Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Агар жабрланувчи ташқи таъсирларни сезса



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Агар жабрланувчи ташқи таъсирларни сезса:
 

Унда қон оқмаѐтганлигини ва карахт (шок) ҳолатда эма- 
слигини текширинг. Жабрланувчининг танасини қимирлатманг, яъни 
қайси ҳолатда топган бўлсангиз, шу ҳолатда қолсин. Ёрдамга чақиринг 
ва тегишли ѐрдамни кўрсатинг.
 
Агар жабрланувчи ташқи таъсирларни сезмаса:
 

ѐрдамга чақиринг;
 

кейинги босқичга ўтинг.
 
3-
босқич. 
Нафас йўлларини очинг. 

Бошни орқа томонга енгаштиринг ва иягини кўтаринг. 
4-
босқич. 
Нафаснинг бор-йўқлигини текширинг 

Бунинг учун 10 секунд давомида кўриш, эшитиш ва ҳис этиш 
назоратидан фойдаланинг. 
Агар жабрланувчи нафас олмаѐтган бўлса:
 
17
А.Юлдашев, С.Софиев, С.Исамов Хаѐт фаолияти хавфсизлиги фанидан ўқув услубий 
мажмуа Андижон 2018 йил


162

Жабрланувчини қаттиқ жойга орқаси билан ѐтқизинг, бунда 
боши ва юраги бир хил текисликда бўлиши керак.
 

Кейинги босқичга ўтинг.
 
5-
босқич. 
Тез ѐрдамни чақиринг 

Тез ѐрдамни чақиришга бошқа одамни юборинг. 
Юрак—ўпка фаолиятини тиклаш тадбирларини ўтказиш 
6-
босқич. 
Қўлингизни тўғри қўйиш ҳолатини аниқланг. 

Қўлингизнинг кафтини жабрланувчи тўшининг пастки қисмига 
қўйинг. 

Иккинчи қўлингизнинг кафтини биринчи қўлингизнинг устига 
қўйинг ва бармоқларингизни занжирсимон қилиб бирлаштиринг. 
Бармоқларингизни кўкрак қафасига тегизманг. 
7-
босқич. 
Тўшни 30 марта босинг. 

Босишда қутқарувчининг елкаси кафтлари устида туриши лозим. 

Тўш 4 см дан 5 см гача чуқурликда босилади.

Навбат- даги босишни бошлашдан олдин кўкрак қафаси дастлабки 
ҳолатига қайтишига йўл қўйиб беринг. 

1 минут мобайнида 100 марта босиш тезлиги билан 30 марта тўшни 
босинг. 

Бир маромда, тикка, қўлни доимо тўш устида тутган ҳолда босиш 
керак. 

Муолажани ўтказаѐтганда тебратувчи ҳаракат қилманг. Бу 
босишнинг таъсирини камайтириб, кучингиз беҳуда сарфланишига олиб 
келади. 
8-
босқич. 
«Оғиздан —оғизга» усули билан 2 марта тўлиқ пуфланг. 

Бошини орқага эгиб ва иягини кўтариб нафас йўлларини очинг. 

Жабрланувчининг бурун катакларини қисиб, лабларингизни оғзиги 
зич босинг. 

Икки марта тўла пуфланг, ҳар бири 1 секунд давом этиши керак. 

Ҳаво ўпкага ўтаѐтганига ишонч ҳосил қилиш учун кўкрак қафаси 
кўтарилаѐтганини кузатинг 

Ҳар пуфлаганда бошини эгган ва иягини кўтарган ҳолда 
оғзингизни олиб туриб, кейинги пуфлашни кўкрак қафаси ўз ҳолатига 
қайтгач бажаринг. 


163
9-
босқич. 
Тўшни босиш ва пуфлаш сиклини давом эттиринг. 

30 марта босиш ва 2 марта пуфлашни кетма-кетликда бажаринг. 
Юрак—ўпка фаолиятини тиклаш тадбирларини ўтказишни тез ѐрдам етиб 
келгунича, жабрланувчи нафас олмагунча, сизнинг ўз кучингиз етгунича 
давом эттиринг. 

Ҳар 2 минутда нафас бор-йўқлигини ва қон айланишини 
текширинг. 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish