Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

нашатир спирт,
18-20 
% эритмаси эса 
аммиакли сув,
деб аталади. 
Суюқ аммиак гази саноат миқѐсидаги совутгичларда, совутгич модда 
сифатида (гўшт комбинати, сабзавотлар базаси, балиқ-консерва заводлари) 
ишлатилади. Аммиак гази сақлаш ва маълум масофага ташиш учун 
сиқилган ҳолда 6-18 кгс/м3 босимга эга ҳолда металл идишларда олиб 
борилади. Аммиак нафас олиш йўлларини қичиштиради, мия тўқимаси 
фаолиятига таъсир кўрсатади, қон қуюлишини бузади, хотирани 
пасайтиради, кўз кўриш жараѐнига салбий таъсир кўрсатади. Кўп 
миқдорда таъсир эца, одам вафот этади. 


104
Аммиакдан заҳарланиш белгилари: бурун битиши, йўтал, нафас 
қайтиши, кўздан ѐш оқиши, юракнинг тез уриши. 
Хлор
одатдаги шароитда қўланса ҳидли, сарғиш-яшил газ, ҳаводан 2,5 
баравар оғир. 34°С ҳароратда суюқ ҳолатга ўтади. 
Сув (20°С ҳароратда бир ҳажм сувда икки ҳажм хлор эрийди) ҳамда 
органик эритувчиларда ҳам яхши эрийди. Кучли оксидловчи модда, 
минерал билан, кўпчилик номинерал моддалар ва органик моддалар билан 
ўзаро яхши таъсирга эга. Бўғувчи таъсири бор. Ҳаводаги мумкин бўлган 
миқдори 0,03 мг/м
3
, агар модданинг миқдори 10 мг/м
3
бўлса, инсон 
организмига салбий таъсир этади, миқдори 2500 мг/м
3
ни ташкил эца, 
ўлимга олиб келиши мумкин. Хлор нафас олиш йўлларини қичиштиради, 
ўпкани шиширади, юқори даражада қуюқлашгани эса ўлдиради. 
Заҳарланганлик белгилари — кўз жилди шиллиқ пардасининг яллиғла- 
ниши, танглай ва томоқнинг қизариши, нафас қисиши, овоз бўғи- лиши, 
кўз ѐшланиши, азоб берадиган қуруқ йўтал, шилимшиқ ва қон аралаш 
балғам ажралиши, бадан кўкариши, кўкракдаги оғриқ, ҳушдан кетиш. 
Терига таъсир қилганда-қизариш ва экзема юзага келади. 
Хлор одатда пахта-қоғоз комбинатларида, қоғоз ишлаб чиқаришда, 
резина тайѐрлашда, сувни тозалаш стансияларида ишлатилади. 
Симоб-бу суюқ, кумушсимон металл, маълумки барча суюқликлардан 
оғир. Тез буғланувчи, сувда еримайди, ҳар қандай юзага осонлик билан 
сингиб кетади. Симоб буғлари ҳаводан оғирроқ. Зичлиги-13,52 г/см
3
. эриш 
температураси 
390С,+357 градусда қайнайди. Тиббий амалиѐтда, ишлаб чиқаришда 
назорат ўлчов асбобларида (термометр, барометр ва манометр) 
ишлатилади. Симоб ҳаѐт учун жуда хавфли. Буғланиш майдони қанча 
катта бўлса хавф ҳам шунча ўсиб боради. 
Симоб билан заҳарлангандаодамда умумий ҳолсизлик, оғриқли 
ютиниш, оғизда метал таъми, кўнгил айниши, қусиш,сўлак оқиши, тана 
ҳароратини кўтарилиши,қоринда ва ошқозонда оғриқнинг пайдо бўлиши, 
бош айланиши, оѐқ-қўлларнинг қалтираши, чайқалиб юриш, онгнинг 
чалкашиши, гапириш қобилиятининг бузилиши, ҳушдан кетиш каби 
ҳолатлар кузатилади. 
Юқорида келтирилганлардан ташқари саноатда сианид кислота, 
сероводород, фосген каби заҳарли кимѐвий моддалар ҳам ишлатилади. 
Сианид кислота-рангсиз суюқлик бўлиб, асосан пластмасса, органик 
шиша, сунъий тола ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлатилади. У қишлоқ 
хўжалигида зараркунандаларга қарши курашиш воситаси сифатида ҳам 


105
қўлланилади. 
Сероводород-ўткир ѐқимсиз ҳидли рангсиз газ. У ҳам хлор каби 
ҳаводан оғирроқ шунинг учун ҳам авария вақтида чуқурлик, ертўла ва 
биноларнинг биринчи қаватларини тўлдириб ерга тўшалади. Сероводород 
нефт-кимѐвий ва газни қайта ишлаш заводларида, олтингугурт 
кислотасини ишлаб чиқариш натижасида ҳосил бўлади. 
Фосген-жуда заҳарли рангсиз газ. Бўғувчанлик хусусиятига эга. Ҳар 
хил бўѐқлар, эритгичлар ва дори-дармон ишлаб чиқариш саноатида 
ишлатилади. 
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалардан муҳофазаланиш усуллари 
ва воситалари 
Газга қарши ниқоб ѐки сув билан намланган, шунингдек, аммаиакда 
5%ли лимон кислотаси аралашмаси ва хлорда, 2%ли ичимлик содси 
аралашмаси билан намланган боғични ишлатиш керак. Сўнгра заҳарланган 
ҳудуддан зарар кўрганларни олиб чиқиб, уларнинг устки ва оѐқ 
кийимларини ташқарида ечиб, тана қисмидаги заҳарли моддаларни 
йўқотиш керак. Зарар кўрганларга кўп миқдорда сув бериб, кўзини ва юз 
қисмини сув билан ювиб ташлаш зарур. Агар заҳарли моддалар кишининг 
ошқозонига тушган бўлса, уни қайд қилдириш ѐки ошқозонини ювиш 
керак бўлади. Баъзи ҳолларда одам нафас олмай қўйса «Оғиздан оғизга» 
сунъий усулда ѐки кислород ѐрдамида нафас олдириш лозим. Зарар кўрган 
одамларни шифохонага олиб бориш учун транспорт воситасидан 
фойдаланганда уни фақат ѐтган ҳолда шифохонага етказиш зарур. 
Одамларни вазиятдан келиб чиқиб, хавф олдида довдираб қолмасликка, ўз 
вақтида аниқ, тез ҳаракат қилишга, қутқариш ишларини унумли ўтказишга 
ўргатиш керак бўлади. 
Жабрланувчидан кимѐвий модда теккан кийимини ечишни илтимос 
қилинг. 
Жабрланувчининг кўзини эътибордан четда қолдирманг. Кўзга 
кимѐвий модда тушган бўлса, 20 минут давомида ѐки тез ѐрдам етиб 
келгунга қадар ювинг. Кимѐвий модда соғ кўзга тушмаслиги учун 
жароҳатланган кўзни пастроқ тутиш лозим. Зарарланган кўзни боғлаб 
қўйинг. 
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар тарқалганда аҳоли ҳаракати 
Симоб тўкилгандаги ҳаракат 
СИМОБ (Ҳг)-суюқ кумишсимон металл, барча суюқ- ликлардан оғир. 
Зичлиги-13,52г/см
3
. эриш температураси 30°С. Қайнаш температураси - 


106
+357°С. Тиббий амалиѐтда, ишлаб чиқаришда, ўлчов асбобларида 
(термометр, барометр, манометр) ишлатилади. 
Симоб ҳаѐт учун хавфли. Буғланиш майдони катталангани сари ҳафв 
ҳам ўсади (ишқаланиш. томчиларга майдаланиши). 
Симоб тўкилганлиги аниқланиши билан: 
1.
Зудлик билан хабар бериш : 
a)
ДСЕНМ-(Давлат санитария эпидемология назорат маркази) 
бошлиғи, шаҳар (туман) санитар шифокорига; 
b)
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғига; 
в) Соғлиқни сақлаш ташкилотларига; 
г) Шаҳар (туман) милициясига. 
2.
Дарҳол хонани тарк этиш. Шамоллатириш учун эшик ва 
ойналарни очиш. Заҳарланганларга тиббий ѐрдам кўрсатиш (ошқозонни 
ювиш). Тўкилган симобни йиғиб олиш. Томчиларини мис пластинкаси 
билан олиб ташлаш. Симоб тўкилган жойни 20%ли хлорли темир 
аралашмаси билан артинг. 
Тозалаш ишларни «Г» маркали ютувчи-филтровчи (ГП-5, ГП-7) газга 
қарши ниқобида ѐки (РУ-60М, РПГ-67) респи- раторларида олиб боринг. 
Хлор тўкилиши билан боғлиқ авариялардаги ҳаракатлар 
Хлор-ўзига хос ўткир ҳидли сарғиш-яшил тусдаги газ. Ҳаводан 
тахминан 2,5 марта оғир. Шунинг учун паст жойларда тўпланади, 
атмосферанинг ерюзи қатламида ҳаракат қилади, ертўла, тонелларга оқиб 
киради. 
Сувда кам эрувчан. Кучли емирувчи. Атмосферага чиққанда тутайди, 
сув ҳавзаларини заҳарлайди. 
Буғлари кўз, ҳаво йўллари, тери, сўлак пардасига кучли қақшатувчи 
таъсир этади. Терига тегса куйдиради. 
Организмга таъсир қилганда кескин кўкрак оғриғи, қуруқ йўтал, қайт 
қилиш, мувозанат йўқолиши, нафас сиқилиши, кўз ачиши, ѐшланиши каби 
ҳолатлар кузатилади. 
Узоқ муддат нафас олганда ўлимга олиб келиши мумкин. 
Хлор булути ҳаракати ҳақида огоҳлантириш олгандан сўнг 
қуйидагиларини бажариш лозим: 
Ҳимоя иншоотида паноҳ топиш. Баланд биноларнинг тепа 
қаватларидан фойдаланинг. Уйни хлор буғлари киришидан ҳимоялашга 
тайѐрлаш (вентиляция тешикларини, ойналарни ѐпиш, эшиклар 
тешикларини беркитиш). 


107
Газга қарши ниқобни кийиш. Катталар учун — ГП-5, ГП- 
7.
Болалар учун-ПДФ-7, ПДФ- ИИИ(Д), ПДФ-2ИИИ(Д) маркалилари 
маъқул. 
«В» маркали ютувчи патронли РПГ-67 газга қарши ниқоб ва 
респиратордан ҳам фойдаланиш мумкин. 
Ҳеч бўлмаса сув билан намланган, ундан яхшиси 2%ли ичимлик 
содаси аралашмаси билан намланган боғични тақиб олиш зарур. 
ЁДИНГДА ТУТ! Заҳарланган тумандан шамол йўнали- шига 
перпендикуляр равишда, пастлик, чуқурлик, жарликлардан четланган 
ҳолда чиқиш керак. 
Хлор билан заҳарланганда биринчи тиббий ѐрдам: 
1.
Кўз, нафас йўллари, баданнинг очиқ жойларини кўп миқдордаги 
сув билан ювинг. 
2.
Халқум ачишса, бўйинга ханталли ѐки иситувчи ком- пресс қўйинг 
ва оѐққа иссиқ ванна қилинг. 
Аммиак тўкилиши билан боғлиқ авариядаги ҳаракатлар 
Аммиак-сувда яхши ерувчи, тахминан ҳаводан икки баробар енгил, 
рангсиз газ. Атмосферага чиққанда тутовчи, ѐнувчан. Унинг буғлари ҳаво 
билан қўшилиб портловчан аралашма ҳосил қилади. 
Суюқ аммиак ишчи модда сифатида музлатгич машиналарда ва 
қурилмаларда кенг қўлланилади. 
Нафас олинганда хавфли. Кучли йўтал, бўғилиш, юрак уриши, томир 
уриш меъѐрининг бузилиши, бурун намланиши, нафас олишнинг 
қийинлашуви, жиғилдон қайнаши, терининг қизариши ва ачиши, 
кўзларнинг ачиши ва ѐшланиши куузатилади. Суюқ аммиакнинг терига 
тегиши совуқ уриш ҳолатига олиб келади. Кўп миқтордагиси ўлимга олиб 
келиши мумкин. 
Аммиакнинг 10%ли аралашмаси савдога «Нашатир спирти» номи 
билан савдога чиқарилади. 18-20%ли аралашма аммиакли сув деб 
номланади ва ўғицифатида фойдаланилади. 
Одамларнинг аммиак билан жароҳатланиши уни ишлаб чиқарувчи ѐки 
гўшт-, балиқ ва сут комбинатларида, қандолат фабрикаларида, ҳамда 
темир йўл орқали етказилганда содир бўлган носозликлар натижасида 
вужудга келиши мумкин. 
Аммиак булути ҳаракати ҳақида огоҳлантириш олгандан сўнг. 
қуйидагилар бажариши лозим: 
Хонани тарк этишда иситиш асбобларини ўчиринг, ойналарни ѐпинг, 
ҳужжатлар ва керакли нарсаларни ўзингиз билан олинг. 


108
Зарарланган жойдан шамол йўналишига перпендикуляр равишда 
чиқиш керак. 
Агар зарарланган жойдан чиқишнинг иложи бўлмаса, яқинроқда 
беркитиш мумкин бўлса-у ерда паноҳ топ. 
Шахсий ҳимоя воситаларини кийинг. Ёдда тут! Фуқаро газга қарши 
ниқоблари ҳамда респираторларнинг покловчи-ютувчи қутилари аммиак 
буғларидан ҳимоя қилмайди. 
Бундай вазиятларда: - газга қарши ниқобларга қўшимча ДПГ-3 
патрони уланади. — сув билан 5%ли лимон кислотаси аралашмаси билан 
намланган боғични такиб олиш шарт. 
Аммиак билан заҳарланганда биринчи тиббий ѐрдам: 
1.
Фуқаро газниқобларига қўшимча ДПГ-3 патронни уланг. 
2.
Зудлик билан зарарланиш майдонидан чиқинг. 
3.
Кўз, нафас йўллари ва баданнинг очиқ жойларини ичимлик 
содасининг 2%ли эритмасида ювинг. 
4.
Заҳарланувчига иссиқ сут бериб, ѐтқизиб қўйинг. 
5.
Зарурият туғилса, новшадил спирти ҳидлатиб, «оғзидан оғизга» 
усулида сунъий нафас олдиринг ва юракни билвосита уқаланг. 
Кимѐвий зарарланиш хавфи туғилганда аҳолининг ҳаракати 
Одамларнинг кимѐвий заҳарланиши кимѐвий хавфли обект 
(КХО)ларда кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЗМ)нинг ташқарига 
чиқиб кетиши билан боғлиқ авариялар содир бўлганда ѐки заҳарли 
моддалар (ЗМ) қўлланилиши оқибатида қисқа вақт ичида рўй беради. 
Кимѐвий хавфли обект-ҳудудида авария юз берганида одамлар, 
ҳайвонлар ва ўсимликлар ялпи кивѐвий заҳарланиши мумкин бўлган 
корхона. 
Кучли таъсир этувчи заҳарли модда-ишлаб чиқариш мақсадларида 
қўлланиладиган, ташқарига чиқиб кетгани (тўкилиб кетгани)да ҳавонинг 
хавфли миқдорда зарарланишига, одам, ҳайвон ва ўсимликлар дунѐсининг 
заҳарланишига сабабчи бўлиши мумкин бўлган кимѐвий модда. 
Ҳамма бажара олиши зарур: 
1.
Шахсий муҳофаза воситаларидан фойдалана олиш. 
2.
Биринчи тиббий ѐрдам кўрсатиш. 
3.
Кимѐвий зарарланиш вақтида тўғри ҳаракат қилиш қоидаларини 
билиш. 
4.
Турар жойда Кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЗМ)дан 
муҳофаза қилувчи пана жой қуриш. 
Ҳамма билиши зарур: 


109
1.
Кимѐвий хавфли обект (КХО) жойлашган ҳудудда, мабодо авария 
содир бўлса, турар жой, ишхона ва ҳаракат йўналишида кутилаѐтган хавф 
даражасини. 
2.
Турар жой, ишхона ва ҳаракат йўналишида аммиак, хлор ва бошка 
Кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЗМ)лар қандай хавф туғдириши 
мумкинлигини. 
3.
Аҳолини огоҳлантириш тартибини. 
4.
Шахсий муҳофаза воситалари ва улар турган жойларни. 
5.
Кимѐвий зарарланишда тўғри ҳаракат қилиш қоидаларини. 
Кимѐвий зарарланиш майдони кўламига таъсир этувчи 
омиллар: 
1.
Авария хусусияти Кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЗМ) 
тури,миқдори ва сақланиш шар- оитлари. 
2.
Иқлим (хаво ҳарорати ва барқарорлик даражаси : конвексия , 
изотермия , инверсия). 
3.
Жойнинг кўриниши (релеф, ўсимликлар, қурилиш, табиий — 
ҳудудий мажмуа. 
Кимѐвий зарарланишдаги ҳаракат: 
1.
«ДИҚҚАТ БАРЧАГА!» сигналини эшитгач, саросимага тушмай, 
оқилона ва тез ҳаракат қилинг. Телевизор, радиоприѐм- никларни ѐқинг 
ҳамда кимѐвий зарарланиш ва аҳоли ҳаракати тўғрисидаги ахборотни 
эштинг. 
2.
Зудлик билан шахсий муҳофаза воситаларини кийинг ва пана 
жойда беркининг. 
3.
Пана жой мавжуд бўлмаган ҳолларда олинган хабарга кўра ҳаракат 
қилинг: 
-
ешик, дераза,дарчаларни ѐпинг, электр асбоблари ва газни ўчиринг; 
-
бинодан чиқишда кўрсатилган йўналиш бўйича ѐки шамол 
йўналишига қўндаланг ҳаракат қилинг; 
-
уйдан чиқиб кетишнинг иложи бўлмаса, хонани ҳаво кир- майдиган 
қилиб (дераза, дарча, эшик, тешик-тирқишлар, дудбу- ронни лейкопластир, 
селлофанлардан фойдаланиб) зич ѐпинг; 
-
кўчада бўлсангиз, оғиз-бурнингизни рўмолча билан ѐпиб, яқин 
орадаги бинога киринг. 
4.
Зарарланганларга биринчи тиббий ѐрдам кўрсатинг. 
5.
Эвакуация тадбирлари ўтказиладиган бўлса, энг зарур буюм ва 
ҳужжатларингизни олинг. 


110
Кимѐвий зарарланишдан кейинги ҳаракат: 
1.
Зарарланганларга биринчи тиббий ѐрдам кўрсатинг. Зарурият 
бўлса қутқарувчиларга кўмаклашинг. 
2.
Кимѐвий 
зарарланиш 
майдонидан 
чиқиб 
олгач, 
устки 
кийимларингизни ечиб ташқарида қолдиринг, баданингизни оқар 
сувостида совунлаб ювинг, оғзингизни чайинг. 
3.
Кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЭЗМ) билан заҳарландим, 
деб гумон қилсангиз, жисмоний иш билан шуғулланманг. Кўп миқдорда 
илиқ суюқлик ичинг ва даволаш муассасаларига мурожаат қилинг. 
4.
Кимѐвий зарарланиш хавфи бартараф этилгани тўғрисидаги 
ахборотдан хабардор бўлинг. 
Кучли таъсир этувчи заҳарли модда (КТЭЗМ) таъсир қилганда 
биринчи ѐрдам 
1.
Биринчи навбатда нафас олиш органларини Кучли таъсир этувчи 
заҳарли модда (КТЭЗМ) таъсирининг давом этишидан ҳимояланг. Газга 
қарши ниқоб ѐки сув билан намланган яхшиси аммиакда 5%ли лимон 
кислотаси аралашмаси ѐки 2%ли ичимлик содаси аралашмаси билан 
намланган боғични ишлатинг. 
2.
Заҳарланган ҳудуддан зарарланганларни олиб чиқинг. 
3.
Тананинг очиқ қисмидаги заҳарли моддаларни йўқотинг. 
4.
Зарарланганнинг устки ва оѐқ кийимларини кўчага ечинг. 
5.
Кўп миқдорда сув беринг. 
6.
Кўзини ва юзини сув билан ювинг. 
7.
Заҳарли моддалар ошқозонга тушган ҳолларда, қайт қил- дириш 
ѐки ошқозонни ювиш керак. 
8.
Агар одам нафас олмай қўйса — «оғиздан оғизга» сунъий усулда 
нафас олдиринг. 
9.
Кислородда нафас олдиринг ва хотиржамликни таъминланг. 
10.
Зарарланганларни тиббий масканга жойлаштиринг. Транс- портда 
фақат ѐтган ҳолда етказинг. 
Назорат саволлари 
1.
Радиацион хавф, деганда нимани тушунасиз? 
2.
Радиациянинг сунъий ва табиий воситаларини кўрсатинг. 
3.
Радиацион хавфли чиқиндилар қайси жиҳатлари билан хавфли 
ҳисобланади. 
4.
Кимѐвий авария нима? 
5.
Хлор, аммиак, симоб каби моддаларнинг хавфли жиҳатлари 
нимада? 


111
6.
Кимѐвий заҳарланишдан ҳимоя воситаларига нималар киради? 
7. Шикастланганларни кимѐвий заҳарланиш ўчоғидан олиб чиқиш 
қандай амалга оширилади? 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish