154
•
кучли қон оқиши;
•
қоринда кучли оғриқ бўлиши;
•
қон қусиш ѐки қонсимон ажралма(сийдик, балғам ва ҳоказолар)
чиқиши;
•
заҳарланиш;
•
тортишиш, кучли бош оғриғи ѐки ноаниқ сўзлаш;
•
бош, бўйин ѐки орқа томоннинг шикастланиши;
•
суякларнинг синганлик эҳтимоли;
•
ҳаракатнинг тўсатдан бузилганлиги.
Тез ѐрдам ѐки авария хизмати ѐки ички ишлар ходимлари қуйидаги
ҳолатларда чақирилади:
•
ѐнғин ѐки портлашда;
•
заҳарли моддаларнинг сирқишида;
•
юқори кучланишли электр симлари узилганда;
•
ишлаб чиқаришдаги фалокатда;
•
йўл транспорт ҳодисаларида;
•
ўқ ѐки пичоқ орқали жароҳатлаш содир этилганда.
Қолган ҳолатларда ўз ички ҳиссиѐтингизга ишонган ҳолда
ҳарақат қилинг.
Шошилинч вазият юз берди, деб ҳисобласангиз,
қимматли вақтни кетказиб, дўстларингиз ѐки
оила аъзоларингиздан
маслаҳат сўраш учун қўнғироқ қилиб юрманг, зудлик билан тиббий
ѐрдамни чақиринг. Қолган муаммоларни тез ѐрдам бригадаси ҳал қилиб
беради.
Тез ѐрдам қандай чақирилади
Тез ѐрдамни бошқа одам чақиргани маъқул. Шунда сиз жабрланувчи
ѐнида бўлиб, биринчи ѐрдам кўрсатиб турасиз.
Тез чақирув телефонида марказдаги диспетчер жавоб беради. У
ҳодиса рўй берган жойга қандай мутахассисларни
юбориш кераклигини
ҳал қилади, шунингдек, сизга унгача биринчи ѐрдам кўрсатиш бўйича йўл-
йўриқлар кўрсатиши мумкин. Шундай экан, қўнғироқ қилган киши
диспетчерга тўғри маълумот бериши керак, жумладан:
•
Ҳодиса рўй берган аниқ жой. Шаҳар ѐки аҳоли
пунктин- инг
номини айтган ҳолда, манзил ѐки жойни маълум қилинг. Яқиндаги кесиб
ўтувчи кўчалар (чорраҳалар ѐки йўллар) номини, мўлжаллар, бино номи,
қават ѐки хонадон (офис) рақамини айтинг.
•
Қўнғироқ қилинаѐтган телефон рақами, яъни «103»ни ким
чақираѐтганлигини.
155
•
Жабрланувчининг исм- фамилияси.
•
Нима содир бўлган (йўл-транспорт ҳодисаси, ѐнғин ва ҳоказо).
•
Жабрланганлар сони.
•
Жабрланганларнинг аҳволи(кўкракдаги оғриқлар ѐки
нафас
олишининг қийинлашганлиги, томир уришининг бор-йўқлиги, қон оқиш ва
ҳоказо).
•
Кўрсатилаѐтган биринчи ѐрдамнинг хусусияти. Агар сиз
шошилинч ѐрдамни чақиришни бошқа кишига топширган бўлсангиз, унда
диспетчернинг маслаҳатига риоя қилишни тайинланг, қайтиб
келиб сизга
диспетчернинг нима де- ганини айтишини илтимос қилинг.
Жабрланувчи ѐнида бир ўзингиз бўлсангиз, овоз бериб ѐр- дамга
чақиринг.
Овозингизни эшитганлар кўмакка келишлари ва тез ѐрдам
чақиришлари мумкин.
Чақириққа жавоб бўлмаган тақдирда,
бир минут давомида биринчи
ѐрдам кўрсатиб, сўнгра ўзингиз тезлик билан «103»га қўнғироқ қилинг.
Шундан сўнг жабрланувчига биринчи ѐрдам кўрсатишни давом эттиринг.
Ёдда тутинг!
Do'stlaringiz bilan baham: