Абдулла орипов шеъриятида тарихий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/29
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#190206
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Ishoq Jabborov. Abdulla Oripov she'riyatida tarixiy shaxs talqini

Инсон қалби билан ҳазиллашманг сиз:
Унда миллат яшар, унда тил яшар.
Унда аждод фахри яшайди сўзсиз,
Унда истиқомат қилади башар
дейишлиги ҳам бежиз эмас. Халқнинг олис ўтмишига беписанд- 
лик, ҳурматсизлик, эътиборсизлик билан қараш асло мумкин 
эмас. Унда авлодлар юрагида миллий фахр-ифгихор, ғурур туйғ- 
уларини ўстирадиган, юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялай- 
диган миллат тақдири, тарихий ҳаёт тажрибаси, юксак маъна- 
вий-интеллектуал маданияти бор.
Кўринадики, ш оирнинг дастлабки шеърлариданоқ ўтмиш 
воқелиги, халқнинг буюк фарзандлари ҳаёти ва тақдирида бу- 
гунги кунимизнинг ҳаётбахш, инсонсевар тамойилларини, маъна- 
вий-аҳлоқий асосларини, интеллектуал пойдеворини кўради. Шу 
маънода, Абдулла Орипов шеъриятида акс эттирилган миллат ва 
Ватан тарихи саҳифалари ёлғизадабий-бадиий жиҳатдангина қизи- 
қиш уйғотиб қолмайди. Янаям муҳими, илмий-тарихий йўналиш- 
да ҳам катта нуфузга эга.
Менинг кўз ўнгимда жонланар тарих,
Ғамлардан тўқилган шу кўҳна олам.
23 Орипов Абдулла. Эҳгиёж фарзанди. Адабий мақолалар, суҳбатлар,
бадиий публицистика. Тош кент, 1988, 2-бет.
31
www.ziyouz.com kutubxonasi


Асрлар бирма-бир ўтар ва ахир 
Юксалар қаршимда энг бахтли одам.и
Ва лекин “Асримиз одами” шеърининг лирик қаҳрамони ана 
шу бахтли одамнинг ҳолатидан мамнун эмас. Тўғри, у ҳамиша 
ҳаракатда, асло тиним билмайди. Фаолияти қадриятлар яратишга 
қаратилган. Унинг кўнглида маъюс дилгирлик, маҳзун ўксиклик 
бор. Негаки, бахтининг енида ғами кўринар, ғами кўринади бах- 
тида унинг Гарчанд, билагида кучи етарли эса-да, ортидан бойлик 
эргашса-да, унинг чеҳрасидан ташвиш аримас. Ҳузур-ҳаловатидан 
ажралиш сабаби нечун
Унима истайди? Шону-шавкатми?
Юлдузлардан баланд. Кундан пурэиё.
Унима истайди? Тенгсиз қудратми,
Оёғи остида ётсинми дунё?!
О, дўстлар, саволнинг йўқдир кераги, дейди лирик қаҳрамон. 
Зеро, буткул олам унинг атрофида айланишини ҳам истамайди, 
йўқ. Унинг юрагида орзу армонлари мўл. Ва лекин, улар кўз очиб 
парпозга интиқ, илҳақ. Лирик қаҳрамоннинг замондоши - XX 
аср одами ўзини бахтли санолмайди. Бу чархи гардундан мил- 
мил одамлар ўтди. Яна ўтиб, олис йўқпиклар сари кетиб бораяп- 
ти. Уларнинг изи узилмайди. Энг аянчлиси, улар энг оддий бахт- 
дан ҳам йироқ. Ягона орзуси парча нон топиш. Энг буюк армони 
озод яшамоқ.
Ана шу ҳолатда - лирик қаҳрамон эътирофи ва иқрорида шоир 
эстетик қарашларининг мағзи кўз очмоқда. Абдулла Ориповнинг 
олис ўтмишга мурожаати, халқтарихининг мунгли саҳифаларини 
варақпаши орқали айтмоқчи бўлган бош муддао — теран фикр аён- 
лашмоқда. Бу кўҳна дунёдан лак-лак одамлар ўгиб бормоқда. Замон- 
лар ошаошини ошаб, умрини яшаб кетмоқоа. Эндичи, энли:
Ўзи банди бўлган олам устидан 
Ҳоким бўлмоқни у истар ягона.
14 Орипов Абдулла Митти юлдуз. Шеърлар. Тошкент. «Ўш гвардия»,
1965, 9-бет.
32
www.ziyouz.com kutubxonasi


Сиртдан бахтлидек кўринган одам аслида ўта бахтсиз бир ким- 
са. Боиси унинг эрки ўзида эмас. Озод яшаш ҳуқуқидан маҳрум. 
Ана шу образ ўз эамирига ғояттеран маъноларни мужассаамлаш- 
тирган. Косатагидаги нимкосатарзида айтилаётган тагдор маъно- 
дорлик А.Орипов шеърига кучли ботиний куч-қувват, парвоз шид- 
датини ато этган. Поэтик туйғунинг ҳарир нозиклиги ҳамда ижти- 
моий воқеликка нисбатан аналитик таҳлилий муносабат шеърга 
теран ижтимоий мазмун бағишлаган.
Аслида, мазкур нуқгаи назар Абдулла Ориповнинг адабий-эсте- 
тик кдрашлариддн озуқланади. Унинг рангин маъно жилоларини ўзида 
акс эттиради. Абдулла Орипов “Виждоний бурч” мақоласида ёзади: 
“Асримиз ғоявий курашлар ғоятда қизиган аср бўлиб тарихга кира- 
ётир. Ижодкорларимиз буни ҳамиша теран ҳис қилмоқлари керак. 
Асарларимизда бадиий шакл изланишлари интиҳобилмаслиги мум- 
кин. Бироқадибларимизнинг гоявий-эстетик нуқгаи наэари ҳдмиша 
собитлигича қолади. Тарих ҳодисаларига башарий қадриятлар нуқ- 
таи назаридан қараш, соғлом гуманиэм, олижанобик, дўстлик туй- 
ғуларини тараннум этиш - бугунги ижодкорларимизнинг ҳам акту- 
ал вазифаларидан ҳисобланади”.25 Абдулла Ориповнинг илк шеър- 
ларида кўринган мозийга муносабат, буюк аждодларимиз ҳаёти ва 
тақдирини ёритишга интилиш юксак ватанпарварлик, миллатсе- 
варлик руҳи билан, инсон шахси ва шаънига нисбатан беқиёс меҳр- 
муҳаббаттуйғулари билан йўғрилган. Миллатнинг қадри, Ватан туй- 
ғуси Абдулла Ориповнинг илк шеърларидаги тарихга муносабат ор- 
қали бўй кўрсатган ҳислат хусусиятдир. Шу маънода, шоир “Асри- 
миз одами”, “ Муножот”ни тинглаб...” шеърида илгари сурган 
ғоянинг янада кўламдор бадиий талқинини “Альбомга” шеърида 
кузатишимиз мумкин.

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish