Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Х
А
қисми чўлланиш хавфи остида турибди. Ҳозирда дунѐ 
бўйича ҳар йили 6-7 миллион гектар унумдор ер майдонлари қишлоқ 
хўжалиги тасарруфидан чиқиб кетмоқда. Ер юзида ҳар-йили чўлланиш 
жараѐнидан келти- рилган зарар миқдори 42 млрд. АҚШ долларини 
ташкил этмоқда. Фақатгина 20- асрда антропоген таъсир натижасида 9 
миллион гектар майдонда чўл пайдо бўлиб, бу умумий қуруқлик 
майдонининг 43 %ни ташкил этади. Шу боис ҳам 1996-йил 26- декабрдаги 
БМТ конференсиясида чўлланишга қарши конвенсия қабул қилиниб, 
ҳозирги кунда дунѐдаги 172 та мамлакат ушбу конвенсияни ратификация 
қилган. Шу жойда ер шўрланиши ўзи нима, деган савол туғилади. 
Ер шўрланиши-бу тупроқнинг ўсимликларнинг озиқ моддалар, 
намлик, ҳаво ва кимѐвий элементларга бўлган эҳтиѐжини қоплай 
олмаслигидир. Ер шўрланиши тупроқ қатлами ва ерости сувларида туз 
миқдори ортиши ҳамда ерости сувлари сатҳининг кўтарилиши билан 
боғлиқ вазият саналади. Ер шўрланишида шамолнинг ҳаракати, ерости ва 
юзасидаги сув оқими ҳаракати, иқлим ўзгариши, сув буғланиши, суғориш-
мелиорация ишларининг нотўғри бажарилиши каби факторлар муҳим рол 
ўйнайди. 
Ер шўрланиши асосан чўл зонасида кузатилиб, ўрмон ва дашт 
зоналарида шўрланиш нисбатан кам учрайди. Қабул қилинган меъѐрларга 
кўра ерости сувлари сатҳи ер юзасидан
2,5
метр пастда бўлса, шўрланиш нисбатан кам бўлади. 
Ўзбекистонда суғориладиган ер майдонларининг жадал суръатда 
ўсиши 1970-1985-йилларда кузатилди. Шу йиллар давомида суғориладиган 
ер майдонлари 2,8 млн. га дан 4,2 млн. га этди ѐки 43% ўсди. Бугунги 
кунда Ўзбекистонда шўрланган ерлар суғориладиган ерларнинг 50,7 % 
(2170,7 минг га.) ни ташкил этади. Шундан кучсиз шўрланган ерлар-31,4 % 
(1344,6 минг га), ўртача шўрланган ерлар-15,5% (663,5 минг га), кучли 
шўрланган ерлар -3,8% (162,6 мингга) ни ташкил этади. 
Орол денгизининг ўз қирғоқларидан 120-200 км га чекиниши 
натижасида 4 миллион гектардан ортиқ «Орол қум», деб аталаѐтган шўр 
саҳро пайдо бўлди. Ҳар-йили шу ҳудуддан 100 миллион тонна шўр чанг 


129
теварак атрофга учириб кетилади. 
Бугунги кунда дунѐдаги 250 млн дан ортиқ киши чўлланиш туфайли 
бевосита озиқ-овқат етишмаслигидан жабр кўрмоқда. 
Инсоннинг ишлаб чиқариш ва маиший фаолияти муқаррар ҳолда 
чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши билан боғлиқдир. БМТ маълумотларига 
кўра 1970-йилда саноатнинг табиий муҳитни ифлослантирувчи 
чиқиндиларининг умумий ҳажми-йилига 40 млрд тоннани ташкил этган 
бўлса 20 аср охирига келиб бу рақам йилига 105 млрд тоннани ташкил 
этди. 
Шуни ишонч билан таъкидлаш мумкинки, ҳозирда чиқиндилар ишлаб 
чиқариш Ер юзидаги энг оммавий жараѐндир. Ҳисоб-китобларга кўра ҳар 
биримизга йилига 20 тоннага яқин хом ашѐ сарфланади ва энг 
ажабланарлиси унинг 97 % ахлатхоналарга жўнатилади. Бунинг асосий 
сабабларидан бири кундалик эҳтиѐж молларининг ўрами бир марталик 
бўлишидир. Ҳар йили дунѐ бўйича 6 триллион пластик пакетлар ишлаб 
чиқилади. Бир дақиқада дунѐ бўйича
1 миллиондан ортиқ пластик пакет ишлатилиши ҳисобланган. 
Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг кенг тарқалган чиқинди 
турлари бўлган шиша бутилка 1 миллион-йил, полиетелин пакет 400 йил, 
чекиб ташланган папирос қолдиғи 
5 йилда тўлиқ парчаланар экан. Бу вазиятдан чиқишнинг энг тўғри ва 
мақбул йўли сифатида иқтисодиѐт ва ишлаб чиқаришни бугунги кунда 
амалда бўлган «ресурслар маҳсулот - чиқиндилар» сиклидан ривожланган 
мамлакатларда кенг тарқалган «ресурслар маҳсулот чиқиндилар 
ресурслар» сиклига ўтказишдир. 
Дунѐнинг деярли барча мамлакатларида қаттиқ маиший чиқиндилар 
аҳоли жон бошига ҳар 10 йилда 10 % га ошмоқда. Ҳозирда дунѐ бўйича 
маиший чиқиндиларнинг ҳар йилги массаси 400 млн тоннани ташкил 
қилиб, шулардан 80 % ҚМЧ ҳар хил турдаги мураккаб тизимлардан, оддий 
чиқиндихона полигонларида кўмиш билан зарарсизлантирилади. 
Ўзбекистонда сўнгги йиллар мобайнида қаттиқ саноат чи- 
қиндиларининг йиллик ҳажмининг камайиши тенденсиялари куза- тилган. 
Турли ташкилотлар маълумотларига қараганда, республи- камизда бир 
йилда 30 млн. м
3
маиший чиқиндилар ҳосил бўлади. Қаттиқ маиший 
чиқиндиларнинг кўп қисми Фарғона, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент 
шаҳрида ҳосил бўлиши кузатилган. 
2006-йилга келиб асосий сақлаш жойларида 2 млрд тоннага яқин саноат ва 


130
маиший чиқиндилар тўпланган. Ҳавонинг юқори температураси органик 
моддаларнинг тез парчаланишига, микрофлораларнинг ҳамда патоген 
микроорганизмларнинг тез ривожланишига олиб келади. Буларнинг 
барчаси қаттиқ маиший чиқиндиларни сақлаш муддатини қисқартиришни 
талаб қилади. Қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқариш, утилизация ва қайта 
ишлаш ҳудудларда ечилмаган муаммо бўлиб қолмоқда. Баъзи бир вилоят 
ва туман марказларида қаттиқ маиший чиқиндиларнинг рухсат этилмаган 
ерларга жойлаштириш ҳолатлари 
учрамоқда. 
Сўнгги 
йилларда 
Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш соҳаси бўйича 
хусусий тадбиркорликка эътибор анча кучайди. 
Озиқ-овқат танқислиги 
Озиқ-овқат танқислиги ўтган асрнинг 70-йилларида сезила бошлади. 
Бунга сабаб сифатида асосий озиқ-овқат маҳсулоти бўлган буғдой 
етиштириш суръатларининг аҳоли сони ўсиши суръатларидан орқада қола 
бошлаганлиги, анъанавий деҳқон- чиликнинг ривожланмаганлиги, 
урбанизация, экспортга боғланиб қолиш кабиларни кўрсатиш мумкин. 
Бугунги кунда ер юзида ҳар куни 840 миллион киши оч қолмоқда ѐки улар 
ишончли озиқ-овқат манбайига эга эмас. Мавжуд 7 миллиард аҳолининг 
деярли 1 миллиард тўйиб овқат эмайди. Ҳар-йили дунѐ бўйича 13-18 млн 
киши, яъни ҳар бир минутда 20 киши очликдан нобуд бўлмоқда. Бу рақам 
болалар ўртасида янада даҳшатли кўринишга эга. Жумладан, ҳар йили 
дунѐда 11 миллионга яқин бола 5 ѐшга тўлмай, тўйиб овқатланмаслик 
сабабли дунѐдан кўз юмади, яъни болалар ўртасидаги ўлимнинг 54% тўйиб 
овқатланмаслик билан боғлиқдир. Ҳозирги вақтда ер юзи аҳолиси учун 
кунига 2 миллион тонна озиқ-овқат, 10 миллион метр куб ичимлик суви 
кераклиги ҳисоблаб чиқилган. 
Мамлакат ва унинг фуқароларининг хавфсизлигини таъминлашда 
озиқ-овқат хавфсизлиги ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бугунги кунда 
иқлим ўзгаришлари, атроф-муҳитга турли зарарли чиқинди ва газларнинг 
чиқарилиши қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш 
жараѐни ҳамда уларнинг сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда. 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси — қишлоқ хўжалиги 
ривожланган мамлакатдир. У қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 25 млн. 
736 минг гектар ерга эга. Бундан суғориладиган ерлар 4,2 млн. гектар, 
шундан 3,30 млн. гектари шудгор қилинадиган суғориладиган ерлар 
ҳисобланади. Айнан шу суғориладиган ерлардан қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларининг 97% дан ортиғи олинади 


131
Агар ушбу долзарб масалага мамлакатимиз мисолида эътибор 
қаратадиган бўлсак, бугунги кунда Ўзбекистон нафақат ўз аҳолисини озиқ-
овқат маҳсулотлари билан таъминлаши, балки қишлоқ хўжалиги ва озиқ-
овқат маҳсулотларини четга экспорт қилишни ўз олдига стратегик вазифа 
сифатида мақсад қилиб қўйган давлат ҳисобланади. Рақамларга эътибор 
қаратадиган бўлсак сўнгги йилларда мамлакатимизга гўшт маҳсулотлари 
импорти 40 % га камайиб, аксинча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
экспорти 60 % га ортган. Бугунги кунда Ўзбекистонда мавжуд аҳоли 
эҳтиѐжлари даражасидан 3 баравар кўп миқдорда қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари 
етиштирилмоқда. 
Ўтган 
вақт 
мобайнида 
хориж 
мамлакатларига озиқ-овқат ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
экспорти 20 %га ортган. 
Ҳозирда дунѐда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи барқарор кўтарилиши 
кузатилмоқда. Бутунжаҳон савдо ташкилотининг берган маълумотларига 
кўра дунѐ савдосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг савдо баланси 
нархларнинг мунтазам кўтарилиб боришига қарамай умумий савдо 
балансининг 10 %ни ташкил этмоқда. Бу эса мамлакатимизда ҳам озиқ-
овқат маҳсулотларини етиштириш, қайта тайѐрлаш ва сақлаш 
масалаларига эътиборли бўлиш зарурлигини кўрсатади. 
Бугунги кунда озиқ-овқат маҳсулотларига қўйладиган талаблар ортиб 
бормоқда. энди нафақат кўриниши ва таъми, шунингдек, озуқавий 
қиймати, тўйимлилиги, узоқ муддат бузилмасдан сақланиш хусусияти ҳам 
тобора катта аҳамият касб этмоқда. Ана шу мақсадларга эришиш учун 
ишлаб чиқарувчилар томонидан озиқ-оқат маҳсулотларига турли 
қўшимчалар қўшиш оддий ҳолатга айланди. 
Генетик муҳандислик — организм тўқималаридан генларни ажратиш, 
уларни бошқа организмларга киритиш, генлар билан турли кўринишдаги 
ўзгартириш ишлари олиб бориш бўйича усул, услуб ва технологиялар 
йиғиндисидир. Бунда молекуляр клонлаш йўли билан генетик тузилмага 
таъсир ўтказилади. Бу йўл билан сўнгги пайтда донли экинларнинг генетик 
такомиллаштирилган навлари, инсон инсулини каби маҳсулотлар 
олинмоқда. 
Генетик муҳандислик — генетик такомиллаштирилган ѐки талаб 
даражасидаги сифатга эга маҳсулотни етиштиришга хизмат қилади. 
Генетик такомиллаштирилган маҳсулотларидан (ГТМ) фойдаланишнинг 
афзалликлари бор, яъни улар ҳосилдорликни ошириш эвазига очарчилик 
муаммосини ҳал этишга ѐрдам беради, олинаѐтган маҳсулотларнинг 


132
озуқавийлик ҳамда тўйимлилик даражасини оширади. 
Аммо Генетик такомиллаштирилган маҳсулотларидан (ГТМ) 
маҳсулотларини қўллаш жараѐнининг инсон организмига салбий таъсири 
ҳам мутахассислар томонидан ўрга- нилган. Жумладан: организмда 
аллергик реаксиялар пайдо бўли- ши, иммунитет тизимининг 
шикастланиши, турли мутацион ўзга- ришлар, модда алмашинуви 
жараѐнларининг бузилиши, онкологик ўзгаришлар пайдо бўлиши, 
антибиотиклар таъсирини сезмаслик каби жиҳатлар шулар жумласидан. 
Шунингдек, Генетик такомиллаштирилган маҳсулотларидан (ГТМ) 
маҳсулотлари қишлоқ хўжалиги ва биологик хилма-хилликка зиѐн 
келтиради, фойдали ҳашоратлар, микроорганизмларга зарар кўрсатади. 
Озиқ-овқат саноатида бўѐқлар маҳсулотни қайта ишлаш жараѐнида 
йўқотилган рангни тиклаш, рангсиз маҳсулотларга (ал- каголсиз рангсиз 
ичимликлар, музқаймоқлар, кондитер маҳсулотлари) ѐрқин харидорбоп 
ранглар бериш мақсадида қўлланилади. 
Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотлар озиқ-овқат саноатида 
ишлатилаѐтган бўѐқлар (тартразин, хинолан, сансет, азорубин, понсо) 
билан болалар касалликлари ўртасида ўзаро боғликлик мавжудлиги 
аниқлади. Жумладан: ўта юқори фаоллик ва қўзғалувчанлик, диққатни бир 
жойга жамлай олмаслик, кайфияцизлик, ҳолсизланиш, аллергик 
реаксиялар, ошқозон-ичак йўли бузилишлари каби жиҳатлар озиқ-овқат 
саноатида ишлатиладиган бўѐқлар билан боғлиқ эканлиги таъкидланган. 
Кўпчилик озиқ-овқат маҳсулотлари қўшимчаларга эга бўлиб, бу 
қўшимчалар озиқ-овқат маҳсулотларига таъм бериш, уларнинг сақлаш 
муддатини ошириш мақсадларида қўлланади. Лекин бу қўшимчалар 
қўлланганда озиқ-овқат маҳсулотлари ўрамидаги махсус ѐрлиқларда улар 
ҳақида маълуот берилиши шарт. энг кўп қўлланадиган таъм кучайтирувчи 
натрий глутамат (Е621) ҳисобланади. Соф ҳолда бу бирикманинг таъми 
ҳам кучи ҳам йўқ. Лекин у хоҳлаган озиқ-овқат маҳ- сулотининг таъмини 
кучайтиради. Натрий глукаматни тез-тез истеъмол қиладиган кишига 
оддий овқатларнинг таъми йўқдек туюлади, чунки унинг таъм билувчи 
рецепторлари сезув- чанликни йўқотади. Шунда инсон ушбу «лаззатли 
зировор»га қарам бўлиб қолади. Кўпинча натрий глукамат маҳсулот 
ѐрлиқларида «таъм қўшимчаси» ѐки «таъм яхшиловчи» деб ҳам ѐзилади. 
Натрий глуканатни кўп истеъмол қиладиган кишилар бош оғриғи, 
юракнинг тез уриши, пайлар бўшашиши, ҳарорат кўтарилиши ва кўкрак 
қисишидан шикоят қиладилар. 


133
Ҳар бир маҳсулотда айнан қайси қўшимчалар борлигини билиш 
қийин эмас. Бунинг учун маҳсулот ўрамини диққат билан ўқиб, ундаги «Е» 
ҳарфини топиш керак. Кейин бу маҳсулотда қайси қўшимчалар борлигини 
кўрсатувчи сонлар қатори келади. Гарчи ушбу маҳсулотлар озуқавий, деб 
номлансада, уларнинг организм учун таъсири турлича, баъзилари эса 
очиқдан очиқ зарарлидир. 
Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланиш ҳаѐтда жуда кўп учрайдиган 
ҳодиса ҳисобланади. Бунда инсон сифациз, нотўғри сақланган, бузилган 
ѐки заҳарланган озиқ-овқат маҳсулотларини билмасдан истеъмол қилади. 
Кўп ҳолларда бунга бактериялар ва токсинлар сабаб бўлади. Музлатгичда 
хом гўштни 5 кун, товуқ, балиқ ва фарш маҳсулотларини 2 кундан ортиқ 
сақлаш тавсия этилмайди. Кўпинча етарлича ҳароратда сақланма- ганлиги 
боис гўшт, тухум, товуқ гўшти, сут, торт ва пишириқлар, маѐнезли 
салатлар тез бузилади. 
Кўпинча сифациз консерваланган маҳсулотлар билан инсон 
организмига ботулизм хасталигини келтириб чиқарувчи бактерия- лар 
тушади. Бунда қорин соҳасида кучли оғриқ, ич кетиши, кўнгил айниши, 
мушаклар бўшашиши, бош оғриши, бош айланиши ва қусиш каби 
белгилар кузатилади. 
Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланганда қорин оғриғи, ич кетиши 
(қон билан), қусиш, нафас олишнинг қийинлашуви, терлаш, сўлак оқиши, 
кўз ѐшланиши, бош айланиши каби белгилар кузатилади. 
Озиқ-овқатдан заҳарланганда бемор жуда кўп мидорда суюқлик 
ичиши, антибиотиклар олиши зарур. Ботулизмда ҳар доим ботулизмга 
қарши зидди-заҳар воситаси қабул қилинади. Агар заҳарланиш кимѐвий 
моддлар таъсири туфайли юзага келган бўлса бунда организмдан заҳарни 
чиқариш биринчи даражали вазифа ҳисобланади. Бунинг учун жуда кўп 
миқдорда суюқлик истеъмол қилиш зарур. Агар касаллик белгилари ўтиб 
кетмаса зудлик билан тиббиѐт муасасаларига мурожаат этиш керак. 
Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг олдини олишнинг энг 
асосий воситаси овқатни тўғри, тартибли, озода ва белгиланган санитария 
ва гигиена меъѐрларга амал қилган ҳолда тайѐрлашдир. Шунингдек, идиш-
товоқларни тоза, ошхона сочиқ ва идиш-товоқ ювиш ашѐларини тез-тез 
ювиб тоза тутиш керак. Ишлаб чиқарилган жойи ноаниқ ва сифат 
сертификатига эга бўлмаган ҳамда уй шароитида сабзавотлардан 
тайѐрланган консерва маҳсулотларини сотиб олмаслик ва истеъмол 
қилмаслик зарур. 


134
Назорат саволлари 
1.
Екология нима? 
2.
Екологик муаммоларга мисоллар келтиринг. 
3.
Ичимлик сувини тежаш бўйича қандай хатти-ҳаракатларни олиб 
бориш керак? 
4.
Шўрланиш ва чўлланиш тушунчаларини таърифланг. 
5.
Генетик такомиллаштирилган маҳсулотлар, деганда қандай 
маҳсулотлар тушунилади? 
6.
Озиқ-овқат танқислигининг сабабларини кўрсатинг. 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish