2-Маъруза: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: тузилиши, вазифалари ва фаолияти



Download 103,5 Kb.
bet1/5
Sana19.04.2022
Hajmi103,5 Kb.
#562767
  1   2   3   4   5
Bog'liq
2-maruza


2-Маъруза: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: тузилиши, вазифалари ва фаолияти


2.1. Марказий банкнинг ташкил топиши.


2.2. Ўзбекистон республикаси Марказий банки.


2.3. Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати.


2.4. Марказий банкнинг тижорат банкларини назорат қилиши.
2.1. Марказий банкнинг ташкил топиши.

Марказий банкларнинг тарихан ташкил топиши банкнотлар эмиссиясининг марказлашган ҳолда фақат бир банкнинг қўлига ўтиб қолиши билан изохланади. Мулкчилик шаклига кўра Марказий банкларни қуйидагича таснифлаш мумкин:



  • Давлат мулки асосида ташкил этилган;

  • Акционерлик жамияти сифатида ташкил этилган.

Акционерлик жамияти сифатида ташкил этилган банкларда (Япония, Бел’гия) акцияларнинг бир қисми давлат ихтиёрида бўлади.
Тўлиқ давлат мулки сифатида ташкил қилинган марказий банклар ҳам (Буюк Британия, Франция, Канада, Ўзбекистон, Россия ва бошқалар) акционерлик шаклидаги банклар ҳам мамлакат хукумати билан ўзаро яқин алоқада фаолият кўрсатади.
Марказий банкларнинг ан’анавий функцияларига қуйидагилар киради:
а) мамлакатнинг эмиссион маркази, я’ни банкнотлар чиқаришнинг монопол ҳуқуқига эга;
б) банклар банки, я’ни компания ва муассасалар билан эмас, балки асосан ушбу мамлакат банклари билан операцияларни амалга ошириши: миллий кредит тизимини зарур стандартлаш ва профессионаллик даражасини сақлаган ҳолда уларнинг касса захираларини қонун билан белгиланган миқдорда сақлаш, уларга кредит бериш (охирги кредитор инстанцияси), назорат қилиш.
в) мамлакатнинг асосий ҳисоб-китоб маркази. Бу дегани, бошқа банклар ўртасида ўзаро талаблари ва мажбуриятларининг ҳисоб-китоби (клиринг) асосида нақд пулсиз операцияларини амалга оширишда воситачи вазифасини бажаради;
г) пул-кредит сиёсати орқали http://cbu.uz/oz/monetary-policy/иқтисодиётни тартибга солувчи муассаса.
Марказий банкнинг мазкур функцияларини руёбга чиқариш учун у томондан актив ва пассив шакллардаги операциялар амалга оширилади. Марказий банкнинг актив операциялари деганда банк томонидан мавжуд маблағларнинг жойлаштирилиши тушунилади. Пассив операциялар деганда банк томонидан ўз ва жалб қилинган маблағларни жалб қилиши тушунилади.
Биринчи Марказий банклар бундан қарийб уч юз йил олдин тижорат банкларининг ривожланиши натижасида вужудга келган. Булар 1668 йилда ташкил қилинган Швед Риксбанки, 1694 йилда ташкил қилинган Англия, 1800 йилда фаолиятини бошлаган Франция банкларидир.
Европанинг бошқа мамлакатларида Марказий банклар анча кечроқ, асосан XVIII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб фаолият кўрсата бошлаган.
Банклар пайдо булишининг бошланғич даврларида улар мар­казий (эмиссия) ёки тижорат банклари тариқасида юзага келган эмас, я’ни банклар ўртасида ҳозиргидек бўлиниш бўлмаган. Банк иши ривожланишининг биринчи босқичларида ривожланган мамлакатларда тижорат банклари капиталларни йиғиш мақсадида муомалага банкнотлар чиқарганлар. Банкларнинг йириклашуви, банк ишининг ривожланиши натижасида банкноталарни муомалага чиқариш йирик тижорат банклар қўлига ўта борган ва кейинчалик бирор йирик банк ихтиёрига берилган. Бу банк миллий ёки эмиссион банк кейинчалик марказий банк деб аталган. Марказий банк я’ни кредит тизимини бошқариб турувчи, барча банклар фаолиятини назорат қилиб турувчи кредит институти сифатида намоён бўлади.
Жаҳон амалиётида марказий банклар вужудга келишининг икки асосий йўли мавжуд:
Биринчи йўл– бу узоқ давр давомида тижорат банкларининг ривожланиши натижасида, уларни милллийлаштириш йўли билан Марказий банкларнинг ташкил қилиниши. Бунга мисол қилиб, Англия банкини(1844 йил), Франция банкини(1848 йил), Испания банки(1874 йил), Германия Рейхсбанки(1875 йил), Италияда(1893 йил), Испанияда (1874 йил) мавжуд банкларнинг эмисси­он марказ сифатида фаолият кўрсатишга мослашганлигини келтириш мумкин.
Иккинчи йўл ташкил қилингандаёқ Марказий банк – эмиссион марказ сифатида қабул қилинган банклар. Бундай банкларга АҚШнинг Федерал банклари, 1913 йилларда кўпгина Лотин Америкаси мамлакатларида ташкил қилинган банклар, Австрия банки ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.
АҚШда Марказий банк функциясини 12 та Федерал Захира банкларидан иборат Федерал Захира тизими бажаради. Федерал Захира банклар акционер банклар бўлиб, бу банкларнинг акционерлари сифатида миллий тижорат банклари фаолият кўрсатади. Тижорат банклар акционер сифатида дивиденд олишади.
Марказий банк итурли мамлакатларда турлича аталади: марказий, давлат, захира, миллий ва бошқалар. Жумладан:

  • “Миллий банк” номи Абхазия, Белоруссия, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Украина ва Швейцарияларда қабул қилинган;

  • “Марказий банк” - Арманистон, Озарбайжон, Эрон, Россия, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистонда;

  • “Халқ банки” – Болгария ва Хитойда;

  • “Банк” номининг ўзи - Исроил (Исроил банки), Канада, Литва, Латвия, Эстония ва Японияда.

  • ёки, Сингапурнинг пул-кредит бошқармаси, Австралия захира банки, АҚШ Федерал захира тизими ва бошқалар.

Жаҳонда ўз фаолиятини олиб боришда энг мустақил бўлган банклардан бири бу Немис Федерал банки ва Бундес банки ҳисобланади. Баъзи бир давлатларда Марказий банк Парламентга ҳисобот беради. Кўпгина ҳолларда Марказий банклар ўз фаолиятида мустақил бўлса-да, шу билан бирга, давлат банки ҳисобланади:
Марказий банк қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
– банкнотлар (нақд пуллар) эмиссияси;
– давлатнинг олтин валюта-захираларини сақлаш;
– пул-кредит сиёсати инструментлари ёрдамида иқтисодиётни мувофиқлаштириш;
– кредит институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
– давлат банки сифатида фаолият кўрсатиш;
– тўлов-ҳисоб муносабатларини ташкил қилишни белгилаб бериш;
– валюта курсини мувофиқлаштириш.
Жаҳоннинг барча мамлакатларида банкноталарни муомалага чиқариш функцияси марказий банкларнинг асосий функцияларидан бири ҳисобланади ва бу соҳада монопол ҳуқуқга эга. Кредит пуллар Марказий банк томонидан қонунда белгиланган равишда чиқарилади ва Марказий банк муомалага чиқарилган пулларнинг қайтиб банкка келиб тушиши чораларини ишлаб чиқишга зарур.



Download 103,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish