Христианлик Режа



Download 74,49 Kb.
bet1/14
Sana21.02.2022
Hajmi74,49 Kb.
#24428
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
khristianlik


Aim.Uz

Христианлик


Режа

  1. Христианлик тарихи.

  2. Муқаддас манбалари.

  3. Христианлик таълимоти.

  4. Христианлик маросимлари.

  5. Христианлик йўналишлари.

  6. Христианликнинг Марказий Осиёга кириб келиши.

Таянч тушунчалар:
Миссия, Ота-Худо, Ўғил-Худо, Муқаддас руҳ, христианликнинг оқимларга ажралиши, Православлик, Католиклик, сирли маросимлар, чўқинтириш (христианлик динига киритиш), причастие (нон билан тамадди қилиш), черковда гуноҳларга тавба қилиш, никоҳ аҳди, баданни ёғ билан ишқалаш (соборование), чўқинувчининг пешонасига муқаддас ёғ суркаш, руҳонийлик, Исонинг туғилиши, Худонинг уч қиёфаси, Протестантлик, индульгенция (пул эвазига гуноҳларни кечириш), аъроф (чистилище), англиканлик, лютеранлик, кальвинизм, Библия, «Ҳаворийлар амаллари», Инжил, Қадимий Аҳд, Янги Аҳд.

ХРИСТИАНЛИК ТАРИХИ
Христианлик (юнонча christos - "муқаддас ёғ суртилган", "халоскор") милоднинг I асрида Фаластинда юзага келган жаҳон динларидан бири. Мазкур дин издошлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда туриб, Ер юзи аҳолисининг қарийб 2 миллиарди унга эътиқод қилади.
Христианлик таълимотининг пайдо бўлиши Исо Масиҳ шахси билан боғлиқ. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Исо шахси ҳақидаги мунозаралар фанда мифологик ва тарихий мактабларнинг пайдо бўлишига олиб келган.
Биринчи мактаб вакиллари Исонинг тарихий шахс эканлиги ҳақида фан ишончли маълумотга эга эмас, деб ҳисоблайдилар. Улар христианликнинг Фаластиндан ташқарида вужудга келгани, шунингдек христианликка доир ривоятларнинг шарқ маданиятидаги вафот этиб, тириладиган худолар тўғрисидаги асотирларга ўхшаш экани, Инжилларда зиддиятлар ва турлича талқинлар мавжудлигини бунинг исботи сифатида келтирадилар.
Тарихий мактаб вакиллари эса Исо Масиҳни реал шахс деб ҳисоблаб, у христианлик таълимоти асосларини шакллантирган, янги динни тарғиб қилган, деб ҳисоблашади. Унинг қатор шогирдлари ва у билан бевосита мулоқот қилган шахсларнинг тарихийлиги Исонинг ҳақиқатан мавжуд бўлганлигини исботлайди деб ҳисоблайдилар. Ҳозирги кунда фан Исо мавжуд бўлганлигини исботловчи қатор манбаларга эга. Хусусан Иосиф Флавийнинг “Қадимиётлар” асарининг Рим прокуратори Понтий Пилатга бағишланган бобида Исо янги эътиқодни тарғиб этгани ва унга кўпчилик яҳудийлар ва юнонлар эргашгани қайд этилган. Лекин, шунга қарамай, Исо Масиҳ ҳаёти, илгари сурган таълимоти ҳақида тўлиқ маълумот берувчи асосий манба бўлиб ҳануз “Библия”нинг “Янги Аҳд” қисми хизмат қилади.
Хусусан, унга кўра Исо Фаластиннинг Байтлаҳм (зам. Вифлием) шаҳарчасида, яҳудий оиласида туғилган. Унинг онаси Марям мўъжизавий суратда, яъни бокира ҳолида ҳомиладор бўлади. Туғилган гўдакка Исо (яҳудий тилида Ешуъа, яъни “Тангри нажот берди”) деб исм қўйишади.
Исонинг болалиги ҳақида маълумотлар жуда кам, фақатгина Исо туғилгач Марям Юсуф исмли дурадгорга турмушга чиққани ва улар подшоҳ Ҳирод зулмидан қочиб Мисрга кўчиб кетишгани, бўлғуси пайғамбар яҳудий анъаналарига мос равишда улғайгани қайд этилади.
Исо ўттиз ёшга кирганда Худонинг амри билан Яҳё пайғамбар олдига боради. Ўша пайтларда Яҳё исроилликлар орасида тарғибот олиб бориб, уларни охиратдан огоҳлантирар, тезроқ тавба қилиб гуноҳлардан покланишга чақирар, издошларини Иордан дарёси сувида чўқинтирар эди. Христианлар илк мўъжизалар мазкур чўқинтириш воқеасидан сўнг бошланганини таъкидлайдилар. Яҳё Исони сувда чўқинтиргач, бирдан осмон ёрилади ва ёғду таратиб, кабутардек учиб тушаётган Руҳ кўринади. Исо, дастлаб, бир қанча вақт шайтон васвасаларини енгиш даврини ўтайди, сўнг даъват даврига ўтади. У ўз даъватларида ўзининг пайғамбарлиги ва халқни яқинлашиб келаётган “Охират”дан огоҳлантириш учун юборилганини таъкидлайди. Гуноҳлардан тийилиб, тавба қилиш ва тўғри йўлга киришга чақиради. Йўл-йўлакай турли мўъжизалар кўрсатиб, одамларни даволайди.
Исо ўз саёҳатлари давомида кўплаб шогирдлар, яъни “ҳаворийлар” (юнонча “апостол” – “ёрдамчи”) орттиради, улар уни Масиҳ (юнонча Христос, иброний тилида Мошиаҳ - “мой суртилган”) деб атай бошлайдилар. Инжилларга кўра энг ишончли ҳаворийлар сони 12 та бўлган, улар: Бутрус (Петр ёки Симон), Идрис (Андрей), Яъқуб (Иаков), Юҳанно (Иоанн), Филип, Бартоломей, Матто (Матвей), Тўма (Тимоти), Алфей ўғли Яъқуб (Иаков Алфеев), Симон Ватанпарвар, Яъқуб ўғли Яҳудо (Иуда), Кариотлик Яҳудо (Иуда Искариот)
Исонинг даъвати аксарият ҳукмдорлар, қабила сардорлари ва яҳудий руҳонийларига ёқмас эди. У ва шогирдлари маҳаллий зодагонлар бирор чора кўришлари аниқлигини сезар эдилар. Бу хусусида Инжилда шундай келтирилади: “Бир неча кундан сўнг Исо пасха дастурхонини бирга баҳам кўриш учун шогирдларини ҳузурига таклиф этади. Зиёфат чоғида Исо нонни синдириб: “буни енглар, бу менинг танамдир”, деди ва косадаги шаробни узатиб: “буни ичинглар, бу кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкиладиган менинг қонимдир”, дейди ва ўзининг бир неча кундан сўнг қатл этилишига ишора қилади.
Эртасигаёқ, ҳаворийларидан бири бўлган Кариотлик Яҳудо сотқинлиги оқибатида, Исо ҳибсга олинади ва руҳонийлар талабига биноан Голгофа тепалигида, халқ кўзи ўнгида хочга михланади. Исо жон бергач, шогирдлари унинг жасадини сўраб оладилар. Уни хочдан олиб, тоза кафанга ўраб бир ғорга қўйишади. Ғор оғзини катта харсанг тош билан ёпиб қўйишади. Эртасига жасаддан хабар олгани келган икки аёл қабр оғзидаги тошнинг суриб қўйилгани ва тананинг йўқолганини кўради.
Аёллар шоша-пиша кетаётганларида уларнинг рўпарасидан Исонинг ўзи чиқади ва: “Жалилада мени кутинглар”, - дейди. Исонинг 11 шогирди – ҳаворийлар (12-ҳаворий Яҳудо хоинлик қилганлигидан пушаймон бўлиб, ўзини осган эди) айтилган тоққа борадилар ва ўша ерда Исони тирик кўриб, унга сажда қиладилар. Исо уларга бир неча васиятларини айтиб осмонга кўтарилиб кетади. Шундан сўнг юз йиллар давомида Рим ҳукумати томонидан христианлик издошлари таъқиб ва тазйиқ остига олинадилар.
III аср охири – IV асрнинг бошларида император Диоклетиан ва у билан бирга давлатни бошқарган Максимилиан даврида черковни таъқиб қилиш сиёсати авжига чиқади. Эътиқоди сабабли жабрланганлар авлиёларга айланиб, хотиралари қадрланди, бунинг оқибатида христианликнинг жозибадорлиги ортиб у Рим шаҳрининг ўзида ҳам тез суратларда тарқалади. IV асрнинг охирида черковни хавфли рақиб деб билган император Константин, курашиш ўрнига у билан ҳамкорлик қилиш ва давлат манфаатлари мақсадида, у нуфузли ижтимоий куч бўлганлиги сабабли, ундан фойдаланишга қарор қилади. Чунончи, 311 йилда христианлик дин сифатида расмий равишда тан олинди. Шу асрнинг охирида, император Константин даврида христианлик давлат муҳофазасини адо этувчи ва унга раҳнамолик қилувчи давлат динига айланди. Лекин Ғарбий Рим империясининг секин-аста кучсизланиши охир оқибатда унинг емирилишига олиб келди. Бунинг натижасида ўз бўйнига ҳукмдор вазифаларини олган Рим епископининг (Папа) қудрати янада ошди.


Download 74,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish