Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet7/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Поликлет назария биланҳам шуғулланган. Унинг «Қанон» деб номланган рисо-ласида идеал шахс нисбатлари, симметрия қонунлари тўғрисида фикр юритилади. Шу канон асосида яратил-ган «Дорифор» («Найзабардор») асари унинг шу давр-даги изланишларини намойиш этади. Бу асарда ҳаракат ва осойишталик бир-бири билан уйғунлашиб кетган. Қўлида найза ушлаган ҳолда енгил, шошилмай одимлаб келаётган киши тас-вирланган. Унинг кучли елка, қорин ва оёқ мушаклари жисмо-ний бақувватлигини ифодалайди. Бу ҳайкал грекларнинг идеал инсон гўзаллигини тараннум этувчи асар сифатида таҳлил қи-лиш намунаси бўлиб қолди. Бу ҳайкалдан кўчирилган намуна-лар қадимги Элладанинг жуда кўп шаҳар майдонларига ўрна-тилган ва одамларнинг тақлид қилиши учун идеал бўлган.
Унинг асарлари характери, мазмун ва пафоси шу давр ёзув-чиси^Лукиннинг: «Биз ҳаммадан кўпроқ гражданларнинг маъ-навий гўзал ва жисмоний бақувват бўлишига ҳаракат қиламиз: бундай одамлар тинч ҳаёт вақтида бирга яхши яшайдилар ва уруш пайтида давлатни яхши ҳимоя қиладилар ва унинг эркин-лиги, бахтини муҳофаза қиладилар»,—деган фикрларига тўла монанддир.
Гениал юнон ҳайкалтароши Фидий ўз асарларида греклар-нинг жасурлиги, эронликлар устидан эришган ғалабасини акс эттирувчи ҳайкаллар ишлаган. Унинг ижодида Афина демокра-тик қулдорлик жамоаси кишиларининг юксак эстетик идеали ўзининг тўлиқ бадиий ифодасини топган.
Қадимги ёзувчиларнинг фикрига кўра, унинг илк асарлари — олтин ва фил суягидан ишланган. V асрнинг 70-йилларида афи-наликлар буюртмасига кўра Фидий Марафон жангини улуғлов-чи кўп фигурали композицияни ишлаган. Эрамиздан аввалги 460 йилларда Аполлоннинг катта бронза ҳайкалини, эрамиздан аввалги 460—450 йилларда эса машҳур жангчи аёл Афина ҳай-калини яратди. Лемнос ороли учун ҳам Аполлон ҳайкалини иш-лади. Перикл топшириғига биноан, эрамиздан аввалги 447— 439 йиллар мобайнида Афина акрополини қайта тиклаш ва безашда раҳбарлик қилди.
Парфенон ибодатхонасининг ҳайкалтарошлик асарлари ан-самбли жаҳон санъатининг нодир дурдонаси ҳисобланади. Бу асарлар ўзининг беқиёс бадиий яхлитлиги ва мантиқий тугал-лиги билан характерланади. Парфенон рельефларида афиналик-ларнинг жасорати ўзининг бадиий ифодасини топди. Унинг шар-қий фронтонида Афина маъбудасининг туғилаётган пайти, Ғар-бий фронтонда Афина ПосейдонниНг Аттикага (Афина по-лиси Аттика вилоятида бўлган) ким ҳомий бўлиши тўғрисида мунозара қилинаётгани тасвирланган. Метопларда ҳам мифлар-дан олинган воқеалар акс эттирилган. Шарқий фриз метоп-ларида худо ва гигантлар кураши, шимолий томон метопларида Троянинг вайрон бўлиши, Ғарбий томонида эса грекларнинг амазонкалар билан жанги тасвирланган. Лекин бу композиция ларнинг асосий мазмуни ва ғояси давр билан, унинг руҳи билан боғлиқ бўлиб, грекларнинг эронликлар устидан эришган ға-лабасини поэтик талқин этишга, инсоннинг табиат кучлари усти-дан ғалабасини тараннум этишга қаратилган.
Фидий бир қанча монументал думалоқ ҳайкаллар муаллифи ҳамдир. Унинг акрополдаги олтин ва фил суягидан ишлаган Афина ҳайкаллари, Олимпиядаги Зевс ҳайкали, айниқса маш-ҳурдир.
Эрамиздан аввалги V аср сўнггига келиб, қулдорлик демок-ратияси инқирозга юз тута бошлади. Арзон қўл меҳнатининг кў-пайиши эркин гражданлар—деҳқон ва ҳунармандларнинг аҳ-волини оғирлаштира бошлади. Улар арзон қўл меҳнати билан конкурент бўла олмас эдилар. Мулкий тенгсизлик кескинлашди, социал конфликт кучайди. Афина ва Пелопоннес орасида бош-ланган ўзаро уруш бу инқирозни янада кучайтиради. Македо-ниялик Александр бу инқироздан фойдаланиб, грек полислари-ни ўз давлатига қўшиб олди, шу билан классика даври ўзи-нинг умрини тугатди. Полисларнинг инқирозга юз тутиши санъатда ҳам юксак идеалларнинг йўқ бўлишига, инсон кучи ва гўзаллигига бўлган ишончнинг йўқолишига сабаб бўла бошлади. Эндиликда шахсий манфаат ижтимоий манфаатдан устун кела бошлади. Албатта, бу даврда инсон қиёфасини тасвирлаш, унинг гўзаллигини куйлаш санъатда бош мавзу бўлиб қолди, лекин санъаткор эндиликда мураккаб инсон қиёфасини, унинг ички оламини ёритишга кўпроқ эътибор бера бошлади. Инсондаги иккиланиш, чўчиш ҳолларини кўрсатишга интилиш пайдо бўлди.
Қейинчалик меъморчиликда ибодатхоналар қурилиши ка-майди, аксинча, катта томошагоҳлар, ижтимоий бинолар яра-тилди. Булар ичида Эпидаврдаги театр диққатга моликдир. Тепалик ён бағрига ишланган бу театр бир вақтнинг ўзида бир печа минг томобашинни сиғдира олган. Унинг қолдиқлари ҳо-зиргача мавжуд. Бу даврда қурилган кўпгина бинолар, асосан^, бой зодагонлар буюртмаси ва диди асосида ишланган. Шундай ёдгорликлардан Галикарнасдаги Мовсола мақбараси, афиналик бой Лисикрат томонидан ўрнатилган меъморлик композицияси диққатга сазовордир. Унча катта бўлмаган Лисикрат ёдгорлиги композицияси ўзининг бежирим кўриниши, шу билан бирга, улуғвор ва монументаллиги билан ажралиб туради.
Сўнгги классика даври ҳайкалтарошлиги реалистик тенден-циянинг кучайиши билан характерланади. Ҳайкалтарошлар ўз қобилияти, дунёқараши, имкониятларидан келиб чиқиб, инсон маънавий оламининг турли қирраларини ёрита бошлайдилар. Бу хусусият сўнгги классиканинг буюк ҳайкалтарошлари Ско-пас, Пракситель, Лисипп ижодида сезилади.
Давр зиддиятлари, санъатда содир бўлаётган ўзгаришлар сўнгги классика даврининг йирик ҳайкалтароши Скопас ижоди-да ўз ифодасини топди. У юқори классика традицияларини да-вом эттириб, монументал, қаҳрамонлик руҳи билан суғорилган ҳаикалтарошлик композицияларини ишлади, лекин асарларида юқори классикага хос хотиржамлик, улуғворлик, вазминлик эмас, балки серғайрат, куч-қувватга тўла нчки ҳис-ҳаяжонини яшира олмайдиган, кураш руҳи билан тўлиб-тошган кишилар-нинг кўриниши, маънавий ички дунёси очиб кўрсатилади. Ско-паснинг машҳур асарларидан бири «Менада» (Вакханка, Дио-ниснинг умр йўлдоши) ҳайкалидир. Унда рақс дунёсига чўмган, мафтун бўлган Менада ҳолати тасвирланади (50-расм). Мена-данинг берилиб рақсга тушаётган ҳолати орқага ташланган бош ҳаракати, спиралсимон бурилган гавда орқали очиб берилган. Образнинг ҳар томонлама идрок этилишини ҳисобга олиш ҳам Скопас ижодини аввалги давр санъатидан фарқлайди. Ҳайкал-тарош одамларнинг жисмоний ва руҳий азобланишларини жуда ишонарли тасвирлайди. Шу хусусда, Тегейдаги ибодатхона учун ишланган «Ярадор бўлган жангчи» ҳайкали характерлидир (51-расм). Қескин бурнлган бош, юқорига қараган кўз, пастга тушган қош ва азобдан инграётгандек қилиб тасвирланган лаб жангчининг руҳий азобини ифодалашга хизмат қилган. Ижод-корнинг бизгача ўз оригиналида етиб келган Галикарнас мақ-бараси бўртма тасвирлари ҳам машҳурдир. Бу мақбара рельеф-ни Скопас ҳайкалтарошлар Тимофей, Леохар ва Бриаксислар билан ҳамкорликда ишлаган. Грекларнинг амазонкалар билан олиб борган жангларига бағишланган бу композицияда одам-ларнинг маънавий қиёфасидаги нозик ўзгаришлар — қўрқинч, важоҳат, нидо санъаткорлар томонидан юксак маҳорат билан акс эттирилган (52—53-расмлар). Скопас замондоши Пракситель
инсоннинг жисмоний гўзаллигини тасвирлашда машҳур бўлган. У грек ҳайкалтарошлари ичида биринчи бўлиб ндеал аёл қома-тини ишқ-муҳаббат ва гўзаллик маъбудаси Афродита образида акс эттирди. Афродитанинг сувга тушишга тайёрланиб, ёнидаги турган ваза устига кийимларини ташламоқчи бўлиб турган пай-ти Пракситель асарида тасвирланган. Грек пластикасида кийим-сиз ҳолда тасвирланган биринчи аёл ҳайкалида маъбуда обра-зи орқали, энг аввало, ёш ва соғлом аёл қомати, унинг пластик гўзаллиги тараннум этилади. Асар ўзинииг ҳаётийлиги, танлан-ган нисбатларнинг ўзаро уйғунлиги ва шаклларнинг ўзаро гар-моник ечимда олиниши билан катта таассурот қолдиради. Аф-родита ҳайкали Книд ороли соҳилига ўрнатилган бўлиб, шунинг учун ҳам уни, «Книд Афродитаси» дейилади. Пракснтель замондошлари бу ҳайкалга юқори баҳо бериб, уни зиёрат қилиш учун одамлар узоқ-узоқлардан Книд оролига келганликлари ҳақида ёзишган. «Книд Афродитаси» санъаткорларни ҳам мафтун этган-Унга тақлид қилувчилар кўплаб Афродита ҳайкалини яратган-лар. Лекин уларнинг ҳайкаллари беғубор туйғулар уйғотувчи асар даражасига кўтарилмаган.
Праксителнинг бизгача ўз аслида етиб келган ягона асари «Дионисни кўтариб турган Гермес» ҳайкалидир. Афсоналарга кўра, Зевс янги туғилган ўғли Дионисни ўрмонда яшовчи ним-фаларга тарбияга беришни Гермесга топширган. Чарчаган Гер-мес йўлда тўнкага таянган ҳолда ҳордиқ чиқариш учун тўхта-ган. Композицияга шу сюжет асос қилиб олинган. Асарда юқо-ри классикага хос бўлган жасурлик, жиддийлик ёки салобатни кўрмаймиз (Мирон ёки Поликлет асарларини эсланг), аксинча, образ ўзининг нафис, поэтик талқин этилиши билан характер-ланади. Ҳайкалтарошни Гермеснинг келишган, куч-қувватга тўла баланд бўйли қомати, ёшлик нафосати, ҳаракатидаги плас-тик гўзаллик қизиқтиради.
Пргкситель мармарда жуда кўп ишлаган. Мармардаги нур-соя ўйпиларининг эмоционал кучи, фактураси орқали инсон гав-дасини, терисининг тиниқ ва духоба каби майинлигини ҳамда инсоидаги истара ва ҳаётийликни очишга интилган. Праксител-нинг «Сауроктон Аполлони» ҳайкали мифологик мавзуда иш-ланган бўлса ҳам, унда реалистик томон кучли. Пракситель май-да пластикада ҳам ижод қилган. Унинг терракоталарида ҳам поэтик руҳ яхши сақланган.
Агар Скопас ва Пракситель ижодида ҳали юқори классика традициялари ўзига хос йўналишда давом этган бўлса, эрамиз-дан аввалги IV аср учинчи чорагининг сўнггида бу алоқа ва боғланишлар сусая беради. Эллинизмга ўтиш даврида санъатда турли бадиий йўналишлар пайдо бўлди. Бу янги хусусиятларни идеалистик йўналишнинг вакили Леохар ва реалистик йўналиш-нинг вакили Лисипп ижодида кўриш мумкин.
Ҳайкалтарош Леохарнипг Бельведер Аполлони (тахминан эр. ав. 340 ййллар) машҳур асарлардан ҳисобланади. Юқори ма-ҳорат билан ишланган бу ҳайкалдаги образ ўта бепарволиги ва бирмунча совуққонлиги билан ажралиб туради (54-расм).
Грек классикаси билан эллинистик давр чегарасида яшаб ижод этган буюк ҳайкалтарошлардан бири Лисипп ҳисоблана-ди. У македониялик Александр даври идеологиясининг тарғибот-чисидир. Лисипп ўз ижодида жисмоний бақувват ва иродаси кучли шахсларни эъзозлайди ва шуларни кўпроқ чарчаган ва дам олиш пайтида тасвирлайди. Унинг машҳур асарларидан бири ўз баданини қашлағич билан тозалаётган Апоксиомен ҳай-калида шу характер намоён бўлади (55- расм).
Спортчининг бўлиб ўтган мусобақадан кейин ҳаяжонли дам-ларни эслаш, шу билан бирга, жисмоний чарчаш ҳолати очиб берилган. Бу ҳолат атлетнинг ҳорғин юзи, терда ёпиш-ган соч ва туришидаги бўшанглик орқали ишонарли талқин этилган. Унинг «Дам олаётган Гермес» асарида ҳам худолар хабарчиси бўлгап Гермеснинг ҳордиқ пайтидаги ҳолати, юзидаги мимик ҳолат, қўл ва гавда ҳаракати орқали очилади. Лисипп нортрет жанрида ҳам самарали меҳнат қилди. Унинг «Алек-сандр Македонский» портретида иродали, жасур шахснинг изти-роб чекиш пайтн акс эттирилади. Лисипп назария билаи ҳам шуғулланган. У ҳам Поликлет сингари идеал инсоннинг нисбат-ларини топишга ҳаракат қил-ган, у идеал инсон образини баланд бўйли, серғайрат ҳам-да ҳаракатда кўрган ва шун-дай тасвирлаган.
Сўнгги классика даврининг охирларига келиб, ҳайкалта-рошлик санъатида реалистик тенденциялар кучайди, танқи-дий реализм элементлари яна-да ортди. Бу хусусият Лисипп шогирдлари ижодида муҳим ўринни эгаллади.
Шундай қилиб, классика-нинг сўнгги даврида санъат-корлар конкрет воқеликка кўп эътибор бериш, шахснинг ин-дивидуал хислатларини тўла-қонли очишга интилиб бориш-лари билан аста-секин класси-ка даврида яратилган идеал, умумлашма образлар яратиш масаласи иккинчи планга ўта бошлади, санъатнинг тарбия вии томони ҳам аста-секин инқирозга юз тута бошлади.
Рассомлик, амалий санъат. Классика даври рассомлиги на-муналари бизгача етиб кслмаган. Биз қадимги авторларнинг (Павсаний, Аполлодор, Плиний) ёзиб қолдирган манбалари ҳамда кулолчилик буюмларининг юзасига ишланган суратлар орқали шу давр рассомлик санъати ҳақида тасаввурга эга бў-ламиз. Италия, Болгария, Македония ҳамда (Қора денгиз соҳиллари)да кепинги пайтларда ўтказилган археологик қазилмалар «атижасида топилган де-ворларга ишланган сурат ва мозаика грек санъати тематика-си, характери тўғрлсида маьлумот берадп. Бу суратларда кўпроқ мифологиядан олинган воқеалар акс эттирилган бў-либ, афсонавий қаҳрамонлар-нинг мўъжизалари, жасорат-лари куйланган. Деворий су-ратлар «аль-фреско» услубида бажарилган.
Классика даврида реалис-тик тенденцияларнинг кучайи-ши натижасида вазага сурат солиш санъати ҳам мукаммал-лашиб борди. Асосан, вазага қизил фигурали расмлар иш-лаш классика даврида етак-чи роль ўйнади. Вазага со-линган суратлар тематикасида мифологиядан олинган сюжет-лар кўпроқ бўлса ҳам, лекин замонавий масалаларни ёри-тиш санъаткорларнинг диққат марказида бўлган. Шундай рассомлар ичида Полигнот, Апеллес номи машҳурдир. По-лигнот тарихий ва мифологик мавзуларда жуда кўп сурат-лар ишлаган.
Классика даврида амалий санъат ривожланишда давом этди. Вазалар шаклининг ранг-баранглиги ортди. Уларнинг юзасига расмлар солиш билан бирга, турли бўртма тасвир-лар ҳам тушира бошладилар. Ранг беришда ҳам эркинлик сезила бошлади." Хроматик ранглар имкониятидан кенг фойдаланила бошланди. Кумуш, бронзадан турли идишлар иш-ланди. Олтин суви юритилган буюмлар ҳаётда кенг қўллани-ла бошланди.
Сўнгги классика шу ютуқларга якун ясади, аста-секин вазага гул солиш санъати инқирозга юз тута бошлади. Ундаги индивидуал ўзига хослик, фазилатлар йўқола борди. Санъат аста-секин ҳунармандлик даражасига туша борди. Бу сўзсиз, умумэллин ижтимоий-сиёсий, маданий инқирози натижаси эди'.
ЭЛЛИНИЗМ ДАВРИ САНЪАТИ
Эрамиздан аввалги 336 йили Македония подшоҳи Александр (Александр Македонский) эллин давлатларини босиб олади. Уз юришларини Шарққа қаратади. Кўп ўтмай, Урта Осиё ва Ҳин-дистон ерларини ҳам забт этиб, Афинанинг шимолий шарқи ва Болқон яриморолидан тортиб, Ҳиндистон ерларигача бўлган катта майдоннннг ҳукмдорига айланди. Лекин Александр дав-лати сиёсий жиҳатдан мустаҳкам эмас эди. Унинг вафотидан кейин бу давлат тезда парчаланиб, унинг ўрнида бир қатор йирик давлат ва подшоликлар — Миср, Пергам, Грек-Бақтрия, Парфея, Салавкийлар, Македония давлатлари вужудга келди. Бу давлатлар кейинчалик эллинистик дазлатлар деб атала бош-лади (XIX асрда немис тарихчиси И. Дрейзен бу иборани би-ринчи бор ишлатган). Александр Македонскин истилосндан тор-тиб, эрамиздан аввалги 30-йилларгача, яъни сўнгги эллинистик давлат — Мисрнинг Рим томонидан босиб олинишига қадар бўлган даври эса эллинизм даври деб юритилди.
Эллинизм даври қадимги грек ва қадимги шарқ социал-иқ-тисоднй, сиёсин муносабатларининг маҳкам қўшилиб кетиш ва бир-бирига таъсир кўрсатиш давридир. Бу давр санъати ва мадалшятида ҳам анъаналар қўшилиб борди. Эллинизм даври ҳукмронлари ўзларининг салтанатларини муҳташам бинолар, ажониб санъат намуналари билан бойитишга ҳаракат қилдилар. Янги-янги шаҳарлар пайдо бўлди. Улар серҳашамлилик ва улуғ-ворликда бадавлат Афинани ҳам орқада қолдириб кетди. Пер-гам ва айниқса, эллинистик дунёқарашнинг маданий маркази бўлган Александрия (Искандария) шундай шаҳарлардан бўлди. Санъат ва санъаткорларга бўлган талаб ортди. Санъатнияг янги тур ва жанрларн майдонга келди. Санъатда социал мотивларни, инсоннинг лирик-интим ҳаётини тасвирлашга интилиш кучайди. Парк-боғ санъати билан боғлиқ бўлган декоратив ҳайкалтарош-лик санъати кенг тарқалди. Оддий ҳаётпи ифодаловчи лойдан ишланган майда ҳайкалчалар, кўп фигурали ҳайкалтарошлик композициялари яратилди. Шу билан бирга, бу даврнинг ўзига хос томонлари — полислар учун идеал бўлган умумлашма инсон образи ўрнини ягона шахсни улуғловчи, унинг ички кечинмала-рини ифодаловчи, эгоиизм, худбинлнкни улуғяовчи, ҳукмдорлик ни идеаллаштирувчи асарларни яратиш етакчи ўринни эгаллай бошлади. Кундалик турмуш икир-чикирлари, майда деталлар-нинг натуралистик аниқлигига интилиш ортди. Давр характери ва руҳи меъморлик ва монументал санъатда ўзининг ёрқин ифо-дасини топди.
Бу давр меъморлиги ўзининг ҳашаматлилиги, дабдабалилиги ва катта ҳажмга интилиши билан характерланади. Меъморлик назарияси ривожланди. Бу даврда милетлик Гипподаманинг шаҳар қурилиши борасидаги системаси муҳим роль ўйнади. Шу план асосида қурилган Милет, Приена каби шаҳарларнинг кў-чалари аниқ ва кенг проспектлардан ташкил топган. Унинг бош майдони атрофи эса турли ижтимоий бинолар билан ўралган.
Бу даврда ижтимоий бинолар, театр, ҳукмронларшшг сарой ва қасрлари, турли парк ва боғлар, спорт майдони ва савдо мар-казлари ўзининг серҳашам ва серфайзлилиги билан ажралиб туради. Бу даврга келиб, ордерлар системаси ўзининг бажара-диган конструктив функциясини кўпроқ декоратив функция би-лан алмаштирди. Меъморлар устунлардан, яримустунлардан (деворга ёпишган ҳолда) бинони безаш мақсадида фойдалана бошладилар. Ҳайкалтарошлик санъати намуналаридан эса, меъ-морлик ансамблининг ажралмас қисми сифатида кенг фойдала-нилди. Агар Қадимги Грецияда ибодатхона шаҳар маркази ро-лини ўйнаган бўлса, эндиликда катта маъмурий бино олдидаги майдон ёки савдо учун мўлжалланган майдонларга аҳамият берила бошлади.
Эллинизм даври санъатида жонланиш унинг тематик кенгайишида, жанрларнинг пайдо бўлишида ҳамда шарқ ва ғарб санъати синтезидагина эмас, балки санъат мактаблари-нинг бир-биридан фарқ қилишида, бадиий йўналишларининг ранг-баранглигида ҳам сезилади. Бу йўналиш ва бадиий мак-табларда грек санъати анъаналари ўз ифодасини топган ва ривожланган. Жумладан, грек санъати анъаналарининг таъ-сири Шарқий эллинистик давлатларда — Салавкийлар империя-си, Пергам, эллинистик Миср, Родос оролидаги савдо марказ-ларида ҳамда Грецияда сезилади. Эллинизм даврида бадиий мактаблар орасида фарқ сезиларли бўлди. Бу даврда Греция, жумладан, Аттика Александр Македонский давлатининг парча-ланишидан кейин ҳам бадиий-маданий марказ сифатида ўз ку-чини сақлаб қолди ва шу ерда классика анъаналари антик давр-нинг охиригача давом этди. Эрамиздан аввалги IV аср охири ва III асргача яшаб ижод этган ҳайкалтарошлар ўз ижодларида Праксптель, Лисипп ва қисман Скопас анъаналарига таянди-лар, уни ривожлантирдилар. Эллинистик Грециянинг монумен-тал ҳайкалтарошлиги ичида даврнинг нодир ёдгорлиги «Самоф-ракия Никеси» ҳайкали алоҳида ўринни эгаллайди. У даврнинг нодир ёдгорлигидир (56-расм). Самофракия ороли учун ишлан-ган бу ҳайкал ғалаба худоси Никега бағишланган. Никенинг қанотларини кенг ёйиб турган пайти тасвирланган. Ҳайкал бирмунча уринган ва шикастланган ҳолда етиб келган. Шунга қарамасдан, у ўзининг ҳаётийлиги, тўлақонлиги билан кишини ҳайратлантиради. Никенинг жисмоний келишган, соғлом, дур-кун қомати шаффоф либос ичидан кўриниб, ўзидан нур тара-таётгандек туюлади.
Эллинистик Грециянинг яна бир нодир ёдгорлиги Милос оро-ли учун ишланган Афродита ҳайкалидир. «Милос Афродитаси» деб ном олган бу асар ҳайкалтарош Александр томонидан эра-миздаи аввалги 120 йилларда ишланган (57-расм). Бу асарда Афродита бир қўлида Милоснинг рамзи бўлган олма, бир қўли билан тушиб кетаётган либосни ушлаб турган ҳолда тасвирлан-ган деб фараз қилинади. Буҳайкалда ҳам классика анъаналари, Пракситель услуби сезилади. Ҳайкалтарош мармар юзасини
юксак талант ва маҳорат билан ишлаб, жисмоний гўзал, таранг, шу билан бирга, бахмалдек майин аёл қоматини кўрсата олган. Мармарнинг эмоционал имкониятларидан ўринли фойдаланган-лиги асарнинг поэтик томонини ошириб юборган. Мармардаги ёруғ-соя ўйинларининг майинлиги, ўзидан тушаётган нурни^қай-тариши —■ аёл қомати, умуман, соғлом инсон қоматининг гўзал-лигини очишга хизмат қилган. Афродитанинг юзидаги хотир жамлик, жамолининг гўзаллиги ва поэтик руҳ билан суғорнл-ганлиги уни нафис санъат намунаси даражасига кўтарган.
Эллинизм даврида портрет санъати катта ютуқларга эриш-ди. Классика даври портрет санъатига хос фазилатлар, умум-лашма идеал образ яратиш борасидаги принциплар бу даврда тасвирланувчпнинг индивидуал хислатларини чуқурроқ очиш, маънавий қиёфасини ишонарли талқин этиш тенденцияси билан алмашди, бу хусусият эллинистик Греция санъатида яққол сезилади. (Масалан, Сенека портрети, эр. ав. III—II асрлар.) Пергам бадиий мактаби асарларида, аксинча, драматизм кучли бўлиб, кўпроқ Скопас анъаналари таъсири сезилади. Бу мактабнинг нодир ёдгорлиги Пергам акрополидаги «Зевс меҳ-роби» нинг цоколига ишланган маъбудаларнинг гигантлар би-лан олиб борган жангини акс эттирувчи фриз ҳисобланади. Бизгача бирмунча яхши етиб келган бу композиция, умуман, жаҳон санъатининг шоҳ асарларидандир. Меҳроб Пергам под-шосининг гал қабилалари устидан эришган ғалабасига бағиш-ланган. Фриз кўпроқ горельеф тарзида бажарилган, лекин ай-рим образлар думалоқ ҳайкалтарошликка ҳам ўтиб кетади. Узунлиги 120 метр, баландлиги эса 2,3 метр бўлган бу фризда Олимп маъбудаларининг уларга қарши исён кўтарган гигант-лар билан олиб борган аёвсиз кураши ва қасос олишлари ҳақи-да ҳикоя қилинади. Афсоналарга кўра, ер худоси Геянинг ўғил-лари — гигантлар Олимп худоларига қарши исён кўтарадилар, лекин улар билан бўлган шиддатли жангда енгиладилар. Пер-гам меҳроби фризида ана шу воқеа ўз ифодасини топган.
Жанг қизғин. Худолар ва гигантлар бу жангда қўшилиб ке-тишган бўлиб, ягона композицияни ташкил этадилар. Шу билан бирга, худоларнинг ғалабаси аён. Асарда даҳшат, важоҳат ва азобланиш, қўрқиш, кучли ғазаб ва нафрат юксак бадиий ма-ҳорат билан ишланган.
Пергамда ифодали ва драматизмга бой думалоқ ҳайкаллар ҳам яратилди. Уларда ҳайкалтарош мағлубиятига учраган гал қабиласи одамларининг бўйсунмас ва мардонавор хислатларинп, ўлимга тик боқиб мағрур жон бераётган ҳолатларини жуда жонли тасвирлай олган. «Узи ва қайлиғини ўлдираётган гал», «Улаётган гал» ҳайкаллари диққатга сазовордир. Ҳайкаллар классик санъат анъаналарида ишонарли талқин этилган.
Эллинистик Миср Птолемейлар подшолиги даврида гуллаб-яшнади, қудратли давлатга айланди. Унинг пойтахти Алексан-дрия эса эллинистик дунёнинг йирик маданий-сиёсий маркази, йирик порт шаҳри бўлди. Эллинистик Мисрнинг оқ мар-мардан ишланган ҳашаматли бинолари дуиёга машҳур бўлган. Етти мўъжизанинг бири, деб ҳисобланган 120 метрли Фаррос маёғи (машъали), Александриянинг ҳайкалтарошлик билан безатилган парк-боғлари ҳам оламга машҳур бўлган. Эллинистик Миср бадиий мактабида юқори классика тради-циялари (кўпроқ Пракситель) сезиларлидир. Тематикасида ҳаётий-маиший ҳамда интим-лирик мавзу етакчи ўринни эгал-лайди. Бу жанрда ишланган композицияларда кўпроқ оддий халқ ҳаётидан олинган воқеалар тасвирланади. Қариялар, бо-лалар образи кўпроқ учрайди. «Кекса балиқчи», «Ғоз билан ўйнаётган бола» ҳайкаллари бунга мисол бўлади. Афродита ҳайкали кўп ишланган. Эллинистик Миср санъатида аллегорик талқин этилган ҳайкаллар ҳам мавжуд. Масалан, «Нил» ком-позицияси, тош ўймакорлигининг намунаси «Гонзага комеяси» ■бўртма тасвири машҳурдир. Унда подшо Птолемей ва малика Арсиноянинг бошлари ён томондан тасвирланган.
Эллинистик Мисрда рассомлик ҳам ривожланган. Адабий манбаларда Апеллес, Антифил каби рассомлар самарали ижод қилганликлари тўғрисида гапирилади. Сўнгги эллинистик давр санъати ҳақидаги таассуротни Родос мактаби беради. Бу мак-таб вакиллари кўпроқ Лисипп ижодига мурожаат қиладилар. Бақувват атлетлар, жангчилар ва жанг манзараларини кўпроқ тасвирлайдилар. Родос ҳайкалтарошлигига хос бўлган яна бир хусусият кўп фигурали композицияларга, кучли, ҳар хил даҳ-шатли сюжетларга кўпроқ мурожаат қилишларида кўринади. «Фарнез буқаси», «Лаокоон ва унинг ўғиллари» деб номланган композициялар шундай асарлардандир (58-расм). Лекин Ро-дос ҳайкалтароши ўз қаҳрамонларининг ички дунёсини очишга интилмайди. Балки ташқи қиёфада унинг ўзгаришини кўрсатиш билан чегараланиб қолади. Натижада ясамалилик ва сунъий-лик кўзга ташлана бошлайди. Родосли ҳайкалтарошлар Аге-сандр, Афинодор ва Полидор томонидан эрамиздан аввалги 40-йилларда яратилган «Ла-окоон ва унинг ўғиллари» ком-позициясида коҳин Лаокоон ва икки ўғлининг азоб-уқубатли ўлимини1 мумкин қадар кес-кинроқ тасвирлашга ҳаракат
1 Троялик коҳин Лаокоон душ-ман томонидан қолдириб кетилган катта ёғоч отни шаҳарга олиб кир-моқчи бўлган ҳамшаҳарларидан ран-жиб, уни ёқиб юборишни айтади ва унга ўзининг найзасини отади. Шу вақтда греклар ҳомийси маъбуда Афина фармони билан денгиздан икки бошли илон пайдо бўлади ва у Лаокооннинг икки ўғлига ҳужум қилади. Ота ўз ўғилларини қутқа-ришга шошилади. Лекин илон улар-нинг уччовини ўраб олади ва бўғиб ўлдиради.
қилганлар. Лекин классика давридагидек юксак ғоя бу ерда че-гараланган, холос. Бу асар яна бир бор эллинизм даври сўнгида санъатдаги идеологик кучнинг сусайиб борганини кўрсатади ва ижтимоий ҳаётда содир бўлган чуқур инқирозни ифода этади.
ҚАДИМГИ ИТАЛИЯ САНЪАТИ
Антик маданиятнинг сўнгги ўчоғи Италиядир. Бу ерда эра-миздан аввалги 3—2 мингинчи йилларда шаҳарлар мавжуд бўлган. Меъморлик қолдиқлари, темирдан, бронзадан ясалган меҳнат қуроллари, зебу зийнат буюмлари шундан далолат бера-ди. Италияда бир қанча қабилалар яшаган. Шулардан бири италий қабилалари бўлиб, улар яшаган ерларни (ҳозирги Рим атрофи), Италия деб атаганлар. Кейинчалик бутун Апенин оро-ли Италия деб юритила бошлаган. Италия, унинг тупроғида майдонга келган Рим давлати эса жаҳон маданиятининг равна-қига катта ҳисса қўшди.
Эрамиздан аввалги VII асрдан то янги эранинг V асрига қа-дар бўлган ўн икки аср мобайнида италияликлар санъати ва бадиий маданияти ўзининг гуллаган даврини бошидан кечирди. Қадимги дунёнинг йирик давлатларидан ҳисобланган Рим им-перияси пайтида катта ҳажмдаги меъморлик ансамбллари ву-жудга келди, меъморликнинг янги типлари пайдо бўлди. Ита-лияликлар қадимги Греция санъати ва маданиятига зўр ҳурмат билан қарадилар. Уни ижодий ўзлаштирдилар, назариясини янги илмий билимлар билан бойитдилар. Реалистик портрет, тарихий мавзудаги рельеф яратиш, мозаика, амалий санъат борасида новаторлик намуналарини кўрсатдилар.
ЭТРУРИЯ САНЪАТИ ВА МАДАНИЯТИ
Қадимги Италия халқлари ичида этрусклар бўлган. Улар эрамиздан аввалги VIII — VI асрларда Италиянинг ўрта ва ғарби-жанубий қисмини эгаллаганлар. Этрусклар қуриш санъа-тида катта муваффақиятларга эришдилар. Улар тошлардан катта-катта иморатлар солганлар, биринчи бўлиб тошдан гум-баз ва аркалар ишлаганлар.
Этрурия шаҳарлари (Цере, Тарквини, Вейи, Клезиум) ба-ланд, қалин, мустаҳкам деворлар билан ўралган. Кенг йўллар, мустаҳкам кўприк ва каналлар қурилган. Рим тарих-чилари этрускларнинг санъати тўғрисида ҳаяжонланиб ёзиш-
ган.
Этруск меъморлигида синч имкониятидан кенг фойдаланил-ган. Биносининг деворлари супача устига ўрнатилган. Этруск меъморлигида ҳам ибодатхона қурилишига эътибор берилган. Ибодатхоналар пештоқли бўлиб, у бирмунча чуқур. Бинони бадиий безашда рангли рельефлар, лойдан ишланиб пиширил-ган терракоталар ишлатилган. Томлари декоратив ҳайкаллар — акротерийлар билан безатилган.
Амалий-декоратив санъат, монументал рангтасвир ва ҳай-калтарошлик санъати ҳам бу ерда равнақ топган. Этрускликлар-нинг санъатида сопол астадон кенг тарқалган бўлиб, уларнинг қопқоғида жангчи ёки одам боши ҳайкали ишланган. Сарко-фаглар ҳам ҳайкалтарошлик асарлари билан безатилган- Улар-нинг қопқоғига кўпинча марҳумнинг ётган ҳолдаги тасвири иш-ланган.
Этруск ҳайкалтарошларидан бири Вулка ҳисобланади. У Римга Капитолийдаги Юпитер ибодатхонаснни безашга таклиф этилган. Вулка Вейидаги Аполлон ибодатхонасининг декоратив ҳайкалларини ҳам ишлаган. Аполлон (Вейи Аполлони деб юри-тилади) санъаткор ижодининг ўзига хос томонини характер-лайди. Унда санъат ва нур худоси бўлган Аполлоннинг шахдам қадамлар билан одимлаб кетаётган вақти тасвирланган. Шаф-фоф, енгил либос остидан унинг ривожланган мускули ва куч-ли қомати кўриниб турибди.
Этрусклар бронзадан ҳайкал ясашда юксак санъат эгаси бўлганлар. Антик дунёнинг зўр анималистлари бўлган этруск ҳайкалтарошлари бронзадан турли ҳайвон ва фантастик жони-ворлар ҳайкалларини зўр маҳорат билан ишлашган.
Этруск ҳайкалтарошлигининг нодир намунаси Капитолий-даги «Она бўри» ҳайкалидир. Ҳайкалтарош бўридаги эҳтиёт-корлик (бу унинг тик ишланган қулоқ, олдинга мустаҳкам ти-раб олган оёқлари ва томошабин томон бурилган боши, бир нуқтага тикилган кўзлари орқали очилган) ни, унга хос ваҳ-шийликни реал ва ишонарли талқин эта олган. Шу билан бир-га, ҳайкалда шартли декоратив услуб таъсири борлигини кў-риш мумкин. Бўрининг бўйни ва елкасидаги жунини жингалак қилиб ишлашда шартлилик сезилади. Этруск монументал рангтасвир санъати равнақи сағана деворларига ишланган суратларда ўз ифодасини топган. Бу суратларда этрусклар ҳаётига оид воқеалар, мифологиядан олинган сюжетлар тас-вирланган. Амалий-декоратив санъат, айниқса, заргарлик санъ-ати юксак бўлган. Этруск заргарларининг аёл зебу зийнатлари, олтиндан ишланган турли хил уй буюмлари қадимги грек ва римликлар томонидан юксак қадрланган.
Этрурия жамиятининг энг гуллаган даври эрамиздан аввал-ги VII —VI асрларга тўғри келади. Эрамиздан аввалги VI аср-дан бошлаб, этруск санъатига Италиянинг жанубидаги грек колониялари санъатининг таъсири сезила бошлади. Этруск-лар грек алфавитини, театр ва мифологиясини қабул қилди-лар. Греклар сингари улар ҳам юзасига барельефлар хуши-рилган олтин тангалар чиқара бошладилар. Қора ва қизил фигурали вазалар этрусклар хонадонидан кенг ўрин эгаллай бошлади.
Эрамиздан аввалги VI асрдан бошлаб, Этруриянинг қудра-ти сусая борди. Мавжуд бўлган шаҳар ва давлатлар орасидаги иттифоқ бузила бошлади. Қельт қабилалари, кейинроқ греклар ҳужуми натижасида Этрурия инқирозга юз тутиб, италийлар билан қўшилиб кетди.
ҚАДИМГИ РИМ САНЪАТИ
Қадимги Рим санъати Апенин яриморолларидаги кўпгина халқлар, жумладан, этрускдар, кейинроқ Рим босиб олган ер-лардаги бошқа халқлар санъати таъсирида ривож топди. Унинг равнақига, айниқса, грек санъати кучли таъсир ўтказди. Лекин римликлар ўзга халқлар санъатини ўзлаштириб, ўрганиб, уни ижодий бойитдилар, шу санъат анъаналарини ривожлантириб, унинг янги тур ва жанрларини ҳам вужудга келтирдилар.
Римдаги тарихий шароит, ижтимоий тузум характери санъ-атнинг ғоявий йўналишини белгилашда муҳим роль ўйнади. Рим санъатида меъморлик етакчи ўринни эгаллади. Меъмор-ликда давлатнинг куч-қудрати тараннум этилди. Римликлар кўпчиликка мўлжалланган муҳташам бинолар қурдилар. Бундай характердаги бинолар бу давр учун янгилик бўлди. Меъмор-ликда римликларнинг ақл-заковати яққол намоён бўлди. Бу мсъморлик этруск ва юнон меъморлик санъати традициялари-га, қисман қадимги Шарқ меъморлиги санъати анъаналарига таянган ҳолда ривожланган. Уни янги услублар билан бойит-дилар. Айниқса, бетоннинг ихтиро этилиши ва устун-тўсин сис-темасига янги конструкциялар киритилиши, арк, қубба ва эгри равоқнинг эркин ва кенг қўлланилиши фақат Рим меъморлиги-дэгина эмас, балки жаҳон меъморлик санъатида ҳам ҳақиқий революция бўлди. Бу система катта фазовий кенгликни ёпа ола-диган, хона ичида эса катта фазовий кенгликни яратиш нмко-ниятини берадиган меъморлик композицияларини вужудга кел-тирди.
Рим санъатидаги ўзига хослик тасвирий санъатда, аиниқса, унинг портрет жанрида яққол намоён бўлди. Бу ерда жуда эрта дастгоҳ санъати ривож топди. Ҳикоянавис бўртматасвир санъа-ти ҳам римликлар санъатининг ўзига хос томонини белгилайди.
Қадимги Рим тарихи эрамиздан аввалги VI асрдан бошла-ниб, янги эранинг V асригача бўлган даврини ўз ичига олади. Эрамиздан аввалги VI асрга келиб, Рим аристократик қулдор-лик республикасига айланди. У Апенин яриморолини забт этиб, Урта ер ҳавзасида ўз ҳукмдорлигини ўрнатгач, эрамиздан ав-валги II аср ўрталарига келиб, шу ердаги йирик давлатга ай-ланди. Босиб олинган ерлардан бойликларнинг Римга олиб келиниши унинг равнақида муҳим роль ўйнади, шу билан бирга, инқирозини ҳам тезлаштирди. Мулкий тенгсизлик ошди, экс-плуатациянинг кучайиши эса омма орасида норозиликни кел-тириб чиқарди. Айниқса, қуллар қўзғолони (булар ичида Спар-так қўзғолони машҳур) республика даврининг инқирозга юз тута бошлаганини билдирди. Унинг ўрнини Рим императорлик даври эгаллади. Бу давр эрамиздан аввалги I аср охиридан янги эранинг 476 йилигача давом этди.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish