ИБТИДОИЙ ЖАМОА
САНЪАТИ
Ибтидоий жамоа тузуми инсоният тараққиёти тарихидаги энг биринчи ва узоқ давом этган босқичлардан ҳисобланади. Бу босқични ҳамма халқ ва элатлар ўз бошидан кечирдилар. Ана шу узоқ давом этган тараққиёт жараёнида ҳозирги замон одами типи пайдо бўлди, одамлар жамоаси юзага келди. Иш-лаб чиқариш кучларининг заифлиги одамларни коллектив бў-либ яшаш ва меҳнат қилишга даъват этди. Улар қудрат бир-ликда эканлигини ҳаётнинг илк босқичидаёқ сездилар. Бу қуд-рат уларни табиат сирларини ўрганишга бошлади. Маданият ва санъат равнақига замин яратди.
Ибтидоий жамоа тузуми санъати тарихи, одамзод тафаккури, ҳис-туйгуларининг пайдо бўлиши ва ривожланишидан бошлаб, ер юзида биринчи давлатларнинг юзага келишигача бўлган давр санъатини ўз ичига олади, ўрганади ва таҳлил этади.
Ибтидоий жамоа тузумидан бизгача ашёвий далиллар — меҳнат ва ов қуроллари, уй-анжом ва безак буюмлари, одамлар яшаган манзил қолдиқлари етиб келган. Шулар ибтидоий жа-моа кишисининг эстетик ва диний қарашларини билишга, иб-тидоий жамоанинг маданияти ҳақида тасаввур ҳосил қилишга ёрдам беради. Тупроқ остида қолиб кетган моддий ёдгорликлар, одам ва ҳайвонлар жасадининг қолдиқлари, ғор ва ертўла де-ворларига чизилган сурат ва бўртма тасвирлар ибтидоий жа-моа даври тарихини ўрганишнинг муҳим манбаи ҳисобланади. Булардан ташқари, этнография, тарих соҳасидаги фан ютуқ-лари, антропология, лингвистика, геология, халқ оғзаки ижоди, сақланиб қолган турли афсоналар, физика, химия фанлари-нинг ютуқлари ҳам шу давр тарихи ва санъати ҳақидаги ту-шунчаларнинг ойдинлашишига хизмат қилади.
Санъат қаднм-қадимда кишиларнинг меҳнати жараёнида юзага келди ва ривожлаиди. Одамлар меҳнат жараёнида шакл туйгусини ҳис этиб, ритм, симметрия тушунчаларини ўзлаштира бошла-дплар.У/Улар меҳнат жараёнида табиат кучларшш ўзларига бўйсундира бошладилар. Ишлатилаётган буюмларнинг шакли бажараётган меҳнатларини осонлаштириши ёки қииинлашти-риши мумкинлигини тушундилар. Қулай меҳнат қуролларининг унуми уларда ўз қуролларига нисбатан меҳр туйғуларини уй-ғота борди. Улар ўз қуролларига безак бериш орқали ўз меҳр-ларини изҳор этишга ҳаракат қила бошладилар. Одамларда қулайлик ва фойдалилик тушунчаларининг юзага келиши воқеликдаги, ҳаётдаги гўзаллик ва хунукликларни ҳис этиш имкониятини ривожлантира бошлади. Инсон маданияти тарақ-қиёт оламига қадам қўйди. Санъатнинг юзага келиши инсон-нпнг объектив воқелик тўғрисидаги билимларининг чуқурлаши-шига, ўз авлоди тажрибаларидан баҳраманд бўлишга олиб келди. Бу уни табиат кучларига қарши курашишга даъват этди, унинг ақлий камолоти, эстетик қарашлари ривожини жа-даллаштирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |