Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ЮҚИШ



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

17.ХАВФЛИ ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРНИНГ ЮҚИШ 
ЙЎЛЛАРИ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА ТАДБИРЛАРИ. 
Ич терлама. Паратиф «А» ва «В» касалликлари 
Ичак инфексиялари гуруҳидаги касалликлар клиникасида асосан 
ошқозон-ичак йўллари зарарланади . 
Тиф-паратиф касалликларида нафақат ошқозон-ичак йўллари 
зарарланади, балки қўзғатувчининг қонга тушиши натижасида турли аъзо 
ва тўқималарда ўзгаришлар кузатилади. 
Тиф-паратиф касалликларидан касалланиш сўнгги йилларда бир 
мунча пасайган бўлсада, ҳанузгача учраб туради. Ҳозирги вақтда 
ичтерламанинг клиник белгиларига хос бўлмаган кўринишлари 
касалликни аниқлашда анча қийинчиликлар туғдирмоқда. Шунинг учун 
бемор аҳволига баҳо беришда сўраб- суриштиришнинг моҳияти катта. 
Беморнинг шикоятларига алоҳида диққат билан эътибор бериш зарур, 
чунки бу хасталик ўзига хос кечганида, аломатларининг аста-секин пайдо 
бўлиши, авжига чиқиши ва яна аста сўниши кузатилади. Бемор ўзини 
нохуш сезади, қуввати кун сайин камайиб, иштаҳаси йўқола боради. 
Кўпроқ ѐтгиси келади. Касалликнинг муҳим аломатларидан бири - бош 
оғриши. Бу оғриқ кун сайин зўрая боради ва бошнинг ҳамма қисми туташ 
оғрийди. 
Тана ҳарорати ҳам аста-секин кўтарила боради. Одатда кечқурунги 
ҳарорат эрталабкисидан юқорироқ, бугунгиси — кечагидан ортиқроқ 
бўлиб, аста кўтарила боради. Ҳар куни ҳарорат 0,2-0,3°С орта боради. 
Касаллик авжига чиққан даврда тана ҳарорати баъзан 1 -2 ҳафта 39-40°С да 
сақланиб туради. Бунда дастлабки ва кечки ҳарорат кўрсатгичларидаги 
фарқи 1°С дан ортмайди (доимий ҳарорат). Иштаҳа бутунлай йўқолади, ич 
қотиши кузатилади. Беморни атроф-муҳитга ҳеч қандай қизиқиши 
қолмайди, ўз дарди билан «овора» бўлиб қолади. 
Беморни кўздан кечирганда унинг умумий аҳволини баҳолаш, терида 


140
тошмалар бор йўқлиги, қачон пайдо бўлганлиги, характери ва тошма 
тошган соҳаларига эътибор берилади. Беморнинг томир уриши тезлашади. 
Аммо у ҳарорат кўтарилишига мос келмайди, бу ҳолат нисбий юрак 
уришининг пасайиши дейилади. Тил одатда қуруқ, кулранг-қорамтир 
караш билан қопланган бўлиб, унинг четлари ва учи караш билан 
қопланмаган бўлади. Тил катталашиши туфайли унда тиш излари 
аниқланади. Қоринни пайпаслаб кўрганда газ ва суюқлик аралашиши 
туфайли кўричакнинг дағал қулдираши эшитилади. Касалликнинг биринчи 
ҳафтаси охирида жигар ва талоқ катталашади. 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish