Тасаввуф намоёндаларининг ислом дини маданиятидаги ўрни, СЎфийлар силсиласи



Download 23,25 Kb.
Sana03.04.2022
Hajmi23,25 Kb.
#525563
Bog'liq
maqola


ТАСАВВУФ НАМОЁНДАЛАРИНИНГ ИСЛОМ ДИНИ МАДАНИЯТИДАГИ ЎРНИ, СЎФИЙЛАР СИЛСИЛАСИ
Каттаев Пўлатхон А’замович
Алишэр Навоий номидаги Тошкэнт давлат
Ўзбэк тили ва адабиёти унивэрситэти магистранти
Аннотатсия: Ушбу мақолада тасаввуф ва унинг аҳамияти, инсон камолотидаги ўрни, сўфийлар ва зоҳидлар ҳаёти, сўфийлар силсиласи ҳақида сўз юритилган. Тасаввуфда нафс тарбияси ва ахлоқнинг бирламчи масала эканлиги турли давр олимлари фикрлари билан ёритиб бэрилган.
Калит сўзлар: тасаввуф, шариат, тариқат, сўфий, зоҳид, ишқ, гўзал хулқ, Қур’они Карим, Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо ал-Жазарий, Ҳусайн Воиз Кошифий, “Унсул сўфия”,Нақшбандия, Даҳбэдий, тасаввуф халқалари, силсила.
Тасаввуф аҳамияти бэқиёс, жозибали бир мавзудир. У ҳам тарихий жиҳатдан, ҳам инсон тарбияси жиҳатидан, ҳам кўнгилга, инсоннинг ички дунёсига тааллуқли бўлгани учун муҳимдир. Дунё бор экан, одамзод билан бирга тасаввуф ҳам бор. Ислом тасаввуфи исломга мувофиқдир. Шу боисдан у бошқа тасаввуфларга: Ҳинд тасаввуфига, Юнон тасаввуфига, Яҳудий тасаввуфига ва бошқа Исломдан аввалги маданиятларнинг тасаввуфига ўхшамайди, улар ўртасида катта фарқлар бор. Чунки Ислом тасаввуфининг асосини Қур’они Карим ва Пайг‘амбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг ҳаётлари, сийратлари, суннатлари ташкил қилади.
Тасаввуф тадрижий тараққиётга эга та’лимот бўлиб, ислом оламида ВИИИ асрнинг ўрталарида пайдо бўлган, дастлаб у зоҳидлик ҳаракати кўринишида куртак ёйди. Куфа, Баг‘дод, Басра шаҳарларида таркидунё қилган зоҳидлар кўп эди, айтиш кэракки, айтиш кэракки, уларнинг обрў-э’тибори ҳам халқ орасида катта бўлган. Чунончи, Увайс Қараний, Ҳасан Басрий каби йирик сўфийлар аслида зоҳид кишилар эдилар, шунинг учун бу зотларнинг номи шайхлар ва сўфийлар ҳақидаги тазкираларда зоҳид сифатида тилга олинади, ба’зи муаллифлар эса уларни сўфийлар қаторига қўшмаганлар ҳам.
Зоҳидларнинг нияти ибодат билан охират маг‘фиратини қозониш, Қур’онда ва’да қилинган Жаннатнинг ҳузур-ҳаловатига етишиш эди. Сўфийлар назарида эса Жаннат умидида тоат-ибодат қилиш ҳам таманинг бир кўринишидир. Ҳолбуки, сўфийлар учун на дунёдин ва на охиратдан тама бўлмаслиги кэрак. Ягона истак бу - Ҳақ таолонинг дийдоридир.
Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо ал-Жазарийнинг “Тасаввуф сирлари” асарида тасаввуф ҳақида шундай та’риф кэлган эди: “Инсоннинг ма’навий оламини ислоҳ этадиган, бузилган қалбларнинг муолажаси учун энг та’сирли бўлган, инсонни ҳақиқатлар атрофига тўплайдиган ўта фойдали ва мустақил илмдир”
ХV асрда яшаган аллома олим Ҳусайн Воиз Кошифий “Футувватнома” асарида тасаввуф сўзи ҳақида бундай ёзади: “Ба’зилар бу сўз ислом пайдо бўлгандан кэйин кэлиб чиққан дэйдилар. Аммо ма’лум бўлишича, тасаввуф сўзи исломдан олдинги замонда ҳам бўлган экан. “Унсул сўфия” китобида биринчи бўлиб “сўфий” дэган номни олган одам Одам Ото фарзандларидан бири-Шиш эди дэб нақл қилинади. Унинг либослари яшил суф (жун мато)дан экан ва Шишдан кэйин жун матодан кийим кийиб юрувчиларни “сўфий” дэйдиган бўладилар. Ўзини шу тоифага мансуб дэб биладиганларни тасаввуф аҳли дэб юритадилар”.
Али бин Усмон ал-Жуллобий “Кашф ул-маҳжуб” китобида тасаввуф тарихини ислом дини билан бог‘ласа, кэйинги мутасаввиф шайх Абулҳасан Нурий “тасаввуфни нафсни тарк этиш ва нафс балосидан қутулиш” дэб ҳисоблайди ва сўзининг пировардида муаллиф яна та’кидлаб ўтади: “Тасаввуф расмиятчилик эмас, ахлоқдир. У озодлик воситасидир ва бу восита ила бандалар ҳой-у ҳавас бандидан озод бўладилар”.
Тасаввуфнинг г‘ояси - Жаноби Ҳақнинг розилигига эришмоқ учун нафсни поклаб, гўзал ахлоқ эгаси бўлишга интилмоқ, я’ни Аллоҳ ва Расулининг хулқи билан ахлоқланишдир. Бу йўлга кирган одамнинг қалби Аллоҳга ошиқ бўлади ва у қалбига бу ишқдан бошқа ҳэч нарса сиг‘майди, Яратганнинг жамийки махлуқотларига муҳаббат назари билан боқади. Ўзида Аллоҳнинг ишқидан ўзгасини сиг‘дира олмаган қалб энди нафснинг сўзига кирадими, унинг сўзига кириб ёмонлик қила оладими, озор бэра оладими?! Асло! У нафсни батамом енгади! Наинки жонга озор бэра олади, буни ҳатто тасаввур қилолмайди, чунки энди унинг қалб дэнгизи фақат ва фақат Яратган ишқи билан лиммо-лим бўлади. Етук сўфийларимиз, жумладан, Сўфи Оллоёр айтиб ўтган, “Шариат истасанг, ўлдир илонни, Тариқат истасанг, ог‘ритма жонни” мисралари бунга ёрқин мисолидир
ВИ, ВИИ, ВИИИ асрлардан, я’ни тасаввуф жараёнининг шаклланишидан бошлаб ислом даврида биринчи сўфийлар пайдо бўлиб, улар мазкур оқимнинг илк намоёндалари сифатида машҳур бўлдилар ва бу даврда тасаввуф оқими зоҳидона шаклда намоён бўлди. Ўз навбатида бу оқимнинг сўфийлари зоҳид ва обид кишилар эди. Улардан ба’зилари ҳалқалар эгаси ҳам бўлишган. Тасаввуф халқалари илк бор ал-Жуллобий томонидан тасниф этилган бўлиб, бу таснифда халқаларнинг ҳар бири баробарида унинг кашфиётчисининг номи ҳам зикр этилади. Бу номлар сўфиёна силсилалар г‘оясига асосланган бўлиб, улар орқали ма’рифат жараёнидаги халқанинг аҳамияти ва та’сири та’кидланади. Тасаввуф тарихида бир юз саксон силсила ма’лум бўлган. Аммо биз ушбу мақоламизда энг кўзга кўринадиганларини кэлтириб ўтамиз. ХИ асргача 12 та сўфиёна силсила – Муҳосибия, Қассория, ат-Тайфурия, ал-Жунайдия, ан-Нурия, ас-Саҳлия, ал-Ҳакимия, ал-Харрозия, ал-Хафифия, ас-Сайёрия, Ҳулулия, Ҳалложия халқаларининг ҳар бири ўзининг минглаб тарафдорларини пайдо қилган, ҳақиқий сўфиёна халқалар сифатида шуҳрат топган эди. Халқалар тариқат ва ма’рифат доирасида шаклланиб, солик-сўфийнинг ҳақпарастлик йўлидаги г‘оясини акс эттирган. Х асрдан сўнг улар янада ривож топди ва натижада Мавлавия, Саидия, Жаҳрия, Кубровия, Қодирия, Нақшбандия каби силсилалар вужудга кэлди. Ундан кэйинги даврларда Абдухолиқ Г‘иждувоний, Даҳбэдийлар сулоласи Нақшбандия тариқатини етук намоёндалари сифатида бутун ислом оламида шуҳрат топган ва ўз даврида Тэмурийлар салтанати сиёсатига ҳам ижобий та’сир кўрсатган. Нутқимизга исбот тариқасида қуйидаги жумлаларни кэлтриб ўтамиз: “Улуг‘ машойих Ҳазрати Ҳожа Ахрор Вали ва ул зотнинг ўринбосарлари Мавлоно Муҳаммад Қози вафот этишгач, ХВИ асрнинг биринчи чорагидан бошлаб Нақшбандия силсила сулукининг раҳбари этиб Маҳдуми А’зам сайланадилар. Бу сулукка ўша даврдан бошлаб я’ни парокандаликка учраганига қадар ул зот авлодларининг намоёндалари ўз замоналарида вақти-вақти билан раҳбарлик қилиб кэлишганидир. Шуниси қизиқким Нақшбандиядэк улуг‘ бир силсила сулукини бир оиладан бир табақадан чиққан бир нэча вакилларининг орқама-кэтин бошқариши ҳам тасаввуф тарихига ҳам бошқа учрамаган ҳолдир”.
Тасаввуф инсоннинг ички олами Аллоҳнинг ризосига мувофиқ бўлиши, савоб топиши, гўзал ахлоқ эгаси бўлиши учун риоя қилиниши кэрак бўлган қоидаларни ўргатадиган илмдир. “Тасаввуф - эҳсон йўлидир”, я’ни Аллоҳни кўриб тургандэк, Аллоҳ уни кўриб турганини ҳис қилиб, жуда адабли ва гўзал ахлоқли қул бўлиб яшаш йўлидир. “Эҳсон, - дэйилади ҳадиси шарифда, - Сэн Аллоҳни кўрмасанг ҳам Аллоҳ сэни кўриб, кузатиб турганидэк, унга ибодат қилишинг кэрак, чунки, шубҳасиз, Аллоҳ сэни кўриб туради”. Дэмак, қулликнинг энг олий даражаси Аллоҳнинг ўзини кўриб турганини ҳис этиб яшаши, барча хатти-ҳаракатларини назоратга олиши, гўзаллаштириши бу тасаввуф йўлидир. Тасаввуфда инсондаги худбинлик-у жамийки иллатлар нафс тамасидан кэлиб чиқади дэйилади. Яссавий ҳикматларидан бирида “Нафсим мэни йўлдан хор айлади, Тэрмултириб халойиққа зор айлади”, дэйди. Зотан, тасаввуф - нафс лаззатларидан воз кэчишдир. Воз кэчолмаган, нафсининг қулига айланган одамнинг эса ахлоқи юксалмайди. Дарвэш, сўфий шунинг учун ҳам нафсининг истакларини рад этади. Зэро қалбни поклашнинг ягона йўли ҳам нафсни енгиш ва дунёга муҳаббат қўймасликдир. Ҳожа Баҳоуддин “Ўз нафсининг ёмонлигини таниш – ўзлигини танишдир” дэйди. Ўзлигини англаган киши эса дунёнинг ўткинчилигини, дунё муҳаббатидан кэчиб, қалбни фақат Яратганга бог‘лаш кэраклигини англайди.
Тасаввуфни, суфийлар ҳаётини қунт билан ўрганган ва ҳаётига татбиқ эта олган кишининг қалби гўзаллашади, умри узаяди. Бундай кишилар нафсининг истаклари ва завқларини тарк этади, сўзларини, ҳаракатларини назорат қила олади, муроди - Аллоҳнинг ризолиги бўлади. Зэро, нафс тарбияси муаммоси тасаввуфнинг муҳим бир қисмидир. Зотан, Қур’они Каримнинг “Ван-Нази’от” сурасида “Ким Раббининг ҳузурида туриб, Унга ҳисоб-китоб бэришдан қўрқса ва нафсини ҳой-у ҳавасининг орқасидан эргашишдан ман’ қила олса, Жаннат унинг жойи ва макони бўлади”, дэб буюрилади.
Шубҳасиз, Аллоҳ таолонинг ризолигига эришиш энг буюк мақсаддир. Бу мақсадга эришиш учун эса нафсни жиловлай олиш, қалбни поклаш зарур. Тасаввуф айнан шу - “ма’сият пардалари ила қопланган хаста нафсни даволайдиганқалбий ёхуд нафсоний тиббиёт илмидир”.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:


Маҳмуд Асъад Жўшон. Юнус Эмро ва тасаввуф. - Т.: “Фан”, 2001, Б.128.
Алишэр Навоий. Асарлар. Т.: Г‘афур Г‘улом, 1996, Б.169.
Комилов Н. Тасаввуф. - Т.: “Мовароуннаҳр”-“Ўзбэкистон”. 2009, Б. 447.
Муҳаммад Нуруллоҳ Сайдо ал-Жазарий. Тасаввуф сирлари. – Т.: Мовароуннаҳр, 2000. – Б.100.
Абдуллаев А. Тасаввуф ва унинг намоёндалари. - Термиз.: 2007, Б.198.
ҳттпс://www.ббс.сом
Download 23,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish