Абдуллаев Н. У. Тасвирий санъат тарихи


Ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти босқичлари



Download 1,31 Mb.
bet3/23
Sana23.02.2022
Hajmi1,31 Mb.
#161881
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
абдуллаев китоб санъат тарихи

Ибтидоий жамоа тузуми тараққиёти босқичлари. 1) ибтидоий гала бў-либ яшаш даври; 2) уруғ жамоаси даври (бу давр икки-га — матриархат ва патриархат даврига ажралади); 3) ҳарбий демократия даври.
Археологияда ибтидоий жамоа тузуми тарихи қурол ясаш учун ишлатиладиган материалларга қараб, уч Вгосий босқичга ажралади:

  1. Тош асри — эрамиздап аввалги 3 минг йилликкача бўл-ган давр.

  2. Мис ва бронза асри — эрамиздан аввалги 3—2 минг йил-лик.

3. Темир асри — эрамиздан-аввалги 1 минг йиллик.
Тош асри, ўз навбатида, учга бўлинади:
1. Қадимги тош асри — палеолит — эрамиздан аввалги 10 минг йилликкача бўлган давр.
2- Урта тош асри — мезолит — эрамиздан аввалги 10—6 минг йиллик.
3. Янги тош асри — неолит — эрамиздан аввалги 6—3 минг йилликни ўз ичига олади.
Палеолит ёки энг қадимги тош асри (palaios қадимги, li-tos—тош) инсоният тараққиётининг энг узоқ давом этган бос-қичи ҳисобланадп. Бу тараққиётни бир қатор даврларга аж-ратиш мумкин: энг қадимий ёки қуйи палеолит (эр. ав. 150 минг йилликлар), ўрта палеолит (эр. ав. 150—35 минг йиллик), юқорп ёки сўнгги палеолит (эр. ав. 35—10 минг йиллик). •# Архсологлар маълумотига кўра, палеолит асрида, айниқса, унинг сўнгги босқпчларида тасвирий сапъатнинг ҳамма турла ри пайдо бўлди, диний тушунчалар шакллана борди. Палеолит асрига оид фактик материаллар Европа, Осиё ва Африка қитъа-ларидан топилган. Бу даврда одамлар катта-катта тошлар-нинг панасида, ғор ва ертўлаларда тўда-тўда бўлиб яшаган-лар. Бу ғор ва ертўлалар ибтидоий жамоа кишисининг «уйи» ҳисобланган. Шу уйларнинг девор ва шипларига суратлар чиз-ганлар, бўртма тасвирлар ишлашга ҳаракат қилганлар. Ана шу одамлар яшаган манзиллардан топилган меҳнат, ов қурол-лари, турли ҳайкал ва рамзий мазмунга эга бўлган ^шакллар ибтидоий жамоа кишиларининг эстетик ва фалсафий қараш-лаоини тушунишга ёрдам беради. «
^Дастлабки расмлар примитив ва асосан, ҳайвонлар кўри-нишини тасвирлайди. Мамонт, йирик қўтос, кийик, от ва бош-қа ҳайвонлар контур чизиқларда, табиий бўёқларда ишланган. Палеолит санъатининг энг гуллаган даври мадлен1 асрига (эр. ав. 20—10 минг йиллар) тўғри келади. Бу даврда ишланган ҳайвонлар тасвири аниқ, шакли реал, пропорциялари тўғри ол/нган. Уларнинг ўзига хос характерли/томонлари (кучли ва oiW енгил ва зийрак) кўрсатилади.УУлар турли ҳолатда ва кўринишда тасвирланади. Рассом ранглар ёрдамидан, нур-соя имкониятларидан ҳам* фойдалана бошлаган!| сезилиб туради, Франциянинг Фон де Гом, Ляско, Нио ва Шимолий Испания-нинг Альтамир ғорлари деворларига ишланган суратларда ҳай-вонлар натурал катталикда, ниҳоятда жонли ва таъсирчан • ишланган (1- расм). Мадлен даврининг сўнгги босқичларида му-раккаб композициялар яратишга интилиш ортди, табиат ман-заралари, ҳайвонлар тўдаси расмини ишлаш, улар ҳаракатйни бирор сюжетга бўйсундиришга интилиш сезилади. Шу хусус-да Франциянинг Лимейль ғоридан топилган, тош юзасига иш-ланган «Кийиклар подаси» сурати (2-расм), Тейжа (Франция) яқинидаги ғордан топилган суякка ишланган ҳайвонлар пода-сини акс эттирувчи суратлар характерлидир.
Юқори палеолит даврида одамлар яшаган манзилларда тош, суяк, шох, лойдан ясалган ҳар хил ҳайкалчалар ҳам уч-райди. Рельеф (кўпроқунинг барельефи) табиий тош юзаси ёки девор сатҳидаги нотекнсликларга ишлов бе-риш ҳисобига яратилган.
Ҳайкалтарошликда ҳам ҳайвонлар тасвирини ясаш кенг ўрин-ни эгаллайди. Одам тасвири, айниқса, аёллар ҳайкали палеолит даврида кенг учрайди. Ғарбий Европадан (Австрия) топилган «Виллендорф Венераси» деб номланган ҳайкали машҳурдир., Ҳайкал ҳажми жиҳатидан катта эмас. (баландлигп 0,06 м), ле-кин кўриниши жиҳатидан монументал. Ҳайкалда ортиқча детал-лар йўқ, ички куч-қудратга тўла. Ҳайкалда бош қисм бир оз белгиланган, юз деярли ишланмаган, паст томонида тугаллик йўқ. Лекин шунга қарамасдан, ҳайкал ўзининг тўлақонлилиги, ички кучга тўлалиги билан яхши таассурот қолдиради.
Иттифоқимизнинг кўп жойларидан, жумладан, Шарқий Ев-ропа, Сибирь, Урта Осиёда бундай аёллар ҳайкали кўплаб топилган.
Палеолит даврида амалий-декоратив санъат намуналари ҳам кенг тарқала бошлади. Буюмларни нақш билан безашга, турли тақинчоқларга, туморларга эҳтиёж пайдо бўлганлиги археологлар топган ва топаётган ашёвий буюмларда намоён бўлмоқда.
Мезолит ёки ўрта тош асрида (грекча mesos—ўрта) одам-лар катта бўлмаган тўдага ажралган ҳолда яшай бошлашлари уларга бир жойдан иккинчи жойга эркин кўчиб ўтиш, катта ер майдонларидан фойдаланиш имкониятини берди. Қуролларнинг (меҳнат ва ов қуроллари) ихчам, қулай бўлишига эътибор ку-чайди. Уқ, камон-ёй, қайиқларнинг ихтиро қилиниши ибтидоий жамоа кишисининг ҳаёти янада яхшиланишини таъминлади. Одамлар ёғоч, қамишдаи фойдаланиб, ўзларига керакли буюм-лар ярата бошладилар. Диний тушунчалар кенг ёйилди. «Нари-ги дунё» тушунчаси пайдо бўлди, кўмиш маросими билан боғлиқ бўлган турли урф-одатлар юзага кела бошлади. Булар киши-ларда мураккаб тасаввур ва фикрлашнинг пайдо бўлаётганли-гидан далолат беради.Одамлар тасаввурининг кенгайиши, абстракт тушунчалар-нинг юзага келиши санъатнинг шакл ва мазмун характерида ҳам сезила бошлади. Санъат мавзуси кенгайди, жанрлари орт ди. Жанг воқеалари, овчиликни акс эттирувчи мураккаб ком-позициялар яратилди. Ишланган суратларда воқеаларни кенг, атрофлича баён этишга интилиш ортди. Рассом ўз фикрини баён этиш учун образларни схематик ва шартли белгилар тар-зида тасвирлагани ҳолда, бўлаётган воқеанинг моҳиятини очишга ҳаракат қилди.
Шарқий Испания, Кавказ, Урта Осиёдан топилган суратлар диққатга сазовордир. «Кийикларни овлаш» (Испания) сурати-га назар ташланг (3-расм). Образлар шартли (камон отаётган овчиларда бу шартлилик яққол сезийади), схематик, ўта сод-далаштирилган ҳолда тасвирланганУЛекин бу шартлилик рас-сом айтмоқчи бўлган фикрни тушунишга халақит бермайди. Ов манзарасидаги ҳолат — кийикларнинг жон ҳолатда қочиши, овчиларнинг эпчиллик билан олиб бораётган ҳужумлари, ов пайтидаги шижоат, ҳаяжон ибтидоий жамоа рассоми томони-дан ифодали талқин этилган. Урта Осиё (Сурхондарё, Фарғона), Озарбайжон (Кобистон)дан топилган суратларда ҳам шу ҳол-ни кўрамиз. Заравутсой (Сурхондарё), Сеймали-тош (Фарғона) суратлари маадҳурдир (1-рангли расм). Бу суратларда овчи-ларнинг ҳайвопларга ҳужуми акс эттирилади. Заравутсойдаги нпқоб кийиб ўлжасига яқинлашаётган овчиларни акс эттирув-чи сурат ўтмиш ҳаётининг маънавий дунёсини билишга хизмат килади. Неолит ёки янги тош асрида (грекча «neos»— янги) одам-лар фақат табиат инъом этган маҳсулотларни истеъмол қилиш билан чегараланмай, балки ўзлариҳам уни яратишга, кўпайти-ришга ҳаракат қила бошлайдилар. Эндиликда овчиликдан таш-қари, чорвачилик ва деҳқончилик билан ҳам шуғуллана бош-ладилар. Ишлаб чиқариш жараёни кучая борди, шу билан бирга, кишиларнинг маънавий олами, дунёқараши ҳам мурак-каблаша борди. Бу асрда ҳам тошлардан ^урол ясаш муҳим роль ўйнади. Лекин эндиликда тошни қайта ишлаш, уни пар-дозлаш, шу асосда жуда нозик буюмлар яратишга кўпроқ эътибор берила бошланди. Кулолчилик (керамика)нинг пайдо бўлиши ҳам янги тош асрининг муҳим белгиларидан ҳисобла-ниб, баъзан янги тош асрининг керамика асри деб аталиши ҳам шундандир1.
Қуриш санъатининг пайдо бўлиши ҳам ижтимоий ҳаётдаги ўзгаришлардан далолат беради. Бу асрда тўқимачилик, терини қайта ишлаш ҳам мураккаблашди. Ижтимоий ҳаётда ишлаб чи-қариш кучларининг ўсиши, сўзсиз, одамлар орасидаги муноса-батларнииг тараққий этишига ёрдам берди. Қабилалар ораси-даги муносабатларни кучайтирди. Аста-секин патриархат асри матриархатни сиқиб чиқарпб, жамоани оқсоқоллар бошқара бошлади. Янги тош асри охирларида эса айрим ерларда (Олд Осиё, Миср, Ҳиндистон) дастлабки синфий формация куртак ота бошлади. Одамларнинг ўтроқ ҳолга ўтишлари, табиат қо-нун-қоидаларини кузатиш симметрия, ритм, шакл туйғуларини ўстирди. Бир хил элементларнинг текис қайтарилиши ёки ора-лаб кслиши асосида вужудга келадиган ўзига хос нақш санъати-ни майдонга келтирди. Нақш янги тош асрида кенг ёйилди, амалий-декоратив санъатнинг тараққий этишига таъсир кўр-сатди.
Кулолчилик ва бошқа буюмларни нақш билан безаш кенг тус олди. Параллел, спиралсимон ва тўлқинсимон чизиқлар, концентрик айланалар шу даврдаги кўпгина нақшларнинг асо-сини ташкил этади. Геометрик нақшлар аста-секин схематик одам, ҳайвон ва ўсимликлар дунёсидан олинган шакллар билан бойитилиб, мазмунан кенгайиб борди. Унинг элементлари кои-нот кучларининг рамзий белгиларини акс эттира борди. Маса-лан, розетка — қуёш рамзи, тўлқинсимон чизиқ — ҳаракат, сув рамзи ва ҳ. к.
Нақш санъати эндиликда декоратив функцияни бажариб-гина қолмай, балки шу билан бирга, кишиларпинг ғоявий ва фалсафий тушунчаларини ҳам ифодалай бошлади. Янги тош асрида майда пластика ҳам кенг ёйилди. Лой, ёғоч, шох ва суяклардан ҳамда қисман тошдан ҳайкаллар ишланди. Мав-зуси, асосан, ҳайвонларни акс эттириш бўлди. Кўп ҳолларда ҳайкалтарош ҳайвоннинг бош қисмини аииқ тасвирлаш ва тана қисмининг умумлашма кўринишини ишлаш орқали шунга эри-шади.
Бу давр санъатида аёллар тасвири, айниқса, кенг учрайди. Лекин бу ҳайкаллар бирмунча схематик ва шартли ечимга эга. Баъзан аёллар образи шартли белгилар даражасига туширила-ди, аёллик белгилари бўрттириб кўрсатилади. Бу хусусда Жа-нубий Туркманистондан, Украина (Триполье)даи топилгап аёл ҳайкалларини кўриш мумкин (4-расм). Янги тош асри ҳақида гапирилганда шуни таъкидлаш лозимки, бу даврдан бошлаб, санъатнииг локал белгилари сезила бошлади. Миср ва Икки дарё оралиғи (Месопотамия), Европа ва Сибирь неолит даври санъатининг ўзига хос хусусиятлари борлиги шундан далолат беради. Ишлаб чиқариш хусусияти, одамлар яшаган манзил-лар иқлими, характери санъатнинг ўзига хос локал томонларини белгилашда муҳим роль ўйнади. Янги тош асрида палеолит санъати анъаналари ривож топган бўлса ҳам, лекин унда ин-сон образига қизиқиш орта борди.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish