141
Беморнинг товуши ҳам ўзгаради, у пасайиб, хириллаб сўзлар тушунарсиз
чиқади ҳатто овознинг йўқолиши кузатилиши мумкин. Кўпинча қаттиқ
қуруқ ва суюқ овқатни ютиш қийинлашади, суюқ овқат қисман
нафас
йўлига тушиб, беморлар қалқиб қоладилар, қисман эса овқат бурундан
қайтади.
Бемор кўздан кечирилганда мушаклари бўшашган, хамирсимон бўлиб
қолади. Юқори қовоқларининг осилиб тушиши, кўз қорачиқларининг
кенгайиши, ҳар хил катталикда бўлиши, ѐруғликка аккомодациясининг
бузилиши, ғилайлик аниқланади.
Белгилари эс-ҳуш жойида бўла туриб ривожланади.
Сезув-
чанликнинг бузилиши кузатилмайди. Касалликнинг охирги даврида
кўпроқ нафас функсияси бузилади. Беморлар қийналиб, тез-тез юза нафас
оладилар. Улар кўкракда оғриқ туришидан, ҳаво етишмаслигидан шикоят
қилишади, ўринда алаҳсирашади. Кислород етишмаслиги, кўкариш
ривожланиб, нафас бузилишининг зўрайиб бориши ўлимнинг асосий
сабабидир.
Асоратлари: юз
нервларининг, юрак мускулларининг ҳамда ўпка
тўқимасининг яллиғланиши.
Даволаш: Даволашни лаборатория текширув натижалари олин-
масиданоқ бошлаш зарур. Ботулизмга гумон қилинган беморлар албатта
юқумли касалликлар шифохонасига ѐтқизилади. Беморлар шифохонага,
ҳатто поликлиникага мурожаат қилганда ҳам зудлик билан 1ош қошиқ
ичимлик содасини 1 литр қайнатилиб совитилган сувда эритилиб меъдаси
ювилади (тайѐрланган суюқлик ичиртириб қайд қилдирилади) ва
тозаловчи ҳуқна қилинади(ичаклар суюқлик юбориш орқали тозаланади).
Ботулизм билан оғриган беморлар овқат
ютишининг бузилиши
туфайли нормал овқатланишлари қийинлашади. Шунинг учун улар зонд
ѐрдамида овқатлантирилади ѐки организмга вена ичи йўли билан етарли
миқдорда суюқлик ва озиқлантирувчи моддалар киритилади. Ич қотиши
ҳуқна ѐрдамида бартараф қилинади.
Касаллик оқибати жиддий бўлиб, ҳатто ҳозирги кунда даволаш- нинг
замонавий усуллари мавжуд бўлган бир вақтда ҳам ўлим ҳолатлари 15-30
% гача учрайди. Шифохонада даволаниш 1-2 ой давом этади.
Олдини олиш ва касаллик ўчоғида ўтказиладиган тадбирлар.
Сабзавотли, балиқли ва гўштли ярим маҳсулотларни тайѐрлаш, тарқатиш
ва сақлашни санитар назорат қилиш, ҳамда маҳсулотларни консервалаш
режимига риоя қилиш алоҳида аҳамиятга эга.
Консерваларни истеъмол
142
қилишдан олдин текшириш, «шиш- ган» банкаларни эса йўқ қилиш зарур.
Аҳоли орасида маҳсулотларни уй шароитида консервалаш қоидалари
ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш, уй шароитида ѐпилган
қўзиқоринли ва сабзавотли консерваларни истеъмол қилишдан олдин 30
дақиқа давомида 100 °С гача қиздириш зарур. Хавф туғдирадиган
маҳсулотлар истеъмолдан четлатилади. Касалланган инсонлар 10 — 12 кун
давомида тиббий кузатувда бўладилар.
Вабо
Вабо ўткир юқумли ичак касаллиги бўлиб, ўта хавфли инфексиялар
жумласига киради. Асосан ич кетиш, қусиш,
тананинг сувсизланиши,
минерал моддаларининг камайиши билан кечадиган юқумли касалликдир.
Вабо қисқа вақт ичида тарқалиб кетиш хусусиятига эга бўлганлиги учун
«ўта хавфли инфексия» деб аталади.
Жадвал-2
«СНолега» юнонча тарнов деган сўздан олинган бўлиб, вабода ич
кетиши ѐмғирдан сўнг тарновдан оқиб туша- ѐтган сувни эслатади. Вабо
инсониятга қадим замонлардан маълум бўлиб келган касаллик
ҳисобланади ва Осиѐ қитъаси, «айниқса Ганга ва Браммапутра дарѐси
ўртасидаги Ҳиндистон ярим ороли хавфли ўчоғи, касалликнинг «бешиги»
ҳисобланади. Вабо касаллиги тарихини шартли равишда 3 даврга бўлиш
мумкин. Биринчи 1817-йилгача бўлган даври. Бу даврда вабонинг хавфли
ўчоғи Ҳиндистон - Покистон ҳудуди ҳисобланган. Иккинчиси, 1926-
йилгача бўлган давр бўлиб, бу даврда вабо олтита ҳудуд- да бир вақтда
қайд этилган.
Еттинчи пандемия 1961-йилдан то ҳозирги кунга қадар давом этмоқда
(3-давр). Олдинги олтита пандемиянинг қўз- ғатувчиси Осиѐ вабо
вибриони бўлган. Еттинчи пандемиянинг қўзғатувчиси вабо вибрионининг
Do'stlaringiz bilan baham: