Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet11/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Тасвирий санъат. Готика интерьерларининг деворларида ях-лит текис юзаларнинг камлиги монументал деворий рангтасвир нинг ривожланмаслигига сабаб бўлди. Унинг ўрнини витраж санъати эгаллади. Готика биноларининг катта-катта деразала-рини витраж композициялари эгаллади. Диний ва ҳаётий мав-зудаги суратлар рангли шишалардан тузиб чиқилди.
Готика рассомлиги миниатюра санъати сифатида ҳам кўзга кўринади. Бу санъат равнақи XIII асрдан бошланиб, XV асргача давом этди. Шу санъатда готика тасвирий санъатидаги ўзига хос томонлар — мавзунинг кенгайиши, дунёвий мавзуда кўплаб асарлар яратилиши билан реалистик тенденцияларнинг куча-йиши сезилади. Бу давр миниатюраларида деҳқонлар ҳаётидан олинган воқеалар, зодагонларнинг кўнгил очиш пайтларини тас-вирловчи расмлар пайдо бўлди. Реал табиат манзараларини акс эттирувчи суратлар (айниқса, ой ва йил фаслларига бағиш-ланган аллегорик миниатюралар) яратилди.
Бу даврда ҳайкалтарошлик ҳамон етакчи санъат бўлиб қол-ди ва меъморлик билан узвий боғлиқ ҳолда мустақил санъат сифатида юзага чиқа бошлади, кўп ҳолларда эса думалоқ ҳай-кал сифатида намоён бўлди. (Роман ҳайкалтарошлиги кўпроқ рельеф тарзида бўлганини эсланг!) Бундай ҳайкаллар жуда кўп учрайди. Масалан, Реймсдаги соборда 2000 дан ортиқ думалоқ ҳайкал ишлатилган. Бу даврга келиб, ҳайкалтарошлик мавзуси ҳа.л кенгайди. Исо, Биби Марям, апостоллар ҳаётига бағишлан-ган композицнялар (75-расм) билан бир қаторда, ҳаётий мавзу ларда, ҳатто меҳнат мавзусида ҳам асарлар яратила бошлан-ди. Диний мавзуларда яратилган асарларда ҳам инсонийлик, олижаноблик, ҳамдардлик кайфиятлари ўз ифодасини топа бор-ди. Донаторлар (ибодатхоналар учун кўп маблағ сарфлаган, унга закот берган шахслар)га атаб ёдгорликлар ўрнатиш, ҳай-каллар қўйиш (масалан, Эккегарт ва унинг қайлиғи Ута, Гер-мания, XIII аср) одати пайдо бўлганлиги ҳам санъатнинг тар-ғиботчилик роли ортиб бораётганлигини кўрсатади (76— 77- расмлар).
Готика амалий-декоратив санъати ҳам бевосита давр руҳи ва мазмуни билан боғлиқ. Жозибадор, сержилва ва нафис уй-анжом буюмлари, қурол-аслаҳа ва мебелларда давр характери, кишиларнинг эстетик қарашлари ўзининг бадиий ифодасини топди.
XII—XV асрларда готика услубини деярли ҳамма мамлакат-лар ўз бошидан кечирди. Лекин бу услуб маҳаллий шароит ва давр талабидан келиб чиқиб, ўзига хос кўриниш кашф этди. Жумладан, готиканинг ватани ҳисобланган Францияда бу ус-лубда ишланган асарлар нисбатларининг тўғрилиги, меъёрида топилганлиги, аниқлжи, шаклларининг нафислиги билан харак-терланади. Париждаги Биби Марям собори (Нотр Дам де Па-ри, 1163 йили бошланиб, айрим қисмлари 1314 йилда тугаллан-ган) илк готикага мансубдир. Беш нефли, кичик трансепли ба-зилика типидап) бу бинонинг олд томонида икки минора мавжуд. У соборнинг баланд ва «фалакка интилаётгандек» бўлиб кўринишига хизмат қилади. Пештоқ, дарча, дарвоза ва эшиклар тепасига ишланган найзасимон аркалар унинг енгил ва динамик кўринишини таъминлайди.
Реймсдаги собор (XIII асрда бошланиб, XIV асрда тугал-ланган) готиканинг энг ривожланган даврига мансуб. Унинг узунлиги 150 м, минораларининг баландлиги 80 м. Бу собор ўз вақтида халқ бирлигини тараннум этувчи рамзий белги сифа-тида қабул қилинган. Бу бинода готика санъати ўзининг клас-сик кўринишини намоён қилди. Амьендаги соборда готикага хос нисбатлар гўзаллиги, умумий кўриниш яхлитлиги бузила бошлайди. Декоратив безакларнинг мўллиги эса бинонинг кон-структив аниқлигига салбий таъсир қилган. Германияда готика услуби французлар таъсирида ривожланди. Лекин немис готи-касида яхлитлик етишмайди ва унга хос бўлган драматизм, экспрессия роман меъморлиги анъаналари билан қўшилиб ке-тади. Бундан ташқари, немис готикасида бир минорали собор-лар ҳам кенг учрайди. Биноларнинг ташқи томони содда, кам безакли. Қельндаги собор (1248—1880) Амьен соборига ўхшатиб қурилган.
Италия меъморлигида готика услуби XIII асрнинг охирида кириб кела бошлади. Лекин дастлабки пайтларда роман меъ-морлиги принципларига таъсир қилмади. XIV асрда готика ус-луби принциплари тўлиқ кўрина бошлади. Испания готикаси мусулмон меъморлиги принциплари билан бойиган бўлса, Анг-лия готикаси оғир, композицияда ҳаддан ортиқ деталлар кў-пайиб кетганлиги ва архитектура безагининг мўллиги билан характерланади.
ШАРҚИЙ ЕВРОПА САНЪАТИ
ИАДИМГИ РУСЬ САНЪАТИ
Қадимги Русь санъати тарихи шарқий славянларнинг бирин-чи феодал давлати — Қиев Руси ташкил этилиши (X аср) дан бошланиб, Россияда ўрта аср муносабатлари ва бадиий мада-ният принципларининг инқирозга юз тутишигача (XVII аср) бўлган даврни ўз ичига олади. X асргача шарқий славянлар бино, қалъа-қўрғонлар ҳамда ибодатхоналарни лой ва ёғоч-дан қурганлар; зодагонларнинг уйлари ҳамда қадимий дин би-лан боғлиқ бўлган ибодатхоналар ёғоч ўймакорлиги ва де-ворий суратлар билан безатилган. Тош, лой, ёғочдан ясалган идоллар X асргача ҳам ҳайкалтарошлик мавжуд бўлганлигини тасдиқлайди. Амалий санъат (жумладан, заргарлик) ҳам бу даврда кенг ривожланган. Қадимги Русь санъати бевосита ўзига яқин халқлар санъати ва маданияти таъсирида ривожланган бўлса ҳам, лекин ўзига хос фазилатларига эга бўлиб, ўрта асрнинг муҳим маданият ўчоқларидан бири ҳисобланади. Қадимги Русда'феодал муно-сабатлар бошқа мамлакатлар, масалан, Византия сингари, қул-дорлик формациясини бошидан кечирмасдан бошланди. Бу эса маданиятнинг бевосита халқ бадиий мероси билан чуқур ва мустаҳкам алоқасини вужудга келтирди. Қадимги Русь санъа-тидаги ўзига хос хусусият меъморликда, айниқса, граждан меъ-морлиги, қалъа ҳамда ибодатхоналар қуриш санъатида яққол намоён бўлди. Қадимги Русь меъморларининг композициялари табиат билан уйғунликда ишланиши ва унинг характерига мос келиши билан характерланади. Бу бинолар шакл ва тип жиҳа-тидан ранг-баранг бўлиб, энг қадимги давр ёғоч ва тош меъмор-лиги санъати билан боғлиқлиги сезилади. Бундан ташқари, рус санъатида ўзига хос хусусият икона санъатининг кенг маънода «оммавий» тус олишида ҳам намоён бўлди. У деворий рангтас-вир билан баб-баробар ривожланди. Рассомлар бу санъатда қа-бул қилинган қонун-қоидаларга амал қилган ҳолда (одам қо-мати ва қиёфасини, табиат ва меъморлик фонларини шартли тасвирлаш), асарнинг чизиқ ритми, силуэти ва ранг ёрқинлиги-да катта ютуқларга эришдилар. Содда воситалар орқали чуқур маънавий мазмунга эга бўлган, таъсирчан ва эмоционал образ-лар ярата олдиларки, булар, сўзсиз жаҳон икона санъатини нафис дурдоналар билан бойитди, дейишга асос беради.
Қадимги Русда ҳайкалтарошлик, (айниқса, думалоқ ҳай-калтарошлик) кенг ёйилмади. Лекин ёғоч ва тош ўймакорлиги, металлдан шакл ва буюмлар қуйиш санъатида юксакликка эришди.
КИЕВ РУСИ САНЪАТИ
Феодал муносабатлар шарқий славянларда биринчи минг йилликнинг ўрталарида пайдо бўлди ва VIII—IX асрлар чега-расига келиб, бу шаклланиш тугалланди. Бу процесснинг тез-лашишида IX асрда Қиев ва Новгороднинг юксала бошлаши ва йирик Қиев Руси давлатининг пайдо бўлиши муҳим ўринни эгал-лади. X асрда христиан дини расмий давлат дини деб қабул қилинди. Бу Руснинг Ғарбий Европа ва Византия билан алоқа-сини кучайтирди. Болгариядан ёзув — алфавит олинди. Биз фой-даланаётган ҳозирги алфавит — болгар ёзувининг бир оз ўзгар-тирилган кўринишидир. Византияликлар яратган санъат иконо-графияси, христиан дини билан боғлиқ бўлган меъморлик принциплари ҳам Русга кириб келди. Тошдан қурилган ибодат-хоналар пайдо бўлди. Христиан ибодатхоналарини қуриш учун дастлабки пайтларда Византиядан меъмор ва рассомлар так-лиф этилди. Улар маҳаллий меъморлик санъати анъаналарини ўзлаштириб, ундан ўз ижодларида фойдаландилар. Киев Руси давлатининг ташкил топиши феодал муносабатларининг мустаҳ-камланишида ва тараққиётида муҳим роль ўйнади.
X аср ва XI асрнинг биринчи ярмида Қиев Руси Европада кўзга кўринган йирик давлатлардан бирига айланди. Санъатва маданият соҳасида ҳақиқий гуллаш даврини бошидан кечирди. Бу ерда ҳам меъмррлик ўрта асрнинг бошқа маданий ўчоқ-ларидагидек, етакчи ўринни эгаллади. Унда даврнинг иқтисо-дий, сиёсий қудрати ўзининг бадиий ифодасини топди. Ёғочдан қурилган турар жойлар, саройлар, қалъа-қўрғонлар билан бир қаторда, баҳайбат сарой ва ибодатхоналар, катта минорали қўр-ғонлар қадимги Руснинг деярли ҳамма ерларида вужудга келди. Улар деворий сурат, ёғоч ўймакорлиги, мозаика ва майолика (парчин) ҳамда бўртма тасвирлар билан безатилди. Пол ва шиплар, эшик ва дарча атрофлари безакларига алоҳида эъти-бор берилди. \/ Даврнинг муҳим меъморлик ёдгорлиги Киевдаги Авлиё Со-фия собори Киев Русининг бош ибодатхонаси бўлиб, у давлат-нинг куч-қудрати ва ягоналигини тараннум этади. 1037 йили қу-рила бошлаган бу собор плани Византия меъморлигида кенг тар-қалган бутсимон — қуббали системадан олинган бўлиб, беш нефли қилиб ишланган. Лекин у Византиянинг шу типдаги бино-ларидан ўзининг ташқи кўриниши, энг аввало, 13 қуббали қилиб ишланиши билан ажралиб туради. Бинонинг марказий қисмида энг катта ва баланд қубба бўлиб, у бинони мустаҳкам ва қуд-ратли қилиб кўрсатади. Бино атрофи галереялар билан ўралган. Улар эса бинога енгиллик киритади. Бу галереялар баланд қуб-ба атрофида пасайиб бораётган майда қуббалар билан бирликда бинонинг декоратив томонини янада бўрттириб кўрсатади. jЈ6o-датхонанинг тантанавор пирамидал композицияси, қуббачалар-нинг ягона йирик қубба атрофида бирлашиши — буларнинг ҳам-маси меъморнинг асосий ғояси — феодал иерархиясини, Киев Руси давлатининг қудратини улуғлаш, халқнинг енгилмаслиги-ни кўрсатишга қаратилган. Шуни таъкидлаш керакки, бу давр-да қурилган ибодатхоналар фақат тоат-ибодат учунгина мўл-жалланиб қолмай, давлатнинг муҳим сиёсий ва маданий маркази вазифасини ҳам ўтаган. Бу ерда тантанали маросим-лар, йиғинлар ўтказиш, элчиларни қабул қилиш, давлат хази-насини сақлаш учун ҳам фойдаланилган.^/
Ибодатхонанинг деворий суратлари бизгача бирмунча яхши сақланган. Мозаика ва аль-фреско тарзидаги деворий суратлар ўзининг монументаллиги ва тантанаворлиги билан характерла-нади. Бинонинг ички деворлари, шип, абсида, устун ва қуббалар мозаика ва деворий суратлар билан ёпиб чиқилган. Бу суратлар мавзуси, асосан, христиан динини тарғиб этиш билан боғлиқ. Бош қуббада Исо, ундан бир оз пастроқда фаришта ва апос-толлар (Исонинг шогирдлари) тасвирланган. Асосий абсидада мозаика уч ярусли бўлиб, юқори қисмида Биби Марям бўй-басти билан тасвирланган (78-расм). У қўлларини юқорига кўтарганча, халойиққа тинчлик, осойишталик тилаб турган ҳолда тасвирланган. Пушти, кўк-ҳаво ранг ва олтин ранг гаммаси асарнинг тантанаворлик руҳини оширган. Абсиданинг ўрта қисмида Исо томонига юриб бораётган апостоллар, пастки қис-мида эса черков оталари (епископлар—христиан черковининг асосчилари) тасвирланган. Образлар ясси, тўхтаб турган ёки секин юриб бораётган пайтда тасвирланган. Улар текисликда симметрик жойлаштирилган. Улардан кўпчилигииинг назари томошабинга қаратилган. Туриш ҳолатлари, имо-ишоралари деярли бир хил, яруслар бир-биридан геометрик ёки ислимий нақшлар (ўсимликлар дунёсидан олинган нақшлар) билан аж-ратилган. Мозаика унча ёрқин бўлмаган ва товланувчи турли ранг ва шаклдаги смальта парчаларидан ҳўл сувоқ устидан иш-/ ланган.
Ибодатхона деворларининг иккинчи даражали қисмлари (ра-воқ, устун, тахмонлар оралиғи ва ҳ. к.) ҳам суратлар билан безатилган. Бу суратларда ҳаётий воқеалар, жумладан, Ярослав Доно, унинг хотини ва қизларининг портретлари (Ярослав порт-рети бузилиб кетган, ўғиллари сурати эса фрагментларда сақ-ланиб қолган) ҳамда князлар ҳаётидан олингаН воқеалар—ов ва маишат манзаралари туширилган. Қадимгн Русь монумен-тал рангтасвирининг намуналари Киевдаги Дмитриев (Ми-хайловский) монастири мозаикасида ҳам намоён бўлади. Бу мозаика ичида, айниқса, жангчи Дмитрий Солунский, Исо ва апостоллар тасвири таъсирли чиққан. Улар турли ҳолатда, эркин тасвирланган.
Қиев Русида икона санъати, қўлёзмаларни безаш санъати билан боғлиқ бўлган миниатюра сапъати кенг тарқалди. Бундай ёдгорликлар ичида Остромиров ипжилига ишланган миниатюралар муҳим ўринии эгаллайди. Ҳайкалтарошлик
бизгача кам сақланиб келган. Аксинча, ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин тутгап
амалий ва дскоратив санъат буюмлари бирмунча кенгроқ учрайди. Ҳайкалтарошлик
санъати, асосан, бўртма тасвир шаклида, эшиклар атрофини безашда қўлланилган. Амалий санъат қади мий халқ санъати традицияларига таянган ҳолда ривож-ланди ҳамда Киев Руси давлатидан ташқарида ҳам машҳур бўлди.
Киев Руси санъатининг нодир ёдгорликлари кейинги рус ба-диий маданияти ривожида муҳим ўрин эгаллади. Қейинги рус, украин, белорус халқлари миллий санъатининг ривожланишига асос бўлиб хизмат қилди.
КАДИМГИ РУСНИНГ
ФЕОДАЛ ТАРК.ОҚЛИГИ
ДАВРИ САНЪАТИ
Шаҳар ва қишлоқларда феодал муносабатларнинг ривож-ланиши, ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши қадимги Русь май-донида қатор мустақил маҳаллий марказларни юзага келтирди. Бу марказлар ўзаро жуда заиф боғланган эди. Феодал муно-сабатлар ривожланган сари, эксплуатациянинг кучайиши син-фий курашни кескинлаштириб юборди. Киев князи эса бу фео-далларга ёрдам беришга ожиз эди. Маҳаллий феодаллар ерларини сақлаш учун ўз маъмурий — бошқарув аппаратини мустаҳкамлаши зарур эди. Улар эндиликда мустаҳкамланиб, Қиев князлиги тобелигидан озод бўлишга интилди, натижада Русь ерлари қатор майда князликларга ажрала бошлади. XII асрга келиб, бу парчаланиш тугалланди. Албатта, майда князликларнинг юзага келиши (бу князликлар ичида, айниқса, Владимир князлиги, Новгород ерлари ва Галиц-Волинь князли-ги кучли эди), иқтисодий ривожланишда, феодал ишлаб чиқа-ришининг янада тезлашишида муҳим ўринни эгаллади. Лекин шу билан бирга, Русь давлатининг майда тарқоқ князликларга ажралиши унинг сиёсий қудратининг сусайишига олиб келдики, бу ўз навбатида душманларга қўл келди. Ижтимоий ҳаётдаги бу ҳол рус санъати ва маданияти тараққиёти ва характеридаги ягона процесснинг қатор майда бадиий йўналиш ва мактаблар-га ажратилишига олиб келди. Бу йўналиш ва бадиий мактаблар Киев Руси санъати ҳамда маҳаллий халқ санъати анъаналари билан қўшилиб, янада бойиди ҳамда ўзига хос янги санъат мактаби ва йўналишининг пайдо бўлишига олиб келди.
Киев Руси парчаланишидан кейин ташкил топган князликлар ичида Владимир ёки Владимир-Суздаль князлиги энг кучли бўлди. У XII асрда ташкил топиб, XII аср охири ва XIII аср бошларида, Буюк Владимир князлиги деган унвонни олди ва ҳатто, Киев князлигини ҳам ўз ҳокимиятига итоат этишга маж-бур этди. Шу даврда бу ерда катта қурилиш ишлари олиб бо-рилди. Ибодатхоналар, князь ва боярларнинг саройлари қурил ди. Уларнинг бадиий безатилишига эса кўплаб санъаткорлар жалб этилди. Санъат, айниқса, меъморлик санъати Буюк Вла-димир-Суздаль князлигини улуғлаши, қудратини намойиш эти-ши зарур эди. Шу боисдан Владимир шаҳри (князликнинг пой-тахти) қурилишига алоҳида эътибор берилди. Бу ерда қурилган биноларнинг кўпчилиги оқтошдан яратилган бўлиб, бу матери-ал унга ўзига хос нафосат бахш этган. Меъморлар Киев меъ-морлик анъаналарига таянган ҳолда ташқи ва ички безатилиши ҳамда кўриниши жиҳатидан фарқ қиладиган бинолар яратиш-га интилдилар. Марказий шаҳар собори, кичик ҳажмдаги князь ва унинг яқинлари черковларида бу ўзига хослик сезилади. Владимир бинолари бўртма тасвирлар билан безатилган. Бу бўртма тасвирлар ифодали ишланган ва ўз характери жиҳати-дан халқ санъати билан узвий боғлиқ.
Владимир князлигининг илк оқтошдан қурилган меъморлиги Переславл-Зелесскийдаги бир қуббали Спасо-Преображенский соборидир (79-расм). У декоратив безаклардан холи, кўриниш
жиҳатидан яхлит ҳамда меъморлик композициясининг симметрик ечими билан характерланади. Владимир меъморлигининг машҳур ёдгорлигидан яна бири «Тиллакор дарвоза» (1164) бўлиб, у рус қалъа-қўрғон меъморлигининг нодир ёдгорлиги ҳисобланади (80-расм).
Владимир меъморлигида «Успенский собори» алоҳида ўрин эгаллайди (1158—1161). У Киевдаги асосий умумрус авлиё София ибодатхонаси сингари улуғвор, кўркам бўлиши, шаҳарнинг ҳақиқий сиёсий ва маданий маркази вазифасини ўташи, шу билан бирга, Владимир ҳокимиятини таранн>м этиши лозим эди. Соборнинг ташқи кўриниши 1185 йилдаги ёнғиндан кейин бутунлай ўзгариб кетган. 1185—1189 йилларда у бир оз кенгайтирилган. Натижада дастлаб уч нефли бўлган собор беш нефли соборга айланган. Би>
но серҳашам нақш ва деворий суратлар билан безатилган. Бино кўринишида
роман меъморлиги элементларидан (перспективали пештоқ, аркали фриз, куб-симон капитель ҳамда тош ўймакорлигидан) кенг фой-даланилган. Лекин, бинода рус миллий меъморлик анъа-налари билан боғлиқлик кучлидир. Собор нисбатнинг аниқлиги, ритм ҳиссиётининг кучлилиги, бўртма тасвирдан унумли ва ўз ўрнида фойдаланил-ганлиги билан характерланади. Рус меъморлигига хос бўлган фазилат, айниқса, Нерлидаги Покров черковида (1165) ҳамда Владимирдаги Дмитриев соборида (1194—1197) янада яққол намоён бўлади. */ Нерлидаги Покров черкови Қадимги Русь меъморлигининг энг поэтик ёдгорлиги ҳисобланади. Шаҳардан чеккада қурилган бу черков ўзининг ниҳоятда нафис ва ёрқинлиги билан (оқтош-дан қурилган) ажралиб туради. Бир қуббали, юқорпга чўзиқ ҳолда қурилган бинонинг дубулғаси цилиндрик барабан устига ўрнатилган. У бинодаги енгилликни янада бўрттиради. Бино-нинг оқтошдан ишланган безаклари (авлиё Довуд бўртма тас-вири, ҳайвон, қуш ва аёллар ниқоби бўртма тасвирлари) бино
кўринишини файзли ва латофатли қйлади. Дмитриев собори Ус-пенский соборига нисбатан бирмунча кичик бўлса ҳам, лекин ниҳоятда ҳашаматли қилиб безатилган. Тўрт минора ва бир гум-базли бу бино аркали чамбари билан ўралган, бўртма тасвир, плястрлар ҳам бинонинг ажралмас безаги бўлган. XIII асрдан бошлаб, Владимир-Суздаль князлигининг мустақиллиги, куч-қудрати сўна бошлади. Бу давр меъморлиги эса ўзининг ифо-дали ва таъсирчанлиги билан XII аср меъморлиги билан бел-лаша олмайди. Буни Юрьево-Польскийдаги Георгиев соборида ҳам кўриш мумкин (1230—1234, XV асрнинг иккинчи ярмида қайта қурилган). Бино деворлари юқоридан пастгача ўсимлик лар элементларидан ишланган нақшлар билан безатилган. Ги-«ламсимон бундай нақшлар фонида юқори рельефда ишлаиган авлиёлар, аёл бошли фантастик қушлар, кентавр, фил, қуш ва рус халқ эртакларидан олинган даҳшатли аждаҳолар тасвири ажралиб туради (81-расм). Улар халқнинг бой фантазияси - ҳамдалоксак тгпптарпшлик -маҳоратидан далолат берадиг^" » Тасвирий санъат бевосита меъморлик билан боғлиқ ҳолда ривожланди. Владимир-Суздаль ибодатхона деворий суратлари бизгача деярли сақланмаган. Фақат Дмитриев собори деворла-рида сақланиб қолган суратлар фрагментишу давр рангтасви-ри тўгрисида тушунча бериши мумкин. Бу деворий суратларни ишлашда рус рассомлари билан бирга, греклар ҳам қатнашган. Бу суратлар ўз характери ва ишланиш услуби билан Киев де-ворий суратларига яқин ва монументаллиги билан характерла-нади. Дмитриев собори деворий суратлари XII аср Европа рангтасвирининг яхши намунаси ҳисобланади.
Владимир-Суздаль иконаси фақат XVII асрда маълум бўл-ди. Улар Киев икона санъатига яқин ва монументал характерга эга. Иконаларда диний мавзудаги сюжетлар тасвирланади. Ле-кин уларнинг асосида даврнипг актуал, инсонийлик проблема-лари талқин этилади. Шу хусусда «Владимир Биби Марями» ва «Дмитрий Солунский» иконалари машҳурдир.
«Владимир Биби Марями» XII асрда византиялик рассом томонидан ишланган. Юксак санъат намунаси бўлган бу асар ўзининг чуқур психологизми, ҳис-туйғуларнинг таъсирчан иш-ланиши ва инсон ички туйғуларининг ниҳоятда ифодали талқин этилиши билан характерланади (5-рангли расм). Уз фарзан-дини оналик меҳри билан бағрига босиб, чуқур изтиробга туш-ган Биби Марямнинг ички дунёси унинг ғамгин кўзларида, қуйи солинган боши, қўллар ҳаракати ва лаби орқали очиб берилади. Бу икона кейинги рус иконачилиги равнақида муҳим роль ўй-нади ва маҳаллий рассомлар учун бадиий мактаб намунасини ўтад^у
ВЛадимир — Суздаль санъатининг яна бир нодир ёдгорлиги «Дмитрий Солунский» (XII аср охири) иконасидир (6- рангли расм). Иконада даврнинг идеал жангчиси, ҳарбий қўмондони образи яратилган. У қатъий ва мулоҳазали. Қўлидаги қилич ҳукмдорлик ва қатъийлик рамзи. Тож кўтариб учиб келаётган фаришта эса ҳукмдорнинг фаолиятига берилган баҳодир. Вла-димир-Суздаль санъатида қўлёзмаларни безаш санъати ҳам ри-вожланган. Лекин думалоқ ҳайкалтарошлик тўғрисида гапириш қийин, у халқ санъати билан узвий боғланган рельеф санъати, тош ўймакорлиги санъати тарзида бу даврда кенг тарқалди. Владимир санъатида амалий санъат, айниқса, заргарлик санъа-ти муҳим ўринни эгаллаб, у ўзининг жуда нафис ва жимжима-дорлиги билан характерланади.
X—XI асрларда Новгород Киев давлатидаги катта шаҳар-лардан бири бўлиб, Қадимги Руснинг муҳим маданият ўчоғи саналган. XI аср ўртасида бу ерда қурилган авлиё София ибо-^ датхонаси шундан далолат беради. Бу собор ўз плани жиҳатидан* Киевдаги соборга ўхшаш, лекин ундан бир оз кичик ва беш ба-ҳайбат дубулғани эслатадиган гумбазлидир. Бу гумбазлар юма-лоқ пойдевор — барабанларга ўрнатилган. Бинонинг ташқи то-мони безаклари содда, деворлари тик, силлиқ, ортиқча безаклари йўқ, фақат дераза тахмонларигина очилган. Бинонинг бундай безатилиши унга яхлитлик, сиполик ва улуғворлик бахш этади. Бино интерьерининг безатилишида Қиев Руси услубидан бир оз ўзгартирилган ҳолда фойдаланилган.
Новгород 1136 йилги қўзғолондан сўнг йирик бояр ва савдо-гарлар республикасига айланди. Ҳунармандлар сиёсатда муҳим ўрин эгалладилар, санъат ва маданиятга ўз таъсирларини ўт-каздилар. Бу ижтимоий ҳаёт Новгород санъатидаги кейинги ўзига хос хусусият унинг декоратив хусусиятини белгилашда муҳим ўрин эгаллади.
Спас Нередице ибодатхонаси ҳамда Юрьево монастирининг Георгиев собори шу давр Новгород меъморлигининг ўзига хос томонини намоён этади. Бир гумбазли Спас черкови ташқи бе-закларининг оддийлиги билан характерланади ва ўзининг хуш-манзаралиги, кўркамлиги билан яхши таассурот қолдиради. Тасвирий санъат. XII аср Русда монументал рангтасвир санъатининг ҳақиқий гуллаш даври бўлди (82-расм). Бундай суратлар, айниқса, Новгородда кўп сақланган. Бу суратлар, асосан, новгородлик рассомлар томонидан чизилган. XII аср ўрталарига келиб, Новгород рангтасвир мактаби тўла шакл-ланди. Шу даврда яратилган Спас Нередице черкови деворий суратлари жуда машҳур бўлиб, бу суратлар деворларни гилам-
дек қоплаган, тасвирлар ярусли қилиб ишланган. Бу суратлар XII аср Европа деворий суратининг му-ҳим намунасидир.) Деворий сурат-даги образлар ўзининг монументал характери билан ажралиб туради. Икона санъатида новгородлик ус-талар катта ютуқларни қўлга ки-ритдилар. Айниқса, катта иконалар яхши ишла.нган. Бу даврларда Нов-городда хилма-хил ҳунармандчилик: темир буюмлар ясаш, заргарлик, ёғоч ва суякни ўйиб, бадиий буюм-лар ясаш кенг тарқалди. Айниқса, нафис буюмлар устига сир қоплаш техникасида юксак маҳоратга эриш-ганлар. Ингичка тилла ип билан уларнинг устига нақш ва тасвир-лар ишлаганлар.
XII—XIII асрларда Новгород ва Владимирдаги санъат ёд-горликлари кейинги рус санъати тараққиётида муҳим ўринни эгаллади.
XIII-OCV АСРДА РУС САНЪАТИ

  1. асрда мўғул-татар галаларининг Қадимги Русь шаҳар-ларига кириб келиши маданий марказларнинг барбод бўлишига, меъморлик обидаларининг вайронага айланишига сабаб бўлди. Санъатдаги тараққиёт тўхтади. Лекин халқнинг ижодий руҳи сўнмади. Душманга бўлган нафратнинг ортиши, миллий ғурур ва кишилар онгининг ўсиши билан санъат ва маданиятда яна жонланиш сезила бошлади. Шундай жонланиш дастлаб Новго-родда бошланди. Мўғул-татар ҳужумидан бирмунча чеккада қолган Новгороднинг обрўси немис ва шведлар билан бўлган жангдаги ғалабадан кейин янада ортди.

  2. асрнинг биринчи ярмида Новгород ўзининг энг гулла-ган даврига қадам қўйди ва бу давр Новгород ижтимоий ҳаё-тидаги муҳим воқеа — мулкий тенгеизликнинг кучайиши, энг муҳими, демократик элементларнинг кучайиши бўлди. Санъат-да эса ҳаётий мазмун чуқурлашди, образларнинг эмоционал томони ортди, рассомлар янги таъсирли ифода воситаларини ахтара бошладилар. Бу даврда ёғоч ва тошдан қатор бинолар қад кўтарди. Уларнинг кўпчилигида XI—XIII асрлар рус меъ-морлиги анъаналари сезилади. 1292 йили Липнедаги (Новгород чеккаси) монастирнинг Никола черкови қурилди. Бу ибодатхона XIV—XV асрда Новгород ибодатхона қурилиши ривожланиши-да муҳим босқич бўлди. Черков бир гумбазли ва унча баланд бўлмаган бир абсидали бўлиб, маҳаллий тош ва плитадан қу-рилган, девор юзаси эса оқланган.

XIV аср Новгород меъморлигининг классик, ноёб ёдгорлиги Федор Стратилат черкови ҳамда Спас-Преображенский собори ҳисобланади. Бу бинолар улуғвор, монументал, серҳашам ва гўзалдир. Бинонинг бундай гўзал бўлишида турли шаклдаги тахмончалардан ўринли фойдаланилган, учбурчаксимон чуқур-чалар, содда арклар муҳим роль ўйнаган.
Псков 1348 йили мустақилликка эришди. Бу ерда ҳам Нов-городдаги сингари ўзига хос феодал республика ташкил топиб, у Новгороддан демократик характери билан ажралиб туради. Бу ерда XIV—XV асрларда тош ва ёғочдан қатор бинолар қу-рилган, мудофаа қалъа-қўрғонлари, ибодатхоналар қад кўтар-ган. Бизгача сақланган Псков черковлари, асосан, маҳаллий материаллардан ишланган ва ҳажм жиҳатидан кичик. Черков атрофи одатда, кичик ҳужрачалар билан ўралган. Ҳамма ибо-датхоналар бир гумбазли бўлиб, катта бўлмаган абсидалари бўлган. Псков меъморлари қалъа-қўрғон қуриш устаси бўлиш ган. Қейинчалик улар Москва қурилишига таклиф қилинган.
XIV аср Новгород монументал рангтасвирида шу давр ки-шиларининг ҳис-туйғу, кайфиятларини ифодалашга интилиш се-зила бошланди. Композицияларнинг эркин, ҳаётий бўлишига ҳаракат қилиш кучайди. Таврот (библия) ва инжилдан олинган лавҳалар, тасвирланаётган образларнинг жонли ва ҳаётий бў-лишига эътибор берила бошланди. \S Русь рангтасвири, жумладан, Новгород рангтасвирининг муҳим ютуғи инсонни тўғри тушуниш ва уни ифодалашга ин-тилишдадир. Бу хислатлар Феофан Грек ижодида яққол сезила бошланди. Византиялик бу рассом Русда ўзининг ҳақиқий ик-кинчи юртини топди. У Византия санъатининг юксак анъана-ларини чуқур эгаллаган ҳолда, уни қадимги Русь санъати из-ланишлари билан боғлашга, уйғунлаштиришга эришди. Ф. Грек-нинг жуда кам асарлари бизгача етиб келган. Унинг новгород-даги Спас-Преображенский черкови деворларига ишлаган суратлари машҳурдир. Бу сурат фрагмент тарзида бўлса ҳам, Феофан Грекнинг рангтасвир санъатидаги ютуқ ва маҳора-тини намоён қилади. Унинг асарлари индивидуал хислатга эга, образлари ҳаяжонли ва шижоатли, изланувчан ва доим ҳаракатда ифодаланади. Феофан Грек мавжуд бўлган канонлар-ни эркин ўзгартириб, ёрқин характерли психологик образлар ярата олди. Унинг «Мисрли Макарий», «Авель», «Ной» образ-лари ҳам таъсирли ва ифодали ишланган. Ф. Грек ўзига хос ишлаш услубига эга бўлиб, бу контур чизиқларда, ёрқин оқ ранг доғлари контрастидан эркин фойдаланишида ҳамда яхлит кескин ранг суртмаларидан фойдаланиб, тасвирланувчининг ха-рактерини очишга эришишида кўринади. Ф. Грек асарларида кўпроқ қизғиш жигар ранг гаммаси устидан қора, тўқ контур чизиқлар тортиб чиқади. Бу чизиқлар, айниқса, оқрангбилан ҳамкорликда асарнинг таъсирчанлигини орттиради ва образ-ларнинг ички куч-қудратини ёритишда муҳим ўринни эгаллай-ди. Ф. Грек ижоди кейинги Русь санъати тараққиётида муҳим ўрин эгаллади. Унинг санъати таъсирида XIV асрнинг сўнгги чораги ва XV асрда Буюк Новгород, Москвада қатор асарлар яратилди.
- XTVPXV аср Новгород рассомлигида икона ва қўл ёзмалар-ни безаш санъати муҳим ўрин эгаллади. Бу санъатларда Новго-род бадиий мактаби ўзига хос фазилатини — воқеликни реа-листик, халқчил ифода этишини намоён қилди. Бу давр қўл ёзмаларини безашда нақш безакларидан ташқари, одамлар тас-вири туширилган композициялар ҳам кенг ёйилди. Бу сурат-ларда авлиёларнинг ҳаётидан олинган турли лавҳалар тасвир-ланди.
«Георгий Победоносец» иконаси шу даврнинг машҳур асар-ларидандир. Оқ отда елиб, аждаҳони ҳалок қилаётган ёш жанг-чи сурати иконада ишланган. Жангчи ва оқ отнинг ифодали силуэти қизил фонда тасвирланиши асарнинг эмоционал томо-нини белгилашда муҳим ўрин эгаллаган. Икона ва миниатюра санъатида тарихий воқеаларнинг ифода этилиши ҳам шу давр рангтасвир санъатида реалистик тенденцияларнинг ортиб бора-ётганидан далолат беради. Бу хусусда «Суздалликларнинг нов-городликлар билан жанги» иконаси муҳимдир. Бу Русь ранг-тасвиридаги тарихий воқеа асосида ишланган биринчи асар ҳисобланади.
XIV—XV асрларда Москва санъати. XIV аср биринчи ярмида Руснинг шимолий шарқида майда князликларнинг бирлашиш жараёни бошланди. Деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг ривожланиши, чет эл босқинчиларига қарши уларнинг ўзаро ҳамкорликда курашлари бу жараённи тезлаштирди. Озод-лик учун бўлган бу курашнинг дастлабки муҳим ғалабаси — Куликово майдонида бўлган ҳал қилувчи жанг эса Москванинг князликлар томонидан тан олинишига сабаб бўлди. Эндиликда у марказлашган Русь давлатини ташкил этувчи ташаббускор си-фатида майдонга чиқди. Бу ғалаба халқнинг ўз кучига ишон-чини мустаҳкамлади, миллий ғурурни орттириб юборди. Бу руҳ шу даврда яратилган меъморлик ва тасвирий санъатда ўзининг бадиий ифодасини топди.
1147 йилда асос солинган Москва дастлаб кичик бир княз-ликнинг маркази бўлиб, атрофи жарлик, ёғоч девор ҳамда ми-норалар билан ўралган тепаликда жойлашган эди. Москванинг илк тош меъморлик намуналари сақланмаган, фақат унинг қол-диқлари Владимир-Суздаль меъморлиги анъаналари билан боғ-лиқлигини ва унинг таъсирида ривожланганлигини тасдиқлайди.
XIV асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, биноларни тошдан қуриш кенг ёйилди. Жумладан, 1367 йили Дмитрий Донскойнинг кўрсатмаси билан Кремлнинг ёғоч деворлари оқтош билан ал-маштирилди. Шу даврдан унинг маркази шаклланди. Уша пайт-даёқ Қизил майдон шаҳарнинг бош майдонига айланди ва ша-ҳарнинг ҳамма кўчалари келиб, шу ерга тақалди.
Москва меъморлигининг XIV асрнинг иккинчи ярми ва XV асрда яратилган айрим намуналари сақланиб қолган бўлиб, улар асосан, Москва шаҳри чеккасида қурилган. Звенигородда-ги Успенский собори (тахминан 1399—1400 йил), Андрониково монастирининг Спасс собори (1427 йил) ҳамда Троице-Сергиева монастирининг Троицк собори шулар жумласидандир. Бу бино-лар плани Владимир-Суздаль меъморлиги планига яқин, бадиий безатилишида Киев-Чернигов ҳамда Новгород меъморлиги санъати анъаналари бор.
Москва тасвирий санъати мактаби намуналари кам бўлса-да, бизгача миниатюра, икона ва деворий суратлар тарзида етиб келган. Адабий манбаларда ҳам Москва собор ва бинолари су-ратлари билан безатилганлиги ҳақида маълумот берилади. Москва бадиий мактаби шаклланишида Москвадаги шу давр бадиий ҳаётининг Болқон, айниқса Сербия рангтасвир санъати билан яқин алоқаси муҳим ўрин эгаллади. Булар бадиий мак-табнинг ўзига хос томонини белгилашда муҳим бўлиб, унинг I мураккаблиги ва серқирралилигини билдиради. v Москва рангтасвир санъатида шу даврда ижод қилган Фео-фан Грек муҳим ўринни эгаллади. У тахминан 1395 йилларга келиб, Москва соборлари учун деворий сурат ва иконалар иш-лади. Унинг деворий суратлари сақланмаган, лекин Благовеш-ченский собори икона-стаси иккинчи ярусининг марказига иш-ланган суратлар унинг мўйқаламига мансубдир. Бу ердаги бошқа суратлар унинг рус шогирдлари томонидан чизилган. Шу-лар ичида Қадимги Руснинг гениал рассоми Андрей Рублёв номини ҳам учратамиз.
Бу соборга ишланган икона ва деворий суратлар А. Рублёв ижодининг илк намунаси ҳисобланади. Шу асарларда Рублёв ижодидаги индивидуал хислатлар — асардаги кўтаринки кай-фият, инсонийлик, майинлик, ранг гармониясининг ёқимлилиги ва образларни манзара ичида ишлашга интилиш кўзга ташла-•нади. Бу расмлар ичида «Чўқинтириш» композициясидаги Геор-гий образи, «Иерусалимга чақиш» асарлари диққатга сазовор-дир.
Рублёвнинг муҳим асарларидан бири Владимирдаги Успенс-кий соборига ишланган деворий суратдир. У бизгача фақат фрагментларда етиб келган бўлса ҳам, кишида яхши таассурот қолдиради. Сурат ибодатхонанинг ички интерьер деворлари би-лан уйғун боғланиб, тантанавор ва шодиёна кайфиятга эга. «Тақводорларнинг жаннатга юриши» сурати булар ичида ало-ҳида аҳамиятга эга бўлиб, А. Рублёвнинг юксак бадиий маҳора-ти ва ғоявий познциясини намоён этади.
Звенигороддан топилган Спас сурати ва Архангель Михаил иконаси ҳам А. Рублёв ижодига мансуб бўлиб, бу суратларда кишиларнинг идеали — эрксевар, иродали, ўзида куч ва доно-ликни сингдирган кишилар образи ўз ифодасини топди.
Рассомнинг машҳур асарларидан бири Троице-Сергиеводаги Троицк собори учун ишланган «Уч фаришта» сурати бўлиб, ҳо-зир Третьяков галериясида сақланади (7-рангли расм). Бу икона тавротдан олинган афсонага бағишланган. Афсоналар-га кўра, Авраам ва унинг хотини Сара ўз уйлари яқинидаги дуб олдида уч йўловчи — фаришталарни қабул қилади. Рассом асосий диққатни фаришталарга қаратади. Уларнинг қарашла-рида, ўзларини тутишлари, хатти-ҳаракатларида бир-бирларига бўлган меҳр ва дўстлик туйғуларини ифодалайди. Композиция тугал ва мувозанат характерига эга бўлиб, унинг монументал-лиги ва тантанаворлигини янада орттиради. Бу асарда ^рассом диний образда бўлса- ҳам, инсонпарварлик ва маънавий поки-заликка тўла инсоний муносабатларни поэтик талқин эта олди. А. Рублёв шу давр кишиларининг идеалини ана шунда кўрди. А. Рублёв ижоди шу давр Москва бадиий мактабининг ривожланишида муҳим ўрин эгаллади. XV асрнинг .иккинчи ярмида ишланган девордй--еур-ат~Ва айниқса, икона санъати шундан да--ядагат "бёради.
МАРКАЗЛАШГАН РУС ДАВЛАТИ ДАВРИ САНЪАТИ
XV аср охири ва XVI аср бошларида рус ерларининг ягона давлат бўлиб бирлашуви тугалланди. Русда марказлашган дав-лат таркиб топди, Москва эса шу давлатнинг пойтахтига айлан-ди. Руснинг халқаро обрўси ҳам орта бошлади. Ғарбий Европа мамлакатлари, Шарқ давлатлари билан дипломатик алоқа ри-вожланди. Византия империяси қулаши натижасида эса, Москва марказий ва шарқий христиан черковларининг марказига ай-ланди. Бундан фойдаланган Москва князлари унинг обрўсини янада кўтариш ва феодал монархияни мустаҳкамлашга ҳара-кат қилдилар, шу мақсадда идеологиянинг ҳамма воситалари-дан фойдаланишга эътибор бердилар. Ижтимоий ҳаёт шарт-шароитлари, ёш Русь давлати халқаро обрўсининг ортиши ва рус князларининг дунёга кенгроқ қарашини, ўзга мамлакатлар-нинг фан, маданият ва санъат борасидаги тажрибаларидан ке-ракли хулоса чиқаришини тақозо этди. Бу ҳол, сўзсиз, санъат-да ҳам ўз ифодасини топди, умумрус санъатининг шакллани-шида муҳим аҳамият касб этди.
Меъморлик. Москванинг сиёсий ва маданий марказга айла-ииши уни қайта қуриш масаласини кўндаланг қилиб қўйди. На-тижада XV аср охирида Москва мудофаа деворлари йирик итальян меъмор ва қурувчилари бошчилигида қайтадан қурил-ди, атрофи мустаҳкам тош девор билан ўраб чиқилди. Бугунги Москванинг қизил тошдан қурилган деворлари ўша даврда бунёд қилинган. Натижада у Европадаги энг кучли қалъалардан бирига айланди. XVI аср бошларида Москва ансамбли шакл-ланиши тугалланди. Бу ишлар Иван III даврида жадал суръат-ларда олиб борилди. Иван III Москва қурилиши ва қайта ре-конструкциясига эътибор бериб, чекка ўлкалардан кўплаб санъаткорларни жалб этди. Буларнинг ичида, айниқса, италия-лик машҳур меъмор Аристотель Фиоравонти раҳбарлигида рус усталари Кремлда тошдан Успенский соборини қурдилар. Бу собор учун Владимирдаги Успенский собори асос қилиниб олин-ди. Беш қуббали бу бино ташқи қиёфаси билан ўз прототипидан фарқ қилмаса ҳам, лекин шаклларининг геометрик аниқлиги шу давр итальян меъморлигини эслатади. Фиоравонти бу бино-ни қуришда Русь меъморлиги, айниқса, Владимир-Суздаль меъморлиги анъаналарини чуқур ўзлаштирди, ўрганди. Перс-пектив пештоқ, аркатура фризининг татбиқ этилиши шулар жум-ласидандир. Соборнинг ўзига хос хусусияти ички интерьернинг яхлитлиги ва залининг моҳирона ишланишидадар. Катта гумбазни кўтариб турган устунларнинг нозик ишланиши ҳам бино ички қисмининг интерьерини кўркам, ёруғ, кенг ва баҳаво бўлиб кўринишини таъминлаган. Деворлари эса суратлар билан беза-тилган. Фиоравонти томонидан Қиррадор палата ҳам қурилган. Бу собор Москва сиёсий ҳаётида муҳим ўринни эгаллаган. Рус подшоларининг тахтга ўтириш маросимлари шу ерда ўтказилган ва жасадлари ҳам шу ерга кўмилган. Бино қурилишида қирра-дор тошлар кенг ишлатилган (бинонинг номи ҳам шундан олин-ган). Бу бинода чет эллик меҳмонлар қабул қилинган, танта-нали шодиёналар ўтказилган.
Италиялик меъмор Алевизо Новийнинг йирик асари Архан-гель собори (1505—1509) бўлиб, у Русь бешқуббали собориасо-сида қурилган бўлса ҳам, безатилишида XV аср Италия меъ-морлигининг услуби кенгроқ қўлланилган. Қлассик ордер типи беш қуббали ибодатхона қурилиши билан уйғунлашган.
Русда италиялик меъморларнинг ижод қилишлари меъмор-ликнинг кейинги тараққиётида муҳим ўринни эгаллади. Русь меъморлари Ренессанс қуриш техникаси билан яқиндан таниш-дилар, аниқ ўлчайдиган асбоблардан фойдаланишни ўрганди-лар. Уйғониш даври Италия меъморлигининг илғор ғоялари рус меъморлигига кириб келди. Бу даврда меъморлик етакчи ўринни эгаллади. Лекин тасвирий санъат ҳам даврнинг умумий тарақ-қиётидан четда қолмади. Рассомликда яратилган образлар кўр-кам, басавлат ва тантанали, колоритли композициясида табиий-ликка интилиш сезилади (8-рангли расм).
Бу хусусиятлар шу даврнинг йирик вакили Дионисий ижоди-да ўзининг ифодасини топди. Андрей Рублёв санъйтида тарбия-ланган, италиялик меъморлар билан ҳамкорликда кўп вақт иш-лаган бу рассом ўз асарларида шу давр аристократиясининг кай-фиятларини, уларнинг дидларини ифодалашга интилди. Диони-сийнинг иконалари ҳамда деворий суратларидан айримлари сақ-ланиб қолган, холос. Рассом диққатини кўпроқ инсоннинг ташқи қиёфасига қаратади. Образлари баланд бўйли, бироз нозик, хат-ти-ҳапакатида тақводорларга хос салобат ва вазминлик, танта-наворлнк мавжуд, кийимлари серҳашам. Булар ҳаммаси шу давр кишиларининг зафарона руҳи ва шодиёнасини ифодалайди. Шу билан бирга, у ўз асарларида ҳаётий лавҳалар тасвирини ҳам яхши ишлаган (масалан, италиялик меъморларнинг портретла-ри, Исодан пастроқда оиласи, ўғилларининг тасвири). Шу билан бирга, унинг ижодида тасвирни ясси ишлаш, стиллаштириш тен-денцияларининг кучайганини ҳам эсламай бўлмайди. Бу ҳол XVI аср ўрталарида рус санъатида орқага кетиш тенденцияси бошланишидан дарак беради.
XVI АСР РУС САНЪАТИ
Рус князликлари ва ерларининг Москва теварагида батамом бирлашиши Иван III замонида (1505—1533) тугалланди. Рус давлати қўл остига қатор халқлар, яъни удмурдлар, мордвалар, кореллар, комилар кирди. Рус давлати аҳолисининг таркиби жиҳатидан кўп миллатли давлатга айланди ва Россия деб юри-тила бошланди. Мамлакат хўжалиги ва маданиятининг ривож-ланиши анча жадаллашди. Иван IV Грозний (1533—1584) под-шолик қилган йилларда бу ютуқлар анча мустаҳкамланди. Унинг майдони Қозон, Астрахань ва Ғарбий Сибирь ерларининг Рос-сия билан қўшилиши ҳисобига янада кенгайди.
Бу давр маданиятининг равнақида китоб босиш санъатининг бошланиши муҳим воқеа бўлди. Иван Федоров шу ишни бошла-ган дастлабки кишилардан бири эди. 1564 йили чиқарилган «Ав-лиё Апостолларнинг қилган ишлари» китоби Москвада чиқарил-ган биринчи китоблардан эди.
Бу давр меъморлигида қалъа қурилиши муҳим аҳамият касб этди. Россиянинг кўпгина ерларида қатор қалъалар пайдо бўл-ди. Нижний Новгород (ҳозирги Горький), Тула, Коломна, За-райск қўрғон-қалъалари шу даврнинг маҳсулидир. Псков мудо-фаа девор ва миноралари қайта қурилди. Москванинг ўзида ҳам қурилиш ишлари олиб борилди. Кремлда қўшимча яна Хитой шаҳар, Оқ шаҳар ва Тупроқ шаҳарлар қад кўтариб, Москва қалъаси мустаҳкамлигини янада оширди. Бу даврда граждан, черков қурилиши интенсив борди. Бу давр рус меъморлигининг катта ютуғи ва янгилиги чодирсимон-минорасимон ибодатхона-ларнинг қурилиш услубида намоён бўлди. Бу услуб XIV—XV асрлардаёқ Руснинг шимолидаги ёғоч меъморлигчда вужудга келган.
Москва яқинидаги Коломна қишлоғида Вознесения ибодат-хонаси шу услубда ишланган ёдгорликдир. Бу бинони Василий III ўзининг бўлажак вориси Иван IV Грозний туғилишига атаб
қурдирган. У унча баланд бўлмаган ва юқорига кўтарилиб борувчи шакллардан ташкил топган бўлиб, чодирсимон қоплама (том билан тугалланади ва асосан, ёдгорлик вазифасини ўтайди.
Ички хоналарн қоронғи, тор ва безаксиздир.
Дьяково қишлоғида қурилган ибодатхона ҳам шу даврга мансуб янги типдаги бинолардан бўлиб, у ўзининг серҳашамли-ги билан характерланади.
XVI аср меъморлиги ёдгорлигининг машҳур намунаси Пок-ров собори (Василий Блаженний ибодатхонаси) ҳисобланади. Меъмор Постник ва Барма томонидан 1555—1560 йилларда Иван
IV Грознийнинг Қозон хони устидан эришган ғалабасига атаб қурилган (9-рангли расм). Кремлдан ташқарида қурилган бу бинода Русь меъморлиги ютуқлари мужассамлашган бўлиб, у
Русь давлатининг ягона марказ атрофида бирлашганлиги, мус-
таҳкамлиги ва куч-қудратини улуғлашга атаб ўрнатилган ёд-
горликдир. Бу бино композициясида гўё Қоломна ва Дьяковода
қурилган ибодатхоналар бир жойга йиғилгандек туюлади. Бино-
нинг ички қисми, хоналари тор, майдони ҳам кичкина.
Тасвирий санъатдаги ўзгаришлар ҳам шу давр кишилари дунёқарашининг ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, уни дунёвий санъатнинг кенг кўламда кириб келиши билан характерлаш мум-кин.
Санъатда ҳаётий лавҳалар (табиат кўринишлари, жонивор-лар, қушлар тасвири), тарихий воқеаларга бағишланган сюжет-ларнинг пайдо бўлиши шу давр санъатида содир бўлаётган ўз-гаришларни ифодалайди. Тасвирий санъатдаги бу ўзгаришлар дастлаб икона санъатида, айниқса эртакларга ишланган сурат-ларда сезила бошлади. Иконалардан бирида нарвон тасвирлан-ган бўлиб, ундан монахларнинг осмонга чиқиб бораётгани, ай-рим монахларнинг осмонга — жаннатга ета олмай, жаҳаннамга ағдарилиб тушаётгани кўрсатилган. Бу иконада монахларнинг покиза, ҳалолликдан чеккага чиққанликлари, уларнинг ҳаммаси ҳам ўз ишларини, мажбуриятларини ҳалол адо этмаётганликла-рига танқидий қараш сезилади.
XVI аср ўрталарида яратилган муҳим ёдгорликлар орасида ёш Иван Грознийнинг Қозон устидан эришган ғалабасидан қай-таётган пайтини тасвирловчи икона машҳурдир. Еш подшони улуғлашга қаратилган бу иконада табиат кўриниши, жангчилар-нинг кийим ва қуроллари ҳаётий чизилган.
XVI асрда миниатюра санъати ҳам кенг ёйилди. Уларда, ай-ниқса, ҳаётий ва тарихий воқеаларни кенг ва батафсил баён этиш тенденцияси сезиларли бўлди. Китоб босиш санъати ривож-ланиши билан боғлиқ ҳолда ксилография пайдо бўлди.
XVI аср охирида рангтасвирда страгоновча услуб ёйилди. Бой савдогар, корхона хўжайини Страгоновлар буюртмаси бўйи-ча ишланган суратлар шу услубга мансуб бўлиб, бу суратлар Москва рассомлари томонидан чизилган.
Иконадаги ўзига хос томон, одам қомати ва қиёфаси тасвн-рида ҳам кўринади. Образлар баланд бўйли ва ингичка, бошлари кичик, қўл-оёқлари эса ҳаддан ташқари нозик ишланган. Улар-нинг хатти-ҳаракати ҳам ўта нафис, ҳатто бир оз бачкана, кн-йимлари олтин билан безатилган, ёрқин ва гўзал. Буларнинг ҳаммаси шу давр зодагонларининг дидини ифодалайди.
Бу даврда думалоқ ҳайкалтарошлик деярли ривожланмади. Лекин бўртма тасвирли рельефда кўпгина намуналар ишланди. Булар, асосан, барельеф типида бўлиб, сюжетли ва ўйма нақ-қошлик бизгача етиб келган. Думалоқ ҳайкалтарошлик намуна-си сифатида М. Е. Ермолиннинг асарлари (М. Георгий Победо-носец) мисол бўла олади (10-рангли расм). Бу давр заргарлик санъати Ғарбий Европада ҳам машҳур бўлган. Булардан ташқа-ри, тўр тўқиш санъати кенг ёйилди.
XVII АСР РУС САНЪАТИ
Феодал муносабатларнинг ортиб бориши билан деҳқонлар-нинг феодалларга қарамлиги кучайди, натижада XVI аср охири — XVII асрларга келиб, бу қарамлик крепостной қарам-лик тусини олди. Эксплуатациянинг кучайиши эндиликда халқ ғалаёнини кўпайтирди. Бу қўзғолонлар ичида энг йириги Иван Болотников бошчилигидаги қўзғолон эди. Бунинг устига Русь давлати ичидаги синфий кураш унинг сусайишига ва чет эл интервентларига осон ем бўлишига сабаб бўлди. Фақат кенг халқ оммасининг кучли ҳаракати ва озодлик иштиёқи (Минин ва Пожарский раҳбарлигидаги қўзғолонлар) чет эл интервент-ларидан қутулиш имкониятини яратди.
Бу қўзғолонлар, чет эл интервентларига қарши кураш ҳамда ички фитналар Россияни иқтисодий жиҳатдан сусайтириб юбор-ди, эксплуатация янада кучайди. Бу эса халқ норозилигини ор-тириб юборди. Бу норозилик Степан Разин бошчилигидаги ик-кинчи деҳқонлар қўзғолонида яққол намоён бўлди. Даврнинг оғир аҳволи, жабр-зулмга қарши кураш турли ғоявий кураш-ларни келтириб чиқарди.
Черков ва аристократлар орасидаги ғоявий кураш ҳам му-ҳим бўлиб, бу курашда реалистик тенденциялар енгиб чиқа бошлади. Бу давр санъати диний характерда бўлса ҳам, бу ерда дунёвий санъатнинг енгиб чиқиши сезиларли бўлди. Бу давр санъатининг яна бир ўзига хос хусусияти унинг ўта декоратив-лигида сезилади. Бу даврда Москва провинцияларида кўплаб янги ибодатхоналарнинг пайдо бўлиши ҳам унинг кўринишида-ги ранг-барангликни оширди. Бу қурилишлар, ўз навбатида, мо-настир қурилишига таъсир эта бошлади. Қурилган биноларда аниқлик, яхлитлик ўзига хос эффект беради. Бу давр меъмор-лигининг характерли томонлари ёғоч ўймакорлигида ҳам намоён бўлади. Айниқса, Қоломна қишлоғида қурилган подшо саройи характерлидир. Бу сарой тўсинлари билап нккинчиси ичига киритилиб ясалган айрим бино ва минорачалардан ташкил топ-ган. Томи шу давр рус келинлари киядиган бош кийимга ўхша-тиб, чодирсимон услубда ёпилган.
XVII аср меъморлигининг нодир ёдгорлиги Кремлдаги Тере-мок (уйчалар) да ҳам намоён бўлади. Бу дунёвий характердаги биноларда ёғоч меъморлигининг таъсири бор. Меъморликдаги ўзига хос тенденция тошдан қурилган биноларда кўпроқ сези-лади. Масалан, Псковдаги палата (Пагонкин палатаси) оғир, салобатли ва содда бўлиб, безаклари деярли кўзга ташлан-майди.
XVII асрдаги муҳнм маданият ўчоқларидан бири Ярославль бўлиб, бу ерда XVII аср рус меъморлигининг нодир ёдгорлик-ларидан бири Иоанна Златоуст черкови, айниқса, сер-ҳашам ва кўркамдир. Асарда турли меъморлик формалари жуда яхши уйғунлашган ва гўзаллик касб этган.
Семён Ушаков. XVII асрда Москва бадиий марказга айланди. Рассом, ҳунарманд, амалий санъат усталари шу ердаги махсус «Қурол-яроғ палатаси» атрофида бирлашган эдилар. Устахона-да чет элдан келган усталар ҳам ишлар эди. Бу ўзига хос ба-диий устахона Қремлда подшо саройига яқин ерда жойлашган бўлиб, у асосан, подшо саройи, подшо оиласи, черков, боярлар
ҳамда бой савдогарларнинг буюртмаларини бажарар эди. Бу ерда қимматбаҳо ва ноёб қуроллар, иконалар, мебсль, черков учун идиш-товоқ, ўйинчоқлар яратилар, портретлар ишланар эди. «Қадимги Руснинг бадиий академияси» деб ном олган бу устахона ҳақиқатдан ҳам бадиий мактаб вазифасини ўтади, бу ерда кўпгина қобилиятли рус рассомлари, амалий санъат уста-лари меҳнат қилиш ва ўз шогирдларида ҳам санъатга муҳаб-бат уйғотишга эришдилар. Шундай самарали ижод қилган рассомлардан бири Семён Ушаковдир. Унинг ижодида тасвирий санъатда шу даврда мавжуд бўлган авлиёлар қиёфасини реал одамларга ўхшатиб ишлаш кераклигини ёқлаган санъаткорлар-нинг илғор дупёқарашлари ўз ифодасини топди. Рассомнинг қа-рашлари унинг унча катта бўлмаган «Икона санъатини севувчиларга маслаҳат» рисоласида ҳам ўз ифодасини топди. Авлиёлар тасвирини шартли, ҳаддан ортиқ жиддий қилиб ифо-далашни ёқловчи, икона санъати канонларидан ташқарига чиқ-маслик керак, деган ғоя тарафдори бўлган санъаткорлардан фарқли ўлароқ, у ўз иконаларининг ҳаётий бўлишига, перс-пективадан фойдаланишга ҳаракат қилди. Авлиёлар образида конкрет, реал кишиларни тасвирлашга интила бошлади. Бу ху-сусиятни унинг «Насаждение дерева государства Русского» ико-насида кўриш мумкин. Бу ерда подшо, унинг қайлиғи ва икки боласи тасвирланган.
Ушаков деворий суратлар ишлашга ҳам раҳбарлик қилган. Унинг бошчилигида Москвадаги қатор ибодатхона ва саройлар, жумладан, Троица черкови, Қиррадор палатадаги сарой, Колом-на қишлоғидаги сарой деворий суратлари ишланган.
Ушаков қаламсурат ва гравюра санъати устаси сифатида ҳам самарали меҳнат қилган, мойбўёқда портретлар чизган.
XIV-XVII АСРЛАРДА
УКРАИНА ВА БЕЛОРУССИЯ
САНЪАТИ
Украина ва Белоруссия санъати ва маданиятининг шаклла-ниши ҳамда ривожланиши шу миллатларнинг шаклланиши би-лан боғлиқ. Бу шаклланиш қадимги Русда ишлаб чиқариш куч-ларининг ўсиши ва у билан боғлиқ бўлган феодал муносабат-ларнинг ўзгариши натижасида юзага келди. Бу тараққиёт ва ўзгариш Руснинг турли қисмларида турлича бўлиб, XIV—XV асрларда шу Рус халқлари ва элатлари асосида уч қардош халқ — великорус (рус), украин ва белорус халқлари миллати пайдо бўлди.
Украина Руснинг Жанубий ғарбида Киев, Переяславль, Чер-нигов Галицкий, Подолия, Закарпатье ва Буковина ерларида, Белоруссия эса Руснинг ғарбнда юзага келди. Бу ерларда XIV—
XV асрларда ўзаро сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларнинг ортиши ва ривожланиши ягона этник типдаги халқларнинг шаклланиши ва ривожланишига олиб келди. Бу процесс, айниқ-са, ташқи душманларга қарши курашиш даврида тезлашди. Санъат ва маданиятнинг шаклланиши эса шу халқларнинг мус-тақиллиги ва озодлиги учун кураш асосида камол топди. Бу ку-раш, ўз навбатида, феодалларга қарши кураш байроғи остида борди.
XIV—XVII асрлар Украина меъморлигида қўрғон-қалъа қуриш кенг ёйилди. Бу қўрғон қалъалар кўп ҳолларда минора-ли қалин деворлар билан ўралган, девор атрофида зовур қази-либ, у сув билан тўлдирилган. Илк Украина қўрғон-қалъалари ёғочдан қурилган ва бизгача сақланмаган.
Қалъалар мудофаа қилиш имконияти яхши бўлган тепалик-ларга қурилган ва улар қадимги Русь қалъа қуриш санъатига яқин.
Ибодатхона бинолари ҳам мудофаа мақсадларидан келиб чиқиб қурилган. Шундай мудофаа характеридаги қўрғон ибо-датхоналаридан энг машҳури Сутковици қишлоғидаги Покров черковидир (83-расм). Ҳамма томони тенг бутга ўхшаб ишлан-ган қалин деворли бу ибодатхонанинг юқори қисми мудофаа учун, пастки хоналари эса тоат-ибодат учун мўлжалланган. Украина санъатида Ғарбий Европа санъати таъсири (готика услуби) бор, лекин бу таъсир кўпроқ деталларда (масалан, найзасимон арк, нервюрали равоқ, баланд нишабли том) сезилади, қуриш принципида асосан, Русь меъморчилигига ҳамда халқ ёғоч меъморлиги услубига таянилади. Украина халқ санъатининг ўзига хос кўриниши ёғоч меъморлигида яққол кўринади. Бу бинолар ташқи томондан хушманзара, меъморлик элементларига
бой, интерьери эса жуда содда ва вазмин қилиб ишланган. XVI аср ўрталаридан
бошлаб, Украина санъатида Ренессанс санъати таъсири сезила бошлайди. Шимолий Италия ва немис санъати таъсири Ғарбий Украина, айниқса, Львовда сезиларлидир. Лекин бу таъсир Украина меъморлиги билан уйғунлашиб кетган. Львовдаги меъморлик ансамбли шунга мисолдир. Бу ансамблни қуришда украинлар билан бирга, италиялик меъморлар ишлаган.
Аристократ савдогар ва бой зодагонларнинг уйлари ва саройлари ҳам бу даврда ҳашаматли бўлиб, бу бинолар, асосан, Ғарбий Европа Ренессанси услубида ишланган.
1654 йили Украинанинг Россия билан қайта қўшилиши украин санъати ва маданияти равнақида муҳим ўринни эгаллади. Унинг ерларида граждан меъморлиги, маъмурий ва ижтимоий бинолар, зодагон ва дин аҳлларининг саройлари, казак бой-ларининг серҳашам уйлари қурилди. Уларда маҳаллий меъмор-лик, халқ меъморлиги услуби ва рус санъатининг таъсири сези-лади.
Украин тасвирий санъати тараққиётининг илк даври Қадим-ги Русь санъати характерларини ўзида такрорлайди. Бу ерда ҳам думалоқ ҳайкалтарошлик деярли ривожланмади ва кўп ҳолда декоратив рельеф, ўйма наққошлик тарзида намоён бўл-ди. XVI аср охиридан бошлаб, феодал зодагонларнинг мақ-баралари, католик ибодатхоналарида ҳайкалтарошлик асарлари ишлатила бошланди. Бу ҳайкалларнинг кўпчилиги итальян, немис ва поляк усталари ижодига мансуб бўлиб, уларда ҳам ренессанс таъсирини кўриш мумкин.
Рассомлик санъати анъаналари, асосан, Киев Руси санъати асосида камол топди. Украина рассомлиги деворий рангтас-вир, икона, графика, миниатюра тарзида намоён бўлади. Диний мавзудаги суратлар билан дунёвий характердаги суратлар ҳам Украина рангтасвирининг характерли томонини белгилайди. Бу суратларда Ғарбий Европа, Қадимги Русь ҳамда Византия санъати анъаналарининг таъсири сезилади.
Украин санъатида миниатюра ва графиканинг роли алоҳи-да аҳамиятга эга. XIV аср Киев миниатюра санъати намунаси-ни «Подшо Саул олдидаги рақс» суратида кўриш мумкин. Рақ-қоса ҳаракатидаги пластик гўзаллик рассом томонидан таъсир-чан ифодаланган. Украинада китоб босиш санъатининг пайдо бўлиши графика ва айниқса, гравюра санъатининг кенг ёйили-шига сабаб бўлди. XVII асрда эса гравюра санъати (офорт) ўзининг энг гуллаган даврини бошидан кечирди. XIV асрда бошланган украин миллий санъати кейинги давр санъати та-раққиётига асос яратди.
XIV —XVII аср белорус меъморлиги шу давр украин меъ-морлигига яқин ва асосан, мудофаа характерига эга бўлган қалъа, қаср, қўрғон ва ибодатхоналар кўринишида намоён бў-лади. Шу билан бирга, ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, тошдан қурилган бинолар ўзининг композицион тугаллиги, хушманза-ралиги, бўртма нақшларнинг бойлиги ҳамда ярусли ечими би-лан характерланади. Бу хусусда Миредаги йирик феодалнинг қўрғони характерлидир. Бу қўрғоннинг хушманзара кўринишида унча чуқур бўлмаган, оқланган тахмончалар муҳим ўринни эгаллайди.
Белорус меъморлигида ҳам ибодатхоналар қурилишига ало-ҳида эътибор берилган. Улар мустаҳкам, массив ва мудофаа мақсадлари учун фойдаланишга мўлжалланилган. Белоруссия-да шундай ибодатхоналардан учтаси машҳур. Булар тўртбур-чак планли бўлиб, ҳар бир бурчакда эса мустаҳкам чердакли хонаси бўлган миноралар ўрнатилган. Супрасльдаги ибодатхо-на (1509—1510), айниқса машҳур (84-расм) (бу ибодатхона уруш даврида фашистлар томонидан бузиб ташланган).. Бу бино ташқи кўринишида маҳаллий меъморлик санъати, Ғарбий Европа, Уйғониш даври меъморлиги таъсири сезилади. XVI асрда ибодатхона суратлар билан безатилган бўлиб, сўнг-ги Византия монументал рангтасвири таъсирида (образлар-нинг нафис бўлишига эътибор бериш, драпировкаларнинг ранг-баранглиги, тасвирнинг график томонига эътибор бериш, фор-маларни чизиқлар билан ажратиш) ишлангап колоритда эса кўк-мовий ранг етакчи ўринни эгаллаган. Шу билан бирга, бу суратда тасвирни реалистик талқин этишга интилиш тенденция-си сезилади. XIV—XVI асрда китоб безаш санъати соҳасида ҳам бир қатор ютуқларга эришилди. Қитобларни инициал ва заставкалар билан безаш кенг тарқалди. Қитобга ишланган
иллюстрациялар (гравюра услубида) ўзининг ҳаётийлиги билан характерланади.
Бу санъатда ҳам Ғарбий Европа Уйғониш даври вакилларининг ижобий таъсири сезилади.
Китоб босиш санъатининг ривожланишида Иван Федоров ва Петр Мстиславецларнинг ҳам хизмати катта. Йирик белорус магнати томонидан чақирилган бу икки рус устаси босмахона ташкил этиб, кейинги китоб босиш санъатининг ривожланишига ўз ҳиссала
рини қўшдилар.
XVII асрда тошдан қурилган саройлар деворий суратлар, ўймакорлик ва сирли сополлар билан безатилган. Белорус нақш ўймакорлиги, айниқса жимжимадор. Ток новдаси ва узум бошлари туширилган бўртма тасвирлар ҳам белорус санъаткорларининг севимли мотиви бўл-ган. Белоруссия рассомлиги (икона, миниатюра, гравюра) ўз характери ва мазмуни жиҳатдан диний бўлса ҳам, лекин унда реалистик тенденцияларнинг таъсири сезилади. Бу ҳол реал ҳаётий одамларга ўхшаш образлар, уларнинг ҳис-туйғу ва ички дунёларини тўлиқ очишга интилишда сезилади. Ҳаётий лавҳа-лар, ишлатиладиган ҳаётий буюмлар ҳам традицион санъатни реалистик руҳ билан бойитади.
Халқ санъати, тўқимачилик, гилам тўқиш ва бадиий ҳунар-мандчилик XVII асрда кенг ёйилди. Украина ва Белоруссия-иинг XIV—XVII асрлардаги санъати кейинги давр санъати-нинг равнақи ва ўзига хос томонини белгилашда замин бўлди.
ЎРТА АСРЛАР АРАБ ХАЛИФАЛИГИ САНЪАТИ
Арабистон ярим оролида маданият жуда қадим замонларда вужудга келди. Бу ерда эрамиздан аввалги мингинчи йиллардаёқ бой қулдорлик давлатлари мавжуд бўлган. Арабистон аҳолиси-нинг кўпчилик қисми чорвачилик билан шуғулланган. VII аср-нинг бошларига келиб, араб жамоаси ичида содир бўлган ички синфий табақаланиш ва сиёсий вазият Араб давлатининг ву-жудга келишига сабаб бўлди. Араб жамоасининг сиёсий бирла-шиши VII асрнинг бошларида янги ислом дини байроғи остида борди. Бу диннинг асосчиси Муҳаммад бўлиб, унинг давомчила-ри арабча «муслимлар» (худо бандалари) —«мусулмонлар» деб юритила бошланди. Дастлабки даврларда Муҳаммад ва унинг ворислари (халифалари) турадиган жой Арабистондаги Мади-на ва Макка бўлган. VII асрда араблар Фаластин, Сурия, Месо-потамия, Миср, Эрон ерларини босиб олди. VIII аср бошларига келиб эса, араблар Пиреней ярим оролидан тортиб, Шимолий Африка, Кавказ ва Урта Осиё ерларигача қўлга киритиб, Испа-ния ерларидан то Ҳиндистонгача чўзилган катта араб давлати-ни —халифаликни ташкил этдилар. Лекин араб давлати сиёсий бирлик жиҳатидан жуда заиф эди. Шунинг учун IX—X асрлар-да халифалик қатор феодал давлатларга парчаланиб кетди. Урта Осиё, Закавказье, Миср ва Магриб эса, араб давлати ҳукмдорлигидан озод бўлди.
Яқин шарқда содир бўлган социал-тарихий жараён Шимо-лий Африка ва Олд Осиёда янги араб миллатини Сурия, Ироқ, Миср, Тунис, Жазоир, Марокаш каби араб давлатларини юза-га келтирди. Бу давлатларнинг санъати ва маданияти ўзига хос йўлда ривожланиб борди. Шу билан бирга, бу мамлакат-лар санъати ва маданиятида мавжуд ўхшашликларни инкор эт-маслик керак. Бунга сабаб, араб мамлакатларида феодализм та раққиётидаги йўл ва усулларнинг бир-бирига яқинлигидир. Урта аср араб санъати равнақига ислом динининг таъсири ҳам сези-ларли бўлди. Бу, айниқса, меъморлик, амалий-декоратив санъ-атда яққол кўринади. Халифалик даврида граждан ва дин би-лан боғлиқ бўлган бинолар қуриш авж олди. Шу даврдаги ша-ҳарлар қатор янги типдаги бинолар билан бойиди. Мачит ва мадрасалар, карвонсарой ва миноралар, тим ва саройлар «му-сулмонлар» шаҳарининг ўзига хос томонини белгиловчи муҳим ва ажралмас элементларга айланди.
VII асрда араб мачити типи юзага келди. Бу мачит ташқи кўриниши жиҳатидан мустаҳкам минорали, атрофи ғишт билан ўралган қалъа (қўрғон) ни эслатади. Композицияси асоси тўрт-бурчак ёки квадрат шаклидаги ҳовли бўлиб, унинг атрофи эса устунли айвонлар билан ўралган. Араб мамлакатларида тўрт айвонли, марказий қуббали мачитлар ҳам мавжуд бўлган. Урта аср араб меъморлигида мадраса, шифохона, кутубхона бинолари, мақбаралар қуриш кенг ёйилган. Дамашқдаги Омеядлар мачи-ти (705—715) араб меъморлигининг дастлабки намунаси ҳи-собланади. Бу мачит қадимги христиан базиликасини қайта қу-риш ҳисобига мусулмон диний биносига айлантирилган.
Илк араб меъморлигининг ўзига хос томони, айниқса, Қо-ҳирадаги Ибн Тулун (876—879) мачитида намоён бўлади. Де-ярли бир гектарга яқин (92x92 м) квадрат шаклидаги ҳовли найзасимон аркли айвонлар билан ўраб чиқилган. Айвон устун-лари мустаҳкам тўртбурчак минорасимон шаклда ишланган. Мачит жуда катта бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида мингдан ор-тиқ одам намоз ўқий олган. Мачитнинг безатилиши ҳам содда ва қатъий. Унинг деворлари, арка ва карнизлари ўймакорлик санъати билан пардозланган.
Араб реалистик санъати рассомлик ва ҳайкалчилиги дин таъ-сирида бўлди. Дин уларнинг кенг планда ривожланишига йўл қўймади. Реалистик санъатнинг монументал формалари деярли яратилмади. Қўлёзмалар учун ишланган миниатюраларда, де-коратив рельефларда ҳамда амалий санъатда реал воқелик, унинг «жонли образлари» кенг учрайди. Бунга сабаб, албатта, ҳукмдор синф орасида диний қарашлар бир хил эмаслигидир. Араб тасвирий санъатида ўрта асрлар санъатига хос хусусиятлар мавжуд. Воқелик шартли, баъзан рамзий шаклларда ифодала-нади. Лекин бу тасвирларнинг поэтик тили ўткир ва таъсирчан-дир. Урта аср араб санъатига хос бўлган фазилат, бу унинг ёр-қин декоративлигидадир. Бу хусусият образ тузилишининг асосини ташкил этади. Образларнинг жойлашиши, ёрқин ранг-ларнинг нисбат ва ритмикаси, ишлатилган чизиқларнинг мусиқа-вийлиги ва нафислиги унинг характерли томонини белгилашда муҳим роль ўйнайди.
Араб санъатида нақш (орнамент) алоҳида ўринни эгаллади. Реал борлиқ шу сирли, чигал бўлиб кўринган нақш тасвири би-лан аралашиб кетгандек туюлади. Унинг мазмунини оширади. Бу санъатда халқнинг ҳаёт мазмуни ва моҳияти тўғрисидаги дунё-қараши ва тушунчалари ўз ифодасини топди.
Мавритан санъати. VII—VIII асрларда Шимолий Африкада-ги қатор давлатлар — Тунис, Жазоир, Марокаш ва Жанубий Испания араб халифалиги составига кирди. Бу мамлакатлар санъати «мавритан санъати» деган ном билан юритила бошлан-ди. Антик даврда «маврлар» (грекча — «қора») деб Африка-нипг шимоли-ғарбий қисмидаги Мавритания давлатининг туб аҳолиси тушунилар эди. 711 йили араб—бербер жангчилари Пи-реней ярим оролини босиб олганларидан кейин бу ер аҳолиси ҳам, Шимолий Африкадан келган бошқа мусулмон босқинчила-ри ҳам «маврлар» деб юритила бошланди.
Мавритан Испанияси Дамашқ халифалигининг провинция-сига айланди. X асрга келиб, Испания халифалик унвонига сазо-зор бўлди. Шу даврдан бошлаб, Испания Европадаги энг гулла-ган мамлакатлардан бирига айланди, Европа ва Осиёдаги кўзга кўринган маданият ўчоқларидан бири сифатида танилди. Мав-ритан Испаниясининг бадиий ижоддаги ютуқлари поэзия, музика, айниқса, меъморлик ва у билан боғлиқ бўлган декоратив санъатда яққол намоён бўлди.
Мавритан Испанияси меъморчилигининг нодир ёд-горлиги унинг пойтахти Кордоводаги жума мачити бў-либ, унга 785 йил асос солинди. X асргача у бир неча бор қайта қурилди ва ниҳоят, ўзининг тугал кўринишига эга бўлди. Бу анъанавий, устунли мачит-нинг алоҳида кўринишидир. Унинг плани тўртбурчак (180Х Х130 м) шаклида бўлиб, _ҳов-ли учун жуда кичик майдон қолдирилган. Қолган майдон-нинг ҳаммаси жуда катта ус-тунли залга айлантирилган. 800 та устун шу залнинг тепа қисмини кўтариб туради ва мачит ичини қатор нефларга (19 неф) ажратади.
XI аср охирларидан бош-лаб, испанлар арабларни жа-нубга қараб сиқиб боради. Фа-қат Гранада амирлиги 1492 йилгача араб истилочилари-нинг Испаниядаги ягона таянч ери сифатида сақланиб қола-ди. Гранада амирлигининг му-ҳим меъморлик ансамбли Ал-хамра (ал-хамра— арабча «қи-зил») саройи ҳисобланади. Бу саройнинг асосий қисми XIV асрда қуриб тугалланган Са-рой баланд тепаликка қурилган бўлиб, унинг атрофи қизил рангдаги мустаҳкам девор билан ўралган. Саройнинг хо-налари, асосан, икки очиқ ҳовли атрофида жойлаштирилган-Лекин планировкаси эркин, қатъий симметрияга эътибор бе-рилмаган. Сарой интеръерлари жуда серҳашам ва жозибали қилиб безатилган. Сталактитлар унинг ички кўринишларига алоҳида жозиба киритган. Пардоз учун ишлатилган турли хил-даги мармар ва тошлар, бўялган алибастр, сирли кулолчилик буюмлари бу серҳашамлик ва жозибани янада оширади (85-расм).
ЎРТА ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИ
САНЪАТИ
Урта Осиё ва Эрон Урта аср маданиятининг муҳим ўчоқла-ридан ҳисобланади. Феодализм даврида Урта Шарқ мамлакат-лари халқлари сан(ъати Урта Осиё, Закавказье ва Эроннинг ан-тик даври санъати анъаналарига таянган ҳолда ривожланди. VII—VIII асрларда бу мамлакатлар ерларининг араблар томо-нидан, кейинроқ XI асрда турклар, XIII асрда мўғуллар томони-дан босиб олиниши бу ердаги халқлар санъатига, унинг тарақ-қиётига ўз таъсирини ўтказди. Буни араблар истило қилган ерларда ислом дини тарқалиши ва шу дин билан боғлиқ ҳолда диний меъморлик биноларининг пайдо бўлиши ва ривожлани-шида кўриш мумкин.
Дастлабки шундай диний бинолар бевосита араб меъморлиги анъаналарида қурилди. Устунли мачитлар шулар жумласидан-Дир.
Лекин тезда араб халифалигига кирган мамлакатлар меъмор-лигида ўзига хос кўриниш пайдо бўла бошлади, араб меъморли-ги анъаналари ижодий ўрганилган ҳолда маҳаллий меъморлик анъаналари билан бойиди, меъморликнинг яиги тури пайдо бўл-ди. Тўрт айвонли бинолар қурилиши бу даврда кенг тарқалди. Бу типдаги бинолар диний меъморликда (мачит, мад-раса) ҳамда граждан меъморлигида (сарой, карвонсарой) кенг фойдаланилди. Тўрт айвонли бинолар, одатда, катта тўртбурчак шаклида қурилган бўлиб, унинг ўртаси ҳовли, тўрт томони эса ҳовлига қаратиб қурилган найзасимон аркали айвон билан ўраб чиқилган. Мачитнинг олд томонида катта пештоқ ва миноралар мавжуд. Булардан ташқари, бу асрларда пештоқли-қуббали би-нолар ҳам кўплаб қурилди. XII асргача қурилган биноларнинг кўпгина қисми, асосан, пишиқ ғишт ва турли хилдаги терракота плиталари билан безатилган. Кейинги асрлардан бошлаб сирли сопол плиталар, геометрик ҳамда ўсимликлар дунёси эле-ментларидан тузилган нақшлар билан безаш кенг тар-қалди.
Эронда феодализм V—VI асрлардан бошланди. Бу давр (VII асргача бўлган давр) санъати қулдорлик даври санъати анъа-налари билан боғлиқ. VII асрда арабларнинг Эронга кириб ке-лиши бу ердаги феодал маданият тараққиётини бирмунча суст-лаштирди. Араб меъморлиги таъсирида VIII—IX асрларда бу ер-да мачитлар қурилиши кенг ривожланди. IX асрдан бошлаб, Эрон арабларга қарамликдан қутула бошлади. У феодал муно-сабатларнинг энг ривожланган даврига қадам қўйди. Бу ри-вожланиш XV асргача давом этди.
Меъморлик, амалий-декоратив санъат ва миниатюра бора-сида сезиларли ютуқлар қўлга киритилди. Бу даврда қурилган бинолар ичида тўрт айвонли мачитлар алоҳида ўрин эгаллаб, Исфахон ва бошқа шаҳарларда кўплаб қурилган.
Эронда сақланиб қолган кўпгина мақбаралар даврнинг ҳур-матли кишиларига атаб қурилган. Улар бир неча кўринишда, яъни минорасимон, кубсимон ёки кўпқиррали призмасимон шакл-да бўлиб, тепа қисми эса ярим сфера шаклидаги гумбаз ёки чо-дирасимон шакл билан тугалланган. Баъзи мақбаралар пештоқ-гумбаз типида бўлган. Эроннинг кўпгина шаҳар ва қишлоқла-рида кўпроқ минорасимон мақбаралар кенг тарқалган. Хуросон-даги Қобус мақбараси шундай типда ишланган қадимий (1006— 1007) ёдгорликлардан ҳисобланади.
АФҒОНИСТОН САНЪАТИ
Бу ерда ҳам феодализмнинг пайдо бўлиши IV—VI асрларга тўғри келади. Илк феодализм асридан бизгача жуда кўпгина ёдгорликлар сақланиб келган. Булар ичида буддизм билан боғ-лиқ бўлган ҳайкал ва ҳайкалчалар алоҳида ўринни эгаллайди. Бу ерда асрнинг бошларида буддизмнинг ёйилиши Будда ва шо-гирдларининг одамга ўхшаш тасвирининг кенг тарқалишига са-баб бўлди. Буддизм билан боғлиқ бўлган ступа, ғор ичига иш-ланган ибодатхоналар Ҳиндистоннинг Шимолий районларидан Афғонистонга ҳам кириб келди. У ерлардан эса, Урта Шарқ ва Узоқ Шарққа қараб тарқалди. Афғонистон майдонида Будда билан боғлиқ бўлган икки мингдан ортиқ ғор ичига ишланган ибодатхоналар эранинг I—V асрларида яратилган. Бамиан дарё-си воҳаси атрофидаги ғор ичига ишланган ибодатхона комп-лекси характерлидир. Улар анча бетартиб қурилган, кўпчилиги катта Будда ҳайкаллари атрофида тўдалашади. Ташқи томон-дан бу ибодатхоналар кўримсиз. Лекин уларниг ички безаги-га алоҳида эътибор берилган. Ғордаги ибодатхоналарнинг хона-лари думалоқ, тўртбурчак, квадрат, кўпбурчакли, томлари ҳам текис. Шундай ғордаги ибодатхоналардан бирининг квадрат шаклидаги хонаси шипига ёғоч билан ёпилган кўриниш ўйиб ишланган. Баъзи ғордан ибодатхоналарда токчалар мавжуд бў-либ, унга ўтирган ҳолатдаги Будда ҳайкали қўйилган, деворла-ри эса, суратлар билан безатилган ва Будда, унинг шогирдлари ҳамда ҳаётий воқеалар тасвири ишланган. Будда ҳайкали, асо-сан, икки ҳолатда — турган ҳолатда, бутун бўйи басти билан ёки чордона қуриб ўтирган ҳолатда ишланган.
Фундукистон (Қобулдан шимолий-ғарбда) монастирида ҳам деворий сурат ва ҳайкалтарошлик асарлари сақланиб қолган. Бу монастир безагида суғд монументал-декоратив санъатига ўхшашлик бор.
Арабларнинг Афғонистон ерларини босиб олишлари натижа-сида унинг қадимий санъат ва маданиятига катта зарар етди. Қа-димги дин билан боғлиқ бўлган ибодатхона ва тасвирий санъат асарлари вайрон қилинди. Унинг санъати, маданияти характе-рида шу давр Урта Шарқининг умумий маданиятига хос фази-латлар шакллана бошланди. Ислом дини билан боғлиқ бўлган мачит, миноралар қурилди. Ҳукмдорларнинг серҳашам мақба-ралари қурилишига эътибор берилди. Қурилишда пишиқ ғишт, сирли кошинлар ишлатилиши эса давр архитектурасига ўзгача файз киритди.
X асрларга келиб, Афғонистон араб халифалигидан ажра-либ, маҳаллий феодал системасининг ривожланишига имконият яратди. X асрдан XIII аср бошларига қадар у гоҳ сомонийлар, гоҳ ғазнавийлар кейинчалик салжуқий ва ниҳоят, гуридийлар давлати составида бўлди. Ғазнавийлар даврида бу ерда кўплаб ҳашаматли бинолар, мачит ва мадрасалар, карвонсарой, ҳам-мсм ва бозорлар қурилди. Айниқса, жума мачити қурилишига алоҳида эътибор берилди. Унинг бадиий безатилишига эса энг яхши усталар ва қурувчилар жалб қилинди. Қандаҳор яқини-даги XI—XII асрларда қурилган мачит харобалари ҳозир ҳам ўзиниг улуғворлиги, сернақш ва нафислиги билан кишини ҳай-ратлантиради.
Афғонистон меъморлигида миноралар қурилиши кенг ўрин эгаллади. Думалоқ, баъзан қиррали қилиб пишиқ ғиштдан қурил-ган минораларнинг юзаси сирли кошин ва пишиқ ғиштлардан ишланган нақш ва ёзувлар билан безатилган. Балх водийсидаги Давлатободда қурилган миноранинг бой безаги, асосан, пишиқ ғиштларнинг комбинацияси ҳисобига қурилган. Минораларнинг айримлари эса тайёр ўйма сирли кошинлар билан пардоз-ланган.
Бу даврда мадрасалар, мақбаралар қурилиши ҳам кенгайди, шоҳ ва зодагонларнинг саройлари серҳашам қилиб ишланди. Деворларни безатишда бўртма тасвирлардан, ўймакорлик санъ-атидан ҳам фойдаланилди.
Афғонистон санъати ва маданиятининг янги тараққиёт бос-қичи темурийлар даврига тўғри келади. Темур империясига қў шилган ҳозирги Афғонистон ерларининг катта қисми Темурнинг ўғли Шоҳруҳга берилди. Темур вафотидан кейин эса Урта Осиё-нинг асосий ҳукмдорларидан бўлиб қолган Шоҳруҳ даврида Ҳи-рот унинг маданий ва сиёсий марказига айланди ва XVI асрга-ча ўзининг мавқеини сақлаб қолди. Шу ерда буюк ўзбек мутафаккири Алишер Навоийнинг кўп йиллик ҳаёти ўтди. Тему-рийлар давридаҳашаматли мадраса, мачитва мақбаралар, ажо-йибминоралар қад кўтарди. Парк-боғсанъатининг илмийқонуни яратилди. Граждан меъморлиги қурилиши авж олди. Уз отаси-дан ўрнак олган Шоҳруҳ Ҳирот шаҳри кўчаларини қайта қуриб чиқиш ва тартибга солиш масаласи билан шуғулланди. Шаҳарда карвонсарой, ҳаммом ва бошқа ижтимоий бинолар қад кўтарди. Гавҳаршод мақбараси шу давр ёдгорликларидан бўлиб, у ўз қурилиши жиҳатидан Темур мақбарасини эслатади. Уша даврда Ҳиротдан ташқарида ҳам бир қатор йирик меъморлик ёдгорли-ги яратилди. Шулар ичида Балхдаги мачит ўзининг оригинал-лиги билан ажралиб туради. Дин тарғиботчиси шайх Абу Наср Порсга атаб қурилган бу пештоқ-гумбазли мачит ишланиш ус-луби ва меъморлик ҳажмларининг ишлатилиши ҳисобига ўзига хос кўриниш касб этган. Биионинг баланд найзасимон аркли пештоқи, унга ёпишган арқонсимон ярим устунлари бинонинг кўринишига салобат киритган (86-расм).
Абу Наср мақбараси билан бир вақтда қурилган Балхдаги мозори Шариф зиёратгоҳи ҳам ўзининг сирли кошин ва нақш-лари билан киши кўзига қувонч бахш этади. XVIII аср меъмор-
лиги ичида Афғонистон дав-латининг асосчиси Аҳмад шоҳ Дуррага атаб қурилган мақбара ажралиб туради. Анъанавий шарқ мусулмон меъморлиги услубида қу-рилган пештоқ-гумбазли бу мақбара ҳам бой безакка эга.
Афғонистон санъатида рассомлик ва ҳайкалтарош-лик бутун феодализм даври-да мавжуд бўлди. Илк фео-дализм даврида кўпроқ Будда ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бўлган тасви-рий санъат асарлари яра-тилган бўлса, афғон ерлари-га арабларнинг кириб кели-ши натижасида ислом дини билан боғлиқ бўлган санъ-ат кенг тарқалди. Қадимий дин билан боғлиқ бўлган ёд горликлар барбод қилинди. Лекин ислом дини жонли нарсалар расмини чизиш ва ҳайкалини ишлашни ман этгани билан, зода-гонлар ва хонларнинг сарой, қасрлари деворий сурат ва бўртма тасвирлар билан безатилди. Албатта, бу ҳол кенг миқёсда ёйил-маган бўлса ҳам, айрим саройлар қолдиқларида шу санъат на-муналарининг топилиши фикримизнинг далилидир. Бу хусусда ғазнавийлар саройи деворидаги суратва бўртма тасвирлар диқ-қатга сазовордир. Бу тасвирларда рақсга тушаётган раққоса-ларнинг бўртма тасвири, султонлар ҳаётига бағишланган тема-тик композициялар мавжуд. XV асрда Ҳирот китоб безаш санъатининг етук марказига айланди. Шоҳруҳ ҳукмронликқил-ган бу даврда Ҳиротда энг яхши хаттот, миниатюра усталари ижод қилиб, Урта Шарқ маданиятининг шуҳратини оламгатар-қатдилар. Камолиддин Беҳзод ижодий фаолиятининг асосий қис-мишуерда ўтди. Унинг шогирди Қосим Али ҳам шу ерда ижод қилди. У портретчи сифатида кўпчиликка танилди. Навоий дос-тонларини ажойиб миниатюралар билан безатди. У Жомий асар» ларига, жумладан, унинг «Хамса» сига расмлар ишлаган.
Афғонистонда Урта асрлар амалий-декоратив санъати, ёғоч ўймакорлиги, гилам тўқиш ва металлни қайта ишлаш санъати борасида ҳам катта ютуқларга эришилди. XII аср амалий санъа-тининг ёдгорлиги бронзадан ясалган қозон бўлиб, унинг ташқи сатҳи ажойиб бўртма нақш ва тасвирлар билан безатилган.
Афғон амалий санъати бевосита халқ ҳаёти билан боғлиқ-дир. Бу санъатда унинг ўтмиш анъаналари давом эттирилди.
ОЗАРБАЙЖОН САНЪАТИ
Урта асрчиликбуерда IV—^асрлардан бошланди. Будаврд^ Озарбайжон сосонийлар давлати составида эди. Илкфеодализм асрида Озарбайжонда эски шаҳарларни кенгайтириш, янги ша-ҳарларни қуриш борасида сезиларли ишлар олиб борилди. Илк феодализм асри санъати, айниқса, меъморлиги кўпроқ яқин қўш-нилари Арманистон ва Грузия санъатига яқин бўлган. VII асрда арабларнинг Озарбайжон ерларини босиб олиши унинг санъат ва маданиятига катта таъсир ўтказди. Бу ерларда ислом динининг > тарқалиши эса у билан боғлиқ бўлган мачит, карвонсарой ва бошқа меъморлик ёдгорликларининг вужудга келишига сабаб бўлди. Низомий даври деб юритиладиган XII аср ва XIII асрнинг бошлари Озарбайжоннинг ўрта аср сацъати ва маданияти та-раққиётида алоҳида ўрин эгаллайди. Бу даврда ҳунармандчилик ривожланди. Қатор шаҳарлар йирик маданий марказга айлан-ди. Озарбайжон маданиятининг йирик вакиллари шу ерларда яшаб ижод қилди. Булар ичида Ҳоқоний, айниқса, Низомиддин Илёс Низомий Ганжавий (1141 — 1209) алоҳида ўрин тутади. Улар ўз асарларида материалистик дунёқарашни илгари сур-дилар, меҳнат аҳлига зўр ҳурмат билан қарадилар, уларни ўз асарларида куйладилар.
Ву асрларда меъморлик ва тасвирий санъат (миниатюра) борасида ҳам катта ютуқлар қўлга киритилди. Шу даврда шакл-ланган монументал меъморлик принциплари кейинги бир неча аср мобайнида ўз қийматини йўқотмади.
XI—ХШасрларда Озарбайжоннинг кўпгина шаҳарларида қу-рилиш жадал ривожланди. Шаҳар деворлари, мудофаа қалъа ва миноралари, сарой, минорали мачитлар, мақбара, ҳаммом ва шунга ўхшаш бинолар қурилди.
Синиқ қалъа, Қиз минора, Юсуф ибн Қуссир ва Мўмин-хо-тин мақбаралари шу даврнинг нодир ёдгорликларидандир. Мўғул галаларнинг Озарбайжон ерларига ҳужуми унинг санъати тарақ қиётини тўхтатиб қўйди. Лекин бу узоққа чўзилмади. XIV аср ўр-таларида Ширвон шоҳ давлати Шимолий Озарбайжонда ўзи-нинг мустақиллигини ўрнатди.
XIV—XV асрларда монументал меъморликда кўзга кўринарли ёдгорликлар юзага келди, минорасимо.н мақбаралар қурилди. Булар ичида Қорабоғлар ва Бардс қишлоқларидаги мақбаралар диққатга сазовордир. Бокудаги Ширвон шоҳлар саройи XV аср монументал меъморлигининг машҳур намуналаридандир. Эски шаҳарнинг энг баланд жойига қурилган бу сарой ансамбли бир неча ўн йил мобайнида қурилган бўлса ҳам, бадиий жиҳат-дан яхлит бўлиб кўринади. Сарой ансамблидаги турли ҳажм ва шакллар ўлчамининг ўзаро мутаносиблиги, пештоқ, қубба ва мннсраларнинг ажойиб ритми бутун ансамбл бадиийлигини оширишга хизмат қилади.Уйма нақш ва ғиштларнинг терилиши биионинг бадиий-эмоционал томонини оширишга хизмат қилади. Бу ансамбл меъморлигида Қичик Осиё, Эрон меъморлиги анъаналари таъсири борлиги сезилади. Лекин ўзининг компо-знцион тузилиши ва бежиримлиги жиҳатидан тенги йўқдир. Урта асрлар Озарбайжон тасвирий санъати ичида миниатюра алоҳида ўринни эгаллади ва ўзининг энг гуллаган даврини бо-шидан кечирди. Бу ерда қатор етук миниатюрачи рассомлар ижод қилдилар.
Дастлабки рассомлик санъати намуналари (Табриз атрофи-да «Манафи ал-хайа» («Ҳайвонлар тўғрисида») китобига иш-ланган иллюстрациялар бўлиб, буларни бир қанча рассомлар ҳамкорликда яратишган. Бу суратларда турли ҳайвонлар, улар-нинг хатти-ҳаракатлари кўрсатилган. Айрим миниатюраларда нақшга тақлид қилиш хислатлари сезила бошланади. Бу хусусият Рашидиддиннинг «Йилномалар тўплами»га ишланган сурат-ларда, айниқса, «Шоҳнома»га ишланган миниатюраларда яққол кўзга ташланади. Бу миниатюралар ичида «Парфия подшоси Ардаван сосонийлар подшоси Ардашер олдида» миниатюраси моҳирона ишланган (87—88-расмлар). Рассом бўлаётган воқеа мазмунини ҳаққоний, психологик планда очиб кўрсатишга ҳара-кат қилди. XV—XVI асрларда миниатюра санъати . Табризда ривожланди. Бу даврга келиб, Табриз кўпгина рассом ва санъ аткорларнинг марказига айланди. Темур империясининг парча-ланишидан кейинги даврда кўпгина рассом ва санъаткорлар Ҳиротдан Табриз томон йўл олдилар ва шу ердан ўзларига бошпана топдилар.Бу санъаткорлар ичида КамолиддинБеҳзод-ни ҳам учратамиз.
Табриз мактаби миниатюра санъати тараққиётининг муҳим-босқичи ҳисобланади. Табриз миниатюрачилари Ҳирот миниа-тюра мактаби анъаналарини, биринчи галда Беҳзод анъанала-рини давом эттириб, уни янги шакл ва мазмун билан бойитди-лар, ундаги поэтик томонни янада чуқурлаштирдилар.
Табриз миниатюра мактабига хос фазилатлар «Хамса»га иш-ланган миниатюраларда яққол сезилади. Бу манускриптни бе-зашда жуда кўп миниатюрачи рассомлар қатнашган. Булар ичи-да, айниқса Султон Муҳаммад алоҳида ўрин эгаллайди. Баъзи тарихчилар эса уни Беҳзод билан бир қаторга қўядилар. Сул-тон Муҳаммад ижодида Табриз миниатюра мактаби ўзининг ка-молот чўққисига эришди. Унинг асарлари чуқур лиризм билав суғорилган. «Хисрав Шириннинг чўмилишини томоша қилмоқда», «Базм», «Қитоб ўқиётган шаҳзода» каби миниатюралар унинг ижодидаги ўзига хос томонларни намоён этади.
Амалий-декоратив санъатнинг юксак бўлганлиги сақланиб қолган гиламлар, сирли сопол буюмлар, металлдан ишланган турли қурол, уй-анжомларидан сезилади.
ТУРКИЯ САНЪАТИ
XI асрда салжуқ турклари (Урта Осиёдаги кўчманчи туркий қабила) Кичик Осиёнинг каттагина қисмини босиб олиб, муста-қил феодал давлатини ташкил этдилар. Унга салжуқ сулола-си вакиллари раҳбарлик қилдилар. XIII асрга келиб, бу давлат Урта Ер денгизи ҳавзаси ҳамда Қора денгиз соҳилларини ҳам эгаллаб, қудратли давлатлардан бирига айланди. Шу сиёсий, иқ-тисодий тараққиёт даврида санъат ва маданият ҳам жиддий ри-вожланди, шаҳар қурилиши кенгайди. Савдо-сотиқнинг ўсиши ҳунармандчилик, амалий-декоратив санъат равнақига ҳам ажо-йиб таъсир ўтказди. Кулолчилик, гилам тўқиш, металлдан ба-диий буюмлар ясаш соҳасида ютуқлар қўлга киритилди. Бу санъатлар маҳаллий анъаналар асосидд ҳамда Кичик Осиёдаги яқин қўшни мамлакатлар, айниқса, Закавказье, Эрон, Ироқ таъ-сирида шаклланди. Мўғул галаларининг истибдоди Туркия ер-ларининг қатор мустақилликка эга бўлмаган феодал ерларига парчаланишига сабаб бўлди. Лекин XIV аср бошларида катта бўлмаган князлик аста-секин ўз ерларини кенгайтириб, тезда Ус-мон империяси деб ном олган давлатга айланди. Шу даврда турк санъати ва маданияти ҳам ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйди, меъморлик, тасвирий ва амалий санъатда муҳим нодир асарлар яратилди. Бу санъатларнинг шаклланишида сал-жуқ даври санъати анъаналари муҳим роль ўйнади. Шу билан бирга, Византия санъати ҳам бу давр санъатига, унинг характе-рига сезиларли таъсир ўтказди. Бу таъсир туркларнинг Конс-тантинополни босиб олганларидан кейин бошланди.
Турк меъморлари биноларнинг шаклан аниқлиги, нисбатла-рининг бежиримлиги ва қуббали бинолар қуриш иши билан кат-та муваффақиятга эришдилар. Арк қирралари.декоратив токча-ларга, равоқларни безаб турган сталоктитлар қурилган бинолар-нинг ниҳоятда жимжимадор бўлишига хизмат қилади. Нақшлар турли геометрик шакллардан чалкашиб кетгандек қилиб ишлан-ган, ўсимликлар дунёсидан олинган шакллардан ташкил топган. Нақш ва рельефлар эпиграф ёзувлар билан аралашиб кетган.
Бино безагида деворлар рангига ҳам алоҳида эътибор бери-лади. Меъморлик равнақи декоратив санъат тармоқларининг ривожланишига таъсир қилди, ёғоч ўймакорлиги борасида юк-сак чўққига эришилди. Салжуқ даврида рассомлик ҳам мавжуд бўлиб, у Византия, Арманистон, қисман Эрон миниатюраси таъ-сирида шаклланди. Усмонийлар даври меъморлигининг дастлаб-ки босқичида бевосита салжуқ меъморлиги анъаналари ривож-лантирилган бўлса ҳам, кейинроқ Қонстантинополь ерларини босиб олгандан кейин, Византия санъати анъаналари кенг ўрин эгаллай бошлади. Турк меъморлари Византия ибодатхоналарини қуриш принципларини қабул қилиб, унинг кўринишига янги ба-диий.мазмун киритдилар. Бу давр турк меъморлигида катта гум-базли бинолар қуриш, бинонинг ички фазовий кенглигига ало-ҳида эътибор бериш кучайди. Бу хусусда Истамбулдаги Султон Боёзит II мачити кўриниши ва планировкаси диққатга сазовор-
дир.
Турк тасвирий санъати, асосан, миниатюра санъатида на-моён бўлади. Бу сан/ъат бевосита Озарбайжон ва Эрон санъати таъсирида ривожланди. Турк миниатюра санъати тараққиёти XVI асрга тўғри келади. Бу даврда қатор етук миниатюрачилар яшаб, ижод этди. «Султон Сулаймон тарихи»га ишланган ми-ниатюраларда турк миниатюра санъатига хос фазилатлар—воқе-ликни шошилмай баён этишга ва композицияни бирмунча перс-пектив планда ечишга интилиш ҳоллари сезилади. Албатта, бу миниатюраларда Озарбайжон, Эрон миниатюрачиларига хос нафислик етишмаса ҳам, лекин яхлит бадиий образ яратишга ўзига хослик кўринади.
Туркия амалий санъати билан шуҳрат қозонди. Кулолчилик, тўқимачилик, гилам тўқиш, металлдан қурол-аслаҳа, уй анжом-лари ясаш борасида эришилган ютуқлар алоҳида ўрин эгаллай-
ди.
Урта аср турк санъати Яқин Шарқ бадиий ҳаётида муҳим роль ўйнади. Турк сацъаткорлари яратган санъат намунала-рининг қўшни мамлакатларга таъсири кучли бўлди. Қейинчалик турк санъаткорлари яратган сарой ва мачитлар типида араб мамлакатларида, Болқон ярим ороли ва Қримда кўплаб бино-лар қурилди.
ЎРТА ОСИЁ САНЪАТИ
Урта Осиёда дастлабки ўрта асрчилик элементлари ва қул-дорлик формацияси инқирози III—IV асрларда бошланди. Кўч-манчи туркийқабилаларнинг тез-тезҳужуми Кушон империяси-нинг инқирозга юз тутишига олиб келди. Эфталитлар, кейинроқ Турк ҳоқонлигининг Урта Осиё ерларини ўз ҳукмронлигига бўйсундириши даврида янги формацияга ўтиш янада тезлашди. Бу ҳоқонлик Олтой, Еттисув, Марказий Осиё ва Урта Осиёда яшовчи жуда кўп халқ ва элатларни ўз қўл остига бирлаш-тирган эди. Турк ҳоқонлиги даврида майда мустақил подшолик (мулклар) пайдо бўлди. Эфталитлар ва турк ҳоқонлиги даврида Урта Осиё ерларида бир қатор мустақил подшолик шаҳар-дав-латлари мавжуд бўлиб, бу подшоликлар Эфталит ёки ҳоқонлик-ка қарам бўлиб қолмади. Балки унга солиқ тўлаш ва уларнинг ҳукмдор эканлигини тан олиш билан чекланди. Турк ҳоқонлиги даврида Хоразм, Тохаристон, Сўғд (Сўғдиёна) унинг асосий ер-лари бўлган. Айниқса, шарқ ва ғарб карвон йўллари устида жойлашган Сўғд маданий ва иқтисодий жиҳатдан юксак бўлгак. У Эрон, Византия, Ҳиндистон, Узоқ Шарқ мамлакатлари, шу-нингдек, Хоразм орқали Шарқий Европа билан ҳам савдо-сотиқ ишларини олиб борган.
Сўғднинг энг катта князлиги ҳисобланган Самарқанд эса, умуман, Урта Осиё ижтимоий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин-ни эгаллаб, бошқа подшолик ва князликларга кучли таъсир ўт-казган. Самарқанд ҳокими «Сўғд подшоси» унвонига сазовор бўлган, Сўғднинг қулай географик ўрни унинг жуда эрта (IV аср-ларданоқ) иқтисодий ва маданий ривожланишга имкон берди. Бойликнинг тезлик билан тўпланиши эса санъат ва бадиий бу-юмларга қизиқишниоширди, унинг ривожланишига имкон берди. Езув манбалари ^асрларда Самарқанд савдогарларинингУрта Осиёваунинг ташқарисида ҳам (масалан, Буюк Хитой девори яқинидаги Дунхуанда) колониялари мавжуд бўлганлиги ҳақида маълумот беради. Лекин князликлар орасида кучли бирлик йўқ эди. Бу, албатта, унинг кейинроқ арабларга қарам бўлиб қоли-шига сабаб бўлганлигини кўрсатади. Бу даврда ҳам санъат иж-тимоий ҳаётда муҳим ўринни эгаллаган ва давр кишиларининг эстетик-ғоявий қарашларини ҳам намоён этган. Шу даврда қу-рилган ҳашаматли қаср ва ибодатхоналар, уларнинг деворлари-га ишланган суратлар давр идеологиясини ифода этган, мамла-кат ҳаётини кўринарли образларда акс эттирган. Бу ўринда хи-тойлик тарихчининг Самарқанд ва Бухоро ўртасида қурилган ҳашаматли бино жуда ҳайратлантирганлиги, бинонинг шимолий деворида бўёқлар билан Хитой императорларининг тасвири, шар-қий деворда турк хонлари ва Ҳиндистон ҳукмдорлари, ғарбий деворда эса Эрон ва Рим подшолари тасвири туширилганлиги ҳақида ёзиб қолдирган фикрлари диққатга сазовордир1.
Урта Осиёда қулдорлик формациясининг инқирозга юз тути-ши ва феодализмга ўтиш даври унинг санъати характери ва мазмунида ҳам ўз ифодасини топди. Бу ҳол дастлаб давр учун характерли катта оилалар яшайдиган қўрғон-қасрлар, кўшклар қурилишида сезилади. Бундай қўрғон-қасрлар Урта Осиёнииг кўпгина ерларида сақланиб қолган. Шаҳардан ташқаридаги шундай илк қўрғонлардан бири Хоразмдаги «Яккапарсон» қўр-ғон—қасри бўлиб, унинг марказида лойдан қурилган сунъий те-палик (стилобат) да турар жой биноси жойлашган. Қаср атро-фи эса, уч қатор девор билан ўраб чиқилган.
Феодал муносабатларнинг ривожланиб бориши билан эски шаҳар типлари ўзгариб, шаҳарнинг янги типлари пайдо бўла бошлади. Агар қулдорлик давридаги шаҳарлар тўғри ва кўп ҳол-
ларда, кварталларининг тўғри жойланиши билан характерланган бўлса, эндиликда илк феодал шаҳарлари атрофи мустаҳкам деворлар билан ўралиб,унинг ички қисми бетартиб қурилгануй-
лар ва тор, эгри-бугри кўчалар билан тўлдирилган. Бойларнинг 2—3 қаватли бинолари эса, феодал шаҳари қурилишига ўзига хос силуэт берган. Подшоларнинг сарой ва шаҳардан ташқа-
ридаги резиденциялари ҳашаматли ва гўзал бўлишига эътибор берилган. Кўп ҳолларда сунъий тепалик устига қурилган устун, ярим устун, арк ҳамда турли декоратив меъморлик ҳажмлари-
дан подшо саройининг хушманзара ва маҳобатли бўлишида фойдаланилган. Бу бинолар ҳам хом ғишт ва пахсадан ишланган «бўлиб, деворлари ганч билан пардозланган, хона девор-
лари деворий сурат ва нақшлар билан безатилган. Ганч, ёғоч ўймакорлиги ва бўртма тасвирлари бинога алоҳида файз киритган. Бизгача вайрона ҳолида етиб келган бу саройлар ҳозир ҳам ўзининг улуғворлиги билан кишини ҳаяжонга солади.
Илк феодализм асрида Урта Осиёда ягона дин бўлмаганлиги бу давр ибодатхона қурилишларида, кўмиш маросими билан боғ-лиқ буюмларда ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, Фарғона водийси (Қува) дан топилган ибодатхона харобаси илк феода-лизмда ҳам бу ерларда буддизм мавжуд бўлганлигини кўрсата-ди. Бу ердаги ибодатхона икки хонадан иборат бўлиб, олд хо-наси айвон типида ва унга кираверишда ҳайкаллар ўрнатилган. Ички хоналарда ҳам ҳайкаллар қўйилган.
Хоразмдан топилган кўмиш маросими билан боғлиқ бўлган оссуарий ёки астадон деб номланган тўртбурчак қутича шакли-даги лойдан ясалган ўзига хос тобутчалар бу ерларда зороаст-ризм мавжуд бўлганлигидан далолат беради. Бу астадонларга жасад суяклари солиниб, махсусқабр токчаларига қўйилган. Ас-тадонлар Сўғд, Шошда ҳам топилган.
Оташпарастлик дини билан боғлиқ бўлган ибодатхоналар, одатда, тепаликка қурилиб, олд томони эса қуёш чиқиш томонга қаратилган ва ўз қиймати юксаклиги билан жаҳон маданий тараққиётинимг муҳим ҳодисаси сифатида диққатга сазовордир.
Илк феодализм асрида ҳайкалтарошлик санъати ҳам кенг қўлланилган. Думалоқ ва бўртма тасвир шаклида меъморлик комплексларида кенг ишлатилган. Бу ҳайкалларда диний ва аф-сонавий образлар билан бир қаторда, реал ҳаётни акс этти-рувчи образлар ҳам учрайди. Ҳайкаллар махсус тайёрланган лойдан, ёғоч, ганч, алебастр ва тошдан ишланган. Бу хусусда, Варахшадан топилган рельефлар, Сўғд майда пластикаси, Пан-жикентдан топилган ёдгорликлар диққатга сазовор. Варахшада-ги саройни безашда ганч ўймакорлиги кенг қўлланилган (89— 90-расмлар).
Албатта, илк феодализм бадиий маданиятининг ютуқлари мо-нументал-декоратив рангтасвир санъатида ўзини тўлиқ намоён қилади, Афросиёб (Самарқанд), Панжикент (Тожикистон ССР), Варахша (Бухоро обл.), Болаликтепа (Сурхондарё обл.) дан топилган деворий суратлар жаҳон монументал-декоратив рангтасвир санъатининг нодир дурдонаси ҳисобланади. Бу су ратлар ўзининг юксак маҳорат билан ишланганлиги, реал ҳаёт-ни бадиий образларда ифодали акс эттириши билан кишини ҳа-мон ҳаяжонга солади.
Қачонлардир Сўғднингчекка амирлигидан биринингмаркази бўлган қадимий Панжикент ёдгорликлари совет археологлари томониданбирмунча кенг ва атрофлича ўрганилган. Бу шаҳарчанинг майдони катта бўлмай (ҳаммаси 19 га), атрофи девор билан ўралган бўлган. Шаҳарда ибодатхоналар, зодагонларнинг қасрлари, омборхона ва турар жойлар бўлган. Шаҳар майдонининг ғарбий томонидаги иккита ибодатхона эса сунъий тепалик устида бўлиб, олд томони шарққа қаратиб қурилган. Ибодатхонанинг олд қисми каттагина олти устунли айвон билан бошланиб, ундан сўнг тўрт устунли айвон томони очиқ тўрт бурчак зал бўлган. Ундан эса ичкарига «энг муқаддас» хонага кирилган. Айвонга зина орқали ёки махсус тепага кўтарилиб борувчи йўлак орқали чиқилган. Бу ибодатхонанинг қурилиш услуби ва плани Кушон даври меъморлигига жуда яқин. Томи текис ёпилган. Ёғочдан ишланган устунлар эса тошдан ясалган тагликка ўрнатилган. «Муқаддас хонага» кириладиган томондаги девор ҳам характерли. Бу деворнинг ён томонларида тахмончалар бўлиб, уларга ҳайкаллар қўйилган. Девор эса деворий
•суратлар билан безатилган. Сурат мавзуси мотам тутишга бағишланган. Унда европоид, монголоид типидаги одамларнинг аза тутиши уларнинг хатти-ҳаракатлари орқали очиб берилган.
Айвон деворлари бўртма тасвир— рельеф билан қопланган бўлиб, афсонавий махлуқ, одам ва сув ҳайвонлари тасвири ишланган. Ибодатхонанинг тўсин ва устунлари ҳам санъаткор диққатидан четда қолмаган. Улар ўйма ва ранг наққошлиги билан пардозланган. Панжикентдаги зодагонларнинг уйлари, айниқса, меҳмонхона ва уйга олиб борадиган йўлакчалар жуда безакдор
бўлган. Бу деворий суратлар темаси ранг-баранг бўлиб, афсонавий воқеалар, диний маросимлар, сўғд феодалларининг айшу ишратларини акс эттиради. Афсонавий Рустам жасурлигига бағишланган суратлар ҳам учрайди. Панжикент деворий суратлари турли даврларда ишланган. Уларнинг ишлапиш услуби ҳам турлича бўлиб, ўша даврда қатор бадиий йўналишлар бўлгаплигидан далолат беради. Бухоро воҳасидан топилгап Варахша ҳукмдори саройи қолдиқлари ва деворий суратлари диққатга сазовордир. Бу саройдаги суратлар ишланиш услуби жиҳатидан Панжикент деворий суратларига яқин ва деярли у билан бир вақтда, тахминан, VII—VIII асрларда ишлаиган. Варахша дсворий суратлари ичида ов манзараси яхши сақланган. Бу суратда фил устида кетаётган одамларга шернипг ҳужуми тасвирланган бўлиб, бу композиция ўзининг динамикаси ва ажойиб ранг гаммаси билан ижодкорнинг юксак маҳорат эгаси эканлигини исботлайди. Рассом ишлаган ҳар бир образнинг тугал шаклга эга бўлишига, ҳар бир детални ҳам иложи борича аниқ ва тугал даражада кўрсатишга интилган. Қомпозициядаги ана
шу томон Панжикент деворий сурати характерини эслатади. Варахша саройини безашда ганч ўймакорлиги ҳам кенг қўлла-нилганлиги Урта Осиёда бу санъат қадимий анъанага эга бўл-ганлигини яна бир бор исботлайди. Уймакор нақш ўймакорли-гини бўртма тасвир билан қўшиб ишлайди. Усимликлар ва гео-метрик шакллардан ташқари, одам ва ҳайвонлар бўртма тас-вири бу ўймакорлик мазмунини чуқурлаштиради.
1965 йили Самарқанд яқинидан афсонавий подшо Афросиёб саройи қолдиқларининг топилиши катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу топилма яна бир бор Урта Осиёда илк феодализм асридаёқ юксак маданият мавжуд бўлганлигини жаҳонга намойиш этди. Бу сарой қолдиқларининг деворларига ишланган тематик сурат ва нақш композициялари юксак маҳорат билан ишланганлиги билан кишини ҳайратлантиради. Айниқса, элчилар келишига бағишланган композиция диққатга сазовордир (11-рангли расм), Бу композиция ишланиши, деталларга эътибор берилиши жиҳа-тидан, Панжикент ва Варахша суратларига яқин бўлса ҳам, лекин бадицйлик ва маҳорат жиҳатидан улардан устундир. Афросиёб деворий суратларининг аҳамияти яна шундаки, сурат-лар билан бирга, сўғд ҳарфларида ёзилган бир қатор сўзлар ҳам учрайди.
Урта Осиёнинг илк феодализм асридаги монументал-декора-тив рангтасвири тўғрисида фикр юритганда, Вахш воҳасидан топилган (Узбекистон ва Тожикистоннинг жануби), «Ажина тепа» деворий суратларини, Термиз яқинидан топилган «Юмалоқ тепа», унга яқин жойлашган «Болалик тепа» деворий суратла-рини эсламай бўлмайди. Бу суратлар характерининг шакллани-шида шу давр монументал-декоратив рангтасвирига хос услуб мавжуд бўлиб, булар бирликда Урта Осиё илк феодализм асри-да бу санъатнинг юксак бўлганлиги, бу санъатда турли услуб ва йўналишлар мавжуд бўлганлигини яна бир бор намоён қилади. Илк феодализм асрида амалий-декоратив санъат ҳам жиддий равнақ топди. Бизгача етиб келган уй анжомлари, ов ва жанг қуроллари, шунингдек, турли шойи ва оддий чит материаллар ба-диий безатилганлигини кўрсатади. Амалий буюмлар юзасига бўёқда тасвирлар ишланган, кумушдан ясалган буюм ва қурол-лар эса бўртма тасвирлар билан безатилган. Бу тасвирларда деворий суратларда акс эттирилган образ ва воқеалар ўз ифо-дасини топган. Подшолар тасвири, базм, ов манзаралари бу буюмлар юзасига гўзаллик бахш этган.
Бу асрларда майда ҳайкалтарошлик ҳам кенг тарқалган. Лой-дан ясалиб, кейин пиширилган турли ҳайкалчалар, айниқса, Сўғд-дан кўплаб топилган. Улар ҳозирги кунда республика музейла-рида сақланмоқда.
Арабларнинг Урта Осиё ерларига кириб келиши (VII—VIII асрлар) халқни катта бахтсизликка дучор қилди, тинч ҳаётини бузиб, ривожланиб бораётган иқтисодий ва маданий ҳаётини издан чиқарди. Араблар ўзлари билан ислом динини олиб кел дилар. Урта Осиё халқларининг эски дини ва у билан боғлиқ бўлган ҳамма ёдгорликларни буздилар, вайрон қилдилар. Қим-матбаҳо металлардан ишланган ҳайкал ва амалий санъат буюм-лари таланди, эритилиб юборилди, деворий суратлар эса қириб ташланди; лой ва алебастрдан ясалган ҳайкаллар парчалан-ди. Урта Осиёнинг илк феодализм асридаги санъати тўғ-рисида гапирганда, кўриб ўтган кўпгина ёдгорликлар тасодифан ёки харобаларда бизгача етиб келганлигининг сабаби ҳам мана шундадир. Лекин бу қирғинлик халқ ижодини тўхтата олмади. Босқинчиларга қарши исён кўтарган, эрк ва озодликни севган халқ норозилиги, унинг сон-саноқсиз қўзғолон ва кўтарилишла-ри аста-секин ўз самарасини кўрсата бошлади. VIII аср ўртала-ридан бошлаб, маданий ва ижтимоий ҳаёт яна жонлана бош-лади. Урта Осиё феодализм формациясининг ривожланган дав-рига қадам қўйди, ниҳоят IX—X асрларда Урта Осиё яна муста-қилликка эриша бошлади. Тасвирий ва амалий санъатда жон-ланиш бўлиб, меъморликда эса нодир ёдгорликлар вужудга кела бошлади. Бу даврга келиб, Урта Осиё жаҳон илм ва фани тарақ-қиётида муҳим марказлардан бирига айланди. Бу даврда яшаган тарихчилардан бири сомонийлар идора қилган даврда Бухоро улуғворлик маркази, подшоликнинг замини, муқаддас замона-нинг донгдор кишилари истиқомат қиладиган макон, бутун ер-юзи адабиётининг ажойиб юлдузлари туғиладиган жой ва ўша замон олимларининг маркази бўлиб қолди, деб ёзган эди.
Ҳақиқатан ҳам, бу даврда Урта Осиё жаҳонга қатор буюк алломаларни етказиб бердики, улар ўз меҳнат ва ақл-заковат-лари билан жаҳон илму фани тараққиётига янги йўналиш бер-дилар, унинг янги қирраларини ихтиро этиб, уларга жон бахш эт-дилар. Ал-Хоразмий, Европада Авиценна номи билан машҳур бўлган Абу Али ибн Синонинг ўлмас асарлари кўпгина мамлакат ўқув юртларида бир неча аср мобайнида дарслик вазифасини ўтаб келди. Ал-Беруний, ал-Фаробий, ал-Фарғоний каби қа-тор мутафаккирлар ижодидаги материалистик дунёқараш халқ онгига таъсир қилди. Бу асрнинг буюк Рудакий, Фирдавсий, Да-қиқий каби алломалари кейинги поэзия тараққиётида ҳам му-ҳим ўрин эгаллади.
Бу даврга келиб, меъморликда ҳам катта ўзгаришлар содир бўлди. Қуриш техникаси мукамаллашди, қурилишда пишиқ ғиштнинг кенг қўлланилиши меъморликнинг мураккаб компо-зицияларини яратиш имкониятини берди. Эгри равоқли томлар билан бир қаторда, гумбазли бинолар қурилиши ҳам кенг йўл-га қўйила бошланди. Пишиқ ғиштларни турлича териш натижа-сида бино деворларининг ўзига хос безагини яратиш тенденция-си ортди. Арк ва яримарклар меъморликда эшик, дарча ва ток-ча — тахмонларда ишлатила бошландики, булар ҳам шу давр биноларининг ўзига хос кўринишида муҳим роль ўйнади. Бу давр-да нақшинкор меҳмонхоналар, кўркам истироҳат боғлари ҳамда антиқа ҳовузлар бунёд этилди, булар сўзсиз, кейинги маданий
тараққиётда муҳим роль ўйнади. Шу даврларда, ҳатто ислом дини билан боғлиқ бўлган гумбазли мачитлар бўлганлиги тўғ-рисида фикрлар мавжуддир.
Бу даврнинг энг нодир ёдгорлиги сомонийлар мақбарасидир. Бу мақбара ҳақли равишда жаҳон меъморлик санъатининг но-дир ёдгорлиги ҳисобланади. Бу ёдгорлик дастлаб ўзининг сод-далиги ва структурасининг аниқлиги, нисбатларининг ниҳоятда мутаносиблиги ва меъморлик шакл безагининг бир-бири билан ниҳоятда нафис уйғунлашиб кетганлиги билан ажралиб ту-ради. Мақбара асоси квадрат бўлиб, унинг ҳажми катта эмас (7,20x7,20 м.), тўрт томонида найзасимон аркли эшик мавжуд. Мақбара ташқи томондан тепага бир оз торайиб борувчи куб ва унинг устига ўрнатилган ярим айлана шаклидаги қозонни эс-латади. Бинонинг ташқи девор юзаси пишиқ ғиштнинг турлича тахланиши ҳисобига бадиийлаштирилган. Ғиштнинг гоҳ ён, гоҳ бурчак қилиб қўйилиши юзада ёруғ—соя ўйинини ошириб, унинг хушманзарали бўлишини таъминлаган. Бу ёруғ-соя ўйини эса қуёш нурининг ўзгариши билан турланиб боради ва бинога ҳар сафар қайтарилмас жозиба киритади. Бир оз мунгли кўринган бино абадий уйқудагилар учун ниҳоятда сокин ва мунгли сукут сақлаётгандек туюлади.
IX—X асрларда Урта Осиё санъатида ҳайкалтарошлик ҳали тўлиқ сиқиб чиқарилмаган эди. Езув манбаларида, бу асрлар-да кенг майдонларда ҳайкаллар бўлганлиги ҳақида маълумот-лар бор. Лекин улар бизгача сақланмаган. Шу даврдан бошлаб, ижтимоий ҳаётда ранг ва ўйма наққошлик санъати кенг ўринни эгаллай бошлаган. Наққошлар ўз ижодларида турли геометрик шакллардан ташқари, ўсимликлар, ҳайвон ва қушлар тасвири бўлган нақшлардан фойдаланганлар. Аста-секин наққошлик санъати давр кишиларининг фикр-туйғуларини ифодаловчи во-ситага айланган. Бу даврда рассомлик ва миниатюра санъати ҳам мавжуд бўлган, дейишга асос бор. Ёзув манбаларида ҳукм-дорларнинг қаср ва уйлари, меҳмонхоналар деворлари суратлар билан безатилганлиги ҳақида маълумотлар сақланиб қолган. Бу суратларда жанг, ов манзаралари, қабул маросими ва базм-лар тасвирланган, ҳокимларнинг портретлари ишланган бўлган. Бу даврда тасвирий санъатнинг бўлганлиги ҳақидаги маълумотни шарқнинг буюк алломаси Абу Али ибн Сино портретини чизиш тўғрисидаги воқеа ҳам характерлайди.
Абу Али ибн Сино шу даврнинг шоҳи Маҳмуд Ғазнавий ин-жиқликларини кўтаролмай, унинг саройидан қочиб кетади. Бун-дан хабар топган шоҳ рассом Абу Наср бин Арронга унинг порт-ретини ишлаш ва бошқа рассомларга эса шу портретдан 40 нус-ха кўчиртириб, қўшни давлатларга юборишни буюрган.
IX—X асрларда амалий декоратив санъат ҳам юксак бўлган. Урта Осиёнинг кўпгина ерларида кулолчилик устахоналари бўл-ган. Айниқса, Бухоро яқинидаги ерларда чиқариладиган шойи материаллар шарқнинг кўпгина зодагонлари хонадонида эъзозланган. Тақинчоқ ва бошқа безак буюмлари севиб ардоқланган. Бу даврда кулолчилик ҳам машҳур бўлган. Кўп ҳолларда оқ фонга бўялган сопол буюм юзаларига қора қизғиш —жигар ранг бўёқларда тасвирлар туширилган.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish