Радиоактив ифлосланган жой да қандай ҳаракат қилиш лозим?
Организмга радиоактив моддалар таъсирининг олдини олиш ѐки таъсирни
кучсизлантириш учун:
-
бинодан фақатгина зарурат туғилганда, қисқа вақтга, респиратор,
плаш,резина этик ва қўлқоп кийган ҳолда чиқинг;
-
очиқ жойда ечинманг, ерга ўтирманг ва чекманг, очиқ сув
ҳавзаларида чўмилишдан ҳамда ўрмон қўзиқо- ринлари ва меваларини
теришдан сақланинг;
-
уйингиз атрофидаги ҳудудга вақти-вақти билан сув сепиб туринг,
бино ичини эса ювиш воситалари ѐрдамида ҳар куни тозаланг;
-
бинога киришдан олдин оѐқ кийимингизни ювинг, устки
кийимингизни
қоқиб намланган чўтка билан тозаланг;
-
сувни фақат текширилган жойлардан олиб ичинг. Фақат
магазинларданолинган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилинг;
-
овқатланишдан олдин қўлларингизни яхшилаб ювинг ва оғзингизни
0,5 %ли ичимлик содаси эритмаси билан чайинг.
Ушбу тавсияларга амал қилиш нурланиш касаллигининг олдини
олишга ѐрдам беради
11
.
Назорат саволлари
1.
Радиациядан таъсирланиш белгиларини кўрсатинг.
2.
Радиациядан ҳимояловчи воситаларга нималар киради?
3.
Радиация таъсирини камайтирувчи табиий воситаларга нималар
11
Қудратов О.Қ. ва Ғаниев Т. Фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси. Тошкент,
Янги аср авлоди‖, 2005
113
киради?
4.
Радиацион куйиш нима?
5.
Радиацион зарарланишда ҳаракатланиш тартибини кўрсатинг.
6.
Радиациядан зарарланган кишига биринчи тиббий ѐрдам бериш
тартибини айтинг.
13.КУЧЛИЙ ТАСИР ЭТУВЧИ ЗАХАРЛИЙ МОДДАЛАРДАН
МУҲОФАЗАЛАНИШ ВА УНДАН ЗАҲАРЛАНГАНДА БИРИНЧИ
ТИББИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ
.
Газга қарши ниқоб ѐки сув билан намланган, шунингдек, аммаиакда
5%ли лимон кислотаси аралашмаси ва хлорда 2%ли ичимлик сода
аралашмаси билан намланган боғични ишлатиш керак. Сўнгра зарар
кўрганларни заҳарланган ҳудуддан олиб чиқиб, уларнинг устки ва оѐқ
кийимларини ташқарида ечиб, тана қисмидаги заҳарли моддаларни
йўқотиш керак. Зарар кўрганларга кўп миқдорда сув бериб, кўзини ва юз
қисмини сув билан ювиб ташлаш зарур. Агар заҳарли моддалар кишининг
ошқозонига тушган бўлса, уни қайт қилдириш ѐки ошқозонини ювиш
керак бўлади. Баъзи ҳолларда одам нафас олмай қўйса «Оғиздан оғизга»
сунъий усулда ѐки кислород ѐрдамида нафас олдириш лозим. Зарар кўрган
одамларни шифохонага олиб бориш учун транспорт воситасидан
фойдаланганда уларни фақат ѐтган ҳолда шифохонага етказиш зарур.
Одамларни вазиятдан келиб, чиқиб хавф олдида довдираб қолмасликка, ўз
вақтида аниқ, тез ҳаракат қилишга, қутқариш ишларини унумли ўтказишга
ўргатиш керак бўлади.
Кимѐвий моддалар таъсирида куйиш ишлаб чиқаришда ҳам, уй
шароитида ҳам рўй бериши мумкин. Бундай куйиш оқартирувчи моддалар,
сув оқиб чиқиб кетадиган қувурларни, ванна, ҳожатхонани тозалаш
воситалари, бўѐқни ювиб кетказувчи моддалар ѐки боғдорчиликда
ишлатиладиган кимѐвий моддалар таъсирида юзага келиши мумкин.
Кимѐвий модда терига таъсир этиб турар экан, куйдиришда давом
этаверади Шуниг учун бундай модда терига тушса, уни дарҳол бартараф
этиш чорасини кўриш керак.
Қуруқ кимѐвий моддаларни ҳимояланган қўл билан теридан сидириб
ташланг (қўлқоп, сочиқ ва ҳоказолардан фойдаланинг).
Куйган жойни камида 20 минут давомида совуқ сув қуйиб ювиб
ташланг. Юқори босимли оқимдан фойдаланманг, чунки бу куйган терига
янада кўпроқ зарар келтириши мумкин. Тез ѐрдам етиб келгунича куйган
114
жойни ювишни давом эттиринг.
Жабрланувчидан кимѐвий модда теккан кийимини ечишни илтимос
қилинг.
Жабрланувчининг кўзини эътибордан четда қолдирманг. Кўзга
кимѐвий модда тушган бўлса, 20 минут давомида ѐки тез ѐрдам етиб
келгунга қадар ювинг. Кимѐвий модда соғ кўзга тушмаслиги учун
жароҳатланган кўзни пастроқ тутиш лозим. Зарарланган кўзни боғлаб
қўйинг.
Кучли таъсир этувчи заҳарли модда (ктезм) таъсир қилганда биринчи
ѐрдам
Аммиак гази тарқалганда:
хавфли ҳудуддан шамолга перпендикуляр йўналишда тезда чиқиб
кетиш керак;
хавфли ҳудудга 200 метргача яқинлашмаслик зарур;
шамол тарафдан турманг;
ѐнғинга қарши хавфсизлик чораларини кўринг;
чекманг;
олов ва учқунлар манбайини йўқотинг; тўкилган моддага тегманг;
ѐнғин вақтида идишларга яқинлашманг; агар уйдан чиқиб кетишга
улгурмасангиз, дарҳол бинонинг пастки қисмларига, ертўлаларга
яшириниш керак.
Аммиакдан заҳарланган кишига:
-
Жабрланган кишига газниқоб ѐки лимон кислотасининг 5%ли
эритмасида намланган пахтали-докали ниқоб кийдириш.
-
Жабрланган кишини заҳарланган ҳудуддан олиб чиқиш.
-
15 дақиқа ичида баданнинг очиқ жойларини оқар сув билан,
кўзларни эса бор кислотасининг 1%ли эритмаси билан ювиш.
-
Кўпроқ илиқ суюқлик ичириш (чой,сут ва ҳк.).
-
Жабрланган кишини тиббий муассасага олиб бориш.
Хлор гази тарқалганда:
Хавфли ҳудуддан шамолга перпендикуляр йўналишда тезда чиқиб
кетиш керак.
Хавфли ҳудудга 200 метргача масофага яқинлашманг. Шамол
тарафдан турманг.
Чуқурлик ва пастликларга тушманг.
Тўкилган моддага тегинманг.
Юқори нафас йўлларини намланган матода беркитиб ҳимоя қилинг.
115
Агар уйдан чиқиб кетишга улгурмасангиз, унда барча эшик ва
деразаларни беркитиб, тирқишларига намланган латталарни тиқиб
ташланг.
Кўп қаватли бинода яшовчилар дарҳол юқори қаватларга интилиши
керак.
Алоқа воситалари орқали кейинги ҳаракатлар ҳақида маълумот олиш
зарур.
Хлор билан заҳарланганда биринчи тез тиббий ѐрдам:
-
Жабрланган кишига газниқоб ѐки лимон кислотасининг 5%ли
эритмасида намланган пахтали-докали ниқоб кийдириш.
-
Жабрланган кишини заҳарланган ҳудуддан олиб чиқиш.
-
15 дақиқа ичида баданнинг очиқ жойларини оқар сув билан,
кўзларни эса бор кислотасининг 1%ли эритмаси билан ювиш.
-
Кўпроқ илиқ суюқлик ичириш (чой,сут, шарбатлар ва ҳк.).
-
Жабрланган кишини тиббий муассасага олиб бориш.
Симоб тўкилганда зудлик билан:
Дарҳол хонани тарк этиш.
Зудлик билан (туман, шаҳар (СЕС) юқумли касалликлар
шифохонасига, ФВ бошқармасига, соғлиқни сақлаш ташкилотига ва туман,
шаҳар ички ишларига) хабар бериш.
Хонани шамоллатиш учун эшик ва ойналарни очиш.
Чуқурлик, пастлик ва ертўлаларга тушишдан сақланиш.
Заҳарланганларга биринчи тез тиббий ѐрдам кўрсатиш; (ошқозонни
ювиш).
Тўкилган моддага тегмаслик.
Агар зарурият бўлса тўкилган симоб томчиларини мис пластинкаси
билан йиғиб олиш.
Симоб билан заҳарланганда биринчи тиббий ѐрдам:
-
Тез тиббий ѐрдамни чақириш.
-
Кўзларни совуқ сувда яхшилаб ювиш, терини эса совун билан
ювиш.
-
Ошқозонни тозалаш (1 стакан сувга 20-30 гр фаоллашган кўмир).
-
Балғам кўчирадиган, ич сурадиган дори бериш.
-
Ошқозон тозалангандан сўнг суюқлик ичириш (кисел, ва ҳк.).
-
Тоза ҳаво, иссиқлик, тинчлик ҳамда тоза кийим билан таъминлаш.
Метанол билан заҳарланишда биринчи ѐрдам кўрсатиш:
•
Оғиз орқали заҳарланишдаги каби кўрсатмаларга амал қилинг.
116
•
Қутқарувчи жабрланувчига зарарсизлантирувчи восита сифатида
этанолни асло бермаслиги лозим.
•
Метанол билан заҳарланганда жабрланувчини касалхонада
даволаш керак.
Ис гази билан заҳарланганда биринчи ѐрдам кўрсатиш
■
Биринчи ѐрдам кўрсатиш тамойилларига амал қилинг
■
Шошилинч тиббий ѐрдам хизматини зудлик билан чақи-
ринг
■
Жабрланувчини заҳарланиш зонасидан тоза ҳавога олиб чиқинг
■
Қутқарувчиларнинг ўзлари ис гази таъсирида керагидан ортиқ вақт
бўлмасликлари лозим. Қутқарувчи ҳодиса содир бўлган жойни хавфли деб
ҳисобласа, авария хизматини чақириш зарур.
■
Заҳарланиш манбайини иложи борича бартараф қилиш (масалан,
автомобил двигателини ўчириш)лозим
12
.
Назорат саволлари
1.
Заҳарли кимѐвий моддалардан заҳарланганда биринчи тиббий
ѐрдам беришда нималарга асосий эътибор қаратиш зарур?
2.
Хлордан заҳарланганда инсонда қандай белгилар кузати-
лади?
3.
Аммиак заҳарли моддасининг хусусиятларини кўрсатинг.
4.
Симоб тўкилганда қандай ҳаракат қилиш зарур?
5.
Ис газининг заҳарловчи омилларини кўрсатинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |