Характерни аниқлаш методикаси методика характер акцентуацияси типини аниқлашга мўлжалланган. Методика муаллифи



Download 28,3 Kb.
bet1/2
Sana30.04.2022
Hajmi28,3 Kb.
#598985
  1   2
Bog'liq
ХАРАКТЕР АКЦЕНТУАЦИЯСИНИ АНИҚЛАШ МЕТОДИКАСИ


ХАРАКТЕРНИ АНИҚЛАШ МЕТОДИКАСИ
Методика характер акцентуацияси типини аниқлашга мўлжалланган.
Методика муаллифи: К.Леонгард
Кўрсатма: “Сизга ҳаётингизга оид 88 та саволлар тақдим этилади. Улардан ўзингизга мос келган жавоб олдига “+” (Ҳа), ва мос келмаганига “-” (Йўқ) деб жавоб беринг. Узоқ ўйланмаган ҳолда тез жавоб беришга харакат қилинг.


САВОЛЛАР.
1. Кўпинча қувноқ ва беғам кайфиятда бўласизми?
2. Хафагарчиликларга нисбатан тасирчанмисиз?
3. Баъзан жуда тез йиғлаб юборсизми?
4. Ишларингизда ўзингизни хақлигингизга ишонч хосил қилганингиздан кейингина ўзингизни хақ деб ҳисоблайсизми?
5. Кичкиналигингизга қараганда хозир ўзингизни жасурроқман деб ҳисобллайсизми?
6. Кайфиятингиз энг яхшидан энг ёмонга ўзгариши кузатиладими?
7. Жамоада хамманинг диққат марказида бўласизми?
8. Хеч қандай асоссиз жахлингиз чиқиб, хеч ким билан гаплашишни истамайдиган вақтларингиз бўладими?
9. Сиз жиддий одаммисиз?
10. Нимадандир кучли илҳомланган вақтларингиз бўладими?
11. Ишбилармонмисиз?
12. Сизни хафа қилган одамни тез унутасизми?
13. Сиз юмшоқкўнгил инсонмисиз?
14. Почта қутисига хатни ташлаганингиздан сўнг уни қутига аниқ тушганлигини яна бир марта текширасизми?
15. Ишда доим соф виждонли бўлишга ҳаракат қиласизми?
16. Кичиклигингизда кучук ёки момақалдироқдан қўрқармидингиз?
17. Бошқа одамлар бир бирларига нисбатан талабчан эмас деб ҳисоблайсизми?
18. Кайфиятингиз хаётий воқеа ҳодисаларга боғлиқми?
19. Танишларингиз билан муносабатда тўғрикўнгилмисиз?
20. Кайфиятингиз тез – тез босим остида бўладими?
21. Илгари асаб тизимингиз билан боғлиқ касалликларга учраганмисиз?
22. Кучли ички хавотирлик ёки бирон нарсага кучли интилишга мойиллигингиз борми?
23. Стулда узоқ ўтиришга қийналасизми?
24. Агар кимдир сизга қарши чиқса, ўз қизиқишларингиз учун курашасизми?
25. Одам ўлдира олган бўлармидингиз?
26. Қийшиқ осилиб турган парда ёки нотўғри солинган дастурхонни кўрганингизда асабингиз бузилиб уни тўғирлашга харакат қиласизми?
27. Кичкиналигингизда уйда ёлғиз қолган вақтларингиз қўрқармидингиз?
28. Кайфиятингиз сабабсиз ўзгариши холлари тез – тез бўлиб турадими?
29. Ўз фаолиятингизга жиддийлик билан ёндашасизми?
30. Жахли тез инсонмисиз?
31. Хаддан ташқари қувноқ бўлишингиз мумкинми?
32. Баъзан хурсандчиликларга берилиб кетишингиз мумкинми?
33. Кўнгилочар тадбирларда иштирок этиб турасизми?
34. У ёки бу масалада одамларга ўз фикрингизни очиқ айтасизми?
35. Қонни кўрганингизда таъсирланасизми?
36. Катта масъулият талаб қиладиган ишлар билан жон деб шуғулланган бўлармидингиз?
37. Адолатсизлик қурбонини ёнини олган бўлармидингиз?
38. Қоронғу ертўлага киришга қийналмайсизми?
39. Ўзингизга ёқмаган қора ишларни ҳам худди ёқимли ишингиз каби диққат билан бажара олармидингиз?
40. Мулоқотчан инсон ҳисобланасизми?
41. Мактаб тадбирларида шеър ўқиб чиқишни ёқтирармидингиз?
42. Кичкиналигингизда уйдан қочиб кетганмисиз?
43. Хаётни мураккаб қабул қиласизми?
44. Хаётингизда асабингизни жуда чарчатган ва шуни деб ишга (ўқишга) чиқа олмаган конфликт, низолар бўлганми?
45. Омадсизликларда ҳам юмор хиссини йўқотмаслигингиз мумкинми?
46. Кимдир сизни хақоратласа, ярашишга биринчи қадам ташлашингиз мумкинми?
47. Хайвонларни яхши кўрасизми?
48. Уйда ёки ишда нимадир яхши бўлмаса, у ердан кетиб қолишингиз мумкинми?
49. Сиз ёки сизнинг яқинларингиз билан кўнгилсизликлар бўлиши мумкинлиги хақидаги фикрлар сизни қийнайдими?
50. Кайфият об – ҳавога боғлиқ бўлади деб ҳисоблайсизми?
51. Кўп томошабинлар олдида саҳнага чиқишга қийналасизми?
52. Кимдир сизни атайлаб қаттиқ жахлингизни чиқарса, ўзингизни бошқара олмаслигингиз ёки қўлингизга эрк беришингиз мумкинми?
53. Одамлар билан кўп гаплашасизми?
54. У ёки бу нарсадан умидсизликка тушганингиздан сўнг тез ўзингизга келасизми?
55. Ташкилотчилик руҳидаги ишлар сизни қизиқтирадими?
56. Олдингизда қанча қийинчиликлар бўлишига қарамасдан мақсадингиз томон олға интиласизми?
57. Кинофилмлар сизни кўзингизда ёш оқизиши мумкин бўлган даражада ўзига қамраб ола оладими?
58. Кун давомида ўз келажагингиз ёки бошқа муаммоларни ўйлаганингиздан сўнг ухлашга қийналасизми?
59. Мактаб вақтларингизда уй вазифасини бошқалардан кўчирган пайтларингиз бўлганми?
60. Тунда қабристон ёнидан ўтишга қўрқасизми?
61. Уйда ҳамма нарса жой – жойида туришига катта аҳамият берасизми?
62. Яхши кайфиятда ухлаганингиздан сўнг ёмон кайфиятда уйғониб, бир неча соат шундай кайфиятда қолган вақтларингиз бўлганми?
63. Янги вазиятларга осонгина мослашиб кета оласизми?
64. Бош оғриғига мойиллигингиз борми?
65. Тез – тез куласизми?
66. Одамларга бўлган хақиқий муносабатингизни билдирмаган ҳолда улар билан яхши муносабатда бўла оласизми?
67. Сизни кучли энергияли ва жангчи одам дейиш мумкинми?
68. Адолатсизликдан қаттиқ жахлингиз чиқадими?
69. Сизни табиатсевар дейиш мумкинми?
70. Ухлашдан олдин ёки қаёққадир кетишдан олдин газ, чироқ ўқирилганлигини ва эшиклар ёпилганлигини текширасизми?
71. Қўрқоқмисиз?
72. Етарлича сабаб бўлмаса ҳам ўзингизни еттинчи осмонда ҳис қилган пайтларингиз бўлиб турадими?
73. Ёшлигингизда театр тўгараклари ёки миллий хунармандчилик тўгаракларига қатнашганмисиз?
74. Баъзан узоқларга қараб қоласизми?
75. Келажакка пессимистик назар билан қарайсизми?
76. Қисқа вақт ичида кайфиятингиз юқори хурсандчиликдан чуқур зерикишга ўзгариши мумкинми?
77. Дўстлар даврасида кайфиятингиз тез кўтариладими?
78. Кўнгилсизликни узоқ вақт ўзингиз билан олиб юрасизми?
79. Бошқа одам ғамга тушиб қолса сиз ҳам қаттиқ сиқиласизми?
80. Мактаб даврингизда варақни бузиб қўйганингиздан сўнг уни бошқатдан кўчириб ёзган вақтларингз бўлганми?
81. Сизни ишонмайдиган ва эҳтиёткор одам деб ҳисобдаш мумкинми?
82. Қўрқинчли тушлар тез – тез кўрасизми?
83. Ўзингизни ойнадан ёки яқинлашаётган поезд тагига ташлаш хақидаги фикрлар бўлиб турадими?
84. Қувноқ муҳитда хурсанд бўла оласизми?
85. Ёқимсиз фикрларни ўйламасдан, улардан осонлик билан чалғий оласизми?
86. Жахлингиз чиққанда ўзингизни тутишга қийналасизми?
87. Сиз камгапликни (Ха) афзал кўрасизми ёки кўп гапиришними (Йўқ)?
88. Агар театрда иштирок этишингизга тўғри келиб қолса, ўзингиз хақингизда унутиб ролга киришиб кетишингиз мумкинми?

Download 28,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish