Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи



Download 1,31 Mb.
bet1/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи


Абдуллаев Н.У.


ТАСВИРИЙ САНЪАТ
ТАРИХИ



Мазкур укув қўлланма авторнинг педагогика олий укув юртлари бадиий графика бўлимлари учун чиқарилган «Санъат тарихи» асосида яратаётган икки томлик китобининг биринчисидир. Бунда жаҳон санъати тарихи (тасвирий санъат, қисман амалий-декоратив ва меъморлик санъати)нинг — ибтидоий тузум давридан то ер юзида янги формация — капиталистик формациянинг пайдо бўлишига қа-дар бўлган тараққиёти қисқача баён этилади. Чет эл ва мам-лакатимиз тасвирий санъати тараққиётининг асосий ва муҳим босқичлари, етук ижодкорлар ва уларнинг муҳим асарлари тўғрисида фикр юритилади.
Қўлланмага «Всеобшая история искусств» (тт. I—VI, М., «Искусство», 1956—1966) китоби асос қилиб олинган ҳолда, санъат тарихи программаси ҳажми ва мазмунидан келиб чиқиб, «История искусств зарубежннх стран» (тт. I—III, М., «Ис-кусство», 1960—1964), «История советского искусства» (тт. I — II, М., «Искусство», 1965—1968) ва бошқа бир қатор адабиёт-ларга1 мурожаат этилди, программанинг айрим бўлим ва мав-зуларини ёритишда шулардан ижодий фойдаланилди.
Узбек санъатшунослигида жаҳон санъати тарихи ва назария-сига оид адабиёт ёки тугал салмоқли мақолаларнинг йўқлиги-ни ҳисобга олиб, автор мазкур китобида фактик материаллар-ни кенгроқ баён этишга, айрим ибора ва жумлалар моҳиятини ёритишга ҳамда ҳар бир етук санъаткорнинг ижоди тўғрисида маълумот беришга ҳаракат қилди.
Шу мақсаддан келиб чиқиб, китобнинг асосий қисмини ёри-тишда санъатнинг ривожланишини жамият тараққиёти фонида очишга, унинг ижтимоий ҳаёт билан алоқасини кўрсатишга ҳаракат қилди. Санъаткорлар тўғрисидаги маълумотлар, санъ-атшуносликка оид айрим ибора ва жумлалар изоҳи китобнинг илова қисмида берилган. Шунинг учун ҳам асосий қисм ҳамда илова бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, китоб жаҳон санъ-ати тараққиёти тўғрисида бир қадар тасаввур беради,деб ўй-лаймиз.
Бўлажак тасвирий санъат ўқитувчилари учун мулжаллан-ган бу қўлланмани тайёрлашда ўзларининг қимматли масла-ҳатлари билан авторга кўмаклашган Халқлар дўстлиги орденй нишондори, Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий номидаги Санъатшунос-лик илмий-текшириш институтининг ҳозирги замон тасвирий санъати сектори ходимлари, Низомий номидаги Тошкент Дав-лат педагогика институтининг рангтасвир кафедраси ўқитувчи-лари, Узбекистон Рассомлар союзи санъатшунослик ва танқид-чилик секцияси аъзоларига, шунингдек, китобнинг тузилиши, илмий савияси ва мазмунини чуқур таҳлил этиб, ўзларининг қимматли маслаҳатларини берган санъатшунослик кандидат-лари П. Ш. Зоҳидов, Б. Т. Турғунов, марҳум Ш. Т. Тошхўжаев-га, санъатшуносликка оид луғат ва адабиётлар рўйхатини ту-зишда ёрдам берган санъатшунослик кандидати А. Э. Эгамбер-диевга, китоб учун фотосуратлар тўплаш ва тайёрлашда, техник қисмнинг тугал бўлишига кўмаклашган Қ. У. Абдуллаев, О. Қодиров, П. Сотиболдиев, X. Обидовларга автор чуқур миннатдор-чилик билдиради.
Китоб педагогика билим юртлари талабаларига мўлжал-ланган. Лекин ундан тасвирий санъат ўқитувчилари, педагоги­ка институтининг бадиий графика факультети, маданият инсти-тути ва консерватория студентлари ҳамда санъат тарихи билан қизиққан кенг китобхонлар оммаси фойдаланишлари мумкин.

МУҚАДДИМА


Санъат жуда қадим замонларда, меҳнат жараёнининг та-раққиёти натижасида пайдо бўлди. Меҳнат жараёнида инсон тафаккури камол топди, гўзаллик ҳисси ортди, воқеликдаги гў-заллик, қулайлик ва фойдалилик тушунчалари кенгайди. Син-фий жамият вужудга келиши билан эса ижтимоий тараққиёт-да катта узгаришлар содир бўлди: ақлий меҳнат жисмоний меҳнатдан ажралиб чиқа бошлади. Бу эса фан ва санъат ривожида муҳим аҳамият касб эди. Профессионал санъат ва санъаткорлар шу даврда пайдо бўлди. Санъат эса ўзининг специфик хусусиятини, синфийлигини намоён этиб, ҳукмрон синфнинг идеологиясини таргиб этувчи кучли гоявий қуролга айланди. Лекин шунга қарамай, омма орасидан етишиб чиқ-қан истеъдодли ижодкорлар меҳнаткаш халқ оммасининг орзу-истакларини, уларнинг гўзаллик ва худбинлик, олижаноблик ва инсонпарварлик ҳақидаги тушнчаларини ифода этувчи асар-лар яратдилар. Халқнинг турмуши, хулқ ва одатлари, ютуқ ва мағлубиятлари уларнинг асарларида ўз ифодасини топди. Ҳар бир даврда мавжуд бўлган ана шундай санъат ҳаёт гў-залликларини тасвирлаб, одамларда юксак хислат ва фазилат-ларни камол топтирди, уларни тенглик, озодлик, биродарлик, ёрқин келажакка интилиш йўлидаги курашга даъват этди.
Санъатнинг ана шу сафарбарлик кучи, айниқса, эзувчи ва эзилувчи синфлар орасидаги зиддият кескинлашганда ортди. Икки ижтимоий система: социалистик ва капиталистик систе­ма орасидаги кураш янада кучайган бизпинг асримизда унинг бу хусусияти янада ортиб бормоқда. Бизнинг мамлакатимизда санъат коммунистик тарбиянинг кучли воситаси булиб, киши-ларни илғор қарашлар билан қуроллантиришда, мустаҳкам-лашда, уларнинг келажакка ишончи ва коммунистик ахлоқ асосларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин эгаллайди. Илғор, ўз моҳияти жиҳатидан халқчил бўлган социалистик санъат киши-ларни актив фаолиятга, жамиятни революцион тарзда қайта қуришга ундайди. Ижодкорларимизнинг ҳаққоний ва ҳаётбахш коммунистик ғоялар билан суғорилган асарлари совет киши-лари учун шодликва илҳом манбаиҳамда ахлоқий тарбия воси-таси бўлиб хизмат қилмоқда. Санъатшунослик фанининг бир бўлими бўлган санъат тарихи ана шу санъат (асосан, тасви-рий санъат)нинг пайдо бўлишидан то ҳозирги замон босқичи-гача бўлган давр санъати тараққиётини ўрганади, шу давр мобайнида яшаб ижод этган ва ижод қилаётган санъаткорлар ҳаёти ва ижодий фаолияти билан танишади, уларнинг асг\рла-рини таҳлил этади, таққослайди. Санъат тарихи тараққиётида содир бўлган турли бадиий мактаб, йўналиш, оқим ва услублар курашининг моҳиятини ёритади.
Ҳақиқатан ҳам инсоният яратиб қолдирган маданий бой-ликлар фақат ўтмиш кишиларидан қолган ёки яратилаётган бойликлар бўлиб қолмай, балки ўзида инсон ақл-заковати, ҳаёт тўғрисидаги фикр-ўйларини акс эттирувчи кўзгу ҳамдир. Жаҳон санъати тарихини ўрганиш, унинг тараққиёт қонунла-рини тушуниш, нодир ёдгорликлар билан танишиш ўтмиш одамларининг ҳис-туйғу, ҳаётий тажрибаларини ўрганиш ғоя-вий-эстетик қарашларининг шаклланишини билиш демакдир. Бу сўзсиз, кишиларда ҳаётий тажрибаларнинг бойишига, ҳаётга янада кенг ва атрофлича ёндашишга ёрдам беради.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish