4. ЁНҒИНДАН ШИКАСТЛАНГАНДА БИРИНЧИ ТИББИЙ
ЁРДАМ БЕРИШ.
Куйиш деб; тўқималарнинг юқори ҳарорат таъсири натижасида
шикастланишига айтилади. этиологик ҳолатига кўра термик, кимѐвий нур
ҳамда электр таъсирида куйишлар ажратилади. Термик куйишлар
шикастланишлар ичида энг кўп тарқалган. Бу куйишлар тўқималарга
юқори ҳарорат таъсир этганда рўй беради. Ҳароратнинг миқдорига куйган
жойнинг ўрни, чуқурлиги ҳамда шикастланган кишининг ѐшига қараб
баъзан енгил, баъзан оғир кечиб, бемор аҳволини оғирлаштиради ва
28
ҳаѐтига хавф солади.
Қайноқ сув ва турли иссиқ суюқликлардан куйиш шу билан
характерланадики, бунда энг баланд ҳарорат 100 градусдан ошмайди.
Уларнинг интенсивлиги, таъсир муддати унча катта бўлмайди, шунинг
учун ҳам бу ҳолларда юза куйишлар рўй беради (I II III даражали). Бу
куйиш кўпинча сиркуляр ҳолатида бўлмайди, у кўпинча тананинг олд
томонида бўлиши мумкин (қоринда, чотда, оѐқда). Куйиш даражаси унча
катта бўлмай, у 3-10 %ни ташкил этади
3
.
Иссиқ буғдан куйганда жароҳат камдан кам ҳолларда тери ичига
ўтади, тери юзасида эса унинг сатҳи катта (60 %гача ва ундан ортиқ)
бўлади. Куйишлар яна иссиқ клейсимон ва ѐпишқоқ моддалардан ҳам
бўлиши мумкин (масалан, иссиқ елимдан, битум ва бошқалар). Иссиқ
массалар баданга ѐпишиб қолиб, узоқ муддат давомида жароҳатнинг
тубига ѐмон таъсир қилади.
Ёнғиндан келиб чиқадиган куйишлар энг оғир куйиш- лардан
ҳисобланади. Жабрланувчининг кийим-кечаги ѐниши оқибатида (баъзан
тез ѐнадиган суюқликларга намиққан) жароҳатнинг тарқалиши ва ичкарига
ўтиб кетиши кучаяди.
Эриган металлдан куйишлар чуқур куйишлардан бўлиб, (III IV
даражали), бунда фақатгина тери эмас, тери ости қаватлари (тери ости
бириктирувчи тўқимаси, пайлар, мушаклар ва ҳатто суяклар) ҳам куяди.
Бундай куйишнинг ѐйилиб кетиши чекланган ҳолда бўлади, шунинг учун
ҳам куйиш касаллиги содир бўлмайди. этиологик омил табиатига кўра
иссиқ нарсалардан куйишлар (контактли куйишлар) куйишнинг бошқа
кўринишлари ичида ажралиб туради.
Куйган жойдаги тўқиманинг паталогоанатомик ўзгаришлари,
зарарланиш чуқурлигига қараб куйиш даражаси 4 хил бўлади:
I- даражали куйиш — бунда тери қизаради (гиперемия), шишади,
қаттиқ оғрийди;
II- даражали куйишда сариқ суюқлик йиғилган пуфакчалар пайдо
бўлади. Агар пуфакчалар ѐрилган бўлса, бармоқ билан босганда тўқ пушти
рангли суюқлик чиқиб, тери юзаси қаттиқ оғрийди.
III
-даражали куйиш эса тери некрози билан ифодаланади. III (а)
даражали куйишда ҳам II- даражали куйишда бўлганидек, пуфакчалар
ҳосил бўлади, фақат ундаги суюқлик гемограгик тусда бўлади. Пуфаклар
ѐрилганда уларнинг таги кўпинча оч, баъзан оч пушти рангда, босганда эса
3
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Т. «Ўзбекистон
29
ажралиб чиққан суюқлик рангсиз бўлмайди. Оғриқни сезиш кескин
камаяди.
III (б) даражали куйиш терининг бутун қатламини чуқур
шикастлайди. Бунда одатда, қуруқ қалин, сариқ қўнғир рангли қасмоқ
ҳосил бўлади, баъзида тери ости венасида тромб ҳосил бўлиши
кузатилади, оғриқ сезилмайди.
IV
- даражали куйишда терининг бутун қавати ва тери ости
тўқималари куяди, баъзан куйиш суяккача тарқалади. Бунда аввалгидек
қалин қасмоқ юзага келади.
Катталарда куйган тери сатҳи 25—30 % бўлганда ва чуқур куйиш 10
%дан ортиқ бўлганда, амалда доимо сезиларли умумий бузилишлар билан
кечиб, у бирлашган тушунча билан «куйиш касаллиги» деб тушунилади.
Болаларда айниқса 2—3 ѐшгача, озгина куйган жойи бўлса ҳам «куйиш
касаллиги»
аломатлари
тараққий
этади.
Нафас
аъзоларининг
шикастланиши (иссиқ ҳаво ѐки буғ билан) куйиш касаллигини
оғирлаштиради.
Куйишда бўладиган шок ҳолати 24-72 соатгача давом этади. Ўткир
куйиш токсемияси — бу куйишнинг 2-босқичи ҳисобланиб, у 2-3 суткадан
то 14-15 суткагача давом этади. Бу давр организмнинг заҳарланиши билан
ифодаланади. Куйишда қонда заҳарли моддалар бир неча соатлардан сўнг
пайдо бўлади. Лекин содир бўлган шок ҳолатида заҳарланиш ҳолати
камдир, чунки куйишнинг 1- даврида кўп суюқлик қуйилиши заҳарларни
қон томирларидан чиқариб юборади. Қон айланишнинг яхшиланиши, қон
томирининг ўтказувчанлиги, ортиқча суюқликларнинг қайтиб келишини
кучайтиради, шу билан бирга тўқималарда бўлган заҳарли моддалар чиқиб
кетади.
Куйган кишига биринчи ѐрдам бериш. Биринчи ѐрдам беришда
беморни шифохонага юборишдан аввал, унинг куйиш даражасини
аниқлаш, ҳаѐтига хавф солувчи патологик ҳолатларни билиш (куйиш
натижасида шок ҳолати, нафас органларининг ши- кастланиши, ѐнувчи
заҳарли моддалар билан заҳарланиш, ме- ханик шикастланишлар,
электротравма таъсирида ҳаѐт фаолиятининг бузилишини) ва агар лозим
бўлса, реанимация ва даво тадбирларини қўллаш (юракнинг ѐпиқ массажи,
сунъий нафас олдириш, тахтакачлаш) лозим.
Воқеа содир бўлган ерда куйган ярага боғлам қўйиш асло мумкин
эмас. Агар кимѐвий куйиш содир бўлса, зудлик билан шикастланган ерни
жуда кўп миқдордаги оқар сув билан 10 — 15 минут давомида ювиш зарур.
Куйган яра атрофини қуруқ салфетка билан (иложи бўлса, стерил мато
30
билан) беркитиш лозим. Агар стерил мато бўлмаса, хоҳлаган тоза матони
ишлатиш мумкин. Куйган яра устига дори-дармонларни қўйишга рухсат
этилмайди, айниқса, маз ва ѐғсимон моддалар суртиш керак эмас, бу
диагностика ҳамда куйиш даражасини аниқлашни қийинлаштиради,
уйдаги дорилардан ўз билганча фойдаланиш ҳам яхши натижа бермайди.
Беморни транспортировка қилиш муҳим масала бўлиб, ундан олдин,
агар куйиш катта кўламда бўлса, шокка қарши муолажалар қилинади.
Бунинг учун оғриқни қолдирадиган дорилар (промедол, аминалон, морфин
эритмалари, аналгин ва антигистамин моддалари, димедрол, супрастин)
ишлатилади. Иложи бўлса, уларни венага юбориш керак, чунки шок
ҳолати содир бўлганда бу моддаларнинг тери остидан ва мушакдан
сўрилиши секин ўтади.
Куйган кишини транспортировка қилиш вақтида у ѐтган ҳолда
бўлиши, унинг совқотиб кетмаслигининг олдини олиш керак. Куйганларга
биринчи ѐрдам бериш ҳамда транспортировка қилиш қуйидагича бўлади:
1.Юқори ҳарорат таъсирини йўқотиш.
2.Куйган юзаларни совитиш.
3.Оғриқни қолдирадиган дорилар.
4.Ҳимояловчи боғлам қўйиш.
5.Иссиқ чой, кофе, ишқорли сув бериш.
Транспортировка қилишдан аввал оғриқни қолдирувчи тиббий
воситалар берилади. Беморни шифохонага ѐтқизганда биринчи медицина
ѐрдами қай тариқа кўрсатилганлигини аниқлаш лозим, чунки бу
шикастланишнинг қай аҳволда эканлигини аниқлашда ва келгуси даво
чораларини қўллашда ҳисобга олинади. Шифохонада куйган кишиларни
умумий даволаш билан бирга жароҳатларни маҳаллий даволаш ҳам
мақсадга мувофиқдир. Чунки ҳар бир беморни даволашда умумий ва
маҳаллий даволаш биргаликда олиб борилади
4
.
Назорат саволлари
1.Куйиш, деб нимага айтилади.
2.Куйишнинг турларини санаб беринг.
3.Куйиш нечта даражага бўлинади.
4.Куйишда биринчи ѐрдам бериш тартибини кўрсатинг.
4
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуни. 20.08.1999
31
Do'stlaringiz bilan baham: |