Абдулла орипов шеъриятида тарихий



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/29
Sana24.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#190206
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
Ishoq Jabborov. Abdulla Oripov she'riyatida tarixiy shaxs talqini



ИСҲ О Қ Ж А ББО РО В
АБДУЛЛА ОРИПОВ 
ШЕЪРИЯТИДА ТАРИХИЙ 
ШАХСТАЛҚИНИ
Тошкент
Ўзбекистон Реслубликаси Фанларакалемияси 
«Фан» нашриёти 
2008
www.ziyouz.com kutubxonasi


Рисолада Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Абдума Орипов- 
нинг салкам ярим аср бадалида тарихий шахслар ва олис мозий 
воқелигининг тадқиқига бағишланган ижодий намуналари илк бор 
монографик йўсинда ўрганилди. Умумбашарий қадриятларни улуғ- 
лаган, ҳимоя қилган ва тарғиб этган бадиий ғоялари адабий- 
эстетик қарашлари билан боғлиқликда илмий умумлаштирилди. 
Тарих ва инсон тадқиқига бағишланган асарларининг шеърияти- 
миз камолида юзага келтирган етакчи тамойиллари назарий умум- 
лаштирилди. Бадиий маданиятимиз тараққиётини белгиловчи ху- 
сусиятлари кўрсатилди.
Китоб Олий ўқув юртларининг филология факультети муал- 
лимлари ва талабаларига, касб-ҳунар коллежлари ва академик 
лицейларнинг юқори босқич ўқувчиларига, Абдулла Орипов ижо- 
ди билан қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Масьул муҳаррир:
филология фанлари доктори, профессор, 
Нўьмон Ғаҳимжонов
Тақризчилар:
филология фанлари докгори, профессор, 
Бойназар Йўддошев
филология фанлари доктори, профессор, 
Дамин Тўраев
15В^ 978-9943-09-498 7
© Ўэбекистон Республикаси Фанлар академияси, 
«Фан» нашрирти, 2008 йил
www.ziyouz.com kutubxonasi


М У Қ А Д Д И М А
Ҳар бир халқ шоирининг ижоди миллат ва Ватан тақдири би- 
лан, унинг ўтмиши, бугуни ва келажаги билан чамбарчас боғлиқ. 
Асл шоир халқнинг орэу-армонларини, умид-ишончларини, дар- 
ди-ҳасратларини, қувончларини ифодалаши билан бирга, миллат- 
нинг миллий хусусиятларини, феъли-фаолиятидаги умумбашарий 
ҳислат-фазилатларини ҳам тараннум этади. Шунингдек, сўзсанъ- 
аткорининг ижодий индивидуаллиги, ҳаётий тажрибаси, олам ва 
одам сир-синоатларини кўриш, тушуниш, акс эттиришдаги ўзига 
хос нуқтаи назари, бадиий нигоҳи тадқиқ этиш учун танлаган 
ҳаёт материалидан, асарларида ёритган ижтимоий-фалсафий ғоялар 
ва маънавий-аҳпоқий муаммолар моҳиятида балқибтуради.
XX аср ўрталаридан буён ўзбек бадиий маданияти тараққиётига 
салмоқпи улушини қўшиб келаётган, шеъриятимизнинг ёрқин 
юлдузи, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов бадиий-эстетик 
изланишларида халқимизнинг олис ўтмиш воқелигини, буюк аж- 
додларимиз ҳаёти па тақдирини ўрганиш алоҳида аҳамият касб 
этган. Абдулла Ориповнингтарихга муносабатини ифодалаган шеър- 
лари, достонлари, драма ва мақолаларида ҳамиша замон руҳи бал- 
қибтуради. Бугунги куннинг маънавий-интеллектуал талабва эҳги- 
ёжларидан келиб чиқиб мозийга, бетакрор аждодпаримизнингтақ- 
дирига мурожаат қилади. Энди, замонавий воқеликни, замондош- 
ларимиз ҳаётини бадиий идрок ва ифода қилганда эса олис ўтмиш 
руҳи, аждодларимизнингтафаккурёғдуси, фалсафий-эстетиктаж- 
рибалари шундоққинасезилиб, шуъла таратиб туради. Яъни, халқ- 
имизнинг руҳоний-интеллектуал ҳаёти сабоқларига, маънавий ма- 
данияти самараларига таянади. Халқимизтарихига суяниб бугунги 
кун муаммоларига жавоб излайди.
Шоирнинг илк қалдирғоч “ Митти юлдуз” (1965 й.) тўплами- 
дан жой олган “ Муножот”ни тинглаб”, “Алибомга”, “Сен Пуш- 
киннинг севган малаги”, “Асримиз одами” шеърларида куртак 
тугган мазкур хусусиятлар кейинги мажмуаларида янада тако- 
миллашди. Ш еъриятимизтараққиёти тамойилларини белгиловчи 
устивор йўналишга айланди. Хусусан, “Руҳим” (1971 й.), “ Юртим 
шамоли” (1978 й.), “ Нажот қалъаси” (1980 Й ), тўрг жилдлик
3
www.ziyouz.com kutubxonasi


танланган асарлари (2000-2001 й.й.) мундарижасини безаган “Ўзим- 
ни мозийнинг...” , “ Паҳлавон Маҳмуд қабри қошида” , “Алишер”, 
“ Мўмин Мирзо”, “Темур боғлари”, “Фурқат нидоси”, “Оташга 
сиғинди бир замон халқим”, “Алишернинг онаси” ва ҳоказо ўнлаб 
шеърларида, “Барҳаёт обида” киносценарийси, “Ҳаким ва ажал” 
достони, “Соҳибқирон” номли беш пардали шеърий драмасида 
Абдулла Ориповнинг бадиий нигоҳи туркий улуснингўтмиш ҳаёти, 
буюк сиймоларининг тақцири орқали бугуннинг ижтимоий-фал- 
сафий, маънавий-ахлоқий масалаларига жавоб иэлашга қаратилди.
Ш еърлари, достонлари ва шеърий драмасида Ватанимиз та- 
рихига мурожаат этаркан, Абдулла Орипов олис мозий нафаси- 
ни бугунги кунларимизга олиб келгандек бўлади; маънавий-ин- 
теллектуал ҳаётимизга ҳамкор, ҳамнафас қилади. Шу маънода 
А.Ориповнинг мозийга бағишланган асарлари нафақат адабий- 
бадиий аҳамият касб этиб қолмасдан, илмий-тарихий қимматга 
ҳам эгадир.
_ Абдулла Орипов миллат тарихига, буюк аждодларимиз ҳаёти 
ва тақдирига беқиёс улкан аҳамият бериб келаётганлиги бежиз 
эмас. Негаки, халқимизнингтарихий тажрибаси — ўтмиш сабоқ- 
лари нафақат бугунимиз, шунингдек эртанги кунимиз учун ҳам 
асос бўлиб хизмат қилади. Мозий кечмиши бизни қоқилмасдан, 
уринмасдан, туртинмасдан яшашга, қадам ташлашга ўргатади. 
Олис-олисларга бехато нигоҳташлашга, мўлжалларни аниқ-тиниқ 
белгилаб олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Биргина XX аср ҳамда XXI аср бошлари адабий-маданий ҳаёти 
мисолида айтадиган бўлсак, тарихий мавзуга жуда кўплаб ижод- 
корларимиз мурожаат этиб келишмокда. Бу борада Абдулла Ори- 
повнинг бошқа сўз санъаткорларини такрорламайдиган ўзига хос 
бетакрор нигоҳи, муносабати бор. Ўқувчига айтадиган теран маъ- 
ноли сўзи бор. Бошқа адиблар нигоҳи илғамаган мозий саҳифа- 
ларини янгича ўқишга ва ижтимоий-фалсафий маънолар уқиш- 
га, ўтмишнинг англанмагак қатламларини ўқувчиларга таниш- 
тиришга интилади. Уларнинг ибратли, ҳикматли мазмунини ёри- 
тишга муваффақ бўлади.
Асл сўз санъаткорлари бадииятидан ҳар бир авлод ўз маъна- 
вий-интеллектуал эҳгиёжлари учун муносиб озуқа олади, таъ- 
минланади. Ана шу баҳрамандликтуйғуси адабий ворисийликни 
юзага келтиради. Хусусан, Абдулла Ориповнинг мозийга мурожаа- 
тини усгозлари Фитрат, Ғафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжан, 
Миртемир, Мақсуд Шайхзода сингари бадиий сўз заргарлари таж-
4
www.ziyouz.com kutubxonasi


рибасидан ҳоли тасаввур қилиш, улардан ажратиб олиб алоҳида 
ўрганиш мумкин эмас.
Шу маънода, Абдулла Орипов бадиий-эстетик изланишлари- 
нинг мазкур аспектини ўрганиш, илмий-назарий жиҳатдан умум- 
латириш шоирнинг шеъриятимиз тараққиёт тарихидаги ўрни ва 
ролини яна бир бор таъкидлаш имконини беради. Бадиий-эсте- 
тик тафаккур камолидаги салмоқли ҳиссасини белгилашда ну- 
фуэли асос яратади.
Кейинги йиллар ўзбек адабиётшунослиги поэтик жараённи, 
шоирларимиз асарларини бадиий-эстетик тафакур тараққиёти 
билан боғлиқ равишда ўрганиш, баҳолаш, илмий-назарий жи- 
ҳатдан умумлаштириш борасида жиддий самараларга эришди. 
Хусусан, биргина номзодлик ҳамда докторлик диссертациялари 
мисолида фикр юритадиган бўлсак, улар адабий ҳаётнинг ран- 
гин қирраларини қамраб олганлигини кузатиш мумкин. Кейинги 
ўн беш-йигирма йил оралиғида яратилган тадқиқотлар, чунончи 
номзодлик диссертациялари шеърий тафаккур такомилини, ба- 
диият масалаларини назарий аспектда ўрганиш, умумлашти- 
риш сари юз тутганлигини кўрамиз.1
Яна, сўнгги йиллар ўзбек шеърий маданияти тарихини яратган 
ҳамда бадиият хазинасини бойитиб келаётган сўз санъаткорлари- 
нинг маҳорат сирларини ўрганиш ҳам алоҳида бир йўналишга ай- 1
1 Абсамиев X. Традиция и новаторство в узбекской советской поэзии 
60-70 годов. АКД. Ташкент, 1986, 20 с; Наэаров II. Идейность и мастер- 
ство в современной узбекской поэзии. АКД, Ташкент, 1988, 20 с; Мир- 
заев М Сюжетно-композиционнь
1
е особенности узбекских поэм 70-80-х 
годов. АКД, Ташкент, 1989, 20 с; Салиев Н. Проблема гражданственно- 
сти в узбекской советской поэзии 70-80-х годов. АКД, Ташкент, 1989, 18 
с; Шарипов Р. Стилевие особенности современной узбекской поэзии 
(80-е годи), АКД, Ташкент, 1990, 18 с; Боборахимов М. Конфликт и 
характер в уэбекской лирике 80-х годов. АКД, Ташкент, 1991, 20 с; 
Мирзаева Д. Поэтик мантиқ ва бадиий тафсил. Рисола. Самарқанд, 1993, 
40-бет, Қодиров 0. Ҳозирги замон ғазаллари поэтикасинингайрим хусу 
сиятлари. НДА, Тошкент, 1993, 24-бет; Алиев Б. Ҳозирги замон шеъри- 
ятида психологизм муаммоси (70-80-йиллар). НДА, Тошкент, 1994, 26 
бет; Олимов М . Ҳозирги ўзбек адабиётида Пафос муаммоси НДА, Тош- 
кент, 1994, 30-бет; Турдисва Қ. Ҳоэирги замон болалар шеъриятида 
маънавият масаласи. НДА, Тошкент, 1994, 26 бет; Қосимов Я. Узбек 
шеъриятида поэтик фикрнинг янгиланиш жараёни. НДА, Тошкент, 
1994, 22 бет; Ражабов Д. 80-йиллар ўзбек болалар шеъриятида поэтик
5
www.ziyouz.com kutubxonasi


ланди. Бадиий сўэнинг руҳоният иқлимлари манзарасини чизиш, 
маънавий-интеллектуал маданият саҳифаларини гавдалантириш, 
табиат-жамият — инсон алоқаларининг ҳиссий тафаккур ва тўлқин- 
ларини, кечинмалар тархини яратишга қаратилган тамойил мазкур 
илмий-назарий интилишлар мағзини ташкил этади.}
Шуниси эътиборлики, ушбу саъй-ҳаракатлар индивидуал сўэ 
усталарининг поэтик маҳоратини қайноқ адабий жараён билан, 
шеъриятга кўчиб ўтган ижтимоий воқелик билан узвий боғлиқ- 
ликда ўрганилишига кўра алоҳида ажралиб туради.
Кўринадики, мустақиллик даври ўзбек адабиётшунослиги та- 
рихини яратишда шеърият тадқиқотчилиги кўркам қиёфа касб 
этиб бормоқда. Зеро, олам билан одамни бадиий идрок ва ифода 
қилишдаги ижодий концепциялари сўз санъаткорларининг эзгу- 
лик, адолат, гўзаллик ҳақидаги тасаввур ҳамда тушунчапарини, 
эстетик қарашларини ҳам ўзида мужассам этаётир. Жамиятлар 
тараққиётининг ҳар бир тарихий босқичидаги эврилишлар иж- 
тимоий шахсни бадиий тадқиқ этиш шакл ва мазмунига ҳам 
жиддий сифат ўзгаришлар олиб киради. Шу маънода, ушбу ҳодиса 
илмий-назарий изланишлар табиатига ҳам моҳиятан таъсир ўтка- 
зиши шубҳасиздир. Мазкур хусусиятларни шеърият тадқиқотчи- 2
маҳоратнинг айрим масалалари. НДА, Тошкент, 1995, 30-бет; Ҳамда- 
мов У. 30-йиллар ўэбек шеъриятида “соф лирика” муаммоси (Ойбек шеъ- 
рияти асосида). НДА, Тошкент, 1997, 2б-бет; Ражабов Д. Бадиий образ 
ва ритмнинг ўзаро муносабати. НДА. Тошкент, 1998, 24-бет; Сувонова 
Ж. Ҳоэирги ўэбек шеъриятида бадиий иэланишлар. НДА, Тошкент, 2000, 
22-бет; Йўлдошева М. Ҳозирги ўзбек модерн шеъриятининг асосий ху- 
сусиятлари. НДА, Тошкент, 2004, 24-бет; Ҳайитов А. 90-йиллар ўзбек 
лирикасида анъана ва шаклий изланишлар. НДА, Тошкент, 2004, 22- 
бет; Қурбонбоев 
И. 
90-Йиллар ўзбек шеъриятида образлилик. НДА, Тош- 
кент, 2005, 22-бет ва ҳ.к.
2 Эшонова З.Ш . Идейно-художественние особенности поэзии Чул- 
пана. АКД, Ташкент 1991, 22 стр; Сабнрдннов А.Ғ. Ойбек шеъриятида 
сўз ва образ. НАД, Тошкент, 1993, 24-бет; Йўлдошев Н.Т. Чўлпон шеъ- 
риятида пейзаж НДА, Тошкент, 1994, 28-бет; Абдукаримов Т. Зулфия- 
нинг 70-80-йиллар ижодида лирик қаҳрамон тасвири. НДА, Тошкент, 
1995, 28-бет; Эрнязарова Г.Ҳ. XX - аср ўзбек поэзиясида миллий тафак- 
кур ва унинг бадиий талқини. НДА, Тошкент, 2001, 30-бет; Ҳамидова 
М.Ҳ. Ҳалима Худойбердиева лирикасининг бадиий хусусиятлари. НДА, 
Тошкент, 2004, 22-бет; Ходжамқулов О .Н . Миртемир лирикасида сўз ва 
пбраз. НДА, Тошкент, 2004, 22-бет; Умирзоқова Н .Т. Усмон Носир 
шеъриятида руҳият тасвири НДА, Тошкент, 2005, 22-бет ва ҳ.к.
6
www.ziyouz.com kutubxonasi


лигига бағишланган докторлик диссертациялари мундарижасидан 
кўришимиз, кузатишимиз мумкин.3
Демак, шеърият ва ҳаёт муаммолари номзодлик ҳамда док- 
торлик диссертациялари мундарижасини белгилаб келмоҳда. 
Кейинги йиллар шеъриятида анъана ва новаторлик, ғоявий- 
лик ва бадиий маҳорат, поэм аларнинг сюжет ва ком позиция- 
си, услубий иэланиш лар, конф ли кт ва характер, поэтик ман- 
т и қ ва бадиий тафсил, ҳозирги ғазалчилигимиэ лоэтикаси, 
болалар поэзиясида м аънавий-аҳлоқий изланиш лар, бадиий 
образ ва ритмнинг ўзаро муносабати масалалари шеърий мада- 
ниятимиз тараққиёт тенденциялари билан узвий боғлиқликда 
таҳлил этилади. В.Алиевнинг “ Ҳ озирги эамон узбек шеърия- 
тида психологизм муаммоси” номли номзодлик диссертация- 
сида бадиий психологизм масаласи анча кенг ёритилади. Хусу- 
сан, адабий асарнинг қайси тур ва жанрларида бўлишидан қатъ- 
ий назар у инсоннинг ички олам ини, қалб ва руҳиятидаги 
ўзгариш ларни, мураккаб ҳис-кечинмаларни теран тадқиқ эти- 
лиш ига алоҳида эътибор қаратади. Л ирик қаҳрамон руҳий ду- 
нёси тасвири ва таҳлили л и р и кан и н г соф лирик, фалсафий 
психологик ва воқеабанд қўриниш ларида кенг намоён бўли- 
шига диққатни қаратади.
Тадқиқотчи М.Олимовнинг “Ҳозирги ўзбек адабиётида пафос 
муаммоси” номли диссертацияси пафос категориясининг маъно 1
1 Раҳимджанов Н.К Тенденции развития современной узбекской по- 
эзии. 
(
70
-
80
-
годь
1
). 
АДД. Ташкент, 1989, 48 стр. Ахрамов Б.А. Проблема 
поэтического образа в современной уэбекской лирнке (60 80-годь|). АДД. 
Ташкент, 1991, 54 стр: Карнмов Н .Ф XX - аср ўзбек адабиёти тараққиё- 
тининг ўзига хос хусусиятлари ва миллий истиқпол мафкураси. ДДА, 
Тошкент, 1993, 50 бет; Мўминов Ғ. Ҳозирги ўзбек адабиётида фодькло- 
ризм. ДДА, Тошкент, 1994, 56 бет; Тўлаков И. Ҳозирги ўзбек лирикаси- 
да давр ва қаҳрамон талқини. ДДА, Тошкент, 1994, 46-бет; Норбоев 
Б.Ж. Ҳаётни поэтик талқин этиш таомиллари ва маҳорат муаммолари 
(60-80-йиллар ўзбек лирикаси мисолида). ДДА, Тошкент, 1996, 50-бет; 
Бобоев Т. Олий ўқув юртларида ўзбек шеърияти поэтикаси асосларини 
ўрганиш. ДДА, Тошкент, 1998, 54-бет; Жумабоева Ж. XX аср ўэбек шеъ- 
риятида психологик тасвир маҳорати. ДДА, Тош кент, 1999, 50-бет: Ҳаса- 
иоа Ш.А XX асрнинг иккинчи ярми ўзбек достонлари поэтикаси . ДДА, 
Тошкент, 2004, 48-бет; Афоқова Н .М . Ўэбек жадид адабиётида шеърий 
шакллар тараққиёти тамойиллари. ДДА, Тошкент, 2005, 42 бет ва ҳ.к.
7
www.ziyouz.com kutubxonasi


доираси, у ўз ичига бирлаштириб турадиган тушунчаларнинг асо- 
сий эстетик категориялар билан муносабати, пафосни тажассум 
топтиришда эстетик идеапнинг роли ва унинг универсал табиати, 
пафоснингумуминсоний асосларини белгиловчи шартлар атроф- 
лича ўрганилади.
Яшар Қосимовнинг “Ўзбек шеъриятида поэтик фикрнинг ян- 
гиланиш жараёни” тадқиқотида эса ўтган асрнинг 60-йиллари 
адабиётга кириб келган авлод (Э.Воҳидов, А.Орипов, Р.Парфи, 
М.Аъзам, М.Али, О.Матжон ва ҳ.к.) ижоди миллий-бадиий та- 
раққиётимиздаги ўзига хос босқич сифатида қаралади. Уларнинг 
лирик “мени”га нисбатан янгича ғоявий-эстетик мезон тариқа- 
сида ёндошилади.
Шеъриятга доир аксарият илмий ишларда социологик таҳдил 
принципларига амал қилинар ва ҳанузгача бунинг таъсири ка- 
майганича йўқ. У.Ҳамдамовнинг “30-йиллар ўзбек шеъриятида 
“соф лирика” муаммоси” тадқиқотининг асосий методи эса эс- 
тетик таҳлил бўлиб, асар бадиияти ва шоир руҳияти биргаликда 
олиб ўрганилади. У ҳозирда ўзбек таҳлилчилигида шартли равишда 
“соф лирика” деб аталувчи, моҳиятда инсон кўнглини тадқиқ 
этаётган жараённинг янги босқичи маҳсули сифатида юзага кел- 
ган изланишдир. Ж.Сувонованинг “Ҳозирги ўзбек шеъриятида 
бадиий изланишлар” иши эса У.Азим ижоди мисолида юзага 
келган. Усмон Азим бадиий тафаккуртарзинингўзига хослигини 
очиш баробарида ҳозирги ўзбек шеъриятининг етакчи тамойил- 
лари тадқиқэтилади. 20-йиллар ўзбек шеърияти, хусусан Чўлпон- 
нинг шеърий маҳоратини 'Уашкил этган бадиий воситаларнинг 
Усмон Азим ижодида янгича маъно касб этганлиги кузатилади.
Ёш олима М.Йўлдошенанинг номзодлик диссергацияси “Ҳозир- 
ги ўзбек модерн шеъриятининг асосий хусусиятлари”ни ўрганиш- 
га бағишланган. Ишнинг эътиборли томони шундаки, модерн шеъ- 
риятнинг бадиияти, унда миллий руҳнинг намоён бўлиш шаклла- 
ри яхлит миллий-эсгетик ҳодиса сифатида кузатилади. Оламни ба- 
диий акс эттириш йўналишлари тамомила турлича ижодкорлар- 
нинг асарлари мисолида модерн шеъриятнинг доимий ҳаракатдаги 
ўзгарувчан эстетик ҳодиса эканлиги кўрсатиб берилади. Модерн 
шеъриятда тасаввуфий рамзларнинг учраши, унинг бадиий талқ- 
инлари ҳамда миллий руҳни ифодалашдаги ўрни текширилади.
И.Қурбонбоевнинг “9^-йиллар ўзбек шеъриятида обраэлилик” 
мавзуидаги тадқиқоти ҳам ёш олимлар иаланишларида ўз овози 
билан ўрин тутади. Ишда бадиий обраэ тушунчаси илк бор гене-
8
www.ziyouz.com kutubxonasi


тик аспектни қам қамраган қодла ретроспекгив йўсинда ўрганила- 
ди. Обрадлилик жараёнининг умумий моҳияти ва лирик ифодадаги 
ўзига хослигининг айрим қирралари аниқланади. Поэтик фикр 
шаклланишида шаклий ихчамлик, фалсафий мушоҳадакорлик, 
сўзнинг ҳиссий тусланиши каби етакчи атрибутларнинг ўрни ва 
аҳамияти белгиланади. Еадиий образ яратишнингўзбек шеърияти- 
даги янгича тамойилларини жаҳон поэзияси билан қиёсан ўрга- 
нишга ҳаракат қилинади.
Маълумки, улкан сўз усталарининг ижоди ҳар бир миллий 
маданиятда бадиий-эсгетиктафаккуртараққиётинингалоҳида бир 
босқичи бўлиб қолади. Чўлпон, Ойбек, Миртемир, Усмон Но- 
сир, Зулфия ва ҳ.к. сўэ санъаткорлари шеъриятига бағишланган 
тадқиқотларда ана шу нуқгаи назар устивор. Хусусан, З.Эшоно- 
ванинг “ Чўлпон шеъриятининг ғоявий-бадиий хусусиятлари” 
номли номзоллик диссертациясида ўтган асрнинг 20-йиллари 
ижтимоий-маданий ҳаётида Чўлпон эстетик қарашлари билан 
дунёқарашининг шаклланиши ёритилади. Янги шўро жамияти 
билан шоир ғоявий дунёси ўртасидаги мураккаб номувофиқлик- 
лар ўрганилади.
“Чўлпон шеъриятида пейзаж” тадқиқотида эса Н.Йўлдошевта- 
биат тимсолида берилган инсон қалбининг руҳий манзараларига асо- 
сий диққатини йўналтиради. 20—30-йиллар Чўлпон шеърияти мисо- 
лида табиат ва инсон масаласи ижтимоий муҳит, воқелик шахс 
психологиясини вобаста ўрганиш асосида ёритилади.
А.Сабирдиновнинг “Ойбек шеъриятида сўз ва образ” номли 
номзодлик ишида анъана ва новаторлик, эамонавийлик ва ин- 
дивидуаллик муаммолари ОЙбек шеърияти мисолидатаҳлил эти- 
лади. О йбек поэтикасининг ўзига хослиги Ғ.Ғулом, Ҳ.Олим- 
жон, Миртемир асарлари билан қиёсан ёритилади. Зулфиянинг 
70—80-йиллар лирикаси тахдили асосида бадиий тафаккур та- 
биати ва услубий изланиш лар масаласи Т.Абдукаримов тадқи- 
қотининг асосини таш кил этади. У.Хўжамқуловнинг “ Мирте- 
мир лирикасида сўз ва образ” номли диссертацияси Миртемир 
ижодида сўэнинг ғоявий-бадиий аҳамиятини, поэтик образ яра- 
тишдаги ролини белгилаш борасидаги дастлабки ишдир. Сўзнинг 
поэтик талқини, бадиий асардаги эстетик вазифаси, образнинг 
ижтимоий, фалсафий маъно қирралари тадқиқэтилади. Мирте- 
мир ш еъриятининг XX аср ўэбек бадиий тафаккури тараққиё- 
тидаги ўрни, иж тим оий-эстетик аҳамияти назарий жиҳатдан 
умумлаштирилади.
9
www.ziyouz.com kutubxonasi


Н.Умирэоқованинг “Усмон Носир шеъриятида руҳият тасвири” 
ишида эса шоир поэтикасидаги ўэига хослик 20-йиллар адайий ҳаёти, 
замондош ижодкорлар асарлари билан қиёсан таҳлил этилади. По- 
этик обраэларида шоирнинг руҳий олами, гўзалликни англаши, 
олам воқеалари ва қалб туғёнлари ўз ифодасини топади. Шунга кўра 
шоир маҳорати юрак, шеър, севги, йўл, йўловчи, илҳом каби етак- 
чи поэтик образлари орқали ёритилади. Руҳият ва табиат тасвири 
тапқинида шоир қўллаган янгича ифодалар, фақат унгагина хос 
бўлган поэтик руҳ тадқиқ қилинади.
Ўзбек шеърий маданиятидаги табиат-жамият-инсон психологи- 
ясини ижтимоий-фалсафий йўналишда ўрганиш борасида эришил- 
ган самаралар айниқса докторлик диссертациялари мундарижасида 
бўртиб туради. Чунончи, профсссор Н.К.Раҳимжоновнинг “Ҳозирги 
ўзбек шеъриятининг тараққиёт тенденциялари” номли докторлик 
диссертациясида фалсафий, ижтимоий-сиёсий, публицистик, пей- 
заж лирикасининг ривожланиш тамойиллари, жанрлар системаси- 
даги янги поэтикжанр ва шакллар таҳдил этилади. Тарихий, фал- 
сафий, эртак-поэма, драматик поэма, масал-поэма, романтик по- 
эма сингари лиро-эпик поэманинг жанр кўринишлари тизимида- 
ги ички сифат ўзгаришлари ўрганилади. Адабиётшунос Б.Акрамов- 
нинг “Ҳозирги ўзбек лирикасида поэтик образ муаммоси” (60— 
80-йиллар) номли тадқиқоти рамзли, тимсолли, маъжозий, сўз- 
образлар ва ҳ.к. таҳлили орқали шоирларнинг поэтик маҳорати очи- 
лдди. Адабиётшунос Н.Каримов “XX аср ўзбек адабиёти тараққиёти- 
нинг ўзига хос хусусиятлари ва миллий истиқлол мафкураси” тадқ- 
иқотида ўэбек адабиётшунослигида биринчилардан бўлиб Чўлпон, 
Ойбек, Ҳамид Олимжон, Миртемир, Усмон Носир нжодини улар 
ҳаёти билан узвий алоқада ўрганган. Бу ёзувчилар ҳаётининг фанга 
номаълум бўлган саҳифалрига ойдинлик киритган. АЙрим ўзбек ёзув- 
чиларининг 1930-1952 йилларда қатаган этилиши ва мустабид ту- 
зумнинг ўзбек адабиётига кўрсатган зарарли таъсирини очувчи ҳуж- 
жатлар ва фикр-мулоҳазапар илмий муомалага биринчи марта дис- 
сертанттомонидан ўрганилган.
Адабиётшунос Ғ.Мўминовнинг “Ҳозирги ўзбек адабиётида фо- 
ликлориэм” номли докторлик ишида фоликлор ва ёзма адаби- 
ёт муносабати масаласи бадиий-эстетик тафаккур такомили ва 
адабий жанрлар тараққиёти тенденциялари билан узвий боғлиқ- 
ликда ўрганилади. Миллий-умумбашарий ғояларни ифода этувчи 
афсона ва ривоятларнинг ёзма адабиётдаги ўрни, роли кенг ёрити- 
лади. Шоир ва адабиётшунос И.Тўлаковнинг “Ҳозирги ўзбек лири-
10
www.ziyouz.com kutubxonasi


касида давр ва қаҳрамон талқини” тадқиқотида 80-90-йиллар ис- 
тиқпол шеъриятининг ўзига хос томонлари, лирик “мен” табиати- 
даги психологик ўзгаришлар, шахс камолоти, ҳаётга воқеликка 
муносабати, маҳорат масалалари кузатилади. Лирик қаҳрамоннинг 
ватан, миллат, эрк, истиқпол ҳақидаги қарашлари шаклланишида 
жадид адабиёти анъаналари ҳам вобаста текширилади.
Ш.Ҳасановнинг “XX асрнинг иккинчи ярми ўзбек достонлари 
пэтикаси” тадқиқотида масалага миллий истиқлол мафкураси нуқ- 
таи натаридан ёндошидади. Лирика ва достон муносабати, жанр кўри- 
нишлари, фабула, сюжет ва композииия, шакл ва мазмун, вори- 
сийлик ва новаторлик каби назарий масалалар яхлит ўрганилади. 
Н.Афоқованинг “Ўзбек жадид адабиётида шеърий шакллар тарақ- 
қиёти тамойиллари” номли диссертациясвдюжадидлирикасига мил- 
лий адабиётимизтарихидаги алоҳида босқич тариқасида назарташ- 
ланди. Туб шаклий ўзгаришлар шунчаки схематик жараён, турли 
адабий экспериментлар натижаси бўлмай, адабиётнинг мазмуни- 
дан, муайян тарихий шароит адабиёт олдига қўядиган вазифалар- 
дан, адабиётнинг мафкура соҳаси сифатидаги тадрижидан келиб 
чиқадиган жараён эканлиги асослаб берилади.
Ушбу силсилада Абдулла Орипов ҳаёти ва ижодини ғоявий- 
бадиий, ижтимоий-эстетик таҳдил этиш борасидаги изланиш- 
лар алоҳида саҳифани ташкил этади. Ш оирнинг илк “ Митти 
юлдуз” (1965 й.) тўплами нашр этилмасдан аввал, газета-жур- 
наллардаги чиқишлари билан эл-юрт назарига тушди. Ва ҳали- 
ҳануз илмий-адабий жамоатчилик назарида, халқимиз ардоғида. 
Шу маънода Абдулла Ориповшунослик деб аталган тадқиқотчи- 
лик йўналиши алоҳида илм тармоғи сифатида шаклланаёгир. Зеро, 
Абдулла Ориповнинг сўз санъаткорлиги маҳоратига бағишлан- 
ган илмий-назарий кузатишлар,4 монографиялар,5 рисола6 *
*
9
ҳамда
4 Шарафиддинов О. Талант — халқ мулки. Тошкент, 1979, 158-171- 
бетлар (“ Шеърият - қапб ёлқини" мақоласи); 

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish