2-Маъруза: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки: тузилиши, вазифалари ва фаолияти


Марказий банкнинг тижорат банкларини назорат қилиши



Download 103,5 Kb.
bet5/5
Sana19.04.2022
Hajmi103,5 Kb.
#562767
1   2   3   4   5
Bog'liq
2-maruza

2.4. Марказий банкнинг тижорат банкларини назорат қилиши.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ҳам Марказий банк томонидан тижорат банкла­ри фаолиятини оптималлаштиришга йўналтирилган меъёрлар кучайтирилмоқда. Тижо­рат банклари фаолиятини ўз вақтида, тўғри тартибга солиш мақсадида масофадан назорат қилиш ва инспекция текширувлари ўзаро мувофиқлаштирилган ҳолда халқаро банк назорати бўйича Базел қўмитаси талаблари асосида амалга оширилмоқда.


Бунинг зарурати шундаки, биринчидан, кучли банк назорати бу давлатнинг банк молиявий тизимининг барқарор фаолият кўрсатишига эришишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Чунки етарли даражада самарали бўлмаган банк назорати банк секторининг барқарорлигини таъминлай олмайди. Шу боис бутун иқтисодий инқирозларнинг олдини олишда кучли банк назорати муҳим аҳамият касб этади. Иккинчидан, ҳар бир давлат секторидаги назорат механизмининг заифлиги халқаро ҳамкорларнинг ушбу мамлакат банк тизимига нисбатан ишончсизлик билдиришига олиб келади. Халқаро андозаларга тўлиқ жавоб берадиган самарали банк назорати тизими эса чет эл капиталини жалб қилиш ва иқтисодиётнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Назоратга доир вазифаларини амалга ошириш учун Марказий банк:

  • кредит ташкилотлари учун молиявий операцияларини амалга ошириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, молиявий ва назоратга доир ҳисоботларни, шу жумладан йиллик ҳисоботни тузиш ҳамда тақдим этиш, таваккалчиликларини баҳолаш ҳамда уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун зарур бўлган ахборотни тақдим этиш бўйича мажбурий бўлган қоидаларни;

  • фаолиятни ва операцияларни амалга ошириш юзасидан тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ва кредит бюролари учун мажбурий бўлган қоидаларни;

  • «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда фойдани тақсимлаш учун банклар томонидан Марказий банкнинг розилигини олиш тартибини;

  • банкларнинг ҳамда банклар гуруҳларининг ички назоратига ва таваккалчиликларни бошқариш тизимига, шунингдек банклардаги корпоратив бошқарувга, шу жумладан банкларнинг кузатув кенгашлари аъзоларининг мустақиллигига доир талабларни;

  • кредит ташкилотлари, шу жумладан тизимли аҳамиятга молик банклар ва банклар гуруҳлари учун пруденциал нормативларни ҳисоблаб чиқариш тартибини ҳамда ушбу нормативларнинг йўл қўйиладиган қийматларини;

  • банклар, тизимли аҳамиятга молик банклар ва банклар гуруҳлари учун ликвидлилик ҳамда капиталнинг етарлилиги коэффицентларига қўшимча устамаларни;

  • банкларнинг кузатув кенгаши, бошқаруви аъзоларини ва муҳим аҳамиятга эга ходимларини баҳолашдан ўтказиш тартибини, уларнинг малака талабларига мувофиқлик мезонларини, шунингдек уларни келишиб олиш тартиби ва бошқаларни белгилайди.

Марказий банк қуйидаги ҳаракатларни ва (ёки) фаолиятни бажариш ва (ёки) амалга ошириш учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беради:
биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар ёки шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир нечта битим натижасида банкнинг устав капиталидаги:
1) беш ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан йигирма фоизни;
2) йигирма ва ундан кўпроқ фоизни, лекин кўпи билан эллик фоизни;
3) эллик фоизни ва ундан кўпроқ фоизни ташкил этадиган улуш бевосита ёхуд билвосита сотиб олинаётганда;
олувчига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда миқдорларда банк акциялари олинганда;
банк томонидан бошқа банкнинг акциялари сотиб олинаётганда;
банклар томонидан ўз акциялари сотиб олинаётганда;
банк филиали рўйхатга олинаётганда;
банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида шўъба банклар ва ваколатхоналар очилаётганда, филиаллар ташкил этилаётганда, банкларнинг капиталида иштирок этилаётганда, шу жумладан чет эл банклари ташкил этилаётганда;
банклар томонидан нақд чет эл валютаси ва (ёки) миллий валюта Ўзбекистон Республикасига олиб кирилаётганда ҳамда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилаётганда;
банкларда аудиторлик текширувларини ўтказишда (сертификат кўринишида);
банк томонидан хизматлар ва операцияларнинг айрим турлари аутсорсингга топширилаётганда;
банк қайта ташкил этилаётганда ва ихтиёрий равишда тугатилаётганда.
Download 103,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish