Методик тавсифи



Download 33 Kb.
Sana18.04.2023
Hajmi33 Kb.
#929884
Bog'liq
harbiylar


2.2. Ҳарбий хизматчиларда стрессни ўрганишнинг


методик тавсифи
Биз ўз тадқиқотимизда тўплаган назарий маълумотларни, айрим психодиагностик методикалар орқали амалий ўранишга ҳаракат қилдик. Эътироф этиш керакки, ҳозирга қадар стресс борасида кўплаб психодиагностик методикалар, шахс сўровномалари, психокоррекцион усуллар ишлаб чиқилган бўлиб, улар қайсидир маънода муаммони ўрганишга кенг хизмат қилмоқда.
Ҳозирга қадар ҳарбий хизматчилардаги стресс масаласига оид соф психологик тадқиқотлар мамлакатимиз психология фанида деярли амалга оширилмаган. Шунинг учун ҳам, тадқиқотимизнинг назарий-методологик асослари узоқ хориж олимлари ва рус психолог олимлари тадқиқотлари мазмуни билан асосланилган. Бизнинг маҳаллий психологик тадқиқотларда ҳам ушбу масалани ўрганишга зарурат юқори. Фақат психодиагностик методикаларни айнан стрессни аниқлашга ва мойилликни ўрганишга кўра тизимга келтириш, қолаверса, янги шкалалар киритиш ўта муҳим ишлардан саналади.
Тадқиқотимизда қўлланилган тўрт методика экстремал шароитларда ҳарбий хизматчиларга хос ва касбий фаолиятига хос қуйидаги сифатларни ўрганишга қодир саналади:
когнитив жараёнлар ва стратегия усулларини;
эмоционал –ҳиссий кечинмаларнинг давомийлик характерини;
иродавий соҳа иш фаолиятини яъни чидамлилик, таваккал ва ҳоказо;
қарор қабул қилиш ва унинг ижросини таъминлашдаги фарқларни;
экстремал шароитларда инсон асаб тизимининг яроқлилик сифатларини;
стресс ҳолатининг ижтимоий-психологик шарт-шароитлари ва омиллари кабиларда ҳарбий хизматчиларнинг имкониятлари ва устунлик жиҳатларини аниқлашга кенг имкон беради.
Тадқиқотнинг методик таъминоти намунаси сифатида мазкур методикаларни қўллаш борасидаги айрим йўриқномаларни келтириб ўтамиз.
Амирхон методикаси
Кўрсатма: Ҳар қандай одамнинг ҳаётида муаммолар ва қийинчиликлар юзага келиб туради. Одамлар эса уларни турлича ҳал қиладилар. Сўнгги йилларда сиз дуч келган ва сизни анчагина ташвишланишга мажбур қилган жиддий муаммолардан бири ҳақида эсланг. Яъни, шунга ўхшаш “Жиддий муаммо юзага келиб қолганида” сиз нима қилган бўлардингиз?
Қуйида, одамлар ўзлари дуч келган ҳаётий муаммоларини қандай ҳал қилишларига оид тасдиқлар берилган. Сиз, шу таклиф этилган вариантлар билан танишиб чиқиб, сўнг улар сизга қанчалик мос келишини баҳоланг. Жавобларингизни жавоблар учун берилган бланкнинг тегишли (тасдиқ тартиб рақами ва жавоб вариантига тўғри келган) катагига “+” ишорасини қўйиб белгиланг. Бунда: 1 – йўқ, бу мен ҳақимда эмас; 2 – гоҳида бу мен ҳақимда, гоҳида – йўқ; 3 – ҳа, бу аниқ мен ҳақимда, деган жавобларни билдиради.

И.Д.Ладанов, В.А.Уразаеваларнинг “Шахс фаолиятида зўриқиш омилларининг экспресс диагностикаси” методикаси


Йўриқнома: Мазкур тест сизга стрессли вазиятлардан намуналар келтириб, сизни маълум бир муҳитга қанчалик мослашишингизни ва муайян вазиятда қандай ҳаракат қилиш қобилиятингизни аниқлашга ёрдам беради.
Бундан ташқари методика раҳбар фаолиятидаги стрессоген омилларни аниқлашда экспрессив диагностика усусли ҳам саналади . Методика матни
12 та тасдиқ мазмундаги саволлардан иборат. Тасдиқ саволлар мазмуни раҳбар фаолиятида юзага келадиган зиддиятлар, ишдаги ҳаддан ташқари зўриқиш, раҳбар ва ходим ўртасидаги муносабатлар, шахснинг ишга бўлган муносабати кабиларни қамраб олади.
Тасдиқларни диққат билан ўқинг ва уни жадвалда келтирилган балл сонлар билан тасдиқланг. Ҳар бир савол учун таклиф қилинган бешта жавобдан биттаси бўлиши танланг: “Ҳеч қачон” - 1 балл; “Камдан-кам” - 2 балл; “Баъзида” - 3 балл; “Тез-тез”- 4 балл; “Ҳар доим” - 5 балл.
Методика шкалалари тўрт блокдан иборат: зиддият, ҳаддан ташқари зўриқиш, фаолият доирасида, раҳбарият билан боғлиқ низолашувчанлик. Блокларда тўпланган баллар миқдорини ҳисобланг. Баллар сони ҳар бир алоҳида блок учун 3 дан 15 гача бўлиши мумкин. Қуйидаги тасдиқ рақамлари ҳар бир блокга мос келади:
1) Низолашувчанлик - № 1, 2, 3. (12 баллдан юқори натижа)- бошлиқ фаолиятида зиддиятлар кучайганлигини кўрсатади).
2) Ҳаддан ташқари зўриқиш - № 4, 5, 6. (12 баллдан юқори натижа) шахсда психологик ҳаддан ташқари зўриқиш мавжудлигини кўрсатади).
3) Фаолият доирасида зўриқиш № 7, 8, 9. (12 баллдан юқори натижа) бошқарув фаолиятида муаммолар мавжуд
4) Раҳбар билан боғлиқ муносабатлардаги зўриқиш - № 10, 11, 12. – (12 баллдан юқори натижа) ҳозирги ўзидан юқори турувчи раҳбарият билан муносабатлардаги психологик зўриқишнинг мавжудлигини кўрсатади).
Синов давомида жами балл 12 баллдан 60 баллгача бўлиши мумкин. 36 ва ундан юқори балл сизнинг фаолиятингизда жуда кўп миқдордаги зўриқиш ва стресс мавжудлигини англатади).
Фрайбургнинг “Шахс хусусиятларини ўрганиш”
саволномаси
Мазкур саволномаси 1903 йили Й.Фаренберг, Х.Зарг, Р.Рампи каби тадиқиқотчилар томонидан ишлаб чиқилган. Саволнома биринчи марта
1970 йили, иккинчи марта 1973 йили нашр қилинди, учинчи нашри эса,
1978 йилда чиқди. Бу методика инсон шахсининг баъзи бир хусусиятларини ташхис қилиш учун яроқли бўлган кўп омилли тестдир. Бу амалий ва илмий тадқиқот мақсадлари учун муҳим манбадир.Саволнома шахс омили тўғрисида ҳар томонлама маълумотлар беради. Саволномадаги саволлар сони 114 та. Саволнома тадқиқ қилинувчиларнинг кенг оммасига мўлжалланган. Ушбу методиканинг қисқартирилган варианти ҳам бор. Тестни якка ҳолда ёки гуруҳ шаклда қўллаш мумкин. Бажариш учун вақт саволноманинг шаклига боғлиқ бўлиб, у 20 дақиқадан 50 дақиқагача давом этиши мумкин. Тадқиқот учун йўриқнома, саволнома ва жавоблар варақаси зарур. Ушбу саволнома
12 ўлчамдан иборат.
Синалувчига йўриқнома: Мазкур саволнома орқали шахсдаги турли салбий ҳиссий ҳолатлар яъни зўриқиш, асабийлик, руҳий сиқилиш, бўшашиш, одамларга бўлган муносабатлар, ҳаётга бўлган қарашлар ва шунга ўхшаш қатор хусусиятлар аниқланади.
Агар шундай хусусиятлар мос келса, «ҳа» жавоби берилади, акс ҳолда эса «йўқ» жавобини бериш мумкин. Сиз ҳар бир савол устида узоқ, ўйлаб ўтирмасдан жавоб беришга ҳаракат қилинг. Баъзи бир саволларнинг ўта шахсийлиги сизни ташвишлантирмаслиги керак, чунки методикада ҳар бир саволни жавобини таҳлил қилиш шарт эмас, балки у ёки бу жавобнинг мослигига таянади.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, тадқиқот доирасида аниқланган натижалар фақат ҳарбий хизматчилар фаолияти учун эмас балки эндигина иш бошлаган контракт асосидаги ҳарбий хизматчилар фаолияти учун ҳам аҳамиятли саналади.

2.3. Ҳарбий хизматчилар фаолиятидаги стресснинг


ўзига хос жиҳатлари
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий фаолиятга тайёргарлик ва унда келиб чиқадиган касбий қийинчиликлар билан боғлиқ масаласини психологик диагностика қилиш муаммоси ҳозирги ҳарбий таълим муассасалари олдида турган асосий муаммолар ва глобаллашув шароитида долзарб йўналишдаги психологик тадқиқотларни ўз ичига олади ва стрессни келитириб чиқарувчи психологик омилларни ўзида бирлаштиради. Тадқиқотнинг назарий қисмида тўпланган материалларнинг илмий аҳамияти шундаки, психологиянинг энг етакчи устувор тармоқларидан саналган шахс психологияси, психологик диагностика, касбий психология ва ҳарбий психология каби йўналишларини янги назарий хулосалар билан ривожлантиради ва бойитишга хизмат қилади.
Ҳарбий хизматчиларда стрессни келтириб чиқарувчи психологик омиллар ва уни амалиётда жорий этилишининг психологик нуқтаи назардан асосланиши ҳам тадқиқотни назарий ҳамда амалий жиҳатдан тадқиқ этишга хизмат қилади. Бундан ташқари, стрессни ҳарбий таълим муассасалари ҳарбий хизматчиларида ўрганиш билан бир қаторда дифференциал ва психологик томондан етуклик давридаги шахслар мисолида ўрганиш шу мавзу бўйича республикамизда амалга ошириладиган ҳарбий фаолиятдаги тадқиқотларга ёрдамчи унсур вазифасини ўташи мумкин.
Ўтказилган тадқиқот жараёнидан давлат равнақи ва жамият маънавиятини барқарорлаштиришда ҳар бир ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳарбий хизматчиларда стрессдан сақланишга доир саводхонлик билимларини шакллантириш қандай кечаётганлиги, яъни касбий зўриқиш даражаларини ўрганишда уларни қай тарзда кейинги фаолият жараёнидаги қийинчиликларни мустаҳкам ирода билан енгиши, ҳарбий таълим жараёнидаги касбий қийинчиликларга доир билимларни мустаҳкамлаш, шу билан бир қаторда стрессни олдини олишга қаратилган ҳарбий таълим жараёнидаги билимларни мустаҳкамлаш учун конструктив билимларни ривожлантиришда психологик хусусият ва қонуниятларнинг роли қандай эканлиги кузатилди.
Шунингдек, бу йўналишдаги муаммоларни таҳлил етиш учун жаҳон психологиясида хусусан, АҚШ, Эвропа ва Россияда амалга оширилган кўплаб тажриба синовлардан ўтган методика ва сўровномаларни танлаш ва уларни амалиётга татбиқ этиш, тадқиқотни амалга оширувчи изланувчиларни олдига бирмунча қийин ва мураккаб вазифаларни қўяди.
Ҳарбий хизматчиларда стрессни келтириб чиқарувчи психологик омилларни ўрганиш масаласи ҳарбий психология фанининг олдидаги актуал масалалардан саналади. Чунки, ҳарбий хизматчиларда стресс ҳақида психологик билимлар ҳарбий таълим жараёнида тизимли равишда ўргатиб борилса, уларнинг келгуси фаолиятида бу муаммони осонлик билан ҳал қилиш кўникмаси пайдо бўлади. Тадқиқотни амалга оширишда ҳарбий таълим тизимидаги ҳарбий хизматчиларни, асосан ўспирин ёшдаги ҳарбий хизматчилар контингентини танлаб олдик. Тадқиқот жараёнида ҳарбий хизматчиларда стресс даражасининг психологик жиҳати билан бир қаторда, уларнинг индивидуал ва ижтимоий-психологик хусусиятларига ҳам эътиборимизни қаратдик. Тадқиқотимизда ҳарбий хизматчиларда стрессни келтириб чиқарувчи психологик омилларни ўрганиш учун И.Д.Ладанов ва В.А.Уразаевалар томонидан ишлаб чиқилган “Шахс фаолиятида зўриқиш омилларининг экспресс диагностикаси” методикаси, Я.Стреляунинг “Шахсда темперамент хусусиятларини ўрганиш” сўровномаси, Фрайбургнинг “Шахс хусусиятларини ўрганиш” сўровномаси ва Жйемсом Амирхон томонидан ишлаб чиқилган “Шахс копинг индикатор кўрсаткичлари” каби сўровномалардан фойдаландик. Булар ўртасида факторли таҳлил, дискриминант таҳлил ва корреляцион алоқадорлик жиҳатлари ҳам аниқланди. Тадқиқотимиз объектини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах вилоятидаги А-сонли ҳарбий қисм, Самарқанд вилоятида жойлашган Б-сонли ҳарбий қисм ва Навий вилоятида жойлашган В – сонли ҳарбий қисмлардаги 180 нафар ҳарбий хизматчилар ташкил этади.
Қуйида тадқиқот натижалари таҳлили ҳақида сўз боради. Биринчи жадвалда Жиззах вилоятидаги А-сонли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиларининг шахс фаолиятида стресс омилларининг экспресс диагностикаси хусусиятларининг умумий ўртача кўрсаткичлари келтирилади.
Download 33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish