Тез ѐрдам чақираѐтганда хотиржам бўлишга ҳаракат қилинг ва
телефон орқали бўлиб ўтган воқеа тўғрисида керакли бўлган ма
ълумотни то ълиқ бериб, диспетчердан ѐ ълланма олинг. Ҳеч қачон
трубкани биринчи бўлиб қўйманг, чунки диспетчернинг сизга саволлари
бўлиши мумкин.
Биринчи ѐрдам дори қутичаси
Аҳоли учун биринчи ѐрдам комплектида ҳеч қандай антисептик ва
дори воситалар, малҳам дори ва кремлар бўлмаслиги керак. Комплектда
қуйидагилар бўлиши лозим.
•
Шошилинч тиббий ѐрдамнинг барча бўлинмалари, уйин- гиз ва
ишхонангизнинг, қариндош ва дўстларингизнинг телефон рақамлари.
•
Жароҳатни боғлаш учун турли ўлчамдаги стерилланган дока
салфетка (ѐки бинтлар).
•
Учбурчакли боғлам ва хавфсиз тўғноғич,
•
Пахта-дока, ѐстиқчали бинт.
•
Антисептик салфетка ѐки совун.
•
Кесилган ѐки тирналган жойлар учун
лейкопластер. тасмалар (вақтин- чалик восита
сифатида).
•
Лейкопластер.
156
•
Қайчи.
•
Пинсет
•
Бир марталик латекс ҳимоялаш қўлқоплари.
•
Юз учун ниқоб.
•
Тез ѐрдам шифокори учун хат ѐзиш мумкин бўлган қалам ва
дафтарча.
•
Адѐл.
•
Термометр.
•
Пластик қопча.
•
Қизил ярим ой жамиятининг биринчи ѐрдам қўлланмаси.
Тампон-боғич ва бинт боғичлар
Тампон-боғич юпқа қистирмадан иборат. У қонни ва бошқа
нарсаларни шимдириш, шунингдек, жароҳатга инфексия тушишининг
олдини олиш учун қўйилади. У тоза, иложи борича, стерилланган бўлиши
керак.
Бинт боғлам сифатида тананинг шикастланган қисмини ўраш ѐки
беркитиш мумкин бўлган ҳар қандай материал олиниши мумкин. Бинтлар
одатда қон оқишини тўхтатиш пайтида тампон боғични ушлаб туришда,
жароҳатни ифлосдан ва инфексиядан ҳимоялаш, қўл-оѐқ ѐки тананинг
157
бирон қисмини ушлаб тур- ишда, шунингдек, жароҳатни тўғридан тўғри
босиб туришда қўлланилади.
ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАССАЛЛИКЛАРИ
Юрак—қон томир кассалликлари сабаблари
Юрак—қон томир касаллиги — юрак ҳамда қон томирлар касаллиги
бўлиб,у катта ѐшли кишилар ўлимининг асосий сабабларидандир. Юрак-
қон томир касалликлари стенокардия, миокард инфаркти, гипертония ва
инсултни ўз ичига олади. Улар артериялар- нинг ички деворларида
холестерин ва бошқа моддалар қатламлари ортиб боришига қараб кучайиб
боради. Атеросклероз, деб ата- ладиган бу ҳолат, артерияларнинг
торайишига олиб келади.
Биринчи ѐрдам кўрсатаѐтган одам стенокардия билан миокард
инфаркти ўртасидаги фарқни билиши шарт эмас, чунки ҳар иккаласида бир
хил аломатлар ва белгилар бўлиши мумкин. Улар эса бир хилда чоралар
кўришни талаб қилади. Қуйида ҳар иккала ҳолатнинг қисқача тавсифи
келтирилган. Шуни ѐдингизда тутингки, биринчи ѐрдамни кўрсатишда
доимо анча мураккаб ҳодисага дуч келдим, деб ўйлаган ҳолда ҳаракат
қилинг
16
.
Миокард инфаркти
Юрак мускуллари тўқималарида қон оқими етарлича бўлмаса, улар
ўла бошлайди. Юрак тўқималарининг бир қисми кенг кўламда ўлган
ҳолларда юрак яхши қисқаришига қодир бўлмайди. Тож томирининг бехос
тиқилиб қолиши қон билан таъминланишнинг бузилишига, натижада юрак
мускули ўлишига олиб келади. Тож томирининг бундай тиқилиши юрак
мароми ва қон айланиши бузилишига ҳам олиб келиши мумкин.
Жабрланувчи ҳаѐти хавф остида қоладиган ҳолатга тушиб қолиши мумкин.
Юрак касалликларининг олдини олиш
Стенокордия ва миокард инфаркти гарчи
тўсатдан рўй берса-да, юрак- қон томир
касаллиги
аста-секин
кучайиб
боради.
Инсонда юрак касаллиги эҳтимо- лини
оширадиган хавфли омиллар хилма- хилдир.
Баъзи омилларга тасир кўрсатиб бўлмайди.
Масалан, эркакларда бундай касаллик хавфи аѐллардагига нисбатан
кучлироқ. Агар оилангизда кимдир юрак касаллигидан азият чеккан бўлса,
сизда ҳам бу касалликнинг пайдо бўлиши эҳтимоли кучлироқ. Шундай
16
В.Г.Канарйов Охрана труда Калѐс Масква 1988
158
бўлса- да, хавфли омилларнинг кўпчилигини бошқариш мумкин. Бош-
қарилувчан хавфли омилларга қуйидагилар киради:
-
чекиш;
-
ѐғли овқат;
-
қон босимининг баландлиги;
-
семизлик;
-
жисмоний машқларни мунтазам бажармаслик.
Бир хавфли омил, масалан, қон босимининг баландлиги, бош- қалари
— ортиқча семизлик, чекиш билан қўшилиб келса, юрак хуружи юзага
келиш эҳтимоли ортади. Хавфли омилларни назорат қилиш келажакда
касалликнинг юзага келиши эҳтимолини камайтириш учун ҳаѐт тарзини
ўзгартиришни ўз ичига олади.
Стенокардия ва миокард инфарктининг белгилари ҳамда ало- матлари
•
Езилиб, қисилиб, зирқираб оғриш, кўкракда сиқилиш ѐки
оғирлашишни туюш. Одатда, тўш ости оғриғи кўкрак қафа- сининг
ўртасида ҳис қилинади. Оғриқ елкада, қўлда, бўйинда, остки жағда ѐки
орқада ҳам сезилиши мумкин.
•
Хуружни инкор қилиш мумкин.
•
Хуружни инкор қилиш.
•
Нафас олишнинг қийинлашиши.
•
Томир уришининг тезлашиши, секинлашиши ѐки бир текис
бўлмаслиги.
•
Терининг ранги ўчиши ѐки кўкариши.
•
Кўп терлаш.
•
Кўпинча овқат ҳазм бўлишининг бузилиши деб баҳола- надиган
кўнгил айниши ѐки қусиш.
Кўкракда бир хилда оғриқ туриши стенокардия ѐки миокард
инфарктининг асосий кўрсаткичидир. Агар оғриқ кучли бўлса ѐки
кўкракдаги нохуш туйғу 10 минут ичида ўтиб кетмаса, дарҳол «103» га
қўнғироқ қилинг-да, юрак хуружида кўрсати- ладиган биринчи ѐрдамни
бошлаб юборинг.
Стенокардия ва миокард инфарктида кўрсатиладиган биринчи ѐрдам
•
Жабрланувчи ҳар қандай жисмоний ишни бас қилиши керак.
•
Жабрланувчига қулай жойлашиб олишда ѐрдам беринг.
•
Галстугини ҳамда камарини бўшатинг.
•
Жабрланувчига унинг ѐнида бўлган нитроглицерин таблет- касини
қабул қилишда ѐрдам беринг.
•
Агар оғриқ ўтиб кетмаса, жабрланувчи 5 минутдан сўнг иккинчи
159
нитроглицерин таблеткасини қабул қилиши керак.
•
Агар оғриқ бўлса, яна 5 минутдан кейин охирги, учин- чи
нитроглицерин таблеткасини қабул қилиши керак.
•
Иккинчи таблеткани қабул қилгандан кейин жабрланувчининг
аҳволи яхшиланмаса, тез ѐрдам чақириш лозим.
•
Агар жабрланувчида стенокардия ѐки миокард инфаркти
эканлигига ишончингиз комил бўлмаса ҳам тез ѐрдам чақираверинг.
Беморнинг юрак хуружидан сўнг тирик қолиши кўпинча малакали
тиббий ѐрдам кўрсатилишига боғлиқ бўлади. Беморнинг аҳволи
ѐмонлашиб, юраги тўхтаб қолмасидан, ҳаял- ламай «103»ни теринг.
Жабрланувчига ѐрдам кўрсатаѐтганингизда уни тинчлантириб, таскин
беришга ҳаракат қилинг. Шунда бемор хавотирга тушмай, оғриқ бироз
бўлса-да, енгиллашади. Тез ѐрдам етиб келгунча жабрланувчининг
аҳволини диққат билан кузатиб туринг. Бемордаги ҳаѐт (тириклик)
белгиларини кузатинг, ташқи ўзгаришларни эътибордан четда қолдирманг.
Юрак тўхтаб қолиши эҳтимоли бўлгани учун юрак-ўпка фаолиятини
тиклаш тадбирларини ўтказишга шай бўлиб туринг.
Юрак тўхташи
Юрак тўхташининг анатомик ва физиологик изоҳи
Юрак қисқаришдан тўхтаса ѐки унинг қисқариши номунта- зам ѐхуд
нормал қон айланишини таъминлай олмайдиган дара- жада заиф бўлса,
юрак тўхтаб қолади. Юрак тўхтагач, нафас ҳам дарҳол тўхтайди.
Нафас олишнинг тўхташи сабаблари
Нафас олиш қуйидаги сабаблардан бирортасига кўра тўхташи
мумкин:
•
нафас олиш йўллари ўтказувчанлигининг бузилиши (бўғи- лиш);
•
касаллик (масалан, ўпка яллиғланиши) туфайли;
•
респиратор ҳолатларда (ўпка емфиземаси ѐки, масалан, астма
хуружи);
•
електр токи уриши;
•
шок ҳолати;
•
сувда чўкиш;
•
миокард инфаркти ѐки юрак хасталиги;
•
бош, кўкрак қафаси ѐки ўпка жароҳати;
•
озиқ-овқат маҳсулотлари ѐки ҳашаротларнинг чақишига нисбатан
оғир аллергик реаксия;
•
заҳарланиш (масалан, заҳарли моддаларни ичга ютиш орқали).
160
Юрак уришининг тўхташ сабаблари
Сувда чўкиш, бўғилиш ҳамда гиѐҳванд моддаларнинг муайян турлари
нафас олишни тўхтатиб қўйиши мумкин, бу эса, ўз навбатида, юрак
қисқариши, тўхташига олиб келади. Кўкрак қафасининг қаттиқ
шикастланиши ѐки қаттиқ қон кетиши ҳам юракнинг ѐмон ишлашига сабаб
бўлиши мумкин. электр токи урганда юракнинг электр фаоллиги бузилади,
бу ҳам унинг тўхташига олиб келиши мумкин.
Нафас олишнинг тўхтаганлик белгилари ва аломатлари
•
ҳушсиз ҳолат;
•
юзнинг кўкарганлиги;
•
кўкрак қафаси ва қориннинг қимирламаслиги;
•
нафас олаѐтганлигининг эшитилмаслиги.
Нафаснинг борлигини аниқлаш учун, қулоғингизни жабрланувчининг
оғзига қўйинг ва нафас олиш белгиларини кўриш, эшитиш ва сезиш орқали
кузатинг.
•
жабрланувчининг кўкрак қафаси ва қорни ҳаракатини кузатинг.
Юрак тўхташининг белгилари ва аломатлари
-
беҳушлик ҳолати;
-
нафас йўқлиги;
-
томир урмаслиги.
Гарчи юрак баъзан юрак хуружи натижасида тўхтаса ҳам, у юрак
хуружининг бирон-бир белгилари ѐки аломатларисиз бехосдан тўхтаб
қолиши мумкин. Буни тўсатдан содир бўлган ўлим дейилади.Юрак-ўпка
фаолиятини тиклаш (реанимация)
Мия ва бошқа ҳаѐтий муҳим ор- ганлар юрак
тўхтаганидан кейин бир неча минутгина ишлаши
мумкинлигини
ҳисобга
олиб,
жабрланувчида
фаолиятни тиклаш тад- бирларини (суний ўпка
вентиляциясини бе- морнинг тўшини босиш билан
бир маҳалда) ўтказиш ҳамда шошилинч тиббий ѐрдам
кўрсатиш зарур. Тўшни босиш юрак қис- қармаѐтган
вақтда қон айланишини таъ- минлайди. Сунъий ўпка
вентиляцияси ва тўшни босиш юрак билан ўпкани
қисман бўлса-да ишлашга мажбур этади.
Фаолиятни тиклаш тадбирлари малакали тиббий
ѐрдам етиб келгунига қадар жабрла- нувчининг
миясини кислород билан тамин- лаш ҳисобига тирик
161
қолиш имкониятини оши- ради. Фаолиятни тиклашнинг бундай тадбир-
лари ўтказилмаса мия 4-6 минут ичида ўлади. Фаолиятни тиклаш
тадбирлари мия ва юрак учун зарур бўлган минимал (норманинг 25-35 %)
миқдордаги қон билан таъминлайди. Агар жабрланувчига малакали тиббий
ѐрдам тез кўрсатилмаса, фақат фаолиятни тиклаш тадбирлари билан унинг
ҳаѐтини сақлаб қолиш имконияти жуда кам бўлади
17
.
Юрак тўхтаганда биринчи ѐрдам кўрсатиш. катта ѐшли- ларда юрак —
ўпка фаолиятини тиклаш тадбирларини ўтказиш.
Жабрланувчининг ҳушини йўқотмаганлигини аниқланг.
1-босқич.
Ҳодиса юз берган жойни кўздан кечиринг
•
Хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилиш учун ҳодиса юз берган жойни
кўздан кечиринг ва нима бўлганини аниқланг.
Агар ҳодиса юз берган ерда хавф бўлмаса:
—
аввалига бирламчи кўздан кечиришга киришинг
1-
босқич.
2-
босқич Жабрланувчи ҳушини йўқотмаганлигини аниқланг.
•
«Сизга ѐрдам керакми?» деб баланд овозда сўранг.
•
Агар жавоб бермаса, у ҳолда елкасини чимчилаб кўринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |