Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


РАДИАЦИЯ МАНБАЛАРИ ВА КУЧЛИ ТАЪСИР ЭТУВЧИ



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

11.РАДИАЦИЯ МАНБАЛАРИ ВА КУЧЛИ ТАЪСИР ЭТУВЧИ 
ЗАҲАРЛИ МОДДАЛАРНИНГЗАРАРЛИ ТАЪСИРИ. 
Радиоактивлик ҳодисаси 1896-йилда франсуз олими Анри Беккерел 
томонидан кашф этилган. Ҳозирги пайтда радиоактивлик ҳодисаси фан, 
техника, тиббиѐт, саноатда кенг қўлланиб келинмоқда. Шунингдек, табиий 
радиоактивлик хусусиятига эга бўлган элементлар атроф-муҳитда ҳам 
инсонни ўраб туради. Радиоактив моддалар тирик организмларга таъсир 
кўрсатиб уларни кучли зарарлаш хусусияти билан хавфли ҳисобланади. 
Радиация бу гамма нурлар ва нейтронлар оқими бўлиб, унинг 
манбалари сифатида радиоактив моддалар, ядровий техник қурилмаларни 
кўрсатиш мумкин. Радиациянинг тирик организмларга ва атроф-муҳитга 
ўта заҳарли таъсирини эътиборга олиб мамлакатимизда ҳам аҳоли ва 
ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга 
оширилмоқда. 


95
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Радиация хавфсизлиги 
тўғрисида»ги 2000-йил 31-августда қабул қилинган қонунига асосан 
қуйидаги таърифлар белгилаб қўйилган. 
Радиоактив хавфли иншоот-бу хавфли муассаса бўлиб, унда содир 
бўлган ҳалокат туфайли оммавий радиацион зарарланиш ҳолати вужудга 
келиши мумкин. 
Радиоактив 
авария-ускуна 
носозлиги, 
ходимларнинг 
хатти- 
ҳаракатлари (ҳаракацизлиги), табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда 
вазиятлар туфайли келиб чиққан, фуқароларнинг белгиланган нормалардан 
кўпроқ нурланиш олишига ѐки атроф- муҳитнинг радиоактив 
ифлосланишига олиб келиши мумкин бўлган ѐхуд олиб келган 
ионлантирувчи нурланиш манбайи устидан бошқарувнинг издан 
чиқишидир. 
Радиоактив хавфсизлик-фуқаролар ва атроф-муҳитнинг ионлан-
тирувчи нурланишнинг зарарли таъсиридан муҳофазаланганлик ҳолати. 
Ионлантирувчи 
нурланиш-радиоактив 
парчаланишда, 
ядровий 
эврилишларда, моддадаги зарядланган зарралар ҳаракати- нинг 
секинлашувида ҳосил бўладиган ҳамда муҳит билан ўзаро таъсир этиш 
чоғида ҳар хил қутбли ионларни ҳосил қиладиган нурланиш. 
Ионлантирувчи нурланиш манбайи-ўзидан ионлантирувчи нурланиш 
чиқарувчи ѐки чиқаришга қодир бўлган қурилма ва радиоктив модда. 
Радиациянинг табиий ва суъний манбалари мавжуд бўлиб табиий 
манбаларга радиоактив моддалар ва қуѐш радиациясини, сунъий радиация 
манбаларига атом электр стансиялари, атом реакторлари ҳамда рентген 
қурилмаларини киритиш мумкин. 
Бугунги кунда Марказий Осиѐ минтақаси мамлакатларида аҳоли 
хавфсизлигини таъминлашдаги йирик муаммолардан бири радиация билан 
зарарланиш ҳолатини назорат қилиш, радиоактив ифлосланишнинг олдини 
олишдан иборат. Уран қазиб олиш ва уни тўйинтириш натижасида пайдо 
бўладиган чиқиндилар хавфли экологик вазиятни вужудга келтириб, 
муайян майдондаги ер- ларни яроқсиз ҳолатга олиб келмоқда. Шу билан 
бирга ҳудуднинг гидрологик ҳолатини ўзгартириб, ер, сув ва атмос- 
ферани ҳамда аҳоли ва ҳайвонот оламини зарарламоқда. 
Маълумотларга қараганда ер шарида 15 млн т уран захиралари 
мавжуд. Ундан ҳозирги кунга қадар 2,7 млн т дан ортиқ уран захираларига 
ишлов берилган. Собиқ иттифоқ даврида дунѐда ишлов берилган барча 
уран захираларининг 45 % шу ҳудудга тўғри келган. Бу уран захиралари 
Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон Республикалари ҳудудларига тенг 


96
миқдорда тақсимланган. 
Биринчи 
Президентимиз 
И. 
Каримов 
21-аср 
бўсағасида 
Республиканинг иқтисодий, сиѐсий ва маънавий ҳаѐтини кенг таҳлил этар 
экан, мамлакат ва унинг аҳолисига таҳдид солаѐтган ташқи ва ички, табиий 
ва экологик хавфларни атрофлича таҳлил этиб, «Радиактив ифлосланиш, 
айниқса катта хавф туғдирмоқда» деб таъкидлаган эди. Яъни Марказий 
Осиѐ давлатлари ҳудудида радиактив чиқиндилар кўмилган масканлар 
билан боғлиқ масалалар тўла ҳал этилмаган. Уларнинг умумий сони 44 та 
бўлиб, турли радиактив чиқиндилар ҳажми 70 млн. м
3
ни ташкил этади. 
Мазкур масканларнинг энг хавфлиларидан 10 таси асосан, Қирғизистон ва 
Тожикистон ҳудудларида жойлашган 
Мойлисув, Оқтуз, Сумсар, Шакафтор, Қадамжой, Ҳайдаркон, Дегмой, 
Анбоз, Адрасман, Табошар ерлари бўлиб, ҳозирги кунда улардан келиб 
чиқадиган хавфларнинг олдини олиш, мамлакатимиз, айниқса, Андижон 
вилояти аҳолисига зарар етказмаслик учун катта ишлар қилинмоқда. 
Қирғизистоннинг Ўзбекистонга чегарадош ҳудудида жойлашган Мойлисув 
ядро чиқиндилари қабристони дунѐдаги энг хавфли 10 талик ҳудудлардан 
бири ҳисобланади. Агарда сел ѐки сурилмалар натижасида бу чиқиндилар 
Ўзбекистон ҳудудига тушса 1,5 миллиондан ортиқ кишининг ҳаѐт 
фаолиятига хавф туғдириши мумкин. 
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулот- ларини узоқ 
муддат сақлаш масаласи муҳим аҳамиятга эга. Радиациядан ушбу 
маҳсулотларнинг сақлаш муддатларини узайтириш мақсадида ҳам 
қўлланмоқда. Бу эса ўз навбатида инсон организмига катта салбий таъсир 
кўрсатади. Жумладан: радиациядан нурланиш маҳсулотларнинг сифатига 
салбий таъсир кўрсатади, инсон организми учун муҳим бўлган Б,С,Д,Е 
витаминларининг йўқотилишига олиб келади, маҳсулотда токсикологик 
заҳарли моддалар пайдо қилади, уларда яшовчан, кучли бактериялар 
миқдорининг ортишига олиб келади, чунки радиация заиф бактерияларни 
ўлдиради, кучлилари эса яшаб қолади. 
Табиий ва техноген фавқулодда вазиятлар натижасида атом 
электростансияларида юзага келадиган авариялар ва уларнинг салбий 
оқибатлари ҳақида сўз кетганда ядровий энергетиканинг ривожланиш 
давридан бери, яъни 1957-йилдан, тўртта энг катта атом электростансия 
(АЕС)ларда авария содир бўлган. Булар 1957-йилда Буюк Британиянинг 
Виндскейл шаҳрида, 1979-йилда Америка Қўшма Штатларининг Три-
Майл-Айлен штатида, 1986- йилнинг 26 апрелда собиқ иттифоқнинг 
Чернобил шаҳрида ҳамда 2012-йил Япониядаги Фукусима АЕСида содир 


97
бўлган ҳалокатлардир. 
Чернобил шаҳрида жойлашган АЕС нинг тўртинчи блокидаги 
реакторнинг портлаши оқибатида портлаш жойида жуда кўп одамлар 
ҳалок бўлган, шу ерда бўлган ўт ўчирувчилар ва тиббиѐт ходимлари 100 
дан 1600 БЕРгача нурланиш олганлар. Радиация чанги Россия, Белоруссия, 
Украина ва Европа давлатлари бўйлаб тарқалган. Фавқулодда вазиятлар 
вазирлиги ходимлари зудлик билан 30 километргача бўлган ҳудуддаги 
аҳолини эвакуация қилишга улгуришган. 
Маҳаллий ҳокимиятнинг сусткашлиги туфайли кечроқ эвакуация 
қилинган минглаб аҳоли 300 БЕРдан кўп нурланиш олганлар. 
Одамларни юзага келган хавф олдида довдираб колмаслик, керак 
вақтда аниқ ва тез ҳаракат қилишга, қутқариш ишларини унумли 
ўтказишга имкон беради. 
Компютер, уяли алоқа воситалари, маиший уй жиҳозлардан 
фойдаланишда ҳам маълум қоидаларга амал қилиш, хусусан компютер 
олдида жуда кўп ўтириб қолмаслик, уяли алоқа воситаларида танаффуссиз 
узоқ гаплашиш, маиший электр жиҳозларидан фойдаланганда эътиборли 
бўлиш зарур. Тиббий рентген аппаратига тушиш вақт меъѐрларига амал 
қилиш керак. 
Қуѐш радиацияси инсонга ҳалокатли таъсир кўрсатиши мумкин. 
Лекин биз яшаб турган ер шарини ўраб турган озон қатлами қуѐшдан 
келаѐтган нурларнинг тўғридан тўғри ер юзасига тушмаслигини 
таъминлайди. Яъни қуѐшдан келаѐтган нурнинг бир қисмини атмосфера 
қобиғи қайтаради. Бир қисм инфрақизил нурлар атмосферадан ўтиб фазода 
йўқ бўлиб кетади. Инфрақизил нурланишнинг бир қисми иссиқхона 
газлари молекулалари томонидан ютилади ва қайта нурланади. Бунинг 
натижасида ер юзаси ва атмосферанинг қуйи қатламлари ҳароратининг 
ортиши амалга ошади. Агарда қуѐш нурлари ер юзасига тўғридан тўғри 
тушганда инсониятнинг ҳаѐтига бир зумда чек қўйил- ган бўлар эди. 
Радиация манбайи таъсиридан масофа, вақт ҳамда модда ѐрдамида 
ҳимояланиш мумкин. Яъни сиз радиация манбаси ѐнида қанча кам 
ўтирсангиз шунча кам миқдорда нурланиш оласиз. 
Манбадан қанча кўп масофага узоқлашсангиз шунча кам миқдорда 
таъсирланасиз. Агар сиз манбадан 1 метр масо- фада турганингизда 1000 
рентген нурланиш бўлса, 5 метр масофага узоқлашсангиз нурланиш 40 
рентгенни ташкил қилади. 
Сиз билан радиация манбаси ўртасида қанча кўп ва зич миқдорда ашѐ, 
модда ҳамда жиҳозлар бўлса улар шунча кўп миқдордаги радиацияни 


98
ўзига ютади. Шунингдек, радиация манбайи жойлашган бино ва хоналарни 
тез-тез шамоллатиб туриш, уй қураѐтганда радиацион хавфсиз қурилиш 
ашѐ ва жиҳозларидан фойдаланишга эътибор бериш ҳам муҳим 
ҳисобланади. 
Маълумки, ўзидан нур тарқатиш ва одам организмида «ўткир нур 
касаллиги», деб номланадиган касалликни вужудга келтириши мумкин 
бўлган радиоактив моддалар халқ хўжалигининг бир қатор соҳаларида 
турли мақсадлар учун ишлатилиб келинмоқда. Радиоактив моддаларни 
сақлаш, тўғри ишлата билиш ва қайта ишлаш жараѐнларида хавфсизлик 
техникасига риоя этилмаса, атроф- муҳитнинг, ўсимликларнинг 
радиоактив зарарланишига, одамларнинг ва мавжудотларнинг ҳалок 
бўлишига олиб келади. Инсон «ўткир нур касаллиги»га чалиниши учун 
бирваракайига 100 рентген нурланиш олиши керак. Аммо инсон нурланиш 
жараѐнини умуман сезмаслиги мумкин. Нурланиш миқдори ортгани сайин 
касаллик кечиши ҳам оғирлашади. «Ўткир нур касаллиги» да инсоннинг 
барча аъзолари зарарлансада, марказий асаб тизими, қон яратиш тизими 
ҳамда ошқозон-ичак йўли янада кучлироқ хасталанади. Зарарланган 
кишида умумий ҳолсизланиш, кўнгил айниши, бош оғриғи, тана ҳарорати 
кўтарилиши, иштаҳа йўқолиши, уйқусизлик, қорин соҳасида кучли оғриқ 
кузатилади. 
Заҳарланиш, деганда, организмга ташқи муҳитдан заҳарли 
моддаларнинг таъсир этиши натижасида келиб чиқадиган патологик 
жараѐн тушунилади. Бундай заҳарли моддаларга саноат ва оилада 
ишлатиладиган турли хил кимѐвий бирикмалар, айрим ҳайвон ва 
ўсимликлар ҳосил қиладиган бактериялардан ажралиб чиқадиган 
моддалар, доридармонлар ва бошқалар киради. Организмга кирадиган 
заҳарларнинг таъсир тезлиги, миқдори ва кучига қараб ўткир, ўрта ва 
сурункали заҳарланишлар бўлади. 
Заҳарланишлар атайлаб, тасодифан, дори-дармонлардан, касбсоҳасида 
ҳам юз бериши мумкин. Кўпинча дори- дармонлардан заҳарланиш ундан 
кейин маиший кимѐвий моддалардан, сўнг озиқ-овқат маҳсулотлари, 
кейинги ўринда эса заҳарли ўсимликлар ва ҳайвонлар орқали заҳарланиш 
туради. 
Заҳарланган кишига қанчалик тез ѐрдам кўрсатилса, яъни терапевтик 
чора-тадбирлар ўз вақтида кўрилса, заҳарнинг оғир оқибати тезда бартараф 
этилади. Зотан, беморга заҳарланган жойнинг ўзида ѐки шифохонада тез 
ѐрдам кўрсатиш ғоят муҳимдир. 
Кечиктириб бўлмайдиган ѐрдам беришда қуйидагиларга эътибор 


99
бериш лозим: 
1.танага заҳар тушишини тўхтатиш; 
2.қонга ҳали сўрилмаган заҳарни танадан чиқариб ташлаш; 
3.заҳарни заҳарсизлантириш ѐки унинг сўрилишини тўхтатиш; 
4.сўрилган заҳарни антидотлар (заҳарга қарши дорилар) юбориб, 
зарарсизлантириш; 
5.тананинг муҳим ҳаѐтий фаолиятларини сақлашга ҳаракат қилиш. 
Заҳарланган кишидан ва атрофдагилардан заҳарланиш сабабини 
суриштириш катта аҳамиятга эга. Бунда қачон ва қаерда заҳарланиш содир 
бўлгани, қандай йўл ва қанча заҳар танага кирганини аниқлаш керак 
бўлади. 
Заҳарланишни аниқлашда заҳарланиш белгиси ва қусиқ модаларини, 
ошқозонни ювишдан чиққан сувларини, қон, сийдик нафас олганда 
чиқарилаѐтган ҳавони анализ қилиш муҳим аҳамият касб этади. 
Шунингдек, заҳарнинг ҳидига ҳам аҳамият бериш зарур. Заҳарнинг танага 
тушиш йўли аниқланса, унинг тарқалишини тўхтатиш осон бўлади. Агар, у 
танага ҳаво орқали кирган бўлса, беморни тезда заҳарланган атмосфера 
муҳитидан олиб чиқиш ва кийимларини ечиш керак, чунки улар қўшимча 
заҳар манбайи бўлиши мумкин. Ҳамма даволаш муолажалари 
заҳарланмаган ерда ўтказилиши лозим, акс ҳолда заҳарланган жойда ѐрдам 
кўрсатиш, бемор аҳволини оғирлаштирибгина қолмай, балки ѐрдам 
берувчилар учун хавфлидир. Агар заҳар терига тушган бўлса, уни тезда 
сув билан совунлаб ювиш керак, ѐки пахта бўлаги билан олиб ташлаш, 
сўнгра сув билан ювиш зарур. 
Кимѐвий авария — бу ишлаб чиқаришдаги технологик жара- 
ѐнларнинг бузилиши, қувур ўтказгичлар, сиғимлар, қўриқ- ланадиган 
омборхоналар, транспорт воситаларининг шикастланиши натижасида 
одамларнинг соғлиғи ва ҳаѐти, биосфера фаолияти учун зарарли бўлган 
кимѐвий хавфли моддаларнинг чиқиб кетишидир. 
Авария туғдирувчи кимѐвий хавфли моддалар - асосан хлор, аммиак, 
фосген, синил кислотаси, қўрғошинли ангидрид ва бошқаларнинг йирик 
захиралари кимѐ, селлюлоза-қоғоз вақайта ишлаш комбинатлари, минерал 
ўғитлар, қора ва рангли метал- лургия заводлари, шунингдек, музлатувчи 
комбинатлар, пиво заводлари, қандолатчилик фабрикалари, сабзавот 
базалари ва сув стансияларида мавжуд. 
Кимѐвий авариянинг инсонлар ва ҳайвонлар учун хавфи, организм 
меъѐрий ҳаѐт фаолиятининг бузилиши ва келгусида генетик оқибатлар 
келтириб чиқариши мумкинлиги билан белгила- нади. Маълум 


100
шароитларда эса организмга кимѐвий моддаларнинг нафас йўллари, тери, 
шиллиқ пардалари яралар орқали ва озиқ-овқат билан бирга тушиши ҳатто 
ўлимгача олиб келиши мумкин
10

Кимѐвий моддаларни сақлаш ва ишлаб чиқариш шароитида уларнинг 
ҳаво ѐки сув билан, шунингдек, кимѐвий моддалар ўзаро бир-бири билан 
таъсирлашиб ѐнғин ѐки бошқа оғир оқибатларни келтириб чиқариши 
мумкин. Очиқ ҳавода турган ўз-ўзидан алангаланувчи ва ўз-ўзидан ѐнувчи 
моддаларга ўсимлик ѐғлари, ҳайвон ѐғлари, тош ва писта кўмирни, 
темирнинг олтингугурт бирикмасини, кукунли моддаларни, алиф ва 
эритувчиларни, шунингдек, ўз-ўзидан ѐниб кетиш хусусиятига эга 
моддаларни кимѐвий хавфли моддалар қаторига киритиш мумкин. 
Кимѐвий моддаларни ўзаро бир-бири билан алоқада бўлиши 
натижасида реаксияга киришиши ва алангаланиши ишлаб чиқа- ришда кўп 
учрайдиган ҳодисадир. Бундай ҳодисалар асосан ок- сидловчиларнинг 
органик моддаларга таъсири орқали содир бўлади. Оксидловчилар 
сифатида хлор, фтор, бром ва шунга ўхшаш моддаларни мисол тариқасида 
келтиришимиз мумкин. Оксидловчилар органик моддалар билан тўқнашиб 
ѐки аралашиб кетганда уларнинг алангаланишини келтириб чиқаради. Ўз 
табиатига кўра мустаҳкам бўлмаган айрим кимѐвий моддалар вақт ўтиши 
билан ҳарорат, ишқаланиш, урилиш ва бошқа таъсирларнинг натижасида 
емирилиши мумкин. 
Кучли таъсир этувчи заҳарли моддалар билан боғлиқ обектларнинг 
мавжудлиги ҳам техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни келтириб 
чиқариши хавфни сақлаб туради. Жумладан, Ўзбекистон Республикасида 
аммиак, хлор, сулфат ва азот кислотаси каби хавфли кимѐвий 
моддаларнинг (кучли таъсир қиладиган заҳарли моддаларнинг - КТЭЗМ) 
катта захираларига эга бўлган 279 хўжалик обекти фаолият юритади. 
Корхоналардаги ушбу моддалар умумий захираси қарийб 400 минг тоннага 
етади. Кимѐ саноатида фалокатлар ҳали ҳам юқори даражада сақланиб 
қолмоқда. Фалокатлар ва ифлосланишлар КТЭЗМ ни ташишда кўпроқ рўй 
бермоқда. 
Қишлоқ хўжалигида кемирувчи ва зараркунандаларга қарши 
курашиш, ўсимликларнинг касалланишининг олдини олиш, бегона ўтларга 
қарши курашда турли заҳарли химикатлар, кимѐвий моддалардан 
фойдаланилади. Буларга пестицидлар, гербицидлар, дефолиантлар ва 
10
Х.Рўзиева, С.Рамазонов Фавқулотда вазиятлар учун тиббий хамширалар тайѐрлаш 
Тошкент 2006 Янги аср


101
бошқаларни киритиш мумкин. Бу кимѐвий моддалар ѐрдам бериш билан 
биргаликда инсон организмига жуда катта хавф туғдиради. Масалан, 
турувчан пестицидлар инсон организмининг ѐғ қатламларида ва бошқа 
ички аъзоларида тўпланиб ичак, сийдик пуфаги, жигар, бош мия ва 
таносил аъзоларида ўсимталар пайдо қилиш хусусиятига эга. Бунда 
сурункали бош оғриғи, чарчаш ва ҳолсизланиш каби белгилар кузатилади. 
Аммо энг асосийси ҳаѐт сифати ва муддатининг қисқаришидир. Баъзи 
заҳарли химикатлар инсон генетик аппаратига радиацияданда кучлироқ 
таъсир кўрсатади. Айниқса ѐш болалар ва қариялар заҳарли химикатлардан 
кучли таъсирланади. 
Собиқ иттифоқ даврида республикамиз ҳудудида заҳарли кимѐвий 
моддаларни сақлашга хўжасизларча муносабатда бўлинганлигини катта 
ачиниш билан таъкидлаш жоиз. Масалан 1988-1989-йилларда қишлоқ 
хўжалик аеродромлари ва пахта далаларида 2.7 минг тонна атрофида 
эгасиз пестицидлар. минерал ўғитлар ҳамда 200 минг дона заҳарли 
моддалар идишлари мавжудлиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси 
табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳаракатлари билан бугунги 
кунда мазкур пестицидлар ва заҳарли химикатлар ҳудудлардаги 13 та 
заҳарли химикатлар қабристонида сақланмоқда. Заҳарли моддаларни 
кўмиш жойлари устидан давлат кадастри олиб борилмоқда. Республика 
бўйича, заҳарли моддалар кўмиш жойларида утилизация қилиш 
масалалари ҳал этилмаган 14.3 минг тонна таъқиқланган ва фойдаланиш 
муддати тугаган заҳарли химикатлар. шунингдек. 176.2 минг дона заҳарли 
моддалар идишлари сақланмоқда. Республикада 1989-йилдан бошлаб 
ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқарилиши 2.1 баробарга 
пасайди, ифлосланган оқава сувларнинг ташланиши икки баравар камайди. 
Пестицидлардан фойдаланиш кейинги 5 йил давомида 4 бараварга 
қисқарди. 
Кимѐвий заҳарли моддалардан муҳофазаланиш 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish