Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Вабо 
пандемияси
Йиллар
Қайд қилинган ҳудудлар

1817-1823 
Осиѐ, Африка. Европа 

1826-1837 
Осиѐ, Африка, Европа, Америка 

1846-1862 
Осиѐ, Африка. Европа. Америка 

1864-187 
Осиѐ, Африка, Европа. 

1883-1896 
Осиѐ, Африка. Европа. 

1902-1925 
Осиѐ, Африка, Европа. 


143
эл-Тор штамидир. У аввало Шарқий Осиѐ, Ўрта Шарқ, Яқин Шарқ мамла- 
катларида, сўнгра Африка қитъасида тарқалган. 1965-йилда эса бу 
касаллик Ўзбекистонда, хусусан Қароқалпоғистонда, Хоразм ва Бухоро 
вилоятларида қайд қилинган. 1970-йилга келиб Европа ва Америка 
мамлакатларига тарқалган. 1971-йилда вабо ер юзасидаги 36 та давлатда 
рўйхатга олинган. 1992-йилда Ҳиндистонда 23 минг киши вабо билан 
касалланиб, ундан 500 киши вафот этган. Бу касалликнинг тарқалиши 
вабонинг янги вибриони 0139 «Бенгал» серо гуруҳи аниқланган. 
Вабо ичак инфексиялар гуруҳига кириб, уни бирдан бир манбайи одам 
ҳисобланади. Ташқи муҳитга вибрионлар нажас ва қусуқ массалари орқали 
тарқалади, фақат оғиз орқали юқади. Одамнинг касалланишида юқумли 
ажратмалар билан ифлосланган совуқ ҳолдаги озиқ-овқатлар ва 
қайнатилмаган сувни истеъмол қилиш алоҳида аҳамият касб этади. Ёз 
фаслида ювилмаган ҳўл мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш оқибатида 
хасталаниш хавфи янада ортади. Касаллик тарқалишида пашшаларнинг 
роли ҳам бор. Вабо билан барча ѐшдаги одамлар касалланиши мумкин. 
Вабо касаллиги мавсумий бўлиб, кўпинча ѐз ва куз ойларида қайд этилади. 
Вабо касаллигининг энг кўп учрайдиган тури ошқозон яллиғланиш 
туридир. Ингичка ичак яллиғланиш тури иккинчи ўринда туради. Бу 
турдан сўнг алгид ва вабо терламаси турлари туради. 
Касаллик асосан ингичка ичак яллиғланиш белгилари билан ўткир 
бошланади. Ич кетиш оғриқсиз кечади. Лекин ҳар бир ичи кетишдан кейин 
бемор кучли дармонсизлик сеза бошлайди, бош айланиши ва ташналикдан 
шикоят қилади. Бемор кўздан кечирилганда кўпинча тери қоплами 
рангсизланган, касаллик оғир кечаѐтган пайтда эса кўкарган, совуқ тер 
билан қоп- ланган бўлади. Беморнинг юз ифодаси ўзгаради. Томир уриши 
тезлашиб, оғир клиник кечишида ипсимон бўлади, баъзан томир уриши 
аниқланмайди. Юрак тонлари бўғиқ, ўпкада кучсиз нафас эшитилади. 
Хасталикнинг оғир турида бемор ҳаво етиш- мовчилигидан, кўкрак 
қисилишидан шикоят қилади. Тилни оқиш ѐки кулранг караш қоплаб, оғир 
заҳарланиш билан кечаѐтган ҳолларда қуруқ бўлиб қолади. Қорин бир оз 
дам бўлади жигар ва талоқ катталашиши кузатилади. Хасталикнинг 
ингичка ичак яллиғланиш турида ахлат суюқ бўлсада, ўз хусусиятини 
сақлаб қолади, 2-3 мартадан 8-12 мартагача ич кетади. 
Касалликнинг ошқозон ялиғланиш турида ахлат тезда ўз кўринишини 
йўқотади ва гуруч қайнатмасини эслатади. Тил қуруқ, қорин ичкарига 
тортилган бўлиб, ингичка ичак бўйлаб қулдираш кузатилади. Умумий 


144
дармонсизлик тез ривожланади, беморни чанқаш безовта қилади, 2-3 кун 
ичида ошқозон ялиғланиши ривожланади. Суткада 20 марта ва ундан 
ортиқ ич кетишига тез-тез ва кўп миқдорда қусиш қўшилади. Қусуқда 
аввалига овқат қолдиқлари бўлса, кейин сувдай бўлиб, ўт суюқлиги аралаш 
намоѐн бўлади, бу ҳам ўз навбатида сувсизланишнинг янада кўпайишига 
сабаб бўлади. Тери кулранг тусга киради, кўпинча совуқ ѐпишқоқ тер 
босади. Бурмаланган тери узоқ муддатгача ўз ҳолига қайтмайди, қўл 
кафтлари кир ювувчи аѐл кафтларини эслатади. Беморнинг аҳволи 
оғирлашади. Қон босими пасаяди, юрак тонлари бўғиқ ҳолда бўлиб, нафас 
олиш тезлашади. Тана ҳарорати касаллик бошида нормал бўлиб, сўнгра 
аста-секин субнормалгача
(35-34°С) ва ундан ҳам паст тушади. Касалликнинг оғирлиги одатда 
организмнинг сувсизланиш даражасига қараб аниқланади. 
Даволаш: Барча беморлар шифохонага ѐтқизилиши шарт. Томир 
орқали ҳамда оғиз бўшлиғи орқали ҳам кўп миқдорда суюқликлар 
юборилади. 
1 ва 2 даражадаги сувсизланиш ҳолатида беморнинг аҳволи унчалик 
оғир бўлмайди ва йўқотилган суюқлик ўрнини тўлдириш учун оралит, 
регидрон глюкосолан, педитрал деб аталадиган суюқликлар ичирилади. 
3
Ва 4 даражадаги сувсизланишда эса 36-38 даражагача илитилган 
«Трисол» эритмаси зудлик билан, минутига 120 мл гача тезликда венага 
юборилади, 1, 5-2 соатда 5-7 литргача суюқлик қуйилади. Трисол ўрнига 
«Хлосол» «Квартасол», «Ацесол» ва «Дисол» эритмаларини ҳам ишлатиш 
мумкин. Антибиотиклардан тетрасиклин, левомицетин, доксасиклин, 
сифлокс таривид ва бошқалар қўлланилади. 
Ўлат 
Ўлат (тоун) ўткир ўта хавфли юқумли касаллик бўлиб, оғир 
заҳарланиш, иситма, лимфа тугунлар, ўпка ва ҳазм аъзолари 
шикастланиши билан характерланади. 
Қўзғатувчиси: ерсиниа пестис- тухумсимон шаклдаги таѐқча бўлиб, 
ҳаракатчан, капсулага эга, қобиғ ҳосил қилмайди. Озиқ-овқат 
маҳсулотлари, сувда 3 ойгача, паст ҳароратда узоқ муддат сақланиши 
мумкин. Музлатганда чидамли, қайнатилганда тез нобуд бўлади. 
Тарқалиши: Ўлат табиий ўчоқли касаллик ҳисобланади. Табиатда 
асосий инфексия манбайи кемирувчилар каламушлар, юмронқозиқлар, 
қишлоқ хўжалик ҳайвонлари ҳамда бемор одам ҳисобланади. Инфексияни 
тарқатувчиси бўлиб, бургаларнинг 30 дан ортиқ тури мавжуд. 


145
Юқиш йўллари: 
1.
Қон орқали - инфексия юқтирган бургалар чақиши натижасида. 
2.
Мулоқот йўли - инфексия юқтирган овланадиган кеми- 
рувчилардан терисини ажратиб олиш, касал туяларни сўйиш ва нимталаш 
вақтида. 
3.
Алиментар йўл - ўлат микроблари билан зарарланган маҳ- 
сулотларни истеъмол қилганда (алиментар). 
4.
Ҳаво-томчи йўл - микроб тушган чанг билан нафас олиш ва 
ўлатнинг ўпка шакли билан касалланган беморлардан юқади. 
Даволаш: Беморларни қатъий алоҳида қилиш. Ўлатни даволашда 
тетрасиклин ва унинг дори воситалари асосий антибиотик ҳисобланади. 
Юрак-томир препаратлари, оғир ҳолларда гармонлар ва бошқа 
препаратлар қўлланилади. 
Профилактикаси ва касаллик ўчоғида ўтказиладиган тадбирлар. 
1.
Ўлат касаллигига гумон қилинганида зудлик билан тегишли 
муассасаларга хабар берилади ва карантин белгиланади. 
2.
Беморлар ва улар билан алоқада бўлган кишилар алоҳида 
қилинади. Барча тадбирлар қатъий равишда ўтказилиши шарт. 
3.
Ўлат билан касалланганлар бу касалликка гумон қилинган 
кишилардан алоҳида ѐтқизилади. 
4.
Беморларни парвариш қиладиган барча тиббиѐт ходимлари ўлатга 
қарши ҳимоя кийимда ишлайдилар, иш тугагандан сўнг тўлиқ санитар 
тозаловидан ўтадилар. 
5.
Ходимлар тиббий назоратдан ўтиб турадилар, бунда тана ҳарорати 
суткасига икки марта ўлчанади. 
6.
Беморлар жойлашган биноларда жорий ва якуний тозалов ишлари 
ўтказилади. 
Ўлат ўчоғида аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади. 
Ўчоғли раѐнлар аҳолиси ўлат инфексияси аниқланга- нидан хабардор 
бўлишлари, кемирувчилар ва касал уй ҳайвонлари билан бевосита алоқада 
бўлиш хавфи мавжудлигини билишлари зарур. Будан ташқари, улар ўлат 
тарқалишида бургаларнинг роли ҳақида ва шахсий ҳимояланиш бўйича 
маълумотга эга бўлишлари шарт. 
Туляремия — ўткир юқумли касаллик бўлиб, умумий заҳарланиш, 
иситма, лимфа тугунлари, тери, шиллиқ пардалар ва ўпка зарарланиши 
билан характерланади. 
Қўзғатувчиси: Фрасиелла туларенсис бактериялари қўзға- тади. 


146
Ҳавосиз муҳитда яшайда, қобиғ ва пўстлоқ ҳосил қилмайди, ҳаракациз. 
Ташқи муҳитда чидамли: дарѐ сувида 10°С ҳароратда 9 ойгача, тупроқда 3-
4 ойгача, хашак, дон маҳсулотларида 6 ойгача сақланиши мумкин. Сут ва 
қаймоқда паст ҳароратларда узоқ вақтгача ўз хусусиятларини йўқотмай- 
ди. Юқори ҳарорат ва дезинфексияловчи эритмаларга сезгир (ли- зол, 
хлорамин, хлорли оҳак таъсирида 3-5 дақиқада ҳалок бўлади). 
Тарқалиши: Касаллик манбайи бўлиб кўпгина кемирувчи ҳайвонлар 
дала ва уй сичқонлари, қумсичқонлар, каламушлар, сув каламушлари, 
сувсарлар, қуѐнлар ҳисобланади. 
Юқиш йўллари: 
1.
Қон орқали - касаллик ташувчилари - каналар, сўналар, чивинлар 
ва шу каби қон сўрувчи ҳашаротлар чақиши орқали. 
2.
Алиментар касаллик қўзғатувчиси тушган сув, озиқ- овқатларни 
истеъмол қилиш орқали. 
3.
Мулоқат орқали - касалланган ҳайвонни сўйиш ѐки терисини 
шилишда, касаллик қўзғатувчиси тушган сувда чў- милиш, кир ювиш ѐки 
дарѐни кечиб ўтишда тери ва шиллиқ қаватлар орқали. 
4.
Нафас йўллари орқали - касаллик қўзгатувчиси тушган чанг билан 
нафас олиш орқали (ўт ўриш, эмхашак тайѐрлаш, сабзавотларни йиғиш, 
дон-дунларни саранжомлаш жараѐнида). 
Клиникаси: Яширин даври 3-7 кун давом этади. Унинг ўтиши, 
манзараси клиник шаклларининг табиатига боғлиқ. Тул- яремиянинг ҳар 
бир юқиш йўлига маълум бир клиник шакли мос келади. 
Касалликнинг бошланғич даври бир хилда кечади: касаллик тўсатдан 
ўткир бошланади. Бемор эти увушиб, қалтирайди, тана ҳарорати 38°С - 
40°С гача кўтарилади, боши, мускуллар, ай- ниқса болдир мускуллари 
оғрийди, бош айланади, иштаҳаси йўқолади. Касаллик оғир ўтганида 
бемор қайт қилади, бурни қонайди, баъзан алаҳлайди. Беморнинг кўзи, 
томоғи ва юзи қизариб кетади. Юрак уриши аввалига тезлашади, кейин 
секин- лашади, қон босими пасаяди. Ана шу умумий белгилар билан бир 
қаторда туляремиянинг клиник шаклига хос ўзгаришлар ҳам аниқланади. 
Туляремиянинг барча шаклларига хос бўлган белги лимфа тугунининг 
яллиғланишидир. 
Даволаш мақсадида антибиотиклардан стрептомицин, тетра- сиклин
левомицетин, доксисиклин ва ваксинотерапия қўлланилади. 
Ваксина билан даволаш махсус схема асосида олиб борилади. 
Олдини олиш: 


147
1.
Ўчоқда қон сўрувчи ҳашоротларга қарши тадбирларни олиб 
бориш. 
2.
Касаллик юқиш хавфи бор одамларни эмлаш. 
3.
Аҳоли орасида санитария- маориф ишларини ташкил этиш. 
Куйдирги - иситма ѐки ўпка ва ичакларнинг шикастланиши 
билан кечадиган ўткир юқумли табиий ўчоқли касаллик. 
Қўзғатувчи: Басиллус антрасис- таѐқча шаклида бўлиб, қобиқ ҳосил 
қилади, қобиғлари ташқи муҳитда жуда чидамли - сувда 10-йилгача, 
тупрокда бир неча ўн йиллаб сақланади. Ҳавочанг кўринишда ҳам ўз 
хусусиятларини йўқотмайди. 
Тарқалиши: Куйдирги билан деярли барча ҳайвонлар, шу жумладан, 
уй ҳайвонлари (сигирлар, буқалар, ҳўкизлар, қўйлар, эчкилар, отлар, 
эшаклар, туялар ва х. к.) ҳам оғриши мумкин. Одам учун касаллик манбайи 
бўлиб касалланган ҳайвонлар, аввало уй ҳайвонларининг роли катта. 
Касбга боғлиқ касаллик ҳисобланади (чўпонлар, қассоблар, чорвадорларда 
кўп учрайди). Баҳор - ѐз ойларида кўпроқ учрайди. 
Юқиш йўллари: 
1.
Бевосита ѐки билвосита — ҳайвонларни парварашлаганда, ҳайвон 
маҳсулотлари, тупроқ билан ишлаганда, касалланган ҳайвонларни сўйиш 
ва терисини ошлаганда. 
2.
Қон орқали - суналар, бошқа қон сўрувчи пашшалар чаққанда. 
3.
Алиментар - касалланган ҳайвон гўштини чала пишириб истеъмол 
қилганда. 
4.
Ҳаво-чанг спора тутувчи чанг билан нафас олганда. 
4.
Молхонани тозалаганлиги. 
5.
Қон сўрувчи ҳашаротлар чаққанлиги. 
6.
Куйдирги касаллиги учраб турган ҳудуддан келтирилган гўшт, 
тери ва бошқа ҳайвон маҳсулотларига ишлов берилганда. 
Даволаш: Антибиотиклардан пенициллин, левомицетин, тетра- 
сиклин, гентомицин қўлланилади. Антибиотиклар билан бир вақтда 
куйдиргига қарши оқсил (гамма-глобулин) тайинланади. Беморларни 
парвариш қилаѐтганда тиббиѐт ходимлари резина қўлқоп кийишлари, 
ниқоб тутишлари, ҳамда химоя кўзойнаги тақишлари шарт. 
Олдини олиш: Олдини олиш чора тадбирларри ветеринарлар ва 
тиббиѐт ходимлари ҳамкорлигида олиб борилади. 
1.
Ҳайвонлар ва улар маҳсулотлари билан ишлайдиган кишилар 
(чўпонлар, қушхона, тери заводи, мўйна фабрикалари ишчи- лари) махсус 


148
вақцина билан эмланади. 
2.
Бемор касалхонада алоҳида хонага ѐтқизилади. Унинг уйида 
якуний дезинфексия қилинади. 
3.
Бемор билан яқин юрган кишилар 8 кун давомида назорат остида 
бўладилар. 
4.
Куйдиргидан ҳалок бўлган ҳайвон ва одам жасади куйдирилади 
ѐки махсус тобутга солиб 2метр чуқирликда кўмилади. 
Қутуриш — ўткир юқумли касаллик бўлиб марказий нерв сис- 
темасининг зарарланиши билан кечади. 
Қўзғатувчиси - вирус бўлиб, у қутурган ҳайвон сўлагида бўлади. 
Ташқи муҳитда узоқ сақлана олмайди. Вирус зарар- сизлантирувчи 
эритмалар таъсирида 5-10 дақиқа, қайнатилганда 2 дақиқа давомида ҳалок 
бўлади. Қуритилганда ва паст ҳароратда узоқ вақт тирик сақланади. 
Тарқалиши: Кириш ўчоғи бўлиб, қутурган итлар, бўрилар, тулкилар, 
бўрсиқлар ва бошқа ҳайвонлардир. Вирус итнинг сўлагида қутуриш 
белгилари маълум бўлишидан 7-10 кун илгари пайдо бўла бошлайди. 
Одамга қутуриш вируси касал ҳайвон (асосан ит) тишлаганда ѐки қутурган 
ҳайвоннинг сўлаги тери юзасига тушганда юқади. 
Клиникаси: Яширин даври 1-2 ой давом этади, баъзан 2 ҳафтагача 
қисқариши ѐки 1-йилгача узайиши мумкин. Касаллик кечишида 3 та давр 
тафовут қилинади: 1. Бошланғич даври 2-3 кун давом этади. Бемор уйқуси 
бузилиб иштиҳаси йўқолади. Унда қўрқув ҳисси пайдо бўлади, кайфияти 
ўзгариб туради. 
Даволаш: Махсус даволаш усуллари йўқ. Беморга тинч, шовқин-
сурондан ҳоли бўлган шароит яратилади. Бемор эшиги берк
қоронғилатилган алоҳида хонада ѐтиши керак. Унга ухла- тадиган, юракни 
тинчлантирадиган ва оғриқ қолдирадиган дорилар берилади. 
Олдини олиш: 
1.
Дайди ит ва мушукларни йўқотиш. 
2.
Хонада боқилаѐтган итлар рўйхатга олинади ва қутуришга қарши 
эмланади. 
3.
Ит тишлаган тақдирда жароҳат совунлаб ювилади, атрофига 
ѐднинг спиртли эритмаси суртиб қўйилади, жароҳат тикилмайди. 
4.
Сўнгра ит тишлаган кишини тегишли травматология пунктига 
юборилади. 
5.
Олдини олиш мақсадида биринчи галда беморга қутуришга қарши 
иммуноглобулин юборилади. Кейин эса махсус схема бўйича қутуришга 


149
қарши ваксина билан эмланади. эмлашнинг дозаси, эмлаш муддати, 
жароҳатнинг катта-кичиклиги, чуқурлиги ва қаерга жойлашганига боғлиқ. 
Қутуришга қарши эмлаш махсус йўл-йўриқномаларда кўрсатилган 
қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади. 
Ҳайвон тишлаган жароҳатларга ишлов бериш 
Жароҳатларни маҳаллий ишлов бериш қанча эрта ўтказилса, шунча 
яхши самара беради. 
1.
Жароҳатлар совунлаб обдон ювилади. 
2.
Жароҳат атрофини 70 %ли спирт ѐки 5 %ли ѐднинг спиртли 
эритмаси билан артилади. 
3.
Жароҳатга чок қўйишга рухсат этилмайди. 
4.
Биринчи ѐрдам кўрсатилгандан кейин тишланган кишини зудлик 
билан қутуришга қарши эмлаш ўтказиш учун травма- тология пунктига 
юборилади. 
5.
ДСЕНМ (Давлат санитария эпидемиология назорат маркази) га 
шошилинч хабарнома юборилади
15

Назорат саволлари 
1.
Ичтерлама қандай касаллик? 
2.
Ботулизмнинг қаҳдай белгилари мавжуд? 
3.
Епидемиологик касалликлар, деганда қандай касалликлар 
тушунилади? 
4.
Вабо ва ўлат касалликларининг қандай белгилари мавжуд? 
5.
Қутуриш касаллиги ташувчиларига нималар киради? 
15
Беляков Г.И Охрана труда. М. Агропромиздат 1990.


150

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish