Шу муамиф.
Ҳаёт билан
ҳамнафас. Тошкент, 1983, 155-215-бетлар; Раҳимжонов Н. Давр ва ўэбек
лирикаси. Монография. Тошкент, Фан, 1979 (“Табиат ва инсон” боби);
Маҳмудов М. Абадият лаҳзалари. Тошкент, 1981, 3-17-бетлар. “Тошқин
дарё мавжлари” мақоласи). Қўшжонов М. Онажоним шеърият (А.Орипов
ижоди ҳақида), “Ўқитувчи", Тошкент, 1984, 40-бет; Акрамов Б. Шеъри-
ят гавҳдри (Лирикада образ муаммоси). Тошкент 1979, 109-П4-бетлар;
9 Афоқова Н. Абдулла Орипов лирикасида бадиий санъатлар. Моно-
графия. Бухоро, 1994, 102-бет; Қўшжоиов М ., Мели С. Абдулла Орипов.
Монография. Тошкент, 2001, 98-бет.
11
www.ziyouz.com kutubxonasi
диссертациялар,7 адабий портретлар® яратилди.
Кўринадики, Абдулла Орипов - XX аср ўзбек шеъриятининг
ёрқин юлдузи сифатидаги адабий фаолияти анча кенг, атрофлича
тадқиқ этилган. Яна илмий-адабий жамоатчилик олдида катта ва-
зифалар турибди. Хусусан, “Абдулла Орипов - тарж им он” ,
“Абдулла Орипов - драматург” , “Абдулла Орипов — танқидчи-
адабиётшунос”, “Абдулла Орипов — жамоат арбоби” , “Абдулла
Орипов — муҳаррир” ва ҳ.к. тариқасидаги адабий ижтимои й фао-
лияти ўэ тадқиқотчиларини кутмоқда. Яна, Абдулла Ориповнинг
ХХасрнингбО-йилларидан XXI асрбошларида кечаётган ижодий
ҳамда жамоатчилик фаолиятини умумлаштирадиган бўлсак, ада-
биётшунослар, танқидчилар, сиёсатшунослар, санъатшунослар ва
ҳ.к. соҳа мутахассислари тадқиқотларидан жамланган бир неча ки-
тоб юзага келиши шубҳасиздир. Жумладан, “Абдулла Орипов —
адабий танқидчилик кўзгусида” номли махсус китоб яратишга ки-
ришилса, Иззат Султон, Ҳомил Ёқубов, О .Ш арафиддинов,
М.Қўшжонов, У.Норматов, С.Мамажонов, Н.Каримов, И.Ғафу-
ров, Н.Ш укуров, Б.Н азаров, С.М ирвалиев, Н .Раҳимж онов,
И.Ҳаққулов, С.Мирзаев, Б.Акрамов, М.Маҳмудов, Н.Афоқова,
И.Тўлаков, ОАбдуллаев, Б.Норбоев, Ж.Жумабоева, С.Мели, Я.Қо-
симов, М.Сафаров, Д.Бегимқулов, Г.Эрназарова ва ҳ.к. бир неча
авлодга мансуб адабиётшунос-мунаққидлар мақолалари, кузатиш-
лари, суҳбатлари илмий-назарий умумлашма хулосаларидан таркиб
топган салмоқли, нуфузли нашр юзага келган бўларди.
Бу — устоз Абдулла Ориповнинг етмиш йиллигига ёҳуд туғил-
ган кунига бағишланган юбилей нашри бўлмаслиги табиий. Боиси,
бу — Абдулла Орипов шеърияти, адабий-эстетик қарашлари ўрга-
нилган, шахсияти билан бадиияти вобасга умумлаштирилган бетак-
рор нашр бўлади. Яна, Абдулла Ориповнинг сўз санъаткори сифати-
даги маҳорати сирлари асосида ярим асрдан кўпроқдавр мобайнида
кечган адабий, илмий-назарий,танқидийтафаккуртарихи мавжуд. *
1
* Афоқова Н. Шеър, ҳалис, ҳикмат. Рисола. Тошкент, 1994, 24-бет.
' Афоқова Н. Абаулла Орипов лирикасида бадиий санъатлар. НДА,
Тошкент, 1997, 26-бет; Эрназарона Г.Ҳ. XX аср ўэбек поээиясида мил-
лий тафаккур ва унинг балиий талқини (Чўлпон, Ғ.Ғулом, А.Орипов
шеърияти мисолида). НДА, Тошкент, 2001, 30-бет.
1 Назаров Б. Абдулла Орипов. Адабий портрет. “XX аср ўзбек адабиёти
тарихи”, дарслик. Тошкент, Ўқитувчи, 1999, 462-482-бетлар ва ҳ.к.
12
www.ziyouz.com kutubxonasi
М азкур илм ий-адабий қараш лар тарихида шўро давридаги
ғоявий қолиплар, стереотип нуқтаи назарлар билан бир қатор-
да миллий истиқлол даври эстетикаси билан суғорилган эрк-
озодлик фалсаф аси ҳам ўз ифодасини топгусидир. А.Орипов
ш ахсияти — ижодиёти — бадиияти узвий боғлиқликда куэа-
тилган , и л м ий -назарий умумлаш тирилган ш еърият ва ада-
бий танқид тарихини ёритувчи ойдин нашр, ўқув қўлланма-
си юзага келарди.
Кўринадики, Абдулла Ориповнинг бетакрор шахсияти ва ноёб
шеърияти синтези — маҳсули бўлган бадиияти камёб жавоҳир-
ларни, маъданларни, “қазилма бойлик”ларни ўз бағрига яшир-
ган замин ҳисобланали. Уларни кашф этиш ҳали кўплаб олймлар
зумрасининг саъй-ҳаракатларини тақозо этади.
Академик М.Қўшжоновнинг “Онажоним шеърият” рисоласи
ҳамда “Абдулла Орипов” (С.Мели билан ҳамкорликда) моногра-
фик тадқиқотида истеъдоднинг табиати ҳзёт ва ижтимоий муҳит
билан, адабий жараён психологияси билан чамбарчас боғликликда
ёритилади. Б.Назаровнинг “Абдулла Орипов” адабий портретида
эса шоир лирикасининг ўзига хос хусусиятлари, шаклий-услубий
ранг-баранглик, замонасоз шеърлар ва уларнинг яратилиш сабаб-
лари, инсонпарварлик ғоялари ва поэтикталқин, муҳаббат лири-
каси, Ватан мавзуига янгича муносабат, сиёсий публииистика ва
замонавийлик масалалари, диний-фалсафий мотивлар, драматик
достонлари ўрганилади.
Бухоролик шоира ва олима Нодира Афоқованинг “Шеър —
ҳадис-ҳикмат” рисоласида ҳожи Абдулла Ориповнинг муборак
ҳадислар асосида яратган “Ҳаж дафтари” китобининг бадиияти,
анъана ва ижодийлик маслалари тадқиқэтилган. Н.Афоқованинг
«Абдулла Орипов лирикасида бадиий санъатлар» монографияси (Бу-
хоро, 1994) ҳамда шу асосда юзага келган номзодлик диссертаии-
ясида мумтоз ва янги адабиётшунослик ютуқпари омухталаштириб
олинади. Бу усул бадиий асар таҳдилининг асосий мезони сифати-
да қаралади. Ушбу тадқиқот мумтоз поэтикани бугунги адабиётшу-
нослигимиздаги бадиият назарияси билан уйғунлаштириш йўли-
даги биртажрибадир. Мумтоз адабиётда шаклланган бадиий санъ-
атларнинг XX аср шеъриятидаги тадрижи афоризмлар яратиш ҳам
бадиий маҳорат далили эканлиги Абдулла Орипов ижоди мисоли-
да кўрсатилади.
Г.Эрназарованинг “XX аср ўзбек поэзиясида миллий тафаккур
ва унингбадиий тапқини” (Чўлпон, Ғафур Ғулом, А.Орипов шеъ-
13
www.ziyouz.com kutubxonasi
рияти мисолида) номзодлик диссертацияси ҳам ориповшунослик-
да янги сўз сифатида аҳамиятлидир. Ишда миллий-бадиий тафак-
кур миллатнинг ўзлигини англаш жараёнида, ижгимоий-сиёсий
жараёнда тутган мавқеи, миллий онг даражасини белгилашдаги
ўрни тадқиқот объектига айлантирилган. XX аср ўзбек поэзиясида
Чўлпон новаторлигининг асл моҳияти инсон руҳияти драматизми-
ни рамзлар воситасида ёритиш, эрк ва истиқлолга ташна кўнгил
розларини тасаввуф адабиётига хос ифода воситалари билан ифо-
далаш, экзистенциализмга хос инсон борлиғини олам борлиғи би-
лан уйғун идрок этиш каби қарашлардан сўз айтиш имконияти
чекланган шароитда моҳирона фойдаланиш кузатилади. Ғ. Ғулом ва
А.Орилов сингари улкан истеъдод соҳиблари ижодидаги “миллий
мен”ликка интилиш, шеърларинингботиний маъно қатламларига
миллий ифтихор ва миллий истиқпол умидларини сингдириш та-
мойиллари тадқиқ этилган.
Кўринадики, Абдулла Орипов ижодида тарих ва инсон масала-
си ҳали ўрганилмаган. Ш оирнинг миллат тарихига, буюк аждодла-
римиз ҳаёти ва тақдирига мурожаати ориповшуносликда очилма-
ган “қўриқ” бўлиб турибди. Улкан истеъдод соҳиби ижодининг
ушбу аспектини таҳлил этиш бадиий-эстетик тафаккур равнақи-
даги ўрни ва ролини, бадииятининг янги жиҳатларини ёритиш
имкониятини беради.
Тадқиқот мавзуи ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги тил ва
адабиёт институти Ҳоэирги адабий жараён бўлимининг илмий
ишлар режаси билан алоқадор. Иш натижаларидан “Ўзбек адабиё-
ти ва фоликлори тарихи” номли кўп жилдлик фундаментал тадқ-
иқотнинг XX аср ўрталари ва XXI аср бошлари - мустақиллик
даври адабиёти саҳифаларини яратишда фойдаланилади.
Ишда кўзланган асосий мақсад Абдулла О рилов ижодида
олис мозийга қизиқиш ва унга ёндош иш сабабларини ўрга-
нишдан, миллат тарихи ва буюк аждодларимиз сиймосини ба-
диий гавдалантириш принципларини назарий умумлаштириш-
дан, тарих ва шахснинг бадиий-фалсафий халқини асосида шоир
ижодининг XX аср ўрталаридан XXI аср бошлари мустақиллик
даври ўзбек адабиёти тараққиётида тутган аҳамиятини белги-
лашдан иборат.
Назарда тутилган мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги
вазифалар адо этилди:
— Абдулла Орипов шеъриятида тарихий шахс бадиий концеп-
циясининг динамикасини кузатиш;
14
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Тарихий шахслар табиатидаги комиллик хусусиятларини очув-
чи шоирнинг етакчи балиий-фалсафий ғояларини аниқлаш;
— Реал тарихий шахсларнй бадиий ўрганишда шоирнинг ғо*
явий-эстетик муносабатини кўрсатиш;
— Абдулла Ориповнинг тарихий шахслар ва ихсгимоий воқе-
ликка, аждодларимиз ҳаёти ва тақдирига бағишланган шеърла-
ри, поэмалари таҳлили орқали адабий ҳодиса ва тамойилларни
наэарий умумлаштириш;
— Башарий қадриятларни ўз фаолияти ва характер хусусият-
ларида мужассамлаштирган, юксак гуманистик ғояларни тарғиб
ва ҳимоя этган қаҳрамонлар яратишнинг асосий йўналишлари-
ни белгилаш;
— Поэма ва шеърий драмалардаги эпик тафаккур табиати би-
лан туйғулар реалнзмининг қаҳрамонлар психологиясини акс
эттиришдаги аҳамиятини очиб бериш;
— Абдулла Орипов шеъриятида инсонни бадиий идрок ва
ифода этишдаги новаторлик хусусиятларини ёритиш.
Диссертацияда Абдулла Ориповнинг “Ҳаким ва ажал” поэма-
си, “Соҳибқирон” шеърий драмаси, “ Муножотни тинглаб
“ Мўмин Мирзо”, “Алишер” , “Ўзимни мозийнинг...", “Темур
боғлари”, “Оташга сиғинди бир замон халқим", “Алишернинг
онаси” , “ Паҳлавон Маҳмуд қабри қошида” сингари ўнлаб шеъ-
рлари таҳлил қилинди. Ш оирнинг “Эҳтиёж фарзанди” (1988)
ҳамда “Адолат кўзгуси” (2005) мажмуаларидаги адабий мақола-
лари, суҳбатлари ва бадиий публицистикасида акс этган эстетик
қарашларига ҳам таяндик. Хусусан, “Ўз қаҳрамони янглиғ”, “Ва-
танпарвар йигит фожеаси”, “ Шеър - заковат”, “ Болаликда... юл-
дузлар ўзгача ёнади” , “Ўзини таниган адолатга интилади” ,” Қуёш
Шарқлан чиқади”, “ Карвон”, “ Камолот мактаби” , “Дантенинг
безовта руҳи” ва ҳ.к. ўнлаб мақолаларида ифодаланган мозий ва
тарихий шахсга оид шоирнинг адабий-эстетик нуқгаи назарлари,
ижтимоий-фалсафий ғоялари ҳам асос қилиб олинди. Шу маъно-
да, шоирнинг XX аср ўрталарида олис мозийга бағишланган шеър-
лари XXI асртонги - мустақиллик йиллари яратган асарлари би-
лан қиёслаб ўрганилди.
Абдулла Ориловнинг сапкам ярим аср бадалида тарих ва инсон-
нинг бадиий тадқиқига бағишланган ижоди намуналари илк бор мо-
нографик йўсинда ўрганилди. УмумбашариЙ қадриятларни улуғла-
ган, ҳимоя қилган ва тарғиб этган бадиий-наэарий ғоялари адабий-
эсгегик қарашлари билан боглиқдикда илмий умумлаштирилди.
15
www.ziyouz.com kutubxonasi
Диссергацияда Абдулла Орипов ижодида тарихий шахс концспци-
яси ва лирик қаҳрамон масаласииипг қуйидаги қирралари ёритилди:
- шоир асарларида тарихий шахс концелциясииинг яиги-янги
жиҳатлари бири иккинчисиии такрорламаган ҳолда зоҳир бўлиши
очиб бсрилди;
- қаҳрамонларнииг маълавий-интеллектуал олами ўрганилди,
уларлн бадиий-фалсафий идрок ва ифода қилишдаги шоир изла-
нишлари ёритидди;
- тарихий шахс ва ўтмши воқелиги талқинидаги мукаммал
инсон ғоялари шоир шеъриятидаги лирик қаҳрамонлилг маъна-
вий-аҳлоқий қиёфасини белгилаб беришлиги тадқиқ этилди;
- тарих ва инсон тадқиқига бағишланган асарларининг шеъ-
риятимизда юзага келтирган етакчи тамойиллари илмий баҳо-
ланди. БадииЙ маданиятимиз камолотини белгиловчи хусусият-
лари кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги йилларида шакллан-
ган ва халқимизнинг асрий анъана ва орзуларини ўзида мужас-
сам этган миллий истиқлол мафкураси, Ўзбекистон Республи-
каси Президенти И.А.Каримовнинг тарихга, миллий, маънавий-
маданий меросга, умумбашарий қадриятларга объективёндошиш
ҳақидаги фикрлари жамланган асарлари методологик асос вази-
фасини ўтади.
Шунингдек, Абдулла Орипов ижодиётини ҳаёти ва шахсияти
билан, умум адабий жараён тараққиёти билан узвий алоқадор-
ликда ўрганган И.Султон, М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов, Н.Ка-
римов, У.Норматов, Б.Назаров, И.Ғафуров, Н.Раҳимжонов, Б.Ак-
рамов, Н.Афоқова, М.Маҳмудов, Ж.Жумабоепа каби олимларнинг
ишлари наэарий манба вазифасини ўтади.
Бундан ташқари хорижий ва ўзбек адиблари билан олимла-
рининг тарихий мавзуни бадиий ўзлаштиришга доир қарашла-
рига, фикр-мулоҳазаларига ҳам мурожаат этилди.
Тадқиқотда қиёсий-типологик таҳлил метрдидан фойдаланилди
16
www.ziyouz.com kutubxonasi
Н -БО Б. Ш АХС К О Н Ц Е П Ц И Я С И Н И Н Г
ЕТАКЧИ БАДИ И Й ТА Л Қ И Н
П Р И Н Ц И П Л А Р И
Кейинги йиллар адабиёттунослик илмида шахснинг бадиий кон-
цепциясини ёритиш борасида самарали юзланишлар олиб борилди.
Салмоқди, бой тажриба ортгирилди. Хусусан, айниқса хориж алаби-
ётшуносларидан рус’ олимлари олиб борган тадқиқотлар ўзининг ран-
гин қирралари, йўналишлари билан диққатга сазовордир.
Шунингдек, украин,*
10 1
1
*
арман," латиш,'1 грузин,13 1
4
1
5
ёқут,м тожик,
туркман13 ва ҳ.к. олимларининг эришган самаралари ҳам сезиларлидир.
’ Шербина В. Наш современник. Коннепция человека в литературе
XX столетия. М., 1964; 389 с; Бочароп С.Г. Характерм и обстоятельства. -
В к н 1 Теория литерагурм. Основнме проблемм в историческом освеше-
нии. Образ, метод, характер. М., 1962, 45 с.; Каган М.С. Человеческая
дсятельность. (Олмтьсистемного анализа). М , 1975,328 с.;
Сб.;
Концепция
человека в эстетике соц. Реализма. М., Наука 1977,262 с.; Лцлреев Ю. Лето-
пись эпохи. М., Знание, 1979, 107 с.; Боялжиева Қ.И. Канцепция новога
героя и проблема многаобразия литературм. АКД, М., 1988, 24 с.; Шахе-
рова О.Н. Концепция героя в проэе Валентина Распутина АКД, Томск,
1988, 18 с.; Медведсва КА. Концспция нового героя в творчестве АБлока и
В.Маяковского 10-х — нчала 20-х годов. АДД, М., 1989, 32 с.; м др.
10
Do'stlaringiz bilan baham: |