Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Жабрланувчи нафас олишни бошласа, бироқ у ҳалигача ҳушсиз



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Жабрланувчи нафас олишни бошласа, бироқ у ҳалигача ҳушсиз 
ҳолатда бўлса:
 
-
Жабрланувчини тикланиш ҳолатида ѐтқизинг.
 
-
Нафас йўллари очиқлигини сақлаб туринг.
 
-
Нафасни кузатинг.
 
-
Иккиламчи кўздан кечиришни амалга оширинг. 
 
-
Агарда қаттиқ қон кетаѐтгани аниқланса, уни тўхтатинг.
 
-
Тез ѐрдам бригадаси етиб келишини кутинг.
 
Жабрланувчи нафас олмаѐтган бўлса ва қон айланиши 
 тикланмаган бўлса:
 
-
Тез ѐрдам етиб келгунича юрак — ўпка фаолиятини тик- лаш 
тадбирларини ўтказишни давом эттиринг.
 
Тез ѐрдам ҳали чақирилмаган бўлса, ҳаялламай қўнғи- роқ қилинг-
да, бригаданинг етиб келишини кутинг:
 
-
Ҳар бир неча минутда томир уришини текширинг.
 
-
Нафас бор-йўқлигини ва қон айланиши тикланганлигини 10 се- 
кунд давомида текширинг.
 
Инсулт 
Апоплексик зарба, деб ҳам юритиладиган инсулт миянинг биронта 
қисмида қон оқимининг бузилишидан иборат бўлиб, бу - мия 
тўқималарининг шикастланишига олиб келишга қодир бўлган анча жиддий 
ҳолатдир. 
Инсултни келтириб чиқарувчи сабаблар 
Инсулт мия артериясида қон лахтаси (тромб) тиқилиб қолиши сабабли 
юзага келиши мумкин. Бошқа сабаблар мия артери- ясининг ѐрилиши, 
мия-чаноқ шикастланиши ѐки бош мия шишини ўз ичига олади. 
Инсултнинг олдини олиш 
Инсултга ҳамда юрак-қон томир касалликларига олиб келувчи хавфли 
омиллар ўхшашдир. Юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда 
соғлом турмуш тарзига риоя қилиш инсултнинг юзага келиш эҳтимолини 


164
анча камайтириши мумкин. 
Инсулт белгилари ва аломатлари 
-
Тўсатдан мадордан кетиш ва ѐки юз, қўл ѐки оѐқнинг одатда бир 
томонлама увишиши. 
-
Нутқнинг ѐки уни тушунишнинг қийинлашуви. 
-
Бехосдан бошнинг қаттиқ оғриши. 
-
Бош айланиши ѐки саросимага тушиш. 
-
Беҳушлик ҳолати. 
-
Қорачиқнинг ҳар хил кенгайиши. 
Мия қон айланишининг вақтинча бузилиши 
Мия қон айланишининг вақтинча бузилиши инсултни эсла- тувчи 
ўткинчи ҳолатдир. Баъзан бундай ҳолатни ҳатто «мик- роинсулт» ҳам 
дейишади. Мия қон айланишининг вақтинча бузилиши, инсултдаги 
сингари мияга қон оқимининг камайишига олиб келади. Бу ҳолат бир 
соатгача давом этиши мумкин. Бундай бузилишлар, одатда, эрталаб содир 
бўлади. Жабрланувчи дарҳол шифокорга мурожаат қилмоғи лозим. 
Инсултда биринчи ѐрдам кўрсатиш 
Ҳар қандай шошилинч вазиятдаги каби, биринчи ѐрдам- нинг асосий 
тамойиллари бўйича ҳаракат қилинг. 
Инсултда қуйидаги қўшимча тадбирларни қўлланг: 
1.
Жабрланувчининг оғзидан суюқлик оқиб чиқишини таъминлаш 
учун фалажланган қисмини юқорига қилиб тикланиш ҳолатида ѐтқизинг. 
Оғзидан сўлагини ѐки қусиқни чиқариб ташлаш учун бармоғингизни ишга 
солишингизга тўғри келиши мумкин. 
2.
Тез ѐрдам етиб келмагунча жабрланувчининг ѐнида бўлинг. Ундаги 
тириклик белгиларини кузатиб туринг. 
3.
Инсулт жабрланувчида безовталик ва қўрқувни юзага келтириши 
мумкин бўлгани учун унга тасалли бериб, кўнглини кўтаринг. 
ШОК 
Шок ҳолатини келтириб чиқарувчи сабаблар 
Одатда, шок кенг кўламдаги ички ѐки ташқи қон кетиши натижасида 
содир бўлади, чунки бу айланаѐтган қон миқдори камайишига олиб келади, 
натижада ҳаѐтий муҳим органларга кислород етиб бориши камаяди. 
Организмдаги суюқликни бош- қача йўқотиш, масалан, ич кетиши, қайт 
қилиш ѐки кенг кўламда куйиш ҳам шокка олиб келиши мумкин. Шок ҳаѐт 
учун хавфли ҳолат бўлиб, ўлимга олиб келиши мумкин. 
Шок белгилари ва аломатлари 
Шок ҳолатининг белги ва аломатлари қаттиқ ички ѐки ташқи қон 


165
кетишида кузатиладиган белги ва аломатлар сингаридир. 

Терининг ранги ўчади, совиб кетади ва нам бўлиб қолади 

Беҳоллик. 

Безовталик. 

Оғиз қуриши, ташналик. 

Пулснинг тезлашиши ва сустлиги. 

Нафас олиш тезлашиши. 

Миянинг чалғиши. 

Ҳушсизлик кузатилади. 
Шуни ѐдингизда тутингки, жабрланувчига биринчи ѐрдам кўрсатиш 
учун шокни келтириб чиқарган сабабни билиш ѐки қон кетишини кўриш 
шарт эмас. 
Шокда биринчи ѐрдам кўрсатиш 
Ҳар қандай вазиятда ҳам биринчи ѐрдам кўрсатишнинг асосий 
қоидаларига риоя қилинг: 
1-
босқич. 

Жабрланувчининг нормал тана ҳароратини сақлаб туринг, устига 
кўрпа ѐки палто ѐпиб қўйинг. Ундан ѐтишни илтимос қилинг (боши танаси 
билан бир текисликда жойлашган бўлиши керак). 

Ҳаѐтий муҳим органларга қон оқимини яхшилаш учун оѐғини 
танадан 30 см юқорига кўтаринг. Агар боши, бўйни, умуртқа поғонаси, 
сони ѐки болдири шикастланганлигига шубҳа бўлса, юрак хуружи, 
инсултдан шубҳа бўлса ѐки жабрланувчининг аҳволи қанақалигини 
билолмасангиз, оѐғини кўтармаслик керак. 
2-
босқич. 

шокни келтириб чиқарган сабабни, масалан, ташқи қон кетишини 
бартараф этишга ҳаракат қилинг. 

галстуги ва камарини сал бўшаштиринг. 
3-
босқич. 

биронта одамни тез ѐрдам чақиришга жўнатинг. 
4-
босқич. 

жабрланувчига тасалли беринг. 

жабрланувчига ҳеч нарса ичирманг (агар жабрланувчи ташналикни 
ҳис этаѐтган бўлса, лабини сув билан ҳўллаб туринг). 
5-босқич. 

унинг ҳаѐтий белгиларини кузатиб туринг. 


Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish