қизил китобга киритишга олиб келмоқда. Масалан, 1991-йилда
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига 163 турдаги ўсимликлар кирган
бўлса, 1999-йилда 301 та,
2005-йилда 305 турдаги ўсимликлар киритилди.
20-асрда ер курраси аҳолиси сони 3 баравар ортди. Бунинг оқибатида
ичимлик сувининг сарфи 7 бараварга, коммунал хизматларга сув сарфи 13
бараварга ортганлиги қайд этилмоқда. Натижада бугунги кунда дунѐнинг
турли ҳудудларида сув ресурсларининг танқислиги кузатилмоқда.
Дунѐдаги 50 дан ортиқ мамлакатларда ичимлик суви четдан транспорт
воситалари ва қувурлар орқали келтирилмоқда. Бутун жаҳон Соғликни
Сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра бугунги кунда ер юзида 2 млрд.
одам ичимлик суви етишмаслиги муаммосидан азият чекмоқда. Аҳоли
сони ўсиши шу тарзда давом этца, яқин 20 йил ичида ичимлик суви сарфи-
йилига 10 км/кубдан ортиши аниқланган. 2025-йилга келиб курраи
заминимиздаги ҳар уч кишидан икки нафари ичимлик суви етарли
бўлмаган ҳудудда яшаши кутилмоқда.
126
Айни пайтда ер шари аҳолисининг 40 фоизи ичимлик суви
етишмаслигидан азият чекмоқда. Чунки танадаги сувнинг 2 фоизини
йўқотиш чанқоқликка, 6-8 фоизи ни йўқотиш ҳушсизликка, 10 фоизини
йўқотиш талваса ва ўлимга олиб келади. Яна 30-йилдан сўнг тоза ичимлик
суви танқис ресурс бўлиб қолиши мумкин. Бунга асосан сувдан
исрофгарчилик билан фойдаланиш сабаб бўлаѐтганлиги таъкидланмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки тоза ичимлик сувининг асосий
истеъмолчиси қишлоқ хўжалиги ҳисобланади. Масалан, бугунги кунда
саноат ва коммунал тизимга сарфланаѐтган сувга нисбатан қишлоқ
хўжалигида 2,5 баравар кўпроқ сув ишлатилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси-қишлоқ хўжалиги ривожланган мамлакатдир. У қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган 25 млн. 736 минг га ерга эга. Бундан
суғориладиган ерлар 4,2 млн. га, шундан 3,30 млн. га. шудгорли
суғориладиган ерлар. Айнан шу суғориладиган ерлардан Республика
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини 97% дан ортиғи олинади.
Бугунги кунда 1 кг ғалла етиштириш учун 500 литр, бир буханка нон
тайѐрлаш учун 500 литр, 1 кг гуруч етиштириш учун 3000-4000 литр, 1 кг
қорамол гўштини етиштириш учун 25000 литргача сув сарфланмоқда.
Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан тежамли фойдаланиб, юқори ҳосил
олиш ҳамда сувни тежашнинг замонавий технологияларини жорий этиш
долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.
Саноатда сув ресурсларидан фойдаланиш ҳам тежамли ва самарали,
деб бўлмайди. Бугунги кунда замонавий
технологиялар қўлланганда ҳам 1 тонна пўлат ишлаб чиқариш учун 50
тонна, 1 тонна капрон ишлаб чиқариш учун 2500 тонна сув керак
бўлмоқда.
Кундалик турмушда аҳоли томонидан ичимлик сувига бўлган
муносабат ҳам мақтагулик эмас. Биргина Тошкент шаҳри мисолида
оладиган бўлсак, дунѐ бўйича ўтказилган тадқиқотларда бир киши учун
кунлик эҳтиѐж 130 литрни ташкил этгани ҳолда, шаҳримизда киши бошига
300-700 литрни ташкил этмоқда. Шундан 3-4 литри ичиш учун ва қолгани
маиший эҳтиѐжлар учун сарфланмоқда.
Ҳар кун эрталаб юз-қўлни совунлаб ювиб, тишни тозалаб, артиниб
бўлгунча жўмракдан тўхтамай сув оқиб тураверади. Шу вақтда оқизилган
сувнинг миқдорини бир ҳисоб-китоб қилиб кўрайлик. Ювинишга энг
камида 10 дақиқа, тишни тозалаш учун 4 дақиқа, артиниш учун 2 дақиқа
кецин. Жами 16 дақиқа сув тўхтамай оқиб туради. Ўртача ҳисобда ҳар
127
дақиқада 3 литрдан сув оқиб турса, 16 дақиқада 48 литр сув оқиб кетар
экан. Шу 48 литр сувдан 5 литри ювинишга, 0,5 литри тишларни
тозалашга, жами 5,5 литр сув керакли ва фойдали ишлатилган. Қолган 42,5
литр сув фойдасиз ва самарасиз ишлатилди. Агарда душ қабул қилсак,
фойдасиз ва самарасиз ишлатилган сув миқдори янада ортиши ҳеч кимга
сир бўлмай қолади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, биз учун сувдан
самарали, тежамкорона ва оқилона фойдаланиш ҳамда уни беҳуда,
ўйламасдан сарфламаслик маданиятини ўрганиш вақти етиб келди.
Собиқ иттифоқ даврида «Сувни тежаб сарфлаш, увол қилмаслик,
тозалигини сақлаш керак» деган гапларга умуман аҳамият бермай
қўйилгани, айниқса шаҳарларда оқар сувларнинг қадри қолмагани, сув
исрофгарчилигига лоқайд ва бефарқликнинг оқи- батини бугунги кунда
кўриб турибмиз. Оқар сувларга ташла- наѐтган чиқинди ва ахлатлар ичида
нималар йўқ, дейсиз.
Ўзбекистон шароитида сув ресурсларининг кескин тақчиллиги ва
ифлосланганлиги экологик хавфсизликка улкан таҳдиддир. Шу сабабдан
фуқароларнинг бу ҳуқуқини конституциявий мақомда белгилаш зарурияти
вужудга келди. Агар инсон атроф-муҳитга шу зайлда муносабатини давом
эттирса, унинг ҳалокати икки-уч авлод яшаб ўтгандан сўнг юз бериши
эҳтимолдан ҳоли эмас. Сайѐрамиз сувларининг ифлосланиши натижасида
ҳар йили 500 миллиондан ортиқ киши турли оғир хасталикларга чалинади.
Иккинчидан, сувни тежаш технологиясига риоя қилиш зарур, чунки
биз сувни дунѐда ишлатиладиган меъѐридан 7-10 баробар кўп
сарфлаяпмиз. Деҳқончиликда томчилатиб суғо- риш технологиясини кенг
жорий қилиш шарт. Чунки Ўзбекистонда турли эҳтиѐжлар учун
ишлатиладиган сувнинг фақатгина 8 % мамлакат ҳудудида, қолган 92 %
қўшни мам- лакатлар ҳудудида шаклланади. Яъни Ўзбекистон ҳудудида
бир йилда 10 км куб сув ҳосил бўлади ҳамда 89 км куб сув ишлатилади.
Мамлакатимизда сув таъминотини яхшилаш учун Жаҳон банки, Осиѐ
тараққиѐт банки, Европа Тикланиш ва Тараққиѐт банки ҳамда бошқа бир
қанча мамлакатлар билан ҳамкор- ликдаги ишлар изчил амалга
оширилмоқда
13
.
Ҳозирда 7 млрд кишини ташкил этувчи сайѐрамиз аҳолиси борган
сари қўшимча озиқ-овқат, кийим-кечак ва ѐқилғига муҳтож бўлмоқда. Бу
эса ўз навбатида табиий ресурсларни, асосан ер, сув ва ўрмон
13
Ш.Убаедиллаев.А.Норбоев. Чақиривга қадар бошланғич тайѐргарлик.Т.Илим-
Зиѐ.2007й
128
ресурсларининг жадал ишлатилишига олиб келади. Бунинг салбий оқибати
сифатида кўпинча ерлар дега- радацияси, қурғоқчил ҳудудларда чўлланиш
кузатилмоқда. Ер дегарадацияга учраганида ва шўрланганда тупроқ
унумдорлиги ѐмонлашади, ўсимликлар нобуд бўлади, сизот сувлар
ифлосланади. Бугунги кунда БМТ маълумотларига кўра сайѐрамизда
қуруқликнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |