1-мавзу. Менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати. (4-соат)
РЕЖА(2 соат)
Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари.
Менежментни пайдо бўлиши.
Ўрта Осиёда менежментнинг назарий асослари ва унинг асосий принциплари
Таянч иборалар
|
Менежмент, бошқарув, тадбиркорлик, бизнес, менежмент объскти, Менежмент методи, ихтисослашув, инновация.
|
1.1. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари.
Бошқарувнинг амалиёти худди ташкилотлар каби келиб чиқиши жиҳатидан анча қадимий. Эрамизгача бўлган учинчи минг йилликка оид бўлган лойдан қилинган жадваллар топилмаларида тижорат амаллари, қадимги Шумериянинг тижорат қоидалари ҳақида маълумотлар олинган. Булар бошқарув амалиёти қадимдан мавжудлигидан далолат беради. Албатта, қадимги бошқарув худди ташкилотлари каби тубдан ҳозиргиларидан фарқ қилиб туради.
Бошқарув бой тарихга эга бўлиб, тарихан анча асрлар давомида шаклланган бўлса ҳам, фан сифатида, мустақил фаолият йўналиши сифатида фақат йигирманчи асрдагина тан олинган. Македония давридан қадимги Рим, қадимги Персиягача, Юлий Цезардан Амир Темургача бўлган даврларда барча тарихий ишларни амалга оширган шахслар бошқарув амалиётига ўз ҳиссаларини қўшганлар. Айнан бошқарув борасида Архимед, Ал- Хоразмий, Г. Галилей, Б.Паскалъ, Диафант, Г.Лейбниц, Ш.Лагранж, М.Ломоносов, Д. Рикардо, В.Петти, У.Джуорт, улардан сўнг Ф.Энгельс, К. Маркс, А. Смит, Д.Рикардо, Кейнс, Р.Оуэнлар менежмент ғояларини яратишда ўз ҳиссаларини қўшганлар. Аммо, бошқарувнинг алоҳида фаолият тури сифатида тан олина бошланиши 1900 йиллардан бошланади.
1.2. Менежментни пайдо бўлиши.
Иқтисодиёт бошқарувнинг шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Иқтисодиёт ва бошқарув бир- бири билан узвий боғлиқ фаолият бўлиб, уни тўртта даврга ажратиш мумкин.
Биринчи давр - саноат капитализми даври (1776-1890й.) бўлиб, самарадорлик бўйича мутахассис ва ишлаб чиқариш раҳбарининг даври бўлди. Бизнес билан шуғулланувчиларнинг кўпчилиги Адам Смитнинг "Халқларнинг бойлиги" фалсафасини тан олиб, фақат эркин рақобатгина товарлар тўкинчилигини ва ҳамма учун бирдек турмуш даражаси сифатини ошириш имконини беради деган фикрни тан олганлар. Аммо, саноат капиталистларининг заифлиги бизнеснинг молиявий жиҳатларига эътибор қаратмаганликларида эди.
Иккинчи давр- молиявий капитализм (1890-1933й.) деб номланиб, молиячиларнинг устунлиги билан фарқланади. Товарлар ишлаб чиқаришида қатнашмаган ҳолда, молиячилар асосан фойдани ошириш мақсадида молиявий ресурслар билан боғлиқ масалаларга асосий кучни қаратганлар.
Учинчи давр яъни миллий капитализм (1933-1950й.й.) даври ҳукумат дастурларининг ишлаб чиқилиши хамда бизнес ва давлат орасидаги мувозанатни, барқарорликни қўллаб - қувватлаш давридир.
Тўртинчи давр- бошқарув капитализми (1950 й. бошлаб) даври эса ҳозирги даврга хос бўлиб, кишилар ўз компанияларига тўла эгалик қилмайдилар, балки уни бошқарадилар.
Бошқарувга илмий қарашларнинг бошланши 1911 йил Ф.Тейлорнинг "Илмий бошқарув тамойиллари" китобининг чоп этилиши билан боғлиқ. Айнан шу китобнинг чоп этилиши бошқарувни фан сифатида тан олиниш даврининг бошланиши деб ҳисобланади. Бу ғоялар Х1Х асрнинг ўрталаридан ХХ асрнинг 20 йилларигача бўлган даврни қамраб олади.
Бошқарувга бўлган қизиқишнинг кучайишига биринчи туртки сифатида Европа мамлакатларидаги жадал ўзгаришлар, хусусан, Англиядаги саноат революциясининг рўй бериши сабаб бўлган. Аммо, ташкилотнинг муваффақиятини самарали бошқарув таъминлаши мумкинлиги ҳақидаги тизимлашган фикрлар Америкада юзага келган бўлиб, бунга бир неча омиллар сабаб бўлди:
-Америкадаги ўша даврдаги ирқий, иқтисодий эркинлик, ҳамда кишиларнинг моддий келиб чиқиши ва синфий табақаланишининг аҳамиятсизлиги;
-ХIХ асрнинг охирида Америка якунланган трансконтинентал темир йўлларининг тўқнашув жойи бўлганлиги;
-давлатнинг иқтисодиётга аралашмаслик сиёсати.
Ўша даврларда келиб чиқиши турлича бўлган одамларнинг ўз омадини синаш мақсадида Америкада тўпланиши, иқтисодиётнинг ривожланиши ва тадбиркорларнинг кўпайишига бу эса ўз навбатида бошқарувнинг фан сифатида шаклланишига олиб келди. Бунга йирик тадбиркорларнинг эҳтиёжи ва бизнеснинг бошқарув воситаларига бўлган эҳтиёжининг кучлилиги; саноат революцияси натижасида техника афзалликларини қўллашнинг зарурлиги; ишни самарали ташкил қилиш ва бир қатор изланувчи-тадқиққотчиларни юзага келиши в.б. шарт-шароитлар яратиб берди.
Ўрта Осиёда менежментнинг назарий асослари ва унинг асосий принциплари қадим замонларда ҳам у ёки бу кўринишда мавжуд бўлган. Аммо улар Амир Темур ҳукумронлиги даврига келиб маълум шаклни касб этган, бунга Амир Темурнинг "Темур тузуклари" асари ёрқин мисол бўла олади.
"Темур тузуклари" жаҳонга машҳур асардир. Унинг қўлёзма нусхалари дунёнинг деярли барча мамлакатлари (Ҳиндистон, Эрон, Англия, Дания, Франция, Россия, Германия, Арманистон, Ўзбекистон ва бошқалар) кутубхоналарида мавжуд. Асар икки қисмдан иборат.
"Тузуклар" муаллифининг фикрича, ҳар бир соҳиби тож давлат ва жамиятни маълум ижтимоий-сиёсий гуруҳга таянган ҳолда бошқариши лозим. Ҳазрат Амир Темур "Тузуклар"да маълум қилишича, ўз фаолиятида қуйидаги 12 ижтимоий-сиёсий гуруҳга таяниб иш олиб борган1:
Ҳазрат Пайғабаримиз Муҳаммад Саллоллоҳу Алайҳиссаломнинг азиз ва мукаррам авлоди бўлмиш сайидлар, уламо ва шайхлар.
Ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотган билимдон кишилар.
Дуогўй тақводорлар.
Амирлар, сарҳанглар, сипоҳсолорлар, яъни лашкар ва қўшин бошлиқлари.
Сипоҳ билан раият, яъни қора халқ.
Салтанат ишлари, унинг сиру асрорини билган, кенгашса бўла-диган доно ва ишончли кишилар.
Вазирлар, саркитоб ва девон битиклари.
Ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва муҳандислар.
Ҳадис олимлари ва ровийлар, яъни ривоят айтувчилар (тарих-шунослар).
Сўфий ва орифлар.
Ҳунар ва санъат аҳли, яъни косиблар ва санъаткорлар.
Ҳар турли мамлакатлардан келган сайёҳ ва тижорат аҳли.
Давлатни идора қилишда вазирлар, амирлар ва вилоятларда ўтирган ноибларнинг роли бениҳоя катта бўлган. Шунинг учун ҳам Амир Темур уларни танлаш ва вазифаларга тайинлаш ишига алоҳида аҳамият берган. Улар Соҳибқироннинг фикрича садоқатли, ахлоқий пок, адолатпеша, тинчликсевар ва ташаббускор одамлар бўлиши керак. "Тузуклар" муаллифининг фикрига кўра, масалан, вазирлар тўрт сифатга эга бўлишлари шарт:
Асиллик, тоза насллик ва улуғворлик.
Ақлу фаросатлик.
Сипоҳ билан раият аҳволидан бохабарлик ва уларга рамхўр-лик кўрсатиш, улар билан яхши муомалада бўлиш.
Сабру бардошлилик, мулойимлик.
"Тузуклар"да келтирилган маълумотларга кўра Амир Темур ўз давлатини, бир учи Чину Мочин ва иккинчи учи Шом ҳудудида бўлган улкан мамлакатни бор-йўғи етти нафар вазир ёрдамида бошқарган. Булар қуйидагилар (6-жадвал).
6-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |