Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


Декомпрессия вақтида қандай ҳаракат қилиш керак?



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Декомпрессия вақтида қандай ҳаракат қилиш керак? 
Бундай 
пайтда кўрсатмани кутмасдан, зудлик билан кислородли ниқобни кийиб 
олинг. Ниқобни киймасдан туриб, бошқаларга, у ҳаттоки, фарзандингиз 
бўлса ҳам, ѐрдам кўрсатишга шошилманг. Ниқобни кийган заҳоти 
хавфсизлик камарини тақиб, кескин пасайишга тайѐрланинг. 
Самолѐтда ѐнғин содир бўлганда қандай ҳаракат қилиш керак?
Ёнғин содир бўлганда самолѐт бортида олов эмас, балки тутун кўпроқ 
хавф туғдириши доимо ѐдингизда бўлсин. Иложи борича пахтали ѐки 
жунли кийимнинг намланган бўлаклари орқали нафас олинг. Чиқиш 
жойигача эгилиб ѐки эмаклаб ҳаракат қилинг, чунки салоннинг пастки 
қисмида тутун камроқ бўлади. Танангизнинг очиқ жойларини мавжуд 
кийим, шарф ва ҳ. к. ѐрдамида оловнинг бевосита таъсиридан муҳофаза 
қилинг. Самолѐт ерга қўниб тўхтагандан кейин портлаш хавфи катта 
бўлгани учун зудлик билан яқинроқдаги чиқиш эшигига боринг. Агар 
ўтиш йўлидан юришнинг иложи бўлмаса, кресло- ларнинг суянчиғини 


91
тушириб, улар орқали ўтинг. эвакуация вақтида буюмларни ташланг ва 
очиқ олов ѐки кучли тутун яқинидаги люклар орқали ташқарига чиқишдан 
воз кечинг. 
Самолѐтдан чиққанингиздан сўнг иложи борича ундан узоқлашинг ва 
портлаш эҳтимоли бўлгани учун бошингизни қўлларингиз билан беркитган 
ҳолда ерга ѐтиб олинг. 
Ҳар қандай вазиятда ҳам ваҳимага берилмасдан, дадил ҳаракат 
қилинг, бу сизнинг омон қолишингизга ѐрдам беради. 
«Қаттиқ» қўнишда ва ундан кейин қандай ҳаракат қилиш керак?
Ҳар бир учиш ва қўнишдан олдин хавфсизлик камарини пухта тақинг. У 
иложи борича бўксангиздан пастда зич тақилган бўлиши керак. Бошингиз 
тепасида тушиб кетиши мумкин бўлган буюм бор-йўқлигини текширинг. 
Учиш ва қўниш пайтидаги авариялар тўсатдан содир бўлади, шунинг 
учун тутун, кескин пасайиш, двигателларнинг тўхтаб қолиши ва 
ҳоказоларга эътибор беринг. Чўнтакларингизни ўткир тиғли буюмлардан 
бўшатинг, эгилинг ва қўлларингизни тиззангиз тагида бирлаштиринг. 
Бошингизни тиззангизга қўйинг ѐки иложи борича пастроққа туширинг. 
Оѐғингизни полга тираб, сал узоқроқ қилиб узатинг (лекин олдиндаги 
кресло тагига эмас). Зарб вақтида мушакларингизни таранг қилиб, 
каттароқ зўриқишга тайѐр туринг. Ҳар қандай вазиятда ҳам самолѐт тўлиқ 
тўхтамагунича жойингиздан силжиманг, ваҳима кўтарманг. 
Сув транспортидаги авариялар. Сувдаги йирик ҳалокатлар ва 
аварияларнинг кўпчилиги бўрон, довул, туман, музлар сабабли, 
шунингдек, капитанлар, боцманлар ва экипаж аъзоларининг айби билан 
содир бўлади. Авариялар кўпинча кемаларни лойиҳалаштириш ва 
қурилишидаги янглишиш ва хатоликлар туфайли ҳам содир бўлиши 
мумкин. 
Йўловчини муҳофаза қилишнинг дастлабки чораси сифатида 
кеманинг юқори саҳнидаги қутқарув кемачаларига олиб борадиган йўлни 
эслаб қолишни тавсия қилиш мумкин. Чунки ҳалокат пайтида, айниқса, 
тутун ичра ва кема ѐнбошга қийшайиб қолганда мўлжал олиш 
қийинлашади. 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish