Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet8/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Меъморчилик. Рим меъморлигининг ўзига хос томонлари, унинг асосий типлари Рим республикаси давридаёқ намоён бўлди. Доимий уруш ва қирғинлик, граждан урушлари ман-тиқан аниқ топилган монументал меъморлик композициялари-да ўз ифодасини топди. Эрамиздан аввалги VIII асрда ишлан-ган мудофаа деворлари, мамлакатнинг турли қисмларини туташтирувчи тош тўшалган кенг йўлларнинг содда ва жиддий кўринишларида давр руҳи ва қуриш санъати характери кўри-нади. Жумладан, машҳур Аппий йўли эрамиздан аввалги 312 йили қурилган. Бу йўлдан Рим легионлари жангга боришган. Шу даврда мустаҳкам кўприк ва осма сув қувурлари (акведук-лар) қурилган. Улар шаҳарга ўзига хос силуэт бахш этган.
Римликлар қадимги Грецияга ва бошқа эллинистик давлат-лар устидан ҳукмрон бўла борган сари серҳашам бинолар кў-пая борди. Эрамиздан аввалги III — I асрларда қурилган ибо-датхона, вилла, сарой, қаср ва бошқа бинолар ўзининг серҳа-шам, жимжимадорлиги ва нафислиги билан характерлидир. Римликлар грек меъморлигининг ордер системасига қизиқиб қарадилар, уни ўз фаолиятларида кенг қўллай бошлайдилар. Лекин Рим меъмори учун устун ва антаблимент кўпроқ декора-тив функцияни бажарадиган элементга айланди. Улар бинога серҳашамлик ва жимжимадорлик киритиш учун фойдаланила бошланди. Қоринф ордери эса севимли ордерга айланиб қолди. Бундан ташқари, римликлар этрусклардан тоскан ор-дерини олдилар. Бу ордер ўз кўриниши жиҳатидан дорий ор-дерига ўхшаса ҳам, лекин унинг тагкурсиси борлиги ва метоп бўлган фриз ва каннелюрларининг йўқлиги билан ажралиб ту-ради. Шунингдек, коринф ва ион ордери чатишмаси бўлган янги ордерлар ҳам Рим меъморлигида кепг ишлатилди.
Рим империясининг биринчи императори Октавиан Август ҳукмронлик қилган йиллар (эр. ав. 27 йил — янги эранинг 14-йиллари) санъат ва маданиятнинг ҳақиқий ривожланган бос-қичи бўлди. Рим давлатининг «олтин асри» ҳисобланган бу даврда назариётчи меъмор Витрувий, тарихчи Тит Ливий, шоир-лардан Вергилий ва Горациолар яшаб ижод этдилар. Меъмор-лик ривожланди, шаҳар қурилиши авж олди. Ижтимоий ва маъ-мурий бинолар кўплаб қурилди. Айниқса, Римда қурилиш жид-дий бўлди. Тарихчилар бу даврнинг қурилишини таърифлаб, «Август Римни ғиштдан қурилган ҳолда олиб, уни мармарда қолдирди», —деб ёзган эдилар. Ҳақиқатан ҳам, бу давр ҳаша матли бинолари, нафис колоннадалари, аркли ва гумбазли бино-лари, фонтан, ҳовузлар яшил табиат қўйнида алоҳида товла-ниб, уни янада кўркам ва ҳашаматли кўрсатар эди. Бизгача вайроналарда етиб келган биноларнинг қолдиқлари ҳанузгача ўзининг салобати ва улуғворлиги билан ҳайратлантиради.
Рим меъморлигида I асрнинг охири ва II аср бошларида энг катта меъморлик комплекслари яратилди, кўп қаватли бинолар вужудга келди ва шаҳар қиёфасини белгилади. Юлиев, Флавиев, Север каби императорлар даврида қурилган ғоятда катта сарой-лар, зафар устунлари шу давр идеологиясини бадиий ифодалов-чи ёдгорлик сифатпда характерлидир. Шундай меъморлик ком-позицияларидан бири 81-йилда қурилган Тит меъмориал зафар аркиднр. Кейинроқ Септима, Север, Троян ва Константинларга атаб шундай зафар арклари қурилган (59-расм).
Қадимги Римнинг энг катта биноларидан бири Колизей амфитеатридир (60-расм). Плаида Колизей гигант овал бўлиб, унинг асоси 188x156 м, деворларнинг баландлиги 48,5 м га яқин. Гладиаторлар жанги учун мўлжалланган бу қурилмага бир вақт-нинг ўзида 55 минг томошабин кира олган. Рим меъморлигининг яна муҳим ёдгорлиги «ҳамма худоларнинг қасри» — Пантеон ҳисобланади. Меъмор Аполлодор Дамашқий томонидан 118—125 йилларда қурилган бу бино антик дунёнинг энг катта гумбазли биноси бўлиб, унда Рим меъморлигининг новаторлик хусусияти яққол кўзга ташланади. Биионинг ташқи кўриниши содда, унинг олд томонини қизил гранитдан ишланган коринф устунли пештоқ безаб туради. Аксинча, интерьер безатилишига алоҳида эъти-бор берилган, полига мармар ётқизилган. Девори эса икки ярус-ли бўлиб, биринчи ярусидаги чуқур токчаларга худолар ҳайкали қўйилган, иккинчи ярус эса рангли мармардан иш-ланган пилястрлар билан бўлиб чиқилган. Бинонинг тепа қисми бадиий ечими ҳам диққатга сазовор. Гум-баз ости юзасидан тўртбур-чак шаклидаги чуқурчалар (кессонлар) юқорига қараб кичрайиб боради. Бу, ўз нав-батида, фазовий кенглик таассуротини оширишга хиз-мат қилади. Томошабин на-зарида гумбаз ости кенгли-ги катта ва чексиз бўлиб туюлади. Гумбазнинг юқо-ри қисмида қолдирилган циаметри 9 м бўлган «пан-теон кўзи» деб ном олган дарча хонани ёритиш билан бирга, кенглик таассуротини янада ошириб, хона ичига танта-наворлилик ва ҳашаматлилик бахш этади.
Рим меъморлигида пайдо бўлган янги типлардан бири терм-лар — (сув саройлари)дир. Илиқ ва совуқ сувли ҳовузлар, гпм-настика заллари, оромгоҳлар, кутубхона бўлган 2—3 минг ки-шига мўлжалланган бундай сув саройлари безагига алоҳида эътибор берилган. Мозаика ва деворий суратлар, ҳайкал ва амалий санъат буюмлари сарой гўзаллигига гўзаллик қўшган. Император Каракалла давридаги терм (211—216 йилларда қу-рилган), айниқса, катта ва ҳашаматли бўлган. 11 гектар ерни эгаллаган бу сарой дам олиш, кўнгил очиш учун ҳам мўлжал-ланган.
Рим меъморлигшшнг сўнгги муҳим ёдгорлиги Рим форумидаги Максенция базиликасидир. 306—312 йилларда каркас конс-трукциясида қурилган бу бино антик даврнинг энг катта граж-дан меъморлигидир. Турли сиёсий йиғилишлар ўтказиш, савдо-сотиқ ишларини олиб бориш учун мўлжалланган бу бино интерь-ери уч нефли бўлган.
Шаҳарнинг марказий майдонлари — форумлари, айниқса, гўзал бўлган. Италиянинг асосий йўллари форумдан бошланган, шаҳарнинг асосий кўчалари шу форумга бориб тақалган. Унинг марказида ҳайкаллар, декоратив устунлар ўрнатилган. Импе-ратор Троян форуми эса жуда ҳашаматли бўлган. Меъмор Ап оллодор томонидан 109—113 йилларда қурилган бу форум май-дони 116x95 м бўлиб, унинг ўртасидаги 27 метрли устунга Троян-нинг дакларга қарши олиб борган курашини акс эттирувчи бўрт-ма тасвир юқорига ўралиб чиқувчи бурама фризда ишланган. Устун тепасига императорнинг бронза ҳайкали ўрнатилган. Бу ҳайкал XVI асрда олиниб, ўрнига апостол Пётр ҳайкали ўрна-тилган. Устун пьедесталига Троян вафотидан кейин унинг хоки солинган урна жойлаштирилган.
Қулчиликнинг авж олиши, савдо-сотиқнинг кучайиши Рим провинцияларида ҳам маданий жонланишни келтириб чиқарди. У ерларда ҳам янги маданий марказлар, шаҳарлар вужудга кела бошлади. Бу шаҳарлар қурилиши Рим меъморлигига хос бўлган аниқ планировкада қад кўтарди. Бизгача яхши сақланган ша-ҳарлардан бири Тимгад ҳисобланади. Троян буйруғи билан бар-по этилган бу шаҳар майдони квадратга яқин бўлиб, марказий форум атрофи устунлар билан ўралган, театр, кутубхона ва ша-ҳар ҳаммомлари жойлашган. Шаҳарнинг асосий кўчаларидан бири охирида эса Троян зафар арки қурилган. Бойларнинг вил-лалари шаҳар чеккасида бўлган. Тимгад Рим императорлиги давридаги шаҳар қурилиш санъатини кўрсатувчи ёрқин мисол-дир.
Тасвирий санъат. Рим тасвирий санъатидан бизгача кўпги-на ҳайкалтарошлик намуналари (рельеф , портрет, тематик композициялар) сақланиб қолган. Римликларнинг портрет санъатидаги ютуқлари, айниқса каттадир. Республика даврида реалистик портрет ривожланди ва антик дунё санъатида етакчи ўринни эгаллади. Бунга, биринчидан, Рим чиновнигининг ўз портрет ва ҳайкалларини ижтимоий жойларга қўйиш имтиёзи бўлса, иккинчидан, кўмиш маросими билан боғлиқлиги эди. Бой аристократларнинг меҳмонхоналарида (қабулхоналарида) шу уй хўжайини аждодларининг портрети, ҳайкалларини сақ-лаганлар ва шундан ғурурланганлар. Бундай ҳайкал-портрет-лар тошдан ишланган бўлиб, кўмиш маросими вақтида марҳум-нинг тобути ортидан кўтариб олиб борилган. Бу портретлар марҳумнинг ўзига жуда ўхшатилган бўлиб, документал аниқ-лиги билан характерланган ва бундай портретлар, асосан, марҳум юзидан олинган ниқоб-қолип асосида ишланган (61-расм). Бадиий жиҳатдан бўш бўлган бу портретларни римлик-ларнннг ўзлари грек санъаткорларининг асарларидан устун қўйганлар. Бу портретлар кейинги Рим реалистик портрети-нинг ривожланишида муҳим роль ўйнади.
Эрамиздан аввалги III—I асрларда Рим маънавий ҳаёти-даги ўзгаришларидан бири, бу тасвирланувчи шахснинг ин-дивидуал хислатлари ва маънавий дунёсига қизиқишнннг оши-ши бўлди (62—63-расмлар). Натижада Рим республикаси дав-рида мавжуд бўлган портретчилик санъатидаги йўналиш — тасвирланувчининг фақат ташқи қиёфасини документал аниқ-ликда акс эттирувчи портретлар билан бир қаторда, иккинчи йўналиш — ташқи кўринишни аниқ тасвирлаш, грек пластика-сига хос бўлган хусусият — умумлашма образни яратиш, уни бирмунча идеаллаштириш ва маънавий дунёсини очиб беришга интилиш тенденцияси сезиларли бўлди.
Рим императорлиги даврида ҳукмронлар ва уларнинг куч-қудратини ифодалаш санъаткорларнинг бош вазифаси бўлиб қолди (64-расм). Улар ўз асарларида императорларни ўзига ўхшатиш билан бир қаторда, уни онгли равишда идеаллаш-тиришга интила бошладилар.
Эрамиздан аввалги V—IV аср грек санъати намуналари тақлид учун асосий манба бўлиб қолди. Грек классикасидаги улуғворлик ва тантанаворлик пафоси, характердаги вазминлик, сиполик, танланган нисбатлар ва аниқ, содда шакллар Рим санъаткорларини ўзига жалб эта борди. Октавиан Август ҳай-калида шу интилишлар ўз ифодасини топди (65-расм). Ҳай-калда у саркарда ва давлат арбоби сифатида тасвирланади. Мағрур, улуғвор туриши, қўл ҳаракатининг ифодали олиниши бутун композицияга монументаллик бахш этган. Қўлидаги найза-чўқмори рамзий характерга эга бўлиб, унинг ҳукмдор-лигини белгилайди. Август панцир—темир ниқобга ўралган. Ниқоб юзаси бўртма тасвир билан безатилган. Августнинг ўнг оёғида Венеранинг ўғли Амур тасвирланган, бу билан санъат-кор гўё Августлар оиласи, аждодлари шу муқаддас худолар авлодидан эканлигини кўрсатмоқчи бўлади. Ҳайкалда юз кў-рнпиши Августнинг ўзига ўхшатилган, лекин ҳайкалтарош об-разни идеаллаштириб, унинг кўринишига мардлик, жасурлик ва соф виждонлилик бахш этади. Шундай қилиб, у Римнинг идеал граждани образини яратадн. Лекин тарихчиларнинг ёзишича, Август ўта айёр ва қаттиққўл сиёсатчи бўлган. Ҳай-калтарош шу образни идеаллаштиришда қандай услубдан фой-даланган? Дастлаб Август қомати учун танланган нисбат ва жисмоний бақувватлилик (Август жисмонан бирмунча заиф ва касалманд бўлган) уни идеал граждан даражасига кўта-рпшга хизмат қилган. Ривожланган, жисмоний кучли яланғоч
қўл ва оёқларининг мускулла-ри кўринишида унинг жисмо-ний соғлом ва греклар яратган идеал атлетик образи пайдо бўлган. Унинг чап қўлига ташланган плаш образ моғгу-менталлигини ошириш билан бирга, унинг декоратив томо-нини бойитган, композицияда-ги ёруғ-соя мослигйни кучай-тирган. Натижада, ҳайкал яна-да кўркам ва улуғвор бўлган. Образ характерини улуғвор ва жасур қилиб кўрсатишда хат-ти-ҳаракатдан, айниқса, қўл ҳаракатидан ўринли фойдала-нилган. Олдинга кўтарилган ўнг қўли уни ўз легиоғгларига буйруқ бераётгағвдек қилиб кўрсатишга хизмат қилган.
Флавиевлар сулоласи дав-рида ҳайкалтарошликда тан-қидий реализм етакчи ўринни эгаллай бошлади. Ҳайкалта-рош ташқи эффект ва дабда-баликка зътибор берган ҳол-да, яратилган образнинг башарасини тўлиқ ва ҳақиқий-очиб ташлашга ҳаракат қилади. Тасвирланувчидаги манманлик, калтафаҳмлик, қаттиққўл-лик рўйи-рост кўрсатилади. Бу хусусда Нерон портрети характерлидир. Санъаткор деталларни ўз ўрнига қўйиб, образ характерини очади. Тор пешона, оғир ва бирмунча сирли қараши орқали қаттиққўл, мустабид, мақтанчоқ, ўзи тўғрисида юксак фикрда бўлган, ўзини тута олмайдиган шахс қиёфаси гавда-ланади.
Антонинлар даврида портрет санъатида жиддийлик ўрни-ни нафислик, чарчаган ҳолатни очишга интилиш, мушоҳадали шахслар тасвирини ишлашга интилиш ҳоллари сезилади. Бу давр портретларидаги одамлар бирмунча инсонпарвар, лекин чўчиганроқ, ғамгин ҳолда гоҳо кулиб, гоҳо хаёлга чўмган ҳолатда тасвирланади. Чунончи, «Суриялик қиз» ҳайкалидаги ен-гил лирик кайфият, қараши ва туришидаги ғамгинлик ҳайкалта-рош томонидан усталик билан тасвнрланган.
III аср рим портрет санъатининг ҳақиқий ривожланган дав-ридир. Бу да :рдан бошлаб, ҳайкалтарошлар аввалги мавжуд аиъаналардан воз кеча бошлайдилар. Эндиликда куч-ғайрати тошнб ётган, жангларда тобланган, ҳукмдор, қаттиққўл шахс-лар қиёфаси кенг ўринни эгаллай бошлайди. Император Қара-калла бюсти Рим реализмининг шоҳ асарларидандир. Ҳайкал тарош Каракалланинг индивидуал характери орқали муста-бид ҳукмдорнинг типик умумлашма образини яратгандир. Асарда тасвирланувчининг ички психологик дунёси—теварак-атроф билан донмий конфликтда содир бўлган ички кечинма ва ҳаяжонлари ўринли топилган композицион ечим орқали очилган. Композицияда бошнинг ён томонга кескин буриб оли-ниши композиция динамикасини кескин ошириб юборган. Дар-ғазабликдан мустабид юзидаги ўзгаришлар ҳайкалтарошлик-нинг тили бўлган ёруғ-соя контрастини янада кучайтирган.
Императорлик даврининг сўнггида яратилган портретларда келажакка умидсизлик билан боқиш, инсонни табиат олдида ожиз қилиб кўрсатишга интилиш сезилади. Ердаги ҳаёт, унинг гўзаллигига нафрат билан қараш, нариги дупё фароғати тўғ-рисида ўйлаш, тақдирга тан бериш кайфиятларини кўрсатиш бу давр санъатида етакчи ўринни эгаллай бошлади. Шуидай қилиб, аста-секин антика традициялари билан алоқа узилди. Рим императорлигининг сўнгги даври санъатида ўрта асрчилик-ка хос бўлган хусусиятлар эндиликда кўпроқ кўзга кўрина бошлади.
Рассомлик ва амалий санъат. Римнинг гуллаган шаҳарларн Помпей ва Геркуланумдаги бой, зодагонларнинг уйлари девор-ларига ишланган суратлар Рим рассомлиги ҳақида маълумот
беради. Деворий суратларда қа-димги грек усталари ишлаган-нусхалардан кўчирмалар, тур-ли нақш, гул ва гирляндалар тасвири ҳам кенг учрайди. Бу уйларнинг поллари мозаика билан безатилган. Уларда сай-ёр актёрлар, денгиз ости ман-заралари, урушаётгаи хўроз ва шунга ўхшаш воқеалар тас-вирланган. Шундай мозаика-лардан бири Фавна уйидаги Александр Македонскийнинг Эрон шоҳи Доро билан қила-ётган жанги тасвиридир.
Рим дастгоҳ рангтасвири тўғрисида маълумотлар кам сақланган. Шунинг учун унда-ги тараққиёт босқичини тўлиқ кузатиш қийин. Фақат бу ҳақ-да I—III асрларда ишланган Фаюм портретлари тасаввур бера олади. Бу портретларнинг поми Рим империясининг шар-қий провинцияси бўлган Миср-даги Эль-Фаюм воҳасидаги некрополдан топилгани учун шундай деб аталади. Фаюм портретлари эллин-рим санъати таъсирида ривожланди. Ле-кин бу ерда у кўпроқ қадимги Миср портрет санъати тря-дицияларини давом эттирди. Портрет тасвирланувчи ҳаёт вақтида тахта ёки холстга ишланган бўлиб, у ўлгандан ке-йин марҳумнинг жасади билан қабрга қўйилган. Бу портрет-лар композицияси табиий бўлиб, унда, асосан, бош ва елка-нинг бир қисми ва кўп ҳолларда бош бир оз ён томонга қараган ҳолда тасвирланган. Фаюм портретлари ўзининг реалистик ха-рактери билан ажралиб туради. Тасвирланувчининг ёши, харак-тери, ўзига хос индивидуал хислатлари санъаткор томонидан маҳорат билан талқин этилган. Фаюм портретларида тасвир-ланган одамлар бир-бирларига ўхшамайди. Портретлар гале-реясида гоҳ хушчақчақ, гоҳ ғамгин, гоҳ иродали, гоҳ кучсиз, гоҳ худбин шахслар қиёфаси намоён бўлади. Кекса римлик (I асрнинг II ярми) ва «Ёш аёл», «Олтин чамбарли йигит» портретлари шу жиҳатдан диққатга сазовордир (4-рангли су-рат). II асрдан бошлаб, Фаюм портретидаги реализм аста сўна бошлади. Унинг ўрнини схематик, қуруқ портретлар эгаллай бошлади. Воқеликни текис талқин этиш, фронтал композиция-да чегараланган ранглардан фойдаланиш кучая борди. Булар, албатта, даврнинг маънавий, иқтисодий ва сиёсий дунёсидаги ўзгаришлар натижаси эди. Бундан ташқари, антик дунёда янги дин —христиан динининг кенг ёйила бошлаши ҳам бу инқироз-нинг сабаби бўлди. Христиан дини антик дунёқараш ва эсте-тикасига қарама-қарши ўлароқ, ердаги лаззатлардан, жисмо-ний гўзалликдан завқланишни гуноҳ деб тарғиб этди ва шу би-лан бирга, аста-секин ўрта аср санъатининг йўналишига йўл оча борди.
IV—VII асрларда Римнинг варварлар томонидан талани-ши санъатнинг равнақини тўхтатиб қўйди. Рим санъати антик дунё санъати тараққиётига якун ясади. Римнинг қулаши би-лан антик дунё санъати тарихи ҳам тугалланди. Лекин бу ерда бошланган анъаналар Урта аср санъатида давом этди. Уйғо-ниш даври кишилари бу санъатдан завқланди, илҳомланди. Бу санъат анъаналари XVII—XIX асрларда ҳам жуда кўпчи-ликни ўзига тортди. Рим санъати ҳозирги кунда ҳам ўз қим-матини йўқотмаган. Юксак профессионал маҳорат, нозик дид ва аниқ ғоявий йўналишда яратилган қадимги Рим усталари-нинг нодир асарлари бугунги кунда ҳам санъаткорлар учун тақлид мактаби бўлиб қолмоқда.
ЎРТА АСРЛАР САНЪАТИ
Ер юзида феодализм формациясининг пайдо бўлишидан тор-тиб, унинг ривожланиши ва ниҳоят, унинг инқирозидан кейин-ги формацияга ўрнини бўшатиб бергунгача бўлган даврдаги санъатни, одатда, ўрта асрлар санъати дейилади. Бу санъат турли мамлакатларда турли вақтда бошланган ва давом эт-ган. Жумладан, Европада у Буюк Константин подшолик қил-"ган^цаврдан" (IV аср) бошланади. Унинг дастлабки инқирози эса XIII—XIV асрлардаги Италияда шаҳар-давлатларнинг ву-жудга келиши билан тезлашди. Европадаги айрим мамлакат-ларда феодализм VII—VIII асрлар ва ундан кеч ҳам бошла-ниб, XVII асрнинг сўнггигача давом этган (масалан, Византия, Қадимги Русь). Аксинча, Шарқ мамлакатларида (масалан, Хитой, Ҳиндистонда) ўрта асрчилик бирмунча эрта бошланган. Лекин унинг инқирози чўзилиб кетиб, XIX асргача ва ундан кейинроқ ҳам давом этган.
Урта. асрлар инсоният камолотининг муҳим даврини ифо-далайди. Бу давр кейинги жаҳон халқлари иқтисодий ва миллий маданиятинннг ривожланишида муҳим босқич бўлди, унинг тараққиётини тезлаштиришда ўзининг кучли ҳиссасини қўшди. Урта аср санъати ўз характери жиҳатидан оммавий санъат бўлиб, унинг яратувчиси эса халқдир. Гап шундаки, ўрта асрларда санъат кенг халқ'Оммасига қаратилди. Қулдор-лик даврида жамиятнинг маънавий ва гражданлик ҳуқуқлари-дан маҳрум бўлган қул ўрта асрларда ҳуқуқсиз ва хўжайипи-га қарам бўлиб қолгани ҳолда жамият аъзоси деб тан олинди. Крепостнойнинг ўз хусусий хўжалигига эга бўлиши, ишлаб чиқариш воситалари билан иш кўриши, қўшимча маҳсулот-нинг бир улушини ўзида қолдириши мумкинлиги ишлаб чиқа-ришни ривожлантиришдан манфаатдорлигини оширди, ом-манинг онги ўзгара бошлади. Қулдорлик тузумининг инқирозга юз тута бошлаган даврида пайдо бўлган тенглик тушунчаси бу даврга келиб, янада баралла жаранглади. Натижада ўрта аср деҳқонлари ягона жамоа, шаҳарларда эса шаҳар коммуна-си атрофида бирлашиб, феодалларга қарши чиқа бошла-дилар. Бу, ўз навбатида, феодализмга нисбатан прогрессив бўлган капиталистик тузумнинг элементларини шакллантира борди.
Феодализмнинг пайдо бўлиши у билан боғлиқ бўлган ма-ҳаллий ишлаб чиқариш кучларининг юзага келишини, йирик шаҳар ва қишлоқлардан узоқдаги жойларга ҳам маданият ютуқларининг кириб келишини таъминлади. Маданиятнинг кенг омма орасига сингиш даври бошланди. Омма ҳам шу ма-даниятни яратувчи кучга айланди. Шу даврдан бошлаб, мил-лий, ўзига хос санъат шакллана борди, жуда кўп маҳаллий мак-таблар пайдо бўла бошлади. Халқ санъати, амалий-декора-тив санъат ривожланди, санъатда синтез масалалари ҳам равнақтопа борди. Иккинчи томондан,ўрта асрларда дин фео-даллар устидан ҳукмрон ва шу билан бирга, уларнинг ҳимоячиси бўлиб қолди. Оммани ҳукмрон синфга тобе қилувчи қуролга айланди. Шу мақсадда дин тарғиботчилари санъат имконият-ларидан ўз фаолиятларида фойдаландилар ва даврнинг асосий
буюртмачисига айланиб, унинг ўзига хос томонини белгилаш-да муҳим роль ўйнадилар. Буни христиан дини тарқалган ер-ларда черковлар, ислом дини мамлакатларида мачитлар, буд-дизм мавжуд бўлган жойларда будда ва унинг ҳаёти билан боғлиқ бўлган зиёратгоҳлар, ибодатхоналар пайдо бўлиши, уларнинг конструктив тузилиши, характери, бадиий безати-лишида кўриш мумкин. Албатта, ўрта асрлар санъатида фақат дин идеологиясидан бошқа идеология йўқ, дейиш нотўғри бў-ларди. Ҳаёт гўзаллигини тараннум этувчи, табиат латофатини акс эттирувчи асарлар ҳам йўқ эмас. Халқ фантазияси билан яратилган эртак ва достонларда, тасвир ва ҳайкалларда улар-нинг олижаноблик, инсонийлик, маънавий поклик тўғрисидаги тушунчалари, ўй-хаёллари, орзу-истаклари ўз ифодасини топган.
Урта асрлар санъати тўғрисида фикр юритганда, унииг ба-диий тили тўғрисида ҳам гапириш керак бўлади. Чунки ўрта аср рассоми учун фақат воқеликни «ўзига ўхшатиш» эмас, балки шу ишлаган тасвири орқали бирор-бир фикрни баён этиш, ҳис-туйғуни ифодалаш муҳимдир. Шу мақсадда у воқелик тасвири-ни ишлаганда унинг деформациясига йўл қўйишдан ҳам чўчи-майди (энди унинг учун жисмоний гўзаллик йўқ), хаёлий, рам-зий образлардан, турли белги ва аллегориялардан ҳам фойда-ланади. Натижада унинг асарларидан ҳаво сиқиб чиқарилади. Перспектив тасвир ўрнини шартли, декоратив пландаги компо-зициялар эгаллайди. Жисмоний гўзал, маънавий баркамол ин-сон образи (антика классикаси идеали) изтироб чекаётган, жис-моний заиф, табиат олдида ожиз инсон қиёфаси бнлан алмаша-ди. Антиканинг шакл реализми борасида эришган ютуқлари ўрнига, эндиликда мазмун реализми — инсон ҳис-туйғуларини ифодалаш реализми билан алмашди. Бунда ўрта асрлар санъа-тининг ҳам ютуғи, ҳам чекиниши сезилади. Бундан ташқари, ўрта асрлар рассоми биринчи бўлиб, оналик меҳрининг, табиати-нинг мураккаб ва зиддиятли кўринишини таъсирли ифода эта олди.
Урта асрлар санъатида меъморлик етакчи ўринни эгаллади. Бизгача ўрта асрлар меъморлик санъатининг жуда кўп нодир ёдгорликлари сақланиб қолган. Бу ёдгорликлар, айниқса, мону-ментал меъморлик санъати ўрта асрлар ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим ўринни эгаллайди. Улар даврнинг диний, фалсафий қарашларини акс эттирибгина қол-май, инсон ақл-заковатининг қудратини улуғлайди.
Бу даврда қурилган Европадаги ибодатхоналар, мусулмон шарқидаги ҳашаматли мачитлар, буддизм ёдгорликлари ўрта аср тафаккурининг маҳсули, инсоният тарихининг ҳайкали си-фатида ҳанузгача кишилар калбини тўлқинлаитирадн. Буюк инсон ақл-заковати қудратига таъзим этишга даъват этади.
ВИЗАНТИЯ САНЪАТИ
Урта асрнинг муҳим маданият ўчоқларидан бири Византия давлатидир. Шарқий Рим империясида 395 йили вужудга кел-ган бу давлат 1453 йилгача яшади. Варварлар ҳужумидан бир-мунча четда бўлган бу давлат узоқ вақт антик ҳаёт ва маданият анъаналарини сақлаган ҳолда, аста-секинлик билан янги фор-мацияга — феодализмга ўта бошлади. Бу ерда антик санъат анъаналари эъзозланди ва давом эттирилди. Шу билан бирга, бу ацъаналар мустаҳкамланиб бораётган феодализм ғоялари, христиан дини идеологияси билан бойитилди. ^ Византия санъатида идеал образга бўлган муносабат ўз қий-матини сақлаб қолди. Инсон қиёфаси христиан худоси ва авлиёлар образида ўз ифодасини топди. Византияда илоҳий куч Исо образи мавҳум шахс эмас, балки реал инсон қиёфасида тасаввур қилинади. Шунинг учун ҳам у антик дунё билан боғланади. Ле-кин византиялик рассом учун ташқи қиёфа эмас, балки ички ҳис-туйғу, маънавий-ахлоқий мазмун етакчи ўринни эгаллайди. Исо образида шу ички мазмунни очиш унинг асосий мақсадини
белгилайди. .
Византия санъатининг ўзига хос томонлари IV асрда унинг майдонига христиан динининг кириб кела бошлаган давридан шакллана борди. Бу хусусият Византиянинг дастлабки гуллаган даври —VI—VII асрларда яққол намоён бўлди. Константино поль бу даврда катта Византия империясининг фақат сиёсий маркази эмас, балки маданий ўчоғига ҳам анланди. «Иккинчи Рим» деб ном олган бу шаҳарда монументал қурилиш санъати ривожланди. Бу ерда ҳашаматли монастирь ва ибодатхоналар ансамблини яратиш етакчи ўринни эгаллади. Бу ансамбль тип-лари ранг-баранг. Айниқса, Византия учун антик ижтимоий маъмурий биноларини қуриш санъати анъаналари асосида қу-рилган марказий гумбазли ва чўзиқ-базилика типидаги ибодатхо-налар қурилиши характерлидир. Бу биноларда ички интерьер-нинг фазовий кенглиги христиан нбодати талаби асосида ечил-гандир. Бу бинолар ташқи кўришидан содда, вазмин, лекин ички кенглик ииҳоятда кафис ва серҳашамдир. Шу мақсадда меъмор интерьер учун ёрқин, сержило мармар, олтин ва шунга ўхшашлар образида ўз ифодасини топди. Византияда илоҳий куч Исо образи мавҳум шахс эмас, балки реал инсон қиёфасида тасаввур қилинади. Шунинг учун ҳам у антик дунё билан боғланади. Ле-кин византиялик рассом учун ташқи қиёфа эмас, балки ички ҳис-туйғу, маънавий-ахлоқий мазмун етакчи ўринни эгаллайди. Исо образида шу ички мазмунни очиш унинг асосий мақсадини
белгилайди. .
Византия санъатининг ўзига хос томонлари IV асрда унинг майдонига христиан динининг кириб кела бошлаган давридан шакллана борди. Бу хусусият Византиянинг дастлабки гуллаган даври —VI—VII асрларда яққол намоён бўлди. Константино поль бу даврда катта Византия империясининг фақат сиёсий маркази эмас, балки маданий ўчоғига ҳам анланди. «Иккинчи Рим» деб ном олган бу шаҳарда монументал қурилиш санъати ривожланди. Бу ерда ҳашаматли монастирь ва ибодатхоналар ансамблини яратиш етакчи ўринни эгаллади. Бу ансамбль тип-лари ранг-баранг. Айниқса, Византия учун антик ижтимоий маъмурий биноларини қуриш санъати анъаналари асосида қу-рилган марказий гумбазли ва чўзиқ-базилика типидаги ибодатхо-налар қурилиши характерлидир. Бу биноларда ички интерьер-нинг фазовий кенглиги христиан нбодати талаби асосида ечил-гандир. Бу бинолар ташқи кўришидан содда, вазмин, лекин ички кенглик ииҳоятда кафис ва серҳашамдир. Шу мақсадда меъмор интерьер учун ёрқин, сержило мармар, олтин ва шунга ўхшаш қимматбаҳо материаллардан кенг фойдаланган. Нур ва соянинг хоиа ичидаги мослиги унга алоҳида сирли ва сеҳрли куч бахш этган. Илк Византия ибодатхонасининг намунаси — Равеннадаги уч нефли Сант Аполлинаре Нуово базиликасида шу хусусият ўз ифодасини топгаи. Чўзиқ-базилика типида ишланган бу ибо-датхонанинг марказий кенг нефи тепадаги дарчалардан тушаёт-ган нурлар ҳисобига янада тантанаворлик кашф этади. Ён неф-лар устунларнинг ритмини янада оширади. Асосий диққатни ди-ний маросимлар ўтадиган майдонга йўналтиради. Равеннадаги марказий қуббали Сан Витале черкови (521— 547)нинг ички қисми — девор ва поллари рангга бой мозаика билан безатилган, рангли мармар билан пардозланган.
Византия меъморлиги услуби грек ва рим меъморлиги тра-дицияларининг маҳаллий традициялар билан уйғунлашишидан вужудга келди. Жумладан, Константинополдаги София ибодат-хонаси ўз конструктив тузилиши жиҳатидан Пантеон ибодат-хонаси конструкциясига ўхшаб кетади, лекин бу ўхшашлик бир-мунча яширинган ҳолда талқин этилиши билан характерлана-ди (66—67-расмлар).
Византияликлар грек-рим арк-гумбаз системасидан ҳам ўз мақсадларини ифодалаш учун фойдаланганлар. Византия меъ-морлигида хона кенглигига алоҳида эътибор берилишини таъ-кидлаш лозим. Интерьер фазоси актив, таъсирчан, ҳаяжонли. Хона ичининг кенглиги, чексиз ва улуғвор бўлиб туюлиши, сер-ҳашамлилиги билан кишига психологик таъсир ўтказишга қа-ратилган.
Византия санъатида рангтасвир етакчи ўринни эгаллайди. Бу ерда биринчи бор ҳайкалтарошлик ўзининг етакчилигини йўқотди. Шу ердан антик мавзудан янги христиан мавзусига ўтиш амалга оширила бошланди. Исо образининг иконаграфик тасвири, апостоллар, Биби Марям ва авлиёлар тасвири иконо-графияси яратилиб, бошқа ерларга тарқатилди.
Византия рангтасвирининг нодир намунаси — XII аср би-ринчи ярмида константинополлик уста томонидан ишланган «Владимир Биби Марями» иконаси ҳисобланади («Қадимги Русь санъати» бўлимига қаралсин).
Византия санъати ва маданияти жаҳон халқлари санъати ва маданиятининг ривожланишига катта таъсир ўтказди. Жум-ладан, бу маданият жанубий славянларга ўз таъсирини кўрсат-ди, қадимги Русь санъати ва маданияти тараққиётида муҳим роль ўйнади. Византия меъморлиги, икона ишлаш санъати, ама-лий санъат намуналари кўпгина халқ санъаткорлари учун наму-на мактаби вазифасини ўтади.
ЖАНУБИЙ СЛАВЯНЛАР САНЪАТИ
VI—VII асрларда славян қабилаларининг Болқон ярим оро-ли томон оммавий кўчиши Византия империясида феодал муно-сабатларнинг тезлашишига, қулдорлик формациясининг тугаши-га олиб келди. Шу билан бирга, славян қабилаларининг Византия билан тўқнашиши уларнинг социал ва сиёсий ривож-ланишларида, аста-секин эса илк феодал давлатларнинг пайдо бўлишида муҳим аҳамиятга эга бўлди. Бу ерда улар болқон қа-билалари билан ассимиляциялашиб кетишди. Болқон ярим оролида йирик давлатлар галма-галдан майдонга чиқди ва ин қирозга учради. Ана шулар ичида Болгария подшолиги, Сербия ва Хорватия давлатлари йирик бўлиб, санъат тараққиётида ҳам сезиларли из қолдирдилар.
БОЛГАРИЯ САНЪАТИ
Болқон мамлакатларидан дастлаб сиёсий майдонга Болгария чиқди. Унинг санъатида жуда кўп ёдгорликлар сақланиб қолди. Улар антик ва илк Византия даврига мансубдир. Болгар санъа-тида ўзига хос хусусиятларнинг шаклланиши биринчи Болгария подшолиги (681 — 1018 й.) даврига тўғри келади. IX асрга келиб, Болгарияда феодал муносабатларнинг шаклланиши тугалланди. Шу даврда христиан динининг қабул қилиниши Болгариянинг Византия билан алоқасини мустаҳкамлади, черков ва маданият борасидаги алоқалар кучайди.
Болгария санъати ва маданиятининг биринчи тараққиёти IX—X асрларга тўғри келади. Бу даврда славян ёзуви ва болгар адабиёти пайдо бўлди. Бу давр меъморлигига хос намуналар археология қазилмаларида мавжуд. Болгариянинг дастлабки меъморлиги, асосан, ёғочдан ясалган. Кейинчалик давлатнинг нқтисодий, сиёсий жиҳатдан ривожланиши натижасида мустаҳ-кам мудофаа истеҳкомлари, ҳашаматли саройлар, IX асрдан бошлаб эса, христиан дини билан боғлиқ бўлган ибодатхона-лар қурилди. Бу қурилмалар учун, асосан, уч нефли базилика типи танланган. Лекин уларнинг пропорциялари салмоқли ва паст, кўриниши огир бўлган. Бнно деворлари ҳам, сарой залла-рининг поллари ҳам мозаика услубида безатилган.
Болгар санъатига хос бўлган хусусиятлардан бири, антик тра-дицияларнинг унда узоқ вақт яшашидадир. Жумладан, унинг меъморлигида текис ёпилган томи ва ён томонларидаги бино-лар узоқ вақт сақланган. Бунга Охриддаги авлиё София ибодат-хонаси мисол бўла олади. XI асрдан бошлаб, буд-гумбаз типи-даги бинолар қурила бошлади. Бундай типда қурилган дастлаб-ки ибодатхоналар Пресп кўли атрофидаги Герман черкови (1066 й.) бўлиб, у ўзининг нозик нисбати, конструктив тузилиши-нинг аниқлиги билан характерланади. Бино жуда содда безатил-ган.
Византия ҳукмронлиги даврида Болгарияда яратилган мо-заика намуналари, Охриддаги София черковига ишланган сурат-лар сақланиб қолган (XI асрнинг I ярми). Унинг марказий нефи-да фаришталарнинг таъзим қилиши тасвирланган. Уларнинг қо-матлари, жигар ранг, сариқ, пушти рангда ишланган кийимлари кўк фонда ажралиб туради. Фаришталар қиёфасининг хислат-лари, тасвирланиши уни юксак маҳоратли рассом ишлаганидан далолат беради. Бачковедаги монастнрь мақбараси деворий суратлари ҳам ажойиб. Бу суратларда эллинистик санъат анъ-аналари сезилади.
1187 йили Болгария мустақил давлатга айланди. Шу йилдан бошлаб тарихчилар Иккиичи Болгария подшолиги даврини ҳи-соблайдилар. Феодализмнинг янги босқичи бўлган бу давр сав-до-сотиқ, маданият ва санъатнинг жонланиши билан характер-ланади. Меъморлик безагига эътибор бериш Болгарияда ҳам кенг ўринни эгаллади. Тош плиталари ва ғиштларнинг турли комбинациялари, шахмат тахтасини эслатувчи тасвир ёки қия чизиқлар (штриховка), илон изи ёки ёзувга тақлид қилиб иш-ланган деворлар кўриниши кўпинча гиламни эслатади. XIII асрда яратилган Охриддаги Клементи бутсимон-қуббали черков деворлари ғишт ва тошдан ишланган нақш ҳамда декоратив ток-чалар билан безатилган (68-расм). Месемвриядаги Пантократор ва Иоанн Алитургит черковлари, айниқса, жуда бой ва серҳа шам. Бу биноларни безашда ҳайкалтарошлик санъатидан ҳам кенг фойдаланилган.
Иккинчи подшолик даврпда асосий маданий марказ подшо-ликнинг пойтахти Тирново эди. Бу ерда қурилган бинолар ҳажм жиҳатидан кичик феодал тарқоқлигининг натижасидир. Улар-нинг кўпчилиги мақбара вазифасини ўтаган. Деворларида сурат-лар мавжуд, сағана портретлари, авлиё-жангчилар тасвири уч-райди.
Тирново мактабининг йирик ёдгорлиги Бояна черковининг деворий суратлари ҳисобланади. Бизгача яхши сақланган бу суратлар меъморлик ансамбли билан узвий боғлиқ ва ўзининг ишланиши, гармоник уйғунлиги, нисбатларнинг тўғри топилган-лиги билан характерланади. Бу ерда ишланган образлар ифода-ли. Булар характери жиддий, қаттиққўл одамларни эслатади, лекин шу билан бирга, лирик кайфиятли, майин, нуроний образ-лар ҳам учрайд% Жумладан, Исо образи ўзининг юмшоқ ха-рактери, одамийлиги билан ажралиб туради. Фаришта образи ҳам бевосита ўзининг очиқ кўнгиллилиги, маънавий гўзаллиги билан характерланади. Унинг келишган, нозик қомати, бир оз чўзилган овал шаклидаги ёқимли қиёфаси ҳам унинг ана шу маънавий гўзаллигига ҳамоҳангдир. Инсон руҳий кечинмалари-ни тасвирлашга интилиш «Бутга михлаш» суратида, айниқса, ҳаяжонланган одамлар образида ифодали, таъсирчан ишлан-ган. Бояна черкови деворларида болгар авлиёлари портретлари, подшо ва унинг қайлиғи портретлари учрайди. Улар бир оз ясси, қотиб қолган ҳолда тасвирланган, лекин юз ва қарашлари жон-ли ва шоирона ишланган. Бу даврда миниатюра, айниқса, ёғоч ўймакорлиги жуда ривожланди. Бу ўймакорликнинг қадимги намунаси Охриддаги Николай черкови учун ишланган эшик юза-сидаги турли қуш, ҳайвон ва ўсимликлар дунёсидан олинган образлар тасвиридир. Ёзув манбалари Болгарияда заргарлик санъати ҳам юксак бўлганлигидан далолат беради.
XIV асрнинг II ярмида турклар томонидан Болга-риянинг босиб олиниши унинг санъат ва маданияти-га салбий таъсир қилди, унинг монументал санъат та-раққиёти деярли тўхтади.
СЕРБИЯ ВА МАКЕДОНИЯ
САНЪАТИ
XII—XIV асрларда Сер-бия Болқон яриморолидаги йирик давлатлардан бирига айланди, санъат ва мада-ниятнинг гуллаган даврини бошидан кечирди. Серҳашам меъморлик ва монументал рангтасвир санъатида му-ҳим ютуқларни қўлга кири-тиб, ўрта асрнинг етук мар-казларидан бирига айланди.
Сербларнинг дастлабки давлат бирлашмаси XI асрда Ад-риатика қирғоқларида пайдо бўлди, кейинчалик шимоли шарққа шаЗани™ ™ f/CTai^ Давл™ айланди. Феодализмнинг шаклланиши XI—XII асрларда христиан дини тарқалишини тезлэтди.
Сербия Византия ва Италия билан яқин муносабатда пи-вожланди, уларнинг санъатидан таъсирланди (69-расм) Визан-тия санъати традициялари, айниқса, рангтасвири серб санъати тараққиетида муҳим ўринни эгаллади. Меъморлик санъатида эса Гарбии Ьвропа анъаналарининг таъсири сезилади Серб санъатинингилк намуналари бизгача кам етиб келган ва улар-да купроқ Европа-роман даври санъати анъаналари таъсири оулган. by давр меъморлик намуналари план жиҳатидан содда базилика типларига яқин, равоқли черковлар бўлиб, уларнинг эшик ва дарчалари атрофи содда бўртма тасвирлар билан бе-затилган. Серб санъатининг Ғарбий Европа билан алоқаси XI асрдан ривожлана бошлаган миниатюра санъатида ҳам на-моён бўлади.
XII асрда Сербия анча йирик давлатга айланди. Бу давр, сўзсиз, серб санъати ривожланишида ўз изини қолдирди. Қу-рилиш авж олди. Уз характери жиҳатидан қалъа, қўрғон типи-даги сарой ва монастирлар қурилди.
^Рашки меъморлик мактабига хос бўлган хусусият бир нефли қуббали бинолардир. Узайтирилган нефга нартекс ҳам қўшиб юборилган.
Серб меъморлигининг ўзига хос хусусиятларидан бири, унинг декоратив характерлигидир. Бу хусусда Студеницедаги Биби Марям черкови диққатга сазовордир. Бинонинг ташқи кўрини-шига алоҳида эътибор берганлар, у оқ ва кул ранг мармар би-лан пардозланиб, аркатура фризи билан безатилган. Консол ларда одам ва ҳайвон ниқоблари ишланган, ғарбий ва жану-бий пештоқлар, меҳроб дарчалари ўйма наққошлик билан бе-затилган. Нақш учун ўсимликлар дунёси, қуш, ҳайвон ва одам-лар шакли олииган.
Нерезедагн (Македония) Пантелеймон ибодатхонаси дево-рий суратлари серб монументал рангтасвири тўғрисида тасав-вур беради (70-расм). «Бутдан тушириш» мавзусига бағиш-ланган суратларда кучли ҳаяжон ва мотам, изтироб, қайғуриш ишонарли ва ифодали тасвирланган. Бу тасвирларда бутдан ту-ширилган Исога аза тутаётган, чуқур қайғу ва мотам билан уни қучоқлаётган Биби Марям, Исо томон чуқур қайғу ва мотам билан энгашиб қараб турган Иоан образлари чуқур мотам ҳо-латида таъсирли ишланган. ёш авлиёлар образи ҳам таъсирли ва характерли. Бу тасвирларда рассом контур чизиқлардан фой-даланмаган ҳолда, фақат ранг суртмалари ҳисобига образ ҳаж-мини ифодалашга интилади. Сурат колорити ёрқин, жарангдор, оқ-сарғиш, олтин, кўк ва мовий ранглар гаммаси ўзаро нисбатда асарнинг эмоционал томонини ошириб, унинг кўримли бўлиши-га ёрдам беради. Бу суратда Византия санъаткорларинииг таъ-сири (суратни ишлашда византияликлар қатнашган) бўлса ҳам, лекин кейинги серб санъатига хос хусусият — асарда ҳис-туй-ғуларни ифодалаш, композицияшшг динампкаси, формалар экс-прессивлигига эътибор бериш сезила бошлаган. Пантелеймон ибодатхонасидаги айрим суратлар иконаларни эслатади. Арк-лар билан ўралган, наққошлик билан безатилган фонда иш-ланган портретлар — уларнинг жонли боқиши, нозик қиёфала-рининг тузилиши эса фаюм портретларини эслатади.
Урта асрлар серб санъатининг ўзига хос хусусиятлари XIII асрда яққол намоён бўлди. Суратларда шакл иложи бо-рича умумлаштирилган, авлиёлар қиёфаси кўринишидан бир-мунча қўпол, ясси ишланган, улар қаламлаб чиқилган. Лекин шу суратлар ичида серб типлари пайдо бўла бошлаганлиги се-зилади.
XIII асрнииг нодир ёдгорлиги Милешеводаги монастир чер-ковининг деворий суратларидир. Айниқса, портрет санъати жон-ли ва таъсирли. Булар Сербияда портрет санъати муҳим роль ўйнаганлиги ва ривожланганлнгидан далолат беради. Рассом-лар авлиёлар суратини алоҳида ишлаганда портрет хислатла-рини беришган.
Серб санъатининг яна бир ўзига хос хусусияти суратларда ҳаётпй воқеаларнинг реал ифодаланишида кўринади. Улар тра-дицион сюжетларга ўзларига яқин, ҳаётда ишлатиладиган тур-ли буюмлар тасвирини киритадилар. Серб санъатидаги типлар-нинг халқчиллиги кўп фигурали композицияларда ҳам учрайди. Кўп суратлар диний темада ишланган. Серб санъаткорлари ўз асарларида образларни доим ҳаракатда тасвирлайдилар. Улар-нинг хатти-ҳаракати, қараши, мимикаси рассом ғоясини тушу-нишга ёрдам қилади.
XIII аср охирида Сербиянинг иқтисодий ва сиёсий аҳамияти ■ортди. Унинг майдони кенгайди. XIV асрда Сербия томонидан Византиядаги бир қатор областларнинг босиб олиниши эса серб санъатида Византия санъати таъсирини янада оширди. Қури-лиш авж олди. Эндиликда бир нефли бинолар билан бирга, буд-симон қуббали ибодатхоналар, кўп қуббали бинолар яратила бошланди. Шу даврнинг нодир ёдгорлиги Грачаницедаги Биби Марьям черковидир. Беш қуббали бу бино ғишт ва тошдан иш-ланган. Дечандаги «Халоскор» ибодатхонаси ҳам шу даврнинг машҳур ёдгорлиги. У кўк ва пушти рангдаги чизиқлари бўлган оқ мармардан пардозланган. Ҳайкалтарошлик санъати билан безатилган. Стиллаштирилган ўсимликлар элементларидан иш-ланган нақшлар билан безатилган. Бу безаклар орасига эса фан-тастик қуш ва ҳайвонлар тасвири туширилган. Эшик тепасига Исо, фаришталар тасвири ишланган. Шер ва графонлар ҳай-калидан ҳам безашда кенг қўлланилган.
XIV аср монументал рангтасвири мавзу жиҳатдан янада бо-йиди. Мураккаб сюжетли композицияларда ҳаётий лавҳа ва деталлар кенг ўринни эгаллади.
Бу давр серб монументал рангтасвирининг услуби, харак-тери бир хил эмас. Бир томондан, Византия санъати таъсири сезилса, иккинчи томондан, у бирмунча қўпол ва бир оз ғайри-табиий ва ғалати бўлиб кўринса ҳам, лекин ўзига хос, ориги-нал. Қирол Милютин ва унинг ёш қайлиғи Симонида тасвирла-рида (портретларида) Грек-Византия санъатининг таъсири бор-лиги сезилади.
Серб ўрта асрлар санъати ўз даври учун прогрессив аҳа-миятга эга бўлди. XIII—XIV асрлар меъморлик санъати Шар-қий Европа санъати учун муҳим аҳамият кашф этди. Серб рас-сомлари инсоннинг ҳис-туйғу, эҳтиросларини бадиий ифода этиб, ўзга ердаги замондошларига намуна бўлдилар. Серб санъ-аткорлари диний канонлардан чеккага чиқмаган ҳолда, реал дунёни кенг ва тўлақонли тасвирлашга эришдилар. Серб санъ-аткорлари Руминия, Болгария, Қадимги Русь санъатига ўз таъсирларини ўтказдилар.
КАВКАЗ ХАЛҚЛАРИ САНЪАТИ
Урта асрлар санъати ва маданиятида Кавказ халқлари, жум-ладан, Арманистон, Грузия, Озарбайжон халқлари санъати ҳам алоҳида ўринни эгаллайди. Бу халқлар санъати қадимги ма-ҳаллий санъат анъаналарига эга бўлган, ўрта асрнинг муҳим маданият ўчоқларидан ҳисобланади. Улар Византия ва Эрон-нинг ютуқларидан фойдаланиб, ўзига хос санъат яратдилар ва жаҳон маданияти хазинасини бойитдилар.
Закавказьеда феодал муносабатлар жуда эрта ривожланди. Бу ердаги иқтисодий жиҳатдан тараққий этган айрим район-ларда IV—V асрлардаёқ феодализмга ўтиш жараёни сезиларли бўлди. Лекин унинг тўлиқ ғалабаси бирмунча узоққа чўзилди. Кавказ халқлари санъатининг дастлабки гуллаган даври V— VII асрларга тўғри келади. IV асрдан бошлаб, Арманистон, Грузия, сўнгра Озарбайжоннинг шимолий қисмида христиан дини тарқалди. Натижада маҳаллий дин билан боғлиқ бўлган кўпгина ёдгорликлар вайрон қилинди. Христиаи дини, айниқса, Арманистон ва Грузияда мустаҳкамланиб, бу давлатларнинг Сурия, Қичик Осиё ҳамда Шарқий Рим империясининг бошқа маданият ўчоқлари билан алоқасини янада кучайтирди. Шу билан бирга, бу ерларда маҳаллий шароит талабидан келиб чиқиб, меъморлик, тасвирий ва амалий санъатда янгича, ўзига хос услуб пайдо бўлди. Жумладан, бу ерларда феодалларнинг қўрғон-қасрлари билан бирга, граждан меъморлигининг янги' типлари — карвон-сарой, усти очиқ бозорлар вужудга кслди. Бу даврда қурилган ибодатхоналар плани, конструктив тузилиши ҳам, бадиий безатилиши жиҳатидан ўрта асрлар черкови бино-ларидан фарқ қилади. Бу ўзига хослик, айниқса, марказий қуб-бали биноларда яққол намоён бўлди ва жаҳон меъморлиги санъатида кўзга кўринарли ўринни эгаллади.
Кавказ халқлари санъати X—XIII асрларда энг гуллаган даврини бошидан кечирди. Грузия ва Арманистон ўрта асрлар монументал меъморлик санъати ҳажмий-пластик ечилиши ха-рактери билан фарқ қилади. Марказий қуббали Закавказье ибодатхоналари зинасимон композицияга эга бўлиб, унинг меъ-морлик ҳажмлари ўртага қараб баландлашиб боради. Черков биносининг тўрт томони ўзига хос фронтонлар билан тугалла-нади. Бинонинг ташқи зинасимон композицияси интерьернинг ички характерига мос келади.
Ибодатхоналар кўп ҳолда тошдан ясалган. Уларнинг ташқи томони тош плиталари билан пардозланган ҳамда декоратив ҳайкалтарошлик санъати билан безатилган.
Арманистон ва Грузия санъатининг ўзига хос томонлари ҳайкалтарошлик, меъморлик нақшлари, рангтасвир ва турли хилдаги амалий-декоратив санъатда ҳам яққол намоён бўлди. Жумладан, ҳайкалтарошлик санъати Византияга нисбатан сал-моқли ўринни эгаллади. Нақшлар мавзу ва услуб жиҳатидан ранг-баранг. Рангтасвир иконаграфик фарқи билан бирга, ўзига хос бадиий стилистик хусусиятларга ҳам эга.
Илк ўрта аср арман меъморлиги тўғрисида IV—V асрларда қурилган биноларнинг қолдиқлари маълумот беради. Бу даврда қурилган христиан ибодатхоналари, асосан, бир нефли ва уч неф-ли бўлиб, уларнинг томи яримцилиндрик равоқлар билан бер-китилган ёки текис ёпилиб, икки нишабли бўлган. Илк базилика типидаги христиан ибодатхоналари чўзиқ, деворлари силлиқ, яхши текисланган тўртбурчак тошлардан қурилган. Улар сти-лобат устига ўрнатилган.
Христиан динининг ривожланиши у билан боғлиқ бўлган қу-рилишларни ҳам ривожлантирди. Ҳажм жиҳатдан катта ва ҳашаматли бўлишига эътибор берилди. Жумладан, Ереруйск ба-зиликасининг ички интерьери кенг ва баҳаво бўлиб, ўрта неф баланд қилиб ишланган. Бино деворлари кўркам бўлиши учун эшик ва дарчалар атрофи рельефлар билаи безатилган.
VI—VII асрлар меъморлигида хоналарнинг яхлит бўлишига алоҳида эътибор берила бошланди. Баъзи базиликалар эса қуб-бали ибодатхоналарга айлантирилди. Талин қишлоғидаги ибо-датхона шунга мисол бўла олади. Меъмор уч нефли базилика-нинг планини ўзгартмаган ҳолда, ункнг марказий қубба билан тугалланган қнсмига алоҳида эътибор берди.
Арман меъморлигининг ўзига хос томонлари Эчмиадзин яқинидаги Рипсима ибодатхонасида яққол сезилади (71-расм). Бу ибодатхона плани асосига ҳамма томони тенг бўлган бут олинган. Унннг тўрт томони абсида билан тугалланган. Би-нонинг ташқи томони яхлит, салобатли. У ўзининг аниқ нисбати, девор фактурасининг ёқимли қилиб ишланганлиги билан харак-терланади. Бино силуэти яхлит ва аниқ тузилиши билан хоти--рада яхши сақланади. Ибодатхона саккиз қиррали барабан би-лан тугалланган.
Арманистон меъморлигида, асосан, плани тўртбурчак ёки квадрат бўлган марказий қуббали ибодатхоналар билан бирга, VII асрда қуббали-ротонда деб номланган ибодатхоналар кенг тарқалди. Шундай ибодатхоналардан бири, Авлиё Григорий ибо-датхонаси ёки Звартноц характерлидир. Бу ибодатхоналарнинг ҳамма томони тенг бўлган бутсимон планда бўлиб, унинг учлари эса абсида билан тугалланган. Лекнн бу ибодатхона юқори-дагидек тўртбурчак ичида эмас, балки қалин девор билан ай-лантирилган девор ичига жойлаштирилган. Ташқи кўринишдан у юқорига кичрайиб борувчи уч цилиндрик барабанни эслатиб, томлари конуссимон қилиб ёпилган. Бино деворлари арк, бўрт-ма нақшлар билан безатилган. Усимликлар дунёсидан тузилган нақшлар орқали рассом Арманистоннинг бой ва сахий табиати яратган образларни тасвирлаган.
Звартноц ибодатхонаси, унинг бадиий безатилиш услуби ке-йинги Закавказье халқлари санъати тараққиётида муҳим ўрин-ни эгаллади. Ибодатхоналар мозаика ва деворий суратлар бн-лан безатилган.
Араблар томонидан VII асрда Арманистон ерларининг забт этилиши санъат тараққиётига тўсиқ бўлиб, бу ҳол қарийб 200 йил давом зтди. Фақат араб халифалигининг парчаланиши ва Арманистоннинг чет эл истилосидан қутулиши иқтнсодий-сиё-сий ҳаётда жонланишни бошлади. Йирик феодал ср хўжалиги мустаҳкамланиб, кенгайиб борди. IX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, ягона давлат яратишга интилиш сезпла бошланди.
Халқнинг эркинлик ва озодликка интилишлари шу даврнинг машҳур эпоси «Давид Сосуний» достонида (эпосида) ўз ифо'дасини топди (VII—X аср). Бу давр меъморлик санъатининг
характерли томонлари Ван кўли жанубий қирғоқларида, Ахтамар оролидаги подшонинг
ёзги резиденциясида яққол намоён бўлди. Бу ерда икки қаватли уйлар, ҳашаматли сарой
бўлган, унинг деворлари эса суратлар, бўртма тасвирлар билан безатилган ва нақшланган. Бу сарой бизгача сақланмаган. Лекин унинг атрофидаги жуда кўп бинолар ва булар ичида, айниқса, ибодатхона (915—921) машҳурдир (72-расм).
Ибодатхона ички деворлари суратлар билан безатилган. Эндиликда ташқи безак
бино деворларидаги текисликка манзарали кўриниш бахш этган.
X асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб, Ани шаҳри Арманис-тоннинг маданий ва сиёсий марказига айланди. Бу ерда қўрғон, ибодатхоналар қад кўтарди. Булар, айниқса, ибодатхоналар, асосан, ўз кўриниши ва плани жиҳатидан VI—VII асрлардаги меъморлик традицияларини давом эттиради, баъзан такрор-лайди. Жумладан, Анидаги авлиё Георгийнинг думалоқ ғбодат-хонаси Звартоцнинг айнан такроридир.
X—XI асрлар меъморлигининг ўзига хос хусусиятларидан бири шуки, улар тоғ манзарасига уйғунлаштириб қурилган. Та-биат ва меъморлик композицияларининг бундай узвий боғлиқ бўлиши, айниқса, черков ансамблларида яхши сезилади (маса-лан, Севан кўли атрофидаги черков ансамбли).
Гегам тоғларида жойлашган Қоя монастири, Айриванк мо-настири ансамбли ёки Гегард композицияси ўзига хослиги би-лан ажралиб туради. Ғорга жойлашган бу ансамбл жуда чи-ройли. Ғор ичига ўйиб ишланган хоналар ер устига ўрнатилган черков хоналарига ўхшайди.
XII—XIV асрлар меъморлиги тўғрисида гапирилганда, унда бадиий безакка эътибор кучайганлигини эслаш керак. Чунки XII асрдан бошлаб, эндиликда катта йирик бинолар қурилиши тўхтади, ибодатхоналар ўлчами кичрая бошлади. Лекин бино-ларнинг ташқи томонини безашга эътибор кучайди.
Арманистон ўрта асрлар санъатида ҳайкалтарошликда ҳам характерли намуналар яратилди. Думалоқ ҳайкал ва рельеф-лар ишланди. Думалоқ ҳайкалтарошликда подшолар тасвири-нинг ишланиши ҳам шу санъатга эътибор катта бўлганидан да-рак беради.
Урта аср санъатининг ўзига хос ёдгорлиги хачкари (бут-тош) —вертикал ўрнатилган стеладир. Улар баъзан постаментга ўрнатилган бўлган. Ясси юзага бўртма тасвир, ўртасида бут тасвири ишланган, атрофи эса нақш билан безатилган. Бундай бут-тошлар муҳим воқеаларга атаб ўрнатилган.
Монументал рангтасвир кам тараққий этди. Аксинча, ар-ман ўрта аср ранг тасвири китоб миниатюраси сифатида ри-вожланди.
Инжилга кўплаб ишланган миниатюраларда, асосан, Исо, Биби Марям, инжилчилар ҳаёти ва фаолияти тасвирланади. Бу миниатюраларда пропорциялар бирмунча яхши олинган бўлса ҳам, лекин композициянинг фронтал олинишида, ундаги одам-ларнинг туриш ҳолатларида канонлар таъсири сезилади. Уй-макорлик билан безатилган эшиклар ҳам шу давр ёдгорлиги-дир.
Грузияда илк христиан дини билан боғлиқ бинолар (V—VI асрлар) базиликадир. Улар Кичик Осиё, Албания, Сирия, Ар-манистондаги базилика биноларига ўхшаш. Лекин у маҳаллий анъаналар билан бойитилган. Уч қаватли зинали супача устига қурилган бу бино ташқи томондан содда ва паст, оғир кўриниш-га эга. Лекин асосий диққат интерьерга қаратилган. Кенг хона 122
деворларидагн аниқ, яхлит шакллар унинг ички эмоционал им-кониятларини оширади. Бино интерьерларини безашда тошдан яратилган капител ва пластрлар муҳим ўринни эгаллайди. Бўрт-ма тасвирларда Эрон ва Грузия халқ ёғоч ўймакорлиги анъа-налари уйғунлашган.
VI аср охири ви VII асрда марказий қуббали қурилиш кенг ўринни эгаллай бошлади ва унинг турли вариантлари ишлаб чиқилди. Мцхетидаги Джвари ибодатхонаси грузин меъморли-гининг характерли томонини ўзида мужассамлаштиргандир. Ҳажм жиҳатидан монументал кўринишга эга бўлган бу бино ва табиат манзараси билан уйғунлашиб кетган ва унинг бир бўла-ги сифатида идрок этилади. Джвари ибодатхонасининг плани бут шаклида бўлиб, унинг чеккаларида ярим айлана абсида мавжуд ва бу бут квадрат ичига туширилган, бурчакларида хоналар мавжуд. Бино композицияси саккиз қиррали баланд бўлмаган барабан билан тугалланган. Ташқи девор бўртма тас-вир ва нақшлар билан безатилган.
Марказий қуббали ибодатхоналар типидан яна бири, тўрт устун устига ўрнатилган қуббали бинолардир. Бу устунлар би-нонинг марказига қўйилган ва унинг ўзига катта гумбаз ўрна-тилган. Қуриш санъатининг бу принципи шарқий христиан меъ-морлигининг катта ютуғи бўлиб, бошқа мамлакатларга ҳам кенг тарқалди ва ривожланди.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish