Христианлик Режа



Download 74,49 Kb.
bet5/14
Sana21.02.2022
Hajmi74,49 Kb.
#24428
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
khristianlik

Тавба-тазарру қилиш маросими. Бунда инсон ўзи қилган гуноҳларига иқрор бўлиши, кейинчалик шу гуноҳларни қилмаслик учун мағфират сўраши лозим. Бу христианликда кенг ёйилган гуноҳларни эътироф қилиш маросими ҳисобланади. Бу маросим, асосан гуноҳ қилиш орқали йўқолган чўқинтириш иноятини қайта қўлга киритиш учун қилинади. Бунинг асоси сифатида Библияда келтирилган қуйидаги матнлар олингандир: “Хоҳ аёл бўлсин, хоҳ эркак бўлсин қандайдир гуноҳ содир этган бўлса, истиғфор айтиб, гуноҳларига тавба қилсин” (Сонлар, 5:5,6).
Бу маросимнинг асосий моҳияти диндор черковга келиб, қилган гуноҳлари учун тавба қилади, яъни руҳонийга ўзининг ҳамма гуноҳларини батафсил сўзлаб беради, ҳаттоки, қалби тубидаги яширин сирларини ҳам руҳоний “ота”га сўзлаб беради. Черков номидан гуноҳларни кечириш ҳуқуқига эга бўлган руҳоний унинг гуноҳларидан ўтади ва унга насиҳат қилиб, уни тўғри йўлга солади ва Муқаддас Руҳнинг кучи билан уни гуноҳларидан пок қилади.
Елей суртиш маросими (рус. соборование). Муқаддаслаштирилган зайтун ёғининг ҳам шифо, ҳам гуноҳларнинг кечирилиши ҳамда бемалол ўлиш учун касалларга суртиш маросимидир. Бу беморнинг пешона, ёноқ, лаб ва қўлларига муқаддас деб билинган зайтун мойи суртиш кўринишида кечади. Мазкур маросим, черков таълимотига кўра, инсоннинг жисмоний ва руҳий касалликларини даволайди. “...қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки заҳри қотил бирор нарса ичсалар ҳам уларга зарар етмайди. Беморларга қўлларини қўйсалар улар соғайиб кетарлар” (Марк 16:18).
Бу маросим айни пайтда тавбасига таяниб улгурмаган бандаларнинг гуноҳлардан халос этиб, осонгина жон топширишларига ёрдам беради, деб ҳисобланади.
Руҳоний унвонини бериш маросими. Бу руҳонийлик мартабасига кўтарилиш билан боғлиқ маросимдир. У “Хиротония” (юн. “хир” – қўл ва “тефими” – қўяман) деб номланади. Диний таълимотга кўра, руҳоний бўладиган шахснинг бошига епископ қўл теккизганидан кейин, у “Муқаддас Руҳ” нинг алоҳида марҳамати билан одамлар ўртасидаги воситачилик қилиш хусусиятига эга бўлади. Шундан сўнг мазкур инсон худди Исога унинг ҳаворийлари хизмат қилганидек ўз зиммасига Худо ва одамлар орасида воситачи бўлиб хизмат қилиш мажбуриятини олади. Маълумки, христианлик динида руҳонийлик унвонлари – дьякон, пресвитер, епископ каби уч турли даражага эга.
Дьякон (юнон. хизматчи) – христиан черковидаги энг қуйи руҳонийлик даражаси. У маросимларда епископ ва пресвитерларга ёрдамчилик қилиш билан шуғулланади.
Пресвитер (лот. оқсоқол) – христиан руҳонийлар иерархиясида юқори даражага эга руҳоний. Қадимда епископлар ҳам шундай ном билан аталган. Жамоа тарафидан сайлаб қўйилувчи руҳоний бўлиб, даставвал, у пастор билан биргаликда диний маросимларга раҳбарлик қилган.
Епископ (юнон. назоратчи) – христианликдаги олий даражадаги руҳонийлик унвони. Католик эътиқодига кўра епископлар ҳаворий Павелнинг издошлари ҳисобланади. Шунингдек, епископ ўзи миро мойини тайёрлаш, руҳонийлик даражасини бериш, ҳамда диний маросимларни бошқариш ҳуқуқига эга.
Никоҳ маросими. Христианликда келин ва куёвларнинг ўзаро хоҳишлари асосида келгуси ҳаётларида эр-хотин бўлиб бирга яшашларини таъминлаш учун амалга ошириладиган сирли маросим. Никоҳда ҳам сирлилик бор, эркин тарзда руҳоний ва черков ҳузурида эр ва аёл тарафидан оилага садоқатли бўлишга ваъда берилади. Уларнинг оилаларига Исонинг руҳи бирлашиб кетишига оқ фотиҳа берилади ва улардан соф эътиқодли христиан болалар туғилиши ва тарбияланиши Худодан сўралади.
Ушбу маросим XVI асрда пайдо бўлган. Католик йўналишига кўра, никоҳ Исо ва черков орасидаги узвий боғлиқ руҳий муносабатнинг бир кўринишидир ва шунинг учун ҳам муқаддас маросим саналади. Бир маросим сифатида никоҳ, икки киши орасидаги аҳдлашувнинг черков томонидан муқаддас деб билиниши ва бу жуфтликнинг черковда муқаддас бир боғич билан боғланишидир. Никоҳ Худо томонидан юзага келтирилган бир жамланиш бўлгани учун, қадим-қадимдан муқаддас деб билинган. Худонинг ўзи одамларнинг никоҳ иттифоқини ҳимоя қилади.
Черковнинг таъкидлашича, никоҳда асосий нарса ҳуқуқий ёки иқтисодий эмас, балки ахлоқий жиҳатдир. Айни пайтда, бу ахлоқий жиҳат, диний жиҳат билан айнан бир нарсадир. Шунинг учун ҳам никоҳ маросимини ўтказмай туриб, чинакам ахлоқий, оилавий муносабатларнинг бўлиши мумкин эмас. Черковда ўтказилган никоҳ христиан оиласининг қонуний асоси ҳисобланади. Шу боис, уни бузишлик мумкин эмас деб уқтирилади.
Мазкур маросимларни бажаришда христианликнинг турли йўналишлари орасида фарқли жиҳатлар мавжуд, баъзи йўналишлар эса улардан баъзиларини қабул қилиб, баъзиларини “сирли”лигини инкор этади.


Download 74,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish