Меъморлик. Ижтимоий ҳаётда содир бўлган ўзгаришлар неолитнинг сўнгги ва броиза асрида юзага келган мегалитик1 қурилмаларида яққол сезилади. Одамларнинг диний тушунча-лари — ота-боболар руҳи (арвоҳи) билан боғлиқ ҳолда юзага келган бу қурилмалар катта тошлардан кўпчилик кучи билан барпо этилган. Бу қурилмалар уч типда — менгир, дольмен, кромлех типларида барпо бўлган.
Менгирлар ўз характери жиҳатидан тик ўрнатилган катта тошлар бўлиб, уларнинг баландлиги 20 метргача етган. Баъ-зан менгирлар балиқ, одам, ҳайвон шаклларига ўхшатиб иш-ланган, кўп ҳолларда менгирлар юзаси бўртма тасвирлар билан қопланган. Дольменлар тик ўрнатилган икки ёки тўрт тош устундан ташкил топган бўлиб, уларнинг устки қисмлари ҳам шундай яхлит ясси тошлар билан беркитилган. Тош устунлар юзаси пардозланган, баъзан рамзий белгилар чизилган. Бу ёдгорлик-лар қабртош вазифасини бажарган бўлиши мумкин. Қисман турар жой вазифасини ҳам ўтаган. Дольменлар ўз кўриниши ва қурилиши, принципи жиҳатидан дастлабки монументал меъ-морлик намунаси ҳисобланади.
Кромлех айлана бўйлаб тик ўрнатилган тошлардан қурил-ган бўлиб, улар тош тўсинлар билан бирлаштирилган.
Англияда Стоунхендж яқинидаги кромлех шу типдаги қу-рилманинг классик намунасидир (5-расм). Дольмен ва кром-лех ёдгорлнклари Ғарбий Европа, Шимолий Африка, Кавказ, Сибирь ва Қозоғистон ерларида учрайди. Бронза асри ёдгор-ликларидан яна бир кўриниши қабр устига ишланган тупроқ қўрғонлар бўлиб, бу қўрғонларнинг диаметри ўн метрга ет-ган, атрофи эса тош плиталар билан айлантирилиб чиқилган-Трипольедан (Киев яқинидаги қишлоқ поми) топилган дсвор қолдиқлари бу ерларда уйлар кўпроқ дарё ёқаларига яқин ер-ларда қурилганлиги ҳақида маълумот беради. Бу уйлар лой ва ёғочдан ишланган бўлиб, деворлари эса рангли нақшлар билан безатилган.
Тасвирий ва амалий-декоратив санъат. Бронза асрида амалий-декоратив санъат янада ривожланди. Эндиликда сопол буюмлардан ташқари ҳаётда мис, олтин ва бронзадаи ишланган предметлар ибтидоий жамоа кишиси ҳаётида муҳим ўрин эгаллай бошлади. Турли тақинчоқларни ўйма чизиқли нақшлар билан безаш одат тусига кирди.
Айрим ерларда кулолчилик дастгоҳларининг вужудга кели-ши сопол буюмлар шаклининг текис ва кўримли бўлишини таъминлади. Ҳайкалтарошлар лойдан ташқари, металл, ёғочдан ҳам кенг фойдалана бошладилар. Эндиликда эркаклар ҳайкали аста-секин аёллар ҳайкалига нисбатан кўпроқ яратилди. Гео метрик характердаги нақшлар кўплаб ишланди. Ибтидоий жамоа рассоми тасвирий санъатда мураккаб ҳис-туйғуларни ҳам тасвирлашга интила бошлади.
Совет Иттифоқида бронза асри маданияти равнақи, энг ав-вало, металл сероб бўлган районлар билан боғлиқ. Кавказда бронза асрида яратилган ёдгорлиқлар ичида Майкопдан (Кубань, Майкоп шаҳри) топилган бронза, кумуш ва олтпн буюм-лар диққатга сазовор. Эрамиздан аввалги 3 мингинчи йиллар-нинг ўрталарида яратилган буюмлар ишланишидаги юксак маҳорат, бадиий ечимининг тугаллиги ва нафислиги билан ха-рактерланади. Буюмлар безаги учун ишлатилган ҳайвонларнинг ҳажмли тасвири ўзининг реалистик характери билан.эсда қо-лади. Закавказьеда бронза асрининг гуллаган даврн эрамиз-дан аввалги 2 мингинчи йилларга тўғри келади. Бу ерларда металлни қуйиш ва қайта ишлаш ниҳоятда ривожланди. Қўрғон ости қабрларидан топилган кумуш, олтин ва бронзадан ишланган безак-буюмлар, уй-анжомлари, қурол-аслаҳалар ўзи-нинг тузилиши ва бадиий безатилиши билан хврактерлидир. Идишлар юзаси бўртма тасвирлар билан безатилган. Бу тас-вирларда ов манзараси, кўп фигурали композициялар учрайди. Кавказ усталари яратган металлдан ишланган камарлар ҳам характерли. Уларнинг юзаси ўйма нақшлар билан безатилган, ҳайвонлар тасвири ҳам учрайди.
Бропза асрининг сўнгги босқичида (эр. ав. 2—1 мингинчи йиллар) Кавказда Кобан (Шимолий Кавказ, Осетия) маданияти ривожланди. Бу ердан металлдан ишланган турли буюм-лар топилгап, уларнинг юзаси чизиқли нақш ва тасвирлар би-лан безатилган. Айниқса, бронзадан ишланиб юзасига ўйма тасвир ва нақшлар туширилган, унча катта бўлмаган болтачалар машҳурдир. Кобан мадапиятида майда пластика ҳам алоҳида ўринни эгаллайдп. Турли қўй-қўзилар, кийик, ит ҳайкалчалари, шунингдек, ҳайвон ва одам бошининг тасвир-лари бунга мисолдир. Улар тинч ва ҳаракат пайтида тасвир-ланган. Металл эритиш ва ундан буюмлар ясаш Жанубий Сибирь ерларида эрамиздан аввалги 2 минг йилликда бошланди. Бу ерлардан топилган металл буюмлар юзаси чизиқли ва бўртма тасвирлар билан безатилган, уларнинг юқори қисмида ҳайвонлар ҳайкали ёки бош қисмининг тасвири бўлган.
Урта Осиё ерларида бронза асри эрамиздан аввалги 3 минг йиллик ўрталарига тўғри келади. Бу ерларда металлардан бу-юмлар ишлаш кепг тарқалди. Жумладан, Фарғонадан топил-ган билагузукларда қўй ва шер тасвири, айниқса, таъсирли чиққан. Бронза асрида Урта Осиёда кулолчилик янада ри-вожланди. Кулолчилик дастгоҳларининг юзага келиши эса, сўзсиз, яратилган буюмларнинг янада нафис ва гўзал бўли-шини таъминлади. Чустдан топилган қизил фонга қора бўёқ-лар билан расм ва нақшлар ишланган сопол буюмлар диққат-га сазоворир.
Кобистон (Озарбайжон)дан топилган тош юзаларига ишланган суратлар ҳам бронза асри ёдгорлигидир. Бу сурат-лар контур чизиқлар ёрдамида бажарилган бўлиб, овчилик тасвирланади. Овчиларнинг шер, тоғ эчкиларини овлашлари кўрсатилгап.
Бронза асри инсоният тараққиётининг муҳим босқичи бўл-ди. Инсон тафаккурининг ривожланиши натижасида меҳнат унумдорлигининг ортиши, ишлатилган меҳнат қуроллари иш самарадорлигининг кўтарилишига имконият берди. Бу, ўз нав-батида, санъат ва маданият тараққиётига катта таъсир қилди, унинг кейинги босқичга кўтарилишига замин яратди.
Қўшимча маҳсулотнинг тўпланиши эса синфий нотенгликни янада кучайтирди, патриархал қулчилик пайдо бўлди, қабилалар орасидаги муносабатлар мураккаблашди. Булар, сўзсиз, мудофаа масалаларига эътиборнинг кучайиши, у билан боғлиқ қурилиш ва техникани ривожлантиришга таъсир қилди, раҳбарлик характерини ўзгартирди. Диннинг мавқеи орта борди, оммага психологик таъсир этиш формаларига эътибор кучайди. Ибтидоий жамоа тузуми сўнгги босқичинипг харак-тери шу даврда яратилган мудофаа характерига эга бўлган мустаҳкам қалъа ва қўрғонларда, безакка бой уй-анжомлари, жанг қуролларида, кўмиш маросими билан боғлиқ бўлган урф-одат буюмларида кўринади. Темир асрида ҳам амалий-декора-тив санъат етакчи ўринни эгаллади. Кулолчилик техникасининг мураккаблашиши, кулолчилик учун дастгоҳларнинг кенг кўлам-да ишлатилиши упинг сифатини ўзгартирди, янги тур ва фор-маларни юзага келтирди. Безаш ишларида геометрик нақшлар-дан ташқари, сюжетли композициялардан фойдаланиш тенден-циялари ривожланди. Майда пластикада металлдан ишланган ҳайкалчалар, жанрли композициялар пайдо бўлди. Ибтидоий жамоа тузумининг сўнгги босқичи — темир асри санъати ва маданиятини Европада гальштат, Совет Иттифоқи ерларида эса скиф маданияти тасаввур этиш имкониятини беради.
Гальштат санъати ва маданияти1 Урта Европанинг жану бида яшаган бир қатор қабилалар томонидан илк темир асри-да (эр. ав. 1000—400 йиллар) яратилган. Гальштат мадания-тининг энг гуллаган даври эрамиздан аввалги 5—4 асрларга тўғри келади. Бу даврда амалий санъат ва ҳунармандчилик, айниқса, ривожланди. Гальштат маданиятининг асосий қисми қабрлардан топилган ёдгорликлар бўлиб, булар нчида брон-задан, қисман олтин ва шишадан ишланган буюмлар уч-райди.
Кулолчилик буюмлари қўлда ҳамда дастгоҳда яратилган бўлиб, уларнинг юзасини безашда ўйма ва бўртма нақшлар, банд ва тепа қисмлари учун ҳайкалчалар ишлатилган. Шу ху-сусда бронза ва кумушдан ясалган челаклар — ситулалар ха-рактерлидир. Гальштат маданиятида рассомлик ва ҳайкалта-рошлик салмоқли ўринни эгаллаганлигини Шимолий Италия қабрларидан топилган буюм ва суратларда, қабртош ёдгор-ликларида кўриш мумкин. Расм ва бўртма тасвирларда жанг ва базм манзаралари, байрамлар, қўшиқ айтиш, музика асбо-би чалиш пайтлари акс эттирилган. Гальштат санъатида ара-вада кетаётган одамлар (жангчилар) тасвири кўп учрайди.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, гальштат санъатида одам тасвири кенг учрайди. Тасвирлашда примитивлик бор, анатомик аниқлик етишмайди, лекин ибтидоий жамоа рассоми-нинг инсон қиёфасига тез-тез мурожаат қилиши, унинг дунё, одамлар, ҳаёт тўғрисидаги тасаввур, ўй-хаёлларини тасвирий воситалар орқали баён этишга ҳаракат қилганлигини кўрса-тади.
Скиф маданияти. Қора денгиз ва Азов денгизи соҳиллари, Кавказ этаклари, Каспий еқалари, Жанубий Сибирь, Олтойда бир-бирига яқин бўлган бир қанча қабилалар яшаган бўлиб, улар ичида, айниқса, скиф қабилалари етакчилик ролини ўйнаган. Шунинг учун бу ерлар санъатини кўп ҳолларда скиф санъати ва маданияти, шу даврни эса скифлар даври деб юритилади.
Скифлар мустаҳкам қўрғонлар, ўз бошлиқлари вафотидан кейин уларга атаб, катта тупроқ қўрғон-қабрлар қурганлар, бино деворларини нақш ва деворий суратлар билан безаганлар. Лекин скиф маданиятида амалий-декоратив йўналиш алоҳида ўринни эгаллаган. Олтин, кумуш, бронза, суяк ва ёғочлардан ясалган турли уй-анжом, зебу зийнат буюмлари ўзининг на-фислиги, ишланиш техникасининг юксаклиги билан ҳамон ки-шиларни мафтун этади. Бугунги кунда жаҳоннинг машҳур му-зейи Эрмитажда сақланаётган 40 мингдан ортиқ скиф маданияти ёдгорликлари ибтидоий жамоа тузумининг сўнгги босқичи — темир асрини таърифлашга қўл келадиган бебаҳо манбадир. Бу ёдгорликларнинг катта қисмида ҳайвонлар тас-вири ишланган. Ҳайвонлар алоҳида ёки олишув пайтида тас-вирланган. Олтиндан ишланган кийик тасвири скиф санъати-нинг нодир сдгорликларидан биридир (6-расм). Гўё олдинга учиб бораётгандек қилиб тасвирланган бу асарда реаллик нореаллик билан уйғунлашиб кетган. Санъаткор кийикни шартли шаклларда тасвирлайди (масалан, оёқ иккита, шох ва ёли бўрттириб ишланган, бош, шох, тана ишланиши шартли), лекин бу тезлик билан олдинга ўқдек учиб бораётган реал кийикни тасаввур қилишга халақит бермайди.
Ибтидоий жамоа тузуми инсоният тараққиётининг узоқ да-вом этган босқичидир. Шу давр ичида инсон тафаккури камол топди, ҳис-туйғулари ривожланди. Инсон дастлаб табиат ярат-ган инъомлар истеъмолидан ўзи маҳсулот яратишга ўта бор-ди. У меҳнат жараёнида санъатни яратди.
КАДИМГИ ДУНЁ САНЪАТИ
Қадимги дунё санъати тарихи ер юзида қулдорлик форма-циясининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва инқирозга 1рз ту-тиши давридаги санъатни ўрганади ва таҳлил қилади. Ибти-доий жамоа тузумининг дастлабки инқирози эрамиздан ав-валги 5000—4000 йилларда бошланиб (Қадимги Миср, Олд Осиё, Хитой, Ҳиндистонда), ер юзида янги формация — қул-дорлик формациясига йўл очди. Бу формация эрамизнинг 3—5 асрларигача давом этди.
Қулдорлик формациясининг майдонга келиши тарихий за-рурият бўлиб, аввалги формацияга нисбатан прогрессив аҳа-миятга эга эди. У ишлаб чиқариш куч ва маданиятининг кейин-ги тараққиётини белгилади. Қулларни эксплуатация қилиш ақлий меҳнатни жисмоний меҳнатдан ажратиб юборди. Бу эса, ўз навбатида, инсон маънавий дунёсининг ривожланишига, жумладан, санъатнинг равпақига замин яратди. Агар синфсиз жамият даврида санъат инсоннинг кундалик ҳаёти, ишлаб чи-қариш фаолияти билан боғлиқ бўлган бўлса, эпдиликда у иж-тимоий онгнинг ажралмас қисмига айланди ва синфий кураш ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тута бошлади. Ижтимоий ҳаёт-нинг мураккаблашиши санъатни образли билиш асосини кенгай-тирди. Бу даврда санъат тараққиёти бевосита дин, мифоло-гик тушунчалар замирида ривожланишини давом эттирган бўлса ҳам, лекин бирмунча тантанали руҳ ола бошлади. Кўмиш ма-росимлари билан боғлиқ бўлган урф-одатлар муҳим тантана-ларга айланди. Иирик мақбара, саройлар қуриш, уларни бе-зашга катта аҳамият берила бошлади. Деворий суратлар, мо-нументал рельеф ва ҳайкалларда ҳукмдорлар, афсонавий қаҳ-рамонлар фаолияти улуғланди. Қадимги дунё санъаткори ўзи-га хос формаларда кундалик турмуш воқеаларини акс эттира бошлади. Бу даврга келиб, одамларнинг динпй тушунчалари ҳам ўзгара борди. Одамлар табиат кучларига сигинишдан аста-секин илоҳий кучларга — худоларга сажда қила бошладилар. Бу худолар тимсолида одамлар ақлий баркамол, мўътабар, ҳар нарсага қодир бўлган, ўз характери ва кўриниши жиҳат-дан одамларга ўхшайдиган образларни тасаввур эта бошла-дилар. Уларга атаб ҳашаматли ибодатхоналар, монументал ҳайкаллар ярата бошладилар. Шу билан бирга, инсон образи-санъатнинг бош қаҳрамонига айлана бошлади. Унинг жасора-ти ва олижаноблиги, ирода ва ақл-заковатининг қудрати санъ-аткорлар томонидан куйлана бошланди.
Санъатда воқеликни образли билиш томонлари кучайди. Унинг тур ва жанрлари кенгайди. Бу даврда санъатда синтез масаласининг ҳал этилиши эса инсониятнинг қўлга киритган буюк ютуқларидан бўлди. Қадимги дунё санъатининг яна бир муҳим томони шу бўлдики, унда миллий ўзига хос томонлар яҳқол кўзга ташлана борди. Катта-катта маданият марказлари вужудга келди. Уларнинг санъатлари бир-биридан кўриниши, характери, воқеликни образли ифода этиши билан ажралиб туради.
1. ҚАДИМГИ ШАРҚ САНЪАТИ
Қадимги Шарқ ибораси шартли бўлиб, одатда, қадимги грек-рим давлатларидан Шарқда ва Жанубда жойлашган гео-график зона назарда тутилади. Шимоли-Шарқий Африкада Тунисдан (бу ерда қадимги Карфаген давлати мавжуд бўлган) то Япониягача чўзилган, Ҳабашистондан (Эфиопия) Кавказ тоғларигача, Орол денгизининг жанубий қирғоқларидан Ҳин-дистон, Хитой, Индонезия, Корея ерларигача ўз ичига қамраб олган бу катта майдонда қадим пайтларда бир қанча йирик қулдорлик давлатлари мавжуд бўлган. Улар жаҳон санъати тарихи тараққиётига катта ҳисса қўшдилар. Қадимги Миср подшолиги, Олд Осиёдаги Шумер, Аккад, Бобил (Вавилония), Оссурия, Урарту, Хетт давлатлари, Эрон империяси, Урта Осиё, Ҳиндистон, Хитой ва Жануби-Шарқий Осиёдаги давлат ва подшоликлар жаҳон маданияти тарихида ўчмас из қолдирди-лар. Қадимги Шарқ халқлари санъати ва маданияти тарихи катта даврни ўз ичига олади. Эрамиздан аввалги 5000— 4000 йиллардаёқ бу ерларда синфий жамият — қулдорлик жамияти шакллана бошлади ва бу жамият янги эранинг бошларигача
давом этди.
Шарқ халқлари яшайдиган зонадаги табиий шароит (қуёш иурининг мўллиги, суви, тошқин дарёлари, серунум ерлари) одамларни эрта деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулла-нишга ўргатди. Улар тўғон ва каналлар қурдилар, сув тош-қинларидан ўзларини сақлаш учун дамбалар барпо этдилар. Булар ҳаммаси фақат кўпчилик кучи билан, коллектив бўлиб меҳнат қилиш орқали амалга оширилиши мумкин эди. Шунинг учун ҳам бу ерларда қадим пайтларда одамлар яшайдиган кат-та-катта манзиллар пайдо бўлди. Ана шу манзилларни душман ҳужумидан сақлаш мақсадида атрофи қалин деворлар билан ўраб чиқила бошланди, шаҳарлар юзага кела бошлади. Бу қа-димги шарқ халқлари ҳаётидаги муҳим ўзгариш эди. Шаҳар-ларнинг юзага келиши ижтимоий ҳаётнинг мураккаблашганлиги, бошқариш аппаратининг юзага келганлиги, синфий жамият-нинг ривожланиш йўлига кирганлигидан далолат берар эди. Бу жамият қулдорлик жамияти эди. Қулдорлик жамияти санъ-атининг вазифаси эса кўпчиликни бошқарувчи синфга, экс-плуататорларга тобе ҳолда сақлаш, эксплуататорлар ғоясини омма орасида тарғиб этиш бўлиб қолди.
Қадимги Шарқда санъат узоқ вақт ҳунармандчиликнинг бир қисми сифатида қола берди. Ишланган асарларнинг техник томопига алоҳида эътибор бериш сезиларли даражада бўлди. Шарқ санъатининг реализми ҳам ўзига хос хусусиятга эга. У кўпинча воқелик, кишилар ва тушунчаларни фантастик об-разларда, рамзий ва шартли белгиларда тантанали, улуғвор қилиб ифодалайди. Албатта, Шарқ санъатида ҳаёт кўриниши-пи ҳаётий шаклларда, туб моҳияти билан акс эттирувчи асар-лар борлигини инкор этиб бўлмайди (масалап, Миср ва Олд Осиё портретлари), лекин бу умумтараққиёт фонида маълум даврнипг ёрқин юлдузлари ёки босқичи сифатида пайдо бўлиб, яна сўнади. Биз Қадимги Шарқ санъатини ўрганганда алоҳида йирик санъаткорлар ижоди тўғрисида тўхтала олмаймиз. Чун-ки санъат намуналари омма ичидан чиққан номаълум истеъ-дод эгалари томонидан яратилгап.
ҚАДИМГИ МИСР САНЪАТИ
Африканинг шимоли-шарқида, Нил дарёсининг қуйп воҳа-сида бугунги Миср Араб республикаси ерларида жуда қадим пайтларда (эр. ав. VI минг йиллик) бир қанча қабилалар яша-ган. Эрамиздан аввалги 4000 йилликда шу ерда ер юзида би-ринчи синфий жамият куртаклари ниш урди, қулдорлик дав-латлари юзага келди, ривожланди. Эрамиздан аввалги 4000 йиллик охири — 3000 йиллик бошларига келиб эса улар ягона йирик деспотик давлатга айланди. Қадимги Миср санъати та-рихи ана шу давлатларнинг юзага келиши, ривожланиши ва инқирозидан тортиб, то македониялик Искандар (Александр Македонский)нинг юриши билан унинг эллинистик дунёга қўши-либ кетишигача бўлган даврни ўз ичига олади, ўрганади, таҳ-лил этади.
Қадимги Миср узоқ йўлни босиб ўтди. Деярли 4000 йилдан ортиқ вақтни ўз ичига олган бу давр мобайнида тасвирий ва амалий санъат, меъморликнинг нодир дурдоналари юзага кел-дики, улар бугунги кунда ҳам ўзининг улуғворлиги, маҳобати ва юксак бадиийлиги билан кишиларни ҳаяжонлантиради. Бу ерда биринчи марта инсон ва унинг меҳнати санъат-кор асарида ўз ифодасини топди. Инсон қудрати, нафосати ва ақл-заковатининг имконияти куйланди. Лекин бу санъат ва маданият биринчи бор синфий тенгсизлик шароитида, ҳа.ш тугамаган ибтидоий тузум ва шарқ мустабидлиги даврида мавжуд бўлди. Бу давр фиръавнларнинг чексиз ҳукмронли-ги ва фақат қулларнинггина эмас, балки эркин деҳқонларнинг ҳам тўла ҳуқуқсизлиги билан характерланади. Қадимги Миср санъатининг яна бир ўзига хос хусусияти шундаки, у дин би-лан алоқада ва унга тобе бўлган. Фиръавн ва зодагонлар би-лан бир қаторда, коҳин ва дмн вакиллари ҳам жуда кўплаб ибодатхоналар қурилиши ва худолар образининг ишланишига сабаб бўлдилар. Гап шундаки, қадимги мисрликларнинг диний тушунчаси ўзининг специфик хусусиятига эгадир. Санъат учун Қадимги Миср динидаги ўлганларга сиғиниш алоҳида аҳамиятга эга эди. Қадимги мисрликлар агар одамнинг жасади яхши сақланса, нариги дунёда унинг руҳи абадий яшайди, деб ту-шунганлар. Шу боисдан ўлганларни мўмиёлаш, агар жасад бузилса ёки чириб кетса, йўқолса, шу одамнинг нариги дунёда тинч яшаши учун унинг жасади ўрнига ҳайкал қўйишни одат қилганлар. Қабрга, жасад ёнига эса унинг тириклигида фойда-лангаи уп-анжомлари, қурол-аслаҳалар, сув, озиқ-овқат қўйиш ёки шуларнинг тасвирини ишлаш каби одатлар мавжуд бўл-ган. Бу, албатта, кўмиш билан боғлиқ бўлган меъморлик санъ-ати, қабрларга қўйиш учун ишланган ҳайкал, рангтасвир санъатининг ривожланганлигига сабаб бўлган. Албатта, бун-дай бой, тантанали кўмиш маросими, монументал мақбаранинг
ичини санъатнинг ҳамма турлари билан безатишни фақат фиръавн ва Миср бойлари амалга ошириши мумкин эди.
Шарқ деспотизми таъсирида Қадимги Миср жамияти секин-лик билан ривожланди ва айниқса, коҳинлар томонидан қаттиқ муҳофаза қилинган диний канонлар Миср санъатига, унинг се-кин ривожига сабаб бўлди. Шунинг учун ҳам жуда қадим пайт-ларда Миср санъатида пайдо бўлган бадиий услублар (айрим даврларда бу канонлардан чиқишга интилиш бўлган, масалан, Эхнатон асри реалистик санъати) узоқ вақт Миср санъатида етакчи ўринни эгаллаб, унинг характерли томонини белгилаб келган. Қадимги Миср санъаткорлари ана шу канонлардан чиқмаганлари ҳолда, унинг энг оптимал вариантларини топиб, инсон жисмоний ва эстетик дунёсининг мураккаб, серқирра ва улуғвор томонларини акс эттиришга муяссар бўлдилар ва жа-ҳон санъати тарихида қайтарилмас, ўзига хос, нафис, жозиба-дор, улуғвор ва сирли санъат дурдоналарини мерос қилиб қолдирдилар.
Меъморлик. Ибтидоий жамоа тузумининг емирилиши ва илк подшоликларнинг шаклланиш даврида санъатнинг ҳамма тур-лари ва жанрлари юзага келди, инсоният ёзувнинг дастлабки формаларидаи ҳисобланган расмли ёзув — пиктографик ёзув-лар пайдо бўлди. Қадимги Миср санъати ўзининг бутун та-раққиёти мобайнида дин ва унинг турли маросимлари билан узвий боғлиқ ҳолда ривож топди. Меъморлик эса санъатлар ичи-да етакчи ўринни эгаллаб, уларнинг характср ва услубига ўз таъсирини ўтказди. Династиягача бўлган даврда1, айниқса, унинг сўнгги босқичида қадимги мисрликларнинг «наригИ дунё» ҳақидаги тушунчалари мақбаралар — марҳумларнинг ер ости уйлари ва уларнинг устига тортилган тупроқ уюми ва қу-рилмаларида намоён бўлди. Қазилган қабрлар тўртбурчак шаклида бўлиб, чуқур деворлари шу пайтда ихтиро қилинган хом ғиштлар билан мустаҳкамланиб териб чиқилган, тепа қис-
1 Қадимги Миср тарихи бир қатор босқичларга ажратилади:
1. Дипастиягача (сулолалар пайдо бўлшпига қадар) бўлган давр. Бу
давр ибтидоий жамоа тузумининг иқтирози ва дастлабки илк подшоликлар
(I—II династия)нинг юзага келиши даврига тўғри келади ва эр. ав. 4000 йил-лхфни ўз ичига олади.
Қадимги подшолик—III—VI династия (эр. ав. 3000—2300 йиллар).
Урта подшолик — XI—XII династия (эр. ав. 2100—1800 йиллар).
4. Янги подшолик — XVIII—XX династия (эр. ав. 1600—1100 йиллар).
5. Сўнгги подшолик — XXI — XXXII династия (эр. ав. 1100—332 йиллар).
Бу босқичлар ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлса ҳам, лекин уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятга эгадир. Бу хусусият бевосита ижтимоий тузум-нинг характери, моддий ва маданий тараққиёти билан алоқадордир. VII—X, XIII—XVII династиялар ҳукмронлик қилган йиллар Миср давлати инқироз-га юз тутган, чет эл босқинчилари (гексослар) томонидан босиб олинган ва унга қарши кураш йиллари бўлди, санъат тарихида муҳим ва характерли ёдгорликлар яратилмади. (Миср тарихи тараққиёти босқичлари «История нскусства зарубежньтх стран» (М., Изд-во., «Изобразительное искусство», 1980) китобига асосланган ҳолда берилган).
ми эса хом ғишт ёрдамида эгри равоқ тарзида ёпилган. Ай-пиқса, оқсоқоллар қабрига алоҳида эътибор берилган, кўп меҳнат сарф қилиб, унинг ҳашаматли бўлишига эришилгап, деворларига пардоз берилгаи, сюжетли суратлар ишлаиган. Қабр тепасига ҳам алоҳида эътибор берила бошланган. Бу қу-рилмалар тепага томон кичрайиб борувчи тўртбурчаклар шакли-да бўлиб, унинг ичида марҳум ва худолар ҳайкалини қўйиш учун хона, деворида эса марҳумнинг «нариги дунё»даги «уйи»га ўтган ёлғопдакам эшиги бўлган. Мастаба1 деб ном олган бу қурилмалар Саккара, Абидос, Нигада қабристонларида кўп-лаб сақланиб қолган. Бу мастабалар ҳажми ва безаги, қабр ичига қўйилган буюмлар характери марҳумнинг жамоада тут-ган ўрнига қараб белгиланган. Кўмилган одамнинг жамоадаги ўрни қанчалик юқори бўлса, мақбара ҳам шунчалик маҳобат-ли ва серҳашам бўлган. Аста-секин шу мақбаралар ёнида мар-ҳумга бағишлаб ўтказиладиган маросимлар учун ибодатхона-лар қурила бошланди.
Мастабалар кейинги Миср классик эҳромлари (пирамида-лари) нинг яратилишига асос бўлган. Қадимги подшолик дав-рида қурилган III династия фиръавни Жосер мақбараси (тах-минан, эрамиздан аввалги 2800 йиллар, меъмор Имхотеп) би-ринчи классик пирамидалардандир. Тепага кўтарилиб ва кич-райиб борувчи супачалардан ташкил топган бу пирамиданинг баландлиги 60 метрдан ортиқ. Унинг атрофида турли маро-симлар учун мўлжалланган қурилмалар мавжуд бўлиб, пира-мида билан узвий боғлиқ ҳолда ягона ансамблни ташкил эта-ди. 1500 кв. м. майдонни эгаллаган бу ансамбль пардозланган девор билан ўраб чиқилган. Ансамблдаги хона, йўлак, даҳлиз-лар безагига ҳам алоҳида эътибор берилган. Бу ерда биринчи бор, деворларга ёпиштириб ишланган капителли ярим устун-лар учрайди. Уларнинг кўриниши табиат шакллари (масалан, папирус)га ўхшатиб ишланган, кўпроқ декоратив вазифани ба-жаради. Жосер пирамидаси ансамблида биринчи бор санъат-нинг синфий характери яққол намоён бўла бошлади. Давр идеологпясиии тарғиб этиш, фиръавнларни улуғлаш ва илоҳий-лаштиришга, фуқароларда подшо ҳокимиятининг мустаҳкам эканлигига ишонч туғдириш, шу билан бирга, уларни доим қўрқувда сақлаш ва итоаткор бўлишини ифодалашга қаратил-ган. Бу пирамида даврнинг сиёсий характерини тушунишга ёрдам беради, деспотик тузум — худолар даражасига кўтарил-гап нодшоларнинг ҳукмдорлиги нақадар кучли эканлигини памоёп этади.
Бу ғоя ансамбль маркази—Жосер пирамидасининг катта ҳажми ва композицион ечими орқали очилади. Жосер пирами-дасидаги бу ғоя кейинги фиръавнлар даврида янада рпвож-лантирилди. Эрамиздан аввалги XXVII асрларда Миср тари хида эпг гигант пирамидалар қурилди. IV династия фиръавн-лари Хуфу, Хафра ва Минкаура (греклар уларни Хеопс, Хеф-рен, Микерин деб аташган, тарихда ҳам шу номлар кўпроқ иш-латилади) пирамидалари бизгача яхши сақлапган. Гиза яқи-нида жойлашган бу пирамидалар ансамблининг ажралмас қис-ми бўлган сфинкс ҳайкали (одам бошли, шер танали ҳайкал), Хефрен пирамидасига борадиган йўл бошига қўйилган 60 метр узунликка эга бўлган катта сфинкс ҳайкали боши Хеф-реннинг фиръавнлик либосидаги кўринишини акс эттиради. Шу сфинкслар кичрайтирилган нусхалари эса Хефрен ибодатхона-сига кираверишда икки томонга ўрнатилган. Пирамидалар ан-самбли ичида энг каттаси Хеопс пирамидасидир. Баландлиги 146,6 метр, асоси эса 233 м. Тарихчи Геродотнинг таърифига кўра, Хеопс пирамидаси 20 йил мобайнида қурилган. Пирами-дага тошлар олиб келиш учун керак бўлган йўлни қуриш учун эса 10 йил керак бўлган. Одамлар (қуллар, эркин деҳқон ва ҳунармандлар) шу пирамидаии қуриш учун ҳайдаб келинган. Бу эса давлат экономикасига таъсир этмай қолмади, халқ ға-лаёнларига сабаб бўлди. Шунинг учун V династия фиръавнлари ҳажми катта бўлмаган пирамидалар қурдира бошладилар. Ле-кин пирамида ансамблида ибодатхонага алоҳида эътибор бер-дилар, унинг ҳажми кенгайди, бадиий безагида монументал рельеф ва рассомлик кенг қўлланила бошланди. Бу тасвирлар марҳумни улуғлаш ва илоҳийлаштиришга қаратилгандир. Қу-рилишда устунларнинг конструктив функциялари ортди. Кўри-ниши пальма дарахти, боғланган нилуфарларни эслатувчи ус-тунлар қўлланила бошланди- Бу хусусият кейинги Миср меъ-морлигининг характерли томонини белгилади. Шу жиҳатдан Абусирдаги фиръавн Сахура мақбараси ансамбли диққатга сазовордир. Ливия ясси тоғлари этакларидаги фиръави Менту-хотеп I мақбараси ансамбли /У^иср меъморлигининг янги қир-раларини намоён этади. Урта подшолик даврида қурилган бу ансамблда тўртбурчакли устунлар қўлланилгап бўлиб, юзасига эса Ментухотеп I номи ўйиб ёзилган. Меъморлик комплекси қоя ичига ўйиб ишланган хоналар билан узвий боглиқ. Урта подшо-ликда ибодатхоналар олдига пилонлар орасидан ўтиш учун тор йўлак қолдирилиб қурилган икки катта минора ишлаш, айвон ва ҳовли атрофини устуилар қатори билан ўраб чиқиш кенг ўрин эгаллади ва кейппги Миср ибодатхоналарининг қурилишида зарурий ва характерли элемент бўлиб қолди. Урта подшолик ке-йинги давр учун катта ибодатхоналар комплекснин қуриш санъ-тини бошлаб берди. Янги подшолик даврида аниқ тўртбурчак шаклида қурилган ибодатхоналар типи кенг тарқалди. Бу ибо-датхоналар уч қисмдан, устунлар билан ўралган очиқ ҳовли, устунли зал ва сиғинадиган хонадаи ташкил топган. Ибодат-хона олдида сфинкслар (ёки овинлар) аллеяси бўлиб, у тош-пардаларга ўхшаш трапециясимои пилонлар томоп йўллайди. Пилоплар олдига эса обелиск ва фиръавмларнинг ниҳоятда катта ҳайкаллари ўрнатилган. Бу ҳзйкаллар орасидан ичкарига кириш учун тор эшиклар қолдирилган. Ичкари эса аста қо-ронғилашиб борувчи гигант устунли очиқ ҳовли, заллар ва ниҳоят, қороиғилашган ғорсимон хона — муқаддас хона билан тугалланади. Бу меъморлик ансамбли ягона ғояга — илоҳиёт-га борадиган йўлнинг тўғри ва машаққатли эканлигини ҳис этишга қаратилган. Илоҳиётга яқинлашган сайин инсон ўзида тушкунлик ҳисларини сезиши ва илоҳий куч — худо олдида, диний сирлар олдида ўзининг бир заррача экапнни ҳис этиши керак эмиш. Бу ҳиссиётнинг пайдо бўлишида ибодатхонада аста-секин ёруғликнинг йўқолиши ва энг сўнггида бутунлай йўқ бўлиши ҳисобига эришилади.
Фивадаги Карнак ва Луксор ибодатхоналари гигант меъ-морлик комплексларидандир. Карнак (эр. ав. XVI аср, меъмор Инени) ва Луксор ибодатхоналарн (эр. ав. XV аср, меъмор кичик Аменхотеп)да меъморлар биринчи бор очиқ ҳовли атро-фини колонадали ечиб, янги подшолик меъморлигининг ўзига хос томонларининг шаклланишига асос солдилар. Бу комплекс-ларда қадимги Миср меъморлик анъаналарининг муҳим то-монлари ўз ифодасини топди, шу билап бирга, тантанали ва ҳашаматли бўлиб бораётган маросимлар билан алоқадор бўл-ган меъморликнинг янги кўринишларй намоён бўлди. Ибодат-хоналар учун ишлатилган устун юзалари, деворлар рангли рельефлар билан безаб чиқилган. Ибодатхоналар учун ишла-тилган устун капителлари ҳам характерли. Улар папирус ва нилуфар гул ғунчаларини эслатиб, бинога афсонавий кўриниш бахш этади. Меъморликнинг қирралари подшо аёл Хатшеп-сутнинг мақбара ва ибодатхонасида ҳам сезилади. Янги подшо-ликнинг илк босқичида барпо этилган бу меъморлик комплекси (меъмор Сенмут) ўз ҳажми ва декоратив безаклари билан ажралиб туради. Ментухотеп I ибодатхонаси ёнида қурилган бу комплекс табиат кўриниши билан ниҳоятда уйғунлашиб кетган. Ибодатхонага борадиган йўлнинг икки томони бўйлаб сфинкслар бу манзарага ўзига хос тантанаворлик бахш этган. Меъморлик ансамблининг айвон ва супачаларида ҳам яхши пардозланиб ишланган подшо ҳайкалларидан ташқари, худо-лар ҳайкали қўйилган, ҳовузлар, экилган майса ва дарахтлар ансамбль жозибасини янада оширган. Ибодатхона девор ва полларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Деворий сурат ва рельефларда эса Хатшепсутнинг фаолиятига бағишланган тас-вирлар бўлган. Янги подшоликнинг иккинчи ярмида (эр. ав. XIV—XI асрлар) қурилиш ишлари фақат Мисрдагина эмас, балки унинг ташқарисида, Мисрга тобе бўлган Нубияда ҳам авж олдирилиб юборйлди. Абу Симбелдаги қояга ўйиб ишлан-ган Рамсес II ибодатхонаси янги подшоликнинг иккинчи ярми-даги йирик қурилишлардандир (7-расм). Унинг киравериш томонига қоядан катта трапециясимон пилон кўриниши йўниб туширилган. Пилон олдидаги ўтирган ҳолда тасвирланган тўрт та 20 метрли Рамсес II ҳайкаллари ҳам қоя тошни йўниш ҳи-собига яратилган. Ибодатхонанинг ички қисми янги подшолик даври меъморлиги принциплари асосида бажарилган. Ички қисми устунли хона билан бошланиб, у ерга подшо ҳайкаллари ўрнатилган, сўпг уч нефли устунли зал ва пиҳоят, ибодатхона-га ўтилади. Бу сўнгги хонада ҳам худолар ҳайкали билан бир қаторда, Рамсес II ҳайкали қўйилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |