Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


 ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ЮЗАГА КЕЛГАНДА



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

18. ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ЮЗАГА КЕЛГАНДА 
БИРИНЧИ ТИББИЙ ЁРДАМ ВА ЎЗ-ЎЗИГА ЁРДАМ КЎРСАТИШ. 
Биринчи ѐрдам кўрсатадиган кишининг вазифалари 
Жароҳат олган ѐки касалликнинг тўсатдан хуруж қилишидан 
қийналаѐтган кишига тез ѐрдам гуруҳи каби малакали тиббий ѐрдам етиб 
келгунга қадар кўмак беришни ўргатиш сизнинг биринчи ѐрдам кўрсатиш 
малакасига эга бўлиш борасидаги мақсадингиз ҳисобланади. 
Биринчи ѐрдам кўрсатувчи киши — сиз каби биринчи ѐрдам курсини 
ўтган бирор кишидир; у нима содир бўлганини аниқ тасаввур қилади ва 
жабрланувчига ѐрдам беришга қарор қилади. Асосий мақсад шуки, бахциз 
ҳодиса чоғида қандай ишлар амалга оширилиши лозимлигини барча 
кишилар билиб олсалар айни муддао бўлар эди. Ҳа, биринчи ѐрдам 
кўрсатиш ҳамманинг қўлидан келиши лозим. Биринчи ѐрдам - жароҳат 
олганда ѐки касаллик тўсатдан хуруж қилганда жабрланувчига 
кўрсатиладиган тезкор ѐрдам, у малакалироқ тиббий ѐрдам олиш имкони 
яратилгунга қадар кўрсатилади. 
Бунда сизнинг бевосита иштирокингиз жуда муҳим, чунки воқеа 
содир бўлган жойда ѐрдам бера оладиган ягона киши сиз бўлишингиз 
мумкин. 
Қўрқмай ишга киришинг - сиз ҳар доим ўз ҳиссангизни қўшишга 
қодирсиз, ҳатто оддий кўмакка даъват этиш ҳам сизнинг ѐрдамингиз 
бўлади. 
Биринчи ѐрдам кўрсатиш жабрланувчининг ҳаѐтини сақлаб қолиш 
масаласида ҳақиқатдан ҳам ғоят аҳамиятли бўлиши мумкин. Кўпинча ўз 
вақтида кўрсатилган биринчи ѐрдам жабрланувчининг тўла соғайиб 
кетиши ѐки умр бўйи ногирон бўлиб қолишини белгилаб беради. 
Сизнинг вазифангиз қуйидагилардан иборат: 

Ҳақиқатан ҳам шошилинч ѐрдамга муҳтож ҳолат юзага келганини 
аниқлаш 

Ишга киришишга қарор қилиш 

Тез тиббий ѐрдамни чақириш 

Тез ѐрдам этиб келгунга қадар биринчи ѐрдам кўрсатиш 
Биринчи ѐрдам кўрсатувчиларнинг мажбуриятлари 
Биринчи ѐрдам кўрсатувчиларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан 
иборат: 

Ўзининг ва гуруҳининг, шунингдек, жабрланувчининг ва 
атрофдагиларнинг хавфсизлигини таъминлаш. 

Жабрланувчига яқинлашганда хавфдан сақланиш. 


151

Жабрланувчининг аҳволини баҳолаш ва унинг ҳаѐтига хавф 
солаѐтган омилларни аниқлаш. 

Тез тиббий ѐрдамни хабардор қилиш. 

Таҳлил натижаларига ассосланган ҳолда ѐрдам кўрсатиш. 

Тез тиббий ѐрдам ходимларига кўмаклашиш. 

Маълумот тўплаш ва уни қайд қилишда иштирок этиш. 

Фалокат юз берган жойдаги бошқа ишчилар ва хизмат- чилар 
ўртасида воситачилик қилиш. 

Жабрланувчини 
иммобилизациялаш 
(тахтакачлаш) 
ва 
транспортировка қилишга тайѐрлаш. 

Имконияти борича жабрланувчилар ва ѐрдам кўрсатув- чиларни 
инфексиядан ҳимоялаш. 
Биринчи ѐрдам кўрсатишда асосий санитария-гигиена қоидалари 

Ёрдам кўрсатишдан олдин ва кейин дарҳол қўлингизни совунлаб 
ювинг, иложи борича шошилинч вазиятларда қўлқоп кийинг; қўлқоп 
кийишдан олдин ва кейин қўлингизни яхшилаб ювинг. 

Иложи борича инсон танасидаги ҳар қандай суюқликдан сақланинг. 
Оммавий фожиалар пайтида ниҳоятда зийрак бўлинг, ѐрдам 
кўрсатаѐтганда қўлқоп кийинг. Шикастланган жойни (ярани) қўлингиз 
билан босганда сув ўтказмайдиган матодан фойдаланинг. Агар бир марта 
ишлатиладиган қўлқоп бўлмаса, жабрланувчининг ўзидан ўз қўли билан 
ярани босиб туришни сўранг ѐки қўлингизга полиетилен халтача кийинг. 

Жабрланувчининг ѐнидаги шишадан ѐки ўткир нарсалардан 
шикастланишдан сақланинг. 

Тиғли нарсаларни ишлатишда, тозалаш ѐки йўқотиш чоғида 
ўзингизни яралаб қўймаслик мақсадида хавфсизлик чораларига риоя 
қилинг. 

Шикастланган терини тозалаш ва боғлам қўйишда тоза ва қуруқ 
боғламлардан фойдаланинг. 

Сурункали тери касалликлари очиқ яра ҳосил бўлишига олиб 
келиши мумкин. Бундай касаллиги бор бўлганлар очиқ ва қонаѐтган 
жароҳатлари бўлган жабрланувчилар билан тўғридан тўғри алоқа 
қилмасликлари лозим. 

Жароҳатланган жойга қараб йўталишдан, аксиришдан сақланинг. 

Жабрланувчилардан кўп суюқлик ажралаѐтган бўлса пластмасса 
кўзойнак таққан маъқул. 

Агар сизга бирдан тиғли нарса кирса ѐки терингиз шилинса ѐки 


152
кўзингизга суюқлик сачраса, дарҳол тиббий ѐрдамга мурожаат қилинг. 
Шу нарсага этиборли бўлинг: 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish