Тасвирий санъат. Илк феодал даври монументал санъати бизгача етиб келмаган. Бу ерда ҳам христианликнинг монофи-зик таълимоти ибодатхоналар ичига сурат ишлашни таъқиқ эт-ган. Лекин VI асрда Византия билан алоқанинг кучайиши мо-заика, деворий сурат, икона санъатиникт кенг тарқалишига олиб келди. Бундай намуналар Мцхетидаги Джвари ибодатхонасида сақланиб қолган мозаика фрагменти, Пицундадаги бино қол-диқларида ҳам мавжуд бўлган. Мавзуси, асосан, христиан дини, Исо ва унинг шогирдларига бағишланган. Рангли нақшлар бе-загида ёрқин ранглар билан бирга, турли қора ва ҳар хил ранг-да товланадиган қизил тошла^рдан фойдаланилган, олтин, кумуш ранглар ҳам кенг ишлатилган.
Араб истилоси таъсирининг сусайиши Грузияда князлик ва подшоликларни вужудга келтира бошлади (Кахетия князлиги, Тао-Кларжетти князлиги, Абхазия подшолиги). Натижада, бу ерларда миллий бадиий мактаблар шакллана бошлади. Мада-ниятнинг ривожланиши учун имкониятлар пайдо бўла бошлади. VIII—IX асрларда грузин меъморлигида икки қуббали базили-ка типи шаклланди. Бино қуришда паруслардан кенг фойдалана бошланди. Бино деворлари суратлар билан безатилди.
Грузин санъатипинг энг гуллаган даври XI—XIII асрларга тўғри келади. Бу даврга келиб, Грузия яқин Шарқдаги энг йирик давлатлардан бирига айланди, моддий ва маънавий ҳаё-тида ривожланиш содир бўлди.
Бу давр маданиятининг ўзига хос хусусияти черков ва фео дал зодагонлар ролининг камайиши, янги шаклланган дворян ҳамда савдогар, ҳунармандлар табақаси ҳаёти ва идеология-сини тарғиб этиш билан боғлиқ бўлган санъат ва фанда дунёвий йўналиш етакчи ўринга чиқиб олди. Шу даврнинг буюк шоири Шота Руставели ижодида даврнинг гуманистик ғоялари ўзининг бадиий ифодасини топди. Бу давр санъати даврнинг муҳим маф-куравий мақсади — мамлакат кучларини бирлаштириш ва дав-латни мустаҳкамлашга қаратилгандир. Инсоннинг руҳий ола-мига қизиқиш ва эътибор кучайди. Монументал меъморчиликда катта, улуғвор, ҳашаматли бинолар яратиш, уларнинг ички ва ташқи томонини бадиий безашга алоҳида эътибор бериш тенден-цияси сезнлди. Меъморлик элементларининг декоративлигига эътибор ортди.
XI асрда ўзига хос марказий қуббалн, бут шаклидаги ибо-датхона типининг асосий хусусиятлари шаклланди ва меъмор-ликда кенг ёйилди. Ҳозирги кунгача хгроба ҳолида етиб кёлган Кутаисидаги Баграт ибодатхонаси шундай улуғвор ва кўркам бинолардан дастлабкиси ҳисобланади. Бу бинонинг марказида тўрт устун бўлиб, улар устига гумбаз ўрнатилган. Деворлар устундан бирмунча қочириб ишланган, бу эса ички интерьер-нинг янада кенг ва кўркам бўлишига хизмат қилган. Ибодат-хоианинг ички деворлари суратлар билан безатилган, устунлар капителли бўлиб, нафис, жимжимадор нақшлар билан безатил-ган, бу устунларда ов манзараларини акс эттирувчи воқеалар тасвирлаиганлиги ҳақида маълумотлар бор.
Мцхетидаги Свети-Цховели ибодатхонаси улуғвор ва кўркам бўлиб, бирмунча яхши сақланган. Юқорига интилувчи вертикал чизиқлар уни енгил ва нафис қилиб кўрсатади, бинонинг ички қисми ҳам жуда баҳаво. Қубба таги барабанидаги 16 дарча эса унинг ичкни янада баҳаво кўринишига хизмат қилади. Хонанинг ичида меъморлик массаларинииг сокин, текис ритми эса хотир-жамлик кайфиятини беради.
XI аср ибодатхоналарининг ташқи кўринишига хос хусусият девор юзасини аркатура билан ажратиш ва карнизларини тим-пан, дарча атрофларини жимжимадор бўртма нақшлар билан бе-зашда кўзга ташланади.
Грузин соборлари ичида Алавердидаги кафедрали собор ўзи-нинг жуда яхши топилган нафис нисбати билан ажралиб туради. Унинг деворлари нақшлар билан безатилмаган.
Ибодатхона деворларини ритмик қайтарилувчи декоратив устун ва арклар қисмларга ажратади.
Аркатурани чегаралайдиган жгутлар, бутлар тасвири, дарча атрофига ишланган безаклар ва бошқа рельефли деталлар яго-на декоратив нақшни ҳосил қилиб, девор массасидаги ёруғ — соя ўйинини ташкил. этади ва унинг бадиий қийматини оширади.
XII—XIII асрлар Грузин ўрта аср меъморлигида қояларда ибодатхоналар ишлаш каби қадимий традициялар янада ри-вожланди. Бу давр меъморлигидан бизгача мудофаа қўрғон-
лари қолдиқлари, сарой, кутубхона бинолари, ўрта асрларга оид кўприклар қолдиқлари етиб келган. X—XIII асрлардаги ибодатхоналар деворий сурат, баъзан мозаика билан безатил-ган.
Атен ибодатхонаси суратлари бадиий-тарихий жиҳатдан қим-матлидир. Бу ибодатхона суратлари жиддий ва улуғвор ишлан-ганлиги билан характерланади. Мазмун образларшшг хатти-ҳа-ракати ва мимик ўзгаришлари орқали очилади; нисбат аниқ, колорити жарангдор, ёрқин. Юқори Сванетидаги черков ҳамда Каледаги ибодатхона деворларига ишланган суратлар X—XII асрларда яратилган, уларда канондан чиқишга ва темани ҳаё-тий ечишга интилишни сезиш мумкин. Бу ўринда авлиё Федор-га атаб ишланган суратни эслаш кифоядир. Рассом ўрта асрлар канонини бузмаган ҳолда авлиё юз қиёфасини жонли, ҳаётий ва тўлақонли тасвирлашга эришган.
Грузин санъатида анча ривожланган мозаика ҳам монумен-тал хусусиятга эга бўлиб, жонли ва таъсирлиднр. Монументал рангтасвир санъати XII—XIII асрлар чегараснда жиддий ютуқ-ларни қўлга киритди (73-расм). Бу даврда Грузин монументал рангтасвирининг нодир ёдгорликлари яратклди. Бу хусусда Вардзи (1183) суратлари, Бетаний ва айниқса, Кинцзиси ибо-датхоналаридаги деворий суратлар образларнинг эркин талқин этилиши воқеликнинг поэтик тасвирланиши билан характерла-нади.
Бу даврда ишланган сурат-лардаги образлар юзада эр-кин, баъзан мураккаб ракурс-ларда акс эттирилади.
Кинцвиси ибодатхонаси де-ворий суратлари ўзининг юқо-ри бадиий қиймати ва сифати жиҳатидан грузин ўрта асрлар санъатининг нодир ёдгорлиги ҳисобланади. Бу деворий су-ратда тасвирланган образлар ўзининг одамийлиги, меҳри-бонлиги, инсонпарварлиги би-лан характерланади. Компо-зиция ранг товланишида бир рангнинг иккинчи рангга ўти-шидаги майинлик, ҳажмни ифодаловчи тусланиши унинг бадиий қийматини янада оши-ради. Колоритида эса кумуш ранг, кулранг каби ранглар етакчи ўринни эгаллаган ҳолда, қизғиш жигар ранг, кўкимтир яшил, оч кўк ранглар билан уйгунликда бутун композицияга алоҳида файз, латофат киритиб, шу давр санъатининг юксак маҳоратидан далолат беради. Бу давр ибодатхоналарида ўша давр грузин подшоларининг сурат-лари ҳам сақланиб қолган.
XVI аор монументал рангтасвирида Византия рангтасвири-нинг Константинополь мактаби таъсири сезилади. (Бу давр-ларда Грузияда грек рассомлари ишлагани маълум.) Бу давр суратлари таъсирчан, ифодали чиққан бўлса ҳам, образлардаги гармоник баркамоллик ва тасвирланувчиларнинг кўп қиррали характерини тўлиқ ёритиш бир мунча бузила бошлаганлиги, сунъийлик кўринади.
Грузин ўрта аср санъатида китобларни бадиий безаш ҳам муҳим ўринни эгаллайди, бу санъат бизга китоб безаш билан боғлиқ бўлган нақш ҳамда миниатюра санъати сифатида етиб келган.
Грузин миниатюра санъатининг илк намунаси IX—X асрлар-га тўғри келади. Баъзи маълумотларга кўра, бу санъат V аср-лардаёқ ривожланган ва кенг тарқалган. Миниатюра санъатида эллинистик санъатнинг таъсири сезилади. Бу давр миниатюра-лари ўзининг ўткир қалами, реал ва ёрқин колорити билан аж-ралиб туради. Унда диний мавзудан ташқари, дунёвий воқеалар ҳам ўз ифодасини топган.
Грузияда думалоқ ҳайкалтарошлик кенг ривожланмади, ле-кин ўйма нақш ва деворларга ишланган бўртма тасвирларда диний мавзу ҳамда санъаткорларнинг эстетик дунёси ўз ифода-сини топди. Шу даврда ёғоч ўймакорлиги ривожланди. Грузин торевтикаси ҳам ўзининг юксак маҳорат маҳсули эканлиги би-лан характерланади.
XIV—XVII асрлар грузин халқининг чет эл босқинчиларига қарши кураши давридир. Бу унинг иқтисодий равнақига ўз таъсирини ўтказди. Монументал рангтасвир, миниатюра, меъ-морлик бир мунча орқага кетиши билан характерланади, лекин халқ амалий санъати, ёғоч ва тош ўймакорлиги санъати ривож-ланишда давом этиб, давр ўзгаришларини ўзида ифодалади.
ЎРТА АСРЛАРДА ҒАРБИЙ ЕВРОПА
„ВАРВАРЛАР"
К.ИРОЛЛИГИ ВА
ФРАНКЛАР ИМПЕРИЯСИ
ДАВРИ САНЪАТИ
III асрда қулдорчилик формацияси инқирозга учрайди. Бу-нинг инқирозга юз тутишига қулларнинг қўзғолонлари ва «вар-варлар»нинг тез-тез қилиб турган ҳужумлари қаттиқ таъсир қилди. Ғарбий Европада феодализм формацияси ривожлана борди. Рим империясининг қулаши билан бу жараён янада тез-лашди. Ғарбий Европада майда феодалликларнинг ташкил то-пиши санъат ва маданиятга ҳам ўз таъсирини ўтказди. «Варвар-лар» ва антик санъат анъаналарининг ўзаро таъсирида Европа ўрта аср санъати бошланди. Гап шундаки, «варвар» қабилалари (франклар, вестгот, остгот, англо-сакс, вандаллар ва ҳ. к.) ўзи-га хос бой маданиятга эга зди. Бу традициялар кейинчалик грек-рим традициялари билан қўшилиб ривожланди. Лекин ўзи-нинг характерли томонини сақлаб қолгани ҳолда, Олд Осиё, Греция, Рим бадиий маданияти таъсирида бойиб борди ва ни-ҳоят, у бнлан бирлашди. Бу санъат, ўз навбатида, уларнинг санъатига ҳам таъсир қилди. Бу таъсир форма динамикаси ва экспрессиясида, композицион тузилиши ва наққошликда намо-ён бўлди.
Ғарбий Европанинг кўпгина халқлари ибтидоий тузумдан сўнг қулдорлик тузумини бошидан кечирмай туриб, феодал тузумга ўтиши муҳим бўлди. «Варварлар» санъатида ибтидоий тузумга хос фольклор тушунчалар, тасаввурлар мавжуд эди. Улар Рим империясини истило этиб ва талон-торож қилиб, у ерда энди шаклланиб келаётган феодал муносабатларга дуч келди,' Рим христиан дини таъсирида қолди. Натижада V— VIII асрларда ибтидоий жамоа тузуми қолдиқларидан қутулиш даврини бошидан кечира бошлади. Варварлар сиёсий ғалабага эришганлари сари, Римда христиан дини, черковларнинг роли орта бошлади. Дин кишилар психологияси, руқий оламига таъ-сир этишнинг муҳим воситаси бўла бошлади.
Ғарбий Европа ўрта асрлар санъати ўзида ижтимоий тузум ўзгаришини ифодалади ва варварлар санъатининг кўп анъана-ларини қабул қилди. Византия санъати ўз характери жиҳати-дан бирмунча аристократик хусусиятга эга эди. Византиялик санъаткор ўз идеалини ҳамма нарсага қодир, гармоник ривож-лапган, ҳукмдор Исо образида кўрса, варварлар эса Исони оддий дурадгор ўғли, душманлар томонидан бутга михланган ва оғир азоб-уқубатга дучор бўлган образ қиёфасида тасаввур қилади. Биби Марям коинот онаси, мағрур аёл эмас, балки инсонлар ғамида яшайдиган, қайғурадиган инсон қиёфасида гавдаланади.
Византия санъати ўз характери жиҳатидан образ баркамол-лигига интилса, аксинча, варварлар эса, баъзан мажруҳ, майиб, жисмоний хунук образларни тасвирлашдан ҳам чўчимайди. Бу билан варварлар санъаткори санъатнинг эстетик имкониятла-рини янада кенгайтирди.
Ғарбий Европа санъаткори антик традицияларга қарама-қарши ҳолда жисмонан кам ривожланган, баъзида мажруҳ, хўр-ланган инсон образларида ҳам маънавий олижанобликни кўра
олади.
V асрдан XIII асргача Ғарбий Европада варварлар санъа-тининг традициялари муҳим ўринни эгаллайди. Шунинг учун ҳам бу давр варварлар санъати даври деб, Меровинглар династияси ҳукмронлик қилганлиги учун баъзан меровинглар санъати даври деб ҳам аталади (бу термин кўпроқ Франция санъатига нисбатан қўлланилади).
Илк «варвар» меъморлигига оид ёдгорликлар кам сақланган. Шунинг учун бу санъат ҳақидаги маълумотларни адабий ман-балардан оламиз. Маълумотларга кўра, бинолар ёғочлардан қу-рилган бўлиб, ўймакорлик билан безатилган. Христиан дини қабул қилиниши билан бу ерда ҳам базилика типидаги бинолар қурилиши ривожлана борган. Қурилишда тош ва ғиштлардан фойдаланила бошланган. Шундай дастлабки ёдгорлик Равен-надаги қирол Теодорих мақбараси эди. 526—530 йилларда қу-рилган бу мақбара кўриниши жиҳатдан бирмунча қўпол бўл-са-да, содда, салобатли ва вазминлиги билан яхши таассурот қолдиради.
Варварлар маданиятида орнаментал-декоратив санъат кенг ўринни эгаллади. Унинг таъсири рассомлик (китоб миниатюра-си), ҳайкалтарошликда ҳам сезилади. Асарни нақш композиция-сидаги чизиқ пластикаси, масса ритми ва жимжимадорлигига ўхшатиб ишлайдилар. Бу хусусият буюмларни стиллаштиришни тақозо этади. Натижада, ҳатто одам тасвири ҳам томошабин кўз ўнгида нақш элементи сифатида намоён бўлади. Европа миниатюра мактаби бўлган Нидерландияда ишланган сурат-ларда ҳам шу хусусият яққол кўринади.
Уймакорлик ва амалий-безак санъати Скандинавияда ри-вожланди. Уй буюмлари, меҳнат ва жанг қуроллари ҳам сер-жилва ўйма нақшлар билан безатилди.
VIII асрнинг сўнгги чораги, IX асрнинг биринчи ярмида Буюк Карл, ўрта асрда биринчи кучли империяни барпо этади. Бу империя давридаги санъат «королинглар» санъати деб ном-ланади. Унинг гуллаган даври IX асрнинг биринчи ярми ва ўр-таларига тўғри келади.
Королинглар даври санъати антика анъаналарини ўзлашти-риш, меровинглар ва нормандлар санъати ҳамда шарқ халқ-лари, биринчи галда, Сурия санъатидан таъсирланиш ва тақлид қилиш натижасида камол топди. Бу хусусият меъморлик, тас-вирий ва амалий санъатда ўз ифодасини топди. Буюк Карлнинг Аахендаги VIII асрда қурилган капелласи ўз характери жиҳа-тидан шу ерда қурилган Сан Виталлий черковини эслатади. Лекин кўриниш жиҳатидан унга нисбатан қўпол ва салобатли. Королинглар даврида марказий қуббали черковлар қурилиши кенг ёйилди. Юқорида номлари айтилган черковлар шу типга мансубдир.
Езув манбаларига кўра, королинглар даврида сарой, черков ва монастирлар девори аль-фреско ва мозаика техникасидаги суратлар билан безатилган. Сақланиб қолган айрим бино дево-рининг суратлари бу маълумотларни тўлдириб, бу суратларда Шарқ ва илк христиан даври санъати таъсири борлигини кўр-сатади. Бу суратларда воқелик реал шаклларда, ёрқин бўёқ ларда ишланган. Айниқса, кўк ва олтин ранг кўп ишлатилган. Королинглар даври рассомлиги, унинг характери ва мазмуни тўғрисида китобларга ишланган мипиатюралар кўпгина маъ-лумотлар беради. Гуашда ишланган бу суратлар дмн идеология-си билан боғлиқ бўлиб, композицияси ва колоритининг декора-тивлиги билан ажралиб туради. Кумуш ва олтиндан буюмлар ишлаш борасида ҳам жиддий ютуқлар қўлга киритилган. Брон-задан ишланган ҳайкал мавжудлиги бу даврда қуйиш санъати ривожланганлигидан далолат беради. Ёғочдан ишланиб, унинг юзаси юпқа мис пластинкаси билан қопланган ҳайкаллар ҳам диққатга сазовор бўлиб, королинглар даврида бу соҳада ҳам юксакликка эришилган.
РОМАН АСРИ САНЪАТИ
Буюк Карл империяси узоққа чўзилмади. Унинг инқирози император ҳаёт вақтида бошланди. Вафотидан сўнг унинг ўғил ва набиралари орасидаги низонинг кучайиши мамлакат осойиш-талигини бузди. Атрофдан кўчманчилар ҳужуми ҳам халқ бо-шига оғир кулфатлар келтирди. Бу даврдан бошлаб, санъат тараққиёти ҳам сусайди. Илгари қурилган бинолар харобага айлана борди. Нодир санъат ёдгорликлари таланди ёки йўқ бў-либ кетди. Фақат X аср охирларидан бошлаб, Европада ҳаёт изга туша бошлади. Кўпгина ерларда феодал муносабатлар шаклланиб бўлди. Санъат тараққиёти янги босқичга кўтарила бошлади. X—XII асрларни ўз ичига олган бу тараққиёт босқи-чи роман асри санъати1 деб юритилади. Бу давр Европа ижти-моий ҳаётида черковнинг роли катта эди. Айниқса, Франция, Англия, Германия, Испанияда йирик қурилиш ва у билан боғ-лиқ бўлган санъат турлари черков буюртмаси билан яратилди.
Роман асрида меъморлик етакчи ўринни эгаллади. Роман услубидаги бино бирмунча паст, кўриниши жиддий ва оғир. Унинг деворлари ҳам қалин ва мустаҳкам (чунки душман ҳу-жуми пайтида яшириниш мумкин), эшик, дарвоза ва деразалари энсиз. Функционал ва декоратив мақсадда қўлланилган устун-лар ҳам дағал ва йўғон. Роман меъморлигига хос бўлган бу хусусиятлар унинг ўзига хос кўриниши, характери ва кишига берадиган психологик таъсирини белгилайди. Роман даври меъ-морлигининг яна бир хусусияти унинг ички деворларида текис юзанинг сероблигидир. Бу хусусият эса монументал ранг-тас-вирнинг ривожланишига имконият яратди. XI асрда бу санъат ўзининг энг гуллаган даврини бошидан кечирди. Витраж ҳам меъморликиинг ажралмас қисмига айланди. Бу даврда ҳайкал-тарошлик меъморлик билан боғлиқ ҳолда ривожланди. Бинонинг пештоқ, устун ва капителлари, девордаги махсус токчалар ҳайкалтарошлик санъати билан безатилди. Миниатюра ва май-да ҳайкалтарошлик ҳам меъморлик таъсирида бўлди. Роман меъморлиги услубининг граждан қурилишига таъсири катта бўлди.
Роман меъморлиги королинглар даври ютуқларига таянган ҳолда ривожланган бўлса ҳам, лекин унинг кўринишига маҳал-лий шароит ўрнига қараб антика, Византия ҳамда араб мам-лакатлари санъатининг таъсири бўлди. Феодал тарқоқлик эса роман меъморлигида жуда кўп маҳаллий мактабларнинг юзага келиши ва мусобақасига сабаб бўлди. Бу мактаблар қанчалик ранг-баранг бўлмасин, уларнинг асосида ягона принциплар бор-лигини инкор этиб бўлмайди. Бу ҳол план ва конструкцияда, декоратив шакллар характерида кўринади.
Бу давр бинолари тошдан яратилган бўлиб, қурилишда ба-зилика типи асосий ўринни эгаллади. Лекин базилика аввалги даврлардагидан фарқ қилиб, кўпроқ икки трансептли ҳамда би-нонинг черков хизматкорлари, руҳонийлар учун ажратилган шарқий қисми (хор) кенгайтирилган, қўшимча хона ва ертўла-лар қурилгандир.
Роман меъморлигининг ўзига хос томони томининг эгри ра-воқ (гумбаз) тарзида ёпилиши ва дарчаларининг жойлаштири-лишидадир. Бу қуриш техникаси мукаммаллашиб бориши билан кенг ўринни эгаллаб борди. Меъморликда қўлланилган устун-лар ва унинг капителларй ҳар хил. Роман санъатининг ривож-ланган даврида эса капител ва устунлар ўзига хос ҳайкалта-рошлик кўринишига ўхшаб борди.
Бу асрга келиб, феодал турадиган алоҳида ўзига хос уй ти-пи — қаср пайдо бўлди. Одатда, қасрнинг катта ҳовлиси, унинг ўрта қисмида пишиқ ва баланд минорасимон бино (донжон) қурилган бўлиб, у бир неча қаватли, феодал яшайдиган кўп хо-налардан ташкил топган.
Уша аср шаҳар қурилиши ҳам феодал қўрғонига ўхшаш бўл-ган. Шаҳар атрофи қалин девор билан ўраб чиқилган. Қурилган бинолар безаги кам ва содда бўлган. Роман тасвирий санъати ҳам ўзига хос ва конкретдир. Бу давр санъатида етакчи ўринни ҳайкалтарошлик, биринчи галда бўртма тасвирлар (барельеф ва горельеф) эгаллайди. У бевосита меъморлик элементи сифа-тида қаралгани ҳолда томошабинга катта мазмунни етказади. Илк роман даврида (V аср) ҳайкаллар меъморлик формала-рига қўшиб ишланди (масалан, капитель, устун ва ҳ. к.). XII асрга келиб эса, у мустақиллик кашф эта борди^ ҳамда меъморлик ансамбли безагининг маълум системасига айланди.
Роман таевирий санъатининг ўзига хос томонларидан бири бу асар ғоясини томошабинга етказишдир. Шу мақсаддан келиб чиқиб, санъаткор воқеликни реал шаклларда, аниқ нисбатда, фазовий кенгликда тасвирлашга эътибор бермайди. Одам ки-йимлари эса гавда характерига мос эмас ва ритм гўзаллиги қонунига бўйсундирилган. Одамлар тасвирида анатомик но-аниқлик, нисбатлар бузилганлиги, ҳажм кўрсатилмаганлиги кўзга ташланган ҳолда, уларнинг хатти-ҳаракати, имо-ишораси, юздаги мимик ўзгаришларнинг ифодали ва ҳаётий бўлишига аҳамият беради. Булар, ўз навбатида, яратилган асарлар ком-позициясининг динамик ҳаракатчан бўлишига, шакллар экспрес-сиясининг ошишига хизмат қилади.
Бу давр ижодкорларининг мавзуси дин билан боғлиқ. Рас-сом турли рамзий образларга мурожаат қилади. Ғайри-табиий кўринишлар, фантастик ҳайвонлар уни ўзига тортади.
Франция феодализмнинг классик ватанидир. Урта аср санъ-атининг гуллаган даврида унинг санъати Ғарбий Европада етакчи ўринни эгаллади. Француз санъатида роман услубининг ўзига хос томонлари яққол намоён бўлди. Узининг декоратив безатилиши ва конструктив тузилиши жиҳатидан ранг-баранг бўлган француз меъморлиги Европа қурилиши санъатида му-ҳим ўринни эгаллади. Бу ерда яратилган меъморлик типлари Европанинг кўпгина шаҳарларида тақлид учун намуна бўлиб қолди. Пуатьедаги Нотр Дам ла Грант (XI—XII аср) ибодат-хонаси роман стилига хос хусусиятларни намоён қилади. Кўри-ниш жиҳатидан бирмунча паст, тош деворлари қалин ва сало-батли қилиб ишланган. Шу даврларда қолдирилган кичик тор дарчалар бу деворлар қалинлигини янада бўрттириб, унинг ваз-минлигини оширади. Бу ибодатхона уч нефдан иборат. Урта-даги неф икки ён томондаги нефдан бир оз баланд, у ердаги кичик дарчалардан ичкарига нур тушиб туради. Бино девор-лари ҳайкалтарошлик асарлари, турли архитектура декоратив элементлари билан безатилган. Бинонинг пастки яруси тепада-гига нисбатан катта бўлиб, асосан, ўйма нақш ва бўртма тас-вирлар билан безатилган. Иккинчи, учинчи ярусда токчалар бўлиб, уларнинг ичига ҳайкаллар ўрнатилган. Қўлланилган яримколонна, ярим айлана шаклидаги арк в.а ҳоказолар бино-нинг жиддий кўринишига латофат киритган. Меъморлик ёдгор-лиги шу давр сиёсий вазиятини акс эттиради. Бургундияда қу-рилган ибодатхоналарда меъморлик формаларини ўзгартиришга интилиш сезилади. Бу хусусият, айниқса, Қлюнидаги черковда яққол кўзга ташланади. Бу черков XI аср охирларида бунёд этилган, ўша даврда Европадаги энг катта ибодатхоналардан бири бўлган.
XIX аср бошларида бузилиб кетган бу бино принциплари кўпгина черковлар учун асос қилиб олинди. Беш нефли бу ибо-датхона ташқи элементларининг ритмикаси, ҳажмларининг ту-гал кўриниши ҳамда майда бўлакларининг яхлит юзага монанд-лиги ва уйғунлиги билан характерланади.
Германияда қурилган роман услубидаги бинолар ўзининг кубсимон аниқ шакллари ҳамда кўринишининг улуғворлиги би-лан характерланади. Оғир минораларнинг сероблиги эса унинг динамик силуэтда кўринишини таъминлайди. Текис девор юза сидаги лизенлар (девордан бироз бўртиб турган энсиз тасмалар) бино динамик кўринишининг янада ортишига хизмат қилади. Бу хусусда Вормсдаги собор характерлидир.
Италия меъморлигида стилистик бирлик йўқ. Бунга сабаб, унинг тарқоқлигидир. Шунинг учун, унинг айрим областларида Византиянинг таъсири бўлса, бошқа бирида роман санъати анъ-аналари сезилади. Илғор Тоскана ва Ломбардия мактабларида маҳаллий антика анъаналари таъсири борлиги кўринади. Пи-задаги меъморлик ансамбли бу хусусда диққатга сазовор. Ан-самблдаги ҳар бир бино мустақил аҳамиятга эга. Уларнинг ташқи деворлари нафис аркадалар билан қатор ярусларга аж-ратилган. Бу ҳол бино кўриншхшга енгиллик ва ўзига хос лато-фат киритган. Натижада ҳажм жиҳатдан жуда катта Пиза со бори ҳам енгил ва жозибали бўлиб кўринади. Эллипс шаклида-ги гумбаз эса унинг гармоник тугал кўринишини таъмин-лайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |